Мактабгача таълим муассасаларга қўйиладиган гигиеник талаблар. Мавзу режаси



Download 20,65 Kb.
bet1/2
Sana09.07.2022
Hajmi20,65 Kb.
#761985
  1   2
Bog'liq
Tibbiy bilim 3 mavzu


Мактабгача таълим муассасаларга қўйиладиган гигиеник талаблар.


Мавзу режаси:

1. Мактабгача таълим муассасаларини режалаштириш учун қўйиладиган гигиеник талаблар.


2. Мактабгача таълим муассасалар ер участкасига қўйиладиган гигиеник талаблар.
3. Мактабгача таълим муассасалари биносига қўйиладиган гигиеник талаблар.


Мактабгача таълим муассасаларнинг жойлашувига қўйиладиган гигиеник талаблар.
Мактабгача таълим муассасаларни (МТМ) қуриш учун санитар-эпидемиологик ҳамда маҳаллий ҳокимият томонидан рухсат олиниши лозим.
(МТМ) биноси квартал орасида одамлар яшайдиган жойларда, шаҳар кўчаларидан йироқда, шовқинсиз жойда ҳамда атмосфера ҳавоси заҳарланмаган майдонга қурилади.
(МТМ) биноси гараж, автотураргоҳ, автомагистрал, метрополитен, темир йўллар, учиш ва қўниш майдончалардан ташқарида жойлаштирилиши лозим..
(МТМ) биносининг жойлашувида санитар эпидеиологик нормаларга риоя қилган ҳолда, табиий ёритиш ҳамда ўйин майдончаларни ҳисобга олган ҳолда бўлиши лозим.
(МТМ) биносидан шаҳар магистрал инженерлик коммуникациялари- сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, энергия таъминоти ҳамда газ таъминотлари ўтилишига йўл қўйилмайди.
Мактабгача таълим муассасаларнинг жиҳозланиши ва таркибига қўйиладиган гигиеник талаблар.

МТМ майдони 1,6 метр баландликдан кам бўлмаган заборбилан чегараланади. Дарахтлар МТМ биносидан 10 метр, буталар эса 5 метрдан кам бўлмаган оралиқда экилади.


Майдонини кўкаламзорлаштиришда болалар травмаси ҳамда заҳарланишни олдини олиш мақсадида тиканакли, заҳарли меваси бор буталар экилмайди.
Хўжалик зоналари ўйинли майдонча билан яшил экинлар билан ажратилади. Сув босиши ҳамда ўйин майдонини ифлос бўлишини олдини олиш мақсадида МТМ биносига сув оқимини камайтириш лозим.
МТМ биносида ташқи электрик ёруғлик бўлиши лозим.
МТМ майдони қуйидаги функционал зоналардан иборат бўлиши лозим:

  • Ўйин майдони;

  • Хўжалик майдони.

Ўйин майдони ўз ичига ўйин, билиш ҳамда жисмоний машқлар қилиш учун майдончаларни қамраб олиши лозим.
Гуруҳли майдон ва жисмоний машқлар зоналари зич қилинган ўтлар ва болалар соғлиғига зарар етказмайдиган сунъий материаллар билан ётқизилган бўлиши керак.
МТМнинг барча турларида ҳам асфальт ётқизилишига йўл қўйилмайди. Болаларни қуёшдан ҳимоя қилиш мақсадида болаларнинг сонидан келиб чиққан ҳолатда ўйин майдонида соя берувчи ёпинчиқлар, беседкалар қилинади.
Уларнинг поли тахтали ёки болалар соғлиғига зарар етказмайдиган сунъий материаллардан иборат бўлиши лозим.
Соя берувчи ёпқичлар гуруҳлар жойлашган майдондан узоқроқда табиий ёруғликни тўсиб қўймасликни ҳисобга олган ҳолда қурилиши керак.
Ўйинли, жисмоний тарбия майдончалари болаларнинг ўсиш ҳусусиятларидан келиб чиқиб жиҳозланади.
Жисмоний тарбия майдончалари олдида очиқ эни 4-6 метр, узунлиги 8-12,5 метр ҳамда чуқурлиги 0,4-0,6 метр бўлган бассейнлар қурилишини режалаштириш керак. Бассейнларда албатта тозаловчи ускуналар бўлиши лозим.
Ҳар йили баҳорда ўйин майдончаларда қумларни алмаштириш керак. Янги қумлар микробиологик бўйича гигиеник норматив, санитар-кимёвий кўрсаткичлар тўғри келиши лозим. Қумдонларнинг усти болалар бўлмаган вақтда иқлосланишни олдини олши мақсадида қопқоқлар, полимер плёнкалар ёки бошқа ҳимоя воситалар билан ёпиб қўйилади.
Паразитр касалликлар қўзғатувчиси, ичак таёқчалари ҳамда болалар соғлиғига зара етказувчи бошқа ҳолатлар аниқланганда қум янгиланади. Хўжалик зоналари кириш қисмида жойлашган ҳамда алоҳида кўчадан кириш йўли бўлиши керак. Агар хўжалик зоналарга алоҳида кириш йўли мавжуд бўлмаса, автотранспортларнинг кириши болалар боғчада бўлмаган ҳолда амалга оширилади.
Алоҳида чегераланган иссиқликни сақлайдиган котельная бўлиши лозим.
МТМ биносининг хўжалик майдонида асосий бинодан 20 метр узоқликда ахлат йиғиш учун алоҳида майдонча қурилади.
Территориялар ҳар куни болалар келишидан олдин ҳамда майдончалар ифлосланишига қараб тозаланади. Иссиқ ва қуруқ ҳавода МТМ майдони бир кунда камида 2 маротаба сув сепилади.
МТМ майдонига кириш, йўлаклар, хўжалик зоналарга кириш жойлари бетон ёки бошқа қаттиқ материал билан қопланади.

Download 20,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish