Мамлакатимизда ижро этувчи ҳокимият органлари ташкил этилишининг тарихий-ҳуқуқий жиҳатлари



Download 20,28 Kb.
bet1/8
Sana09.04.2022
Hajmi20,28 Kb.
#539685
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
I bob tushadi muammolari



  1. Мамлакатимизда ижро этувчи ҳокимият органлари ташкил этилишининг тарихий-ҳуқуқий жиҳатлари


Мамлакатимиз ҳудудида дастлабки давлатчилик асослари милоддан аввалги биринчи мингйилликка бор тақаладики, ўша даврдан бошлаб давлат бошқаруви аста-секинлик билан ривожланиб борди. Қадимги Бақтрия, Қадимги Хоразм қабила-иттифоқ давлатлари, Кушон давлати, Сомонийлар, Салжуқийлар,Қорахонийлар давлати, Хоразмшоҳлар давлати, Мўғиллар давлати, Амир Темур ва Темурийлар давлати, Бухоро амирлиги, Хоразм ва Қўқон хонликлари каби давлатлар ўзбек давлатчилигининг пойдеворлари ҳисобланади. Уларнинг ҳаммасида ҳам давлат бошқаруви мавжуд бўлган. Айниқса ўрта асрлар Амир Темур ва темурийлар давлатининг давлат бошқаруви ўзига хос бўлган. Хусусан, “Темур тузуклари”да давлат бошқарувининг изчил тизими берилади, унинг бошида чексиз ҳокимиятга эга бўлган амир туради. Амир аҳоли ва армияни ўзи мустақил бошқаради, барчи масалалар бўйича ўзи мустақил қарор кабул қилади, конунлар чиқаради. "Бошқарув ишларида-дейилади “Темур тузуклари”да- қўшин ва халққа алоқадор ишларда ҳукмдор ҳеч кимнинг ҳатти- ҳаракатлари ва сўзларига амал қилмаслиги лозим".1 Энг муҳим давлат масалаларини Темур жамиятнинг олий табақалари вакилларидан ташкил топган кенгашда муҳокама қилган, лекин якуний ҳукмни ўзи чиқарган.
Мансабдор шахсларга талабнинг кучлилиги "Тузуклар"нинг асосий қоидаларидан бири бўлган. "Доно вазир,- дейилади "Тузуклар"да,- доимо давлат аҳолисини, халқ бахтини, қўшинни кучайтиришни, тўкин-сочинликни ўйлайди"2.
Амир Темур салтанатни бошқаришда йирик масалалардан тортиб, оддий масалаларгача алоҳида эътибор бериб, уларни тартибга солган.


1Темур тузуклари // Форсчадан А. Соғуний ва Ҳ.Кароматов тарж; Б.Аҳмедов тахрир. остида/. Т.: Нашриёт- матбаа бирлашмаси, 1991.-144 б.


2 Темур тузуклари // Форсчадан А. Соғуний ва Ҳ.Кароматов тарж; Б.Аҳмедов таҳрир. остида/. Т.: Нашриёт- матбаа бирлашмаси, 1991.-144 б.


22


Амир Темурнинг тўрт вазири бўлиб, уларнинг вазифалари махсус қонунларда аниқ кўрсатиб қўйилган бўлган. Уларнинг тўртталови ҳам ҳар куни девонхонада ҳозир бўлганлар.


Темурийлар давлати парчаланиб кетгач, унинг ўрнини муносиб даражада боса оладиган, барқарор давлат бошқарувига эга бўлган давлат юзага келмади. ХVI-XIX асрнинг охиригача мамлакатимиз ҳудудида тарқоқ бошқарувга эга бўлган Бухоро хонлиги, амирлиги ҳамда Қўқон ва Хоразм хонликлари вужудга келди. Бу давлатларнинг бошқарув тизими бир-бирига яқин бўлиб, барча ҳокимият ҳукмдор кўлида йиғилган.

  1. асрнинг иккинчи ярмига келиб Ўрта Осиёнииг анча қисми Россия томонидан босиб олинади.

Туркистон Россияга қўшилмагани билан бу ерда мустамлака бошқарув вужудга келади. Олий "миллий" ҳукумат ўрнини бевосита Россия императори томонидан тайинланадиган генерал-губернатор ҳукумати эгаллайди. Генерал-губернаторга жуда катта ҳуқуқдар берилган, биринчи генерал-губернатор Кауфманвинт ваколати бирор- бир ҳужжат билан белгиланмаган эди. Ўлкани бошқариш асосан ҳарбийлар қўлида бўлган. Генерал-губернатор ўлкани ободонлаштириш учун нимани лозим деб билсаҳамма чораларни кўриши мумкин бўлган. Чор Россияси мустамлакаси бўлиб турган ўша даврда мамлакатимизда ривожланиб келган давлат бошқарувининг тарихий илдизлари қирқиб ташланди.

  1. асрнинг биринчи чорагида вужудга келган Ўзбекистон ССР мустамлака давлат бўлсада, мамлакатимиз ҳудудида давлат бошқарувиниг нисбатан ривожланган кўриниши эди. Унда ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи ҳукумат фаолият юрита бошлади ва ушбу ҳукумат Ўзбекистон ҳудудида замонавий кўринишдаги ижро этувчи ҳокимият вужудга келганини тасдиғи эди. II Умумроссия Советлари съездида ташкил этилган РСФСР Халқ Комиссарлари Совети ишчи ва деҳқонларнинг биринчи ҳукумати ҳисобланиб, рамзий маънода ижро ҳокимияти олий органи тарихидаги илк


23




“ҳукумат” номини олди. Унинг моҳияти синфийликка асосланганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
1925 йил 17 февралда Ўзбекистон ССР Советларининг таъсис мажлиси якунланиши билан республика Советлари Марказий Ижроия Қўмитасининг Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Кенгашини ташкил этишга қаратилган биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ҳукуматни тузишга қаратилган дастлабки ғоялар илгари сурилган бўлиб, унинг таркиби раис, раис ўринбосари, 10 нафар халқ комиссарлари, 3 нафар умумиттифоқ халқ комиссарларининг бошқарув вакилларидан иборат қилиб белгиланди1.
1927 йил 30 мартида бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Советларининг II съездида Ўзбекистон ССРнинг биринчи Конституцияси (Асосий қонуни) қабул қилинди. Ушбу Конституция давлат бошқарувида ижро ҳокимиятининг юқори органи тушунчасини конституциявий норма асосида мустаҳкамлади. Конституциянинг олтинчи боби “Ўзбекистон ССР Халқ Комиссари Кенгаши тўғрисида” деб номланган бўлиб, у ўз ичига ижро ҳокимияти органларининг ҳуқуқий мақомини белгилашни қамраб олган эди. Ўзбекистон ССРнинг биринчи ҳукумати “Халқ Комиссарлари Кенгаши” (ХКК) деб номланиб, коллегиаллик принципи асосида фаолиятини ташкил этди. Шу ўринда, Ўзбекистон ССР даврида илк ҳукуматнинг шаклланиш тарихига қисқача тўхталиб ўтсак. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бу даврда ижро ҳокимиятининг ўзига хос жиҳати шунда эдики, у Марказий Ижроия Қўмитаси Кенгаши ҳузурида ташкил этилар эди. Ўзбекистон ССР Конституциясида ушбу органнинг ваколат муддати аниқ белгилаб берилмаган. Бу эса, ўз навбатида ваколат муддати тугаш тартиби ва янги Халқ Комиссарлари Кенгашини шакллантириш тартибини ўрганишда бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқаради. Адабиётларда келтирилган маълумотлардан чиқарилган хулосалар шуни кўрсатмоқдаки, ХКК ҳар 4



Download 20,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish