Мамурий ишлари бўйича нурафшон туманлараро Судига



Download 42,27 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi42,27 Kb.
#305507
Bog'liq
ШИКОЯТ АРИЗА адвокат А. СОДИКОВ МАМУРИЙ ИШЛАРИ БЎЙИЧА


МАМУРИЙ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
Нурафшон туманлараро Судига

Аризачи: Чирчиқ шаҳар, Шарқ Юлдузи


кўчаси 8-уйда яшовчи Алимов
Махаматнинг манфаатида адвокат
А.Содиқов

Жавобгар: Бўстонлиқ туман хокимлиги,


Газалкент шаҳар, Мустақиллик
кўчаси 14 уй
ШИКОЯТ АРИЗА
(Бўстонлиқ туман хокимининг мансабдор шаҳсни хатти-харкатларини қонунга хилоф деб топиш, туман хокимининг 25.08.2020 йилдаги №1924-сонли қарорини хақиқий эмас деб топиш хақида)
Бўстонлиқ туман хокимининг хатти-харакатларини қонунга хилоф хамда, туман хокимининг 25.08.2020 йилдаги № 1924- сонли қарорини қуйидагиларга кўра хақиқий эмас деб топилишини лозим деб хисоблаймиз:
Бўстонлиқ тумани хокимининг 28.03.2006 йилдаги № 174-сонли қарори билан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани «Хондойлиқ» ширкат хўжалигини 246- контур кисмидаги 0,4 га яйлов ер майдони фуқаро Алимов Махаматга "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш ва қайта ишлаб чиқариш цехи қурилиши" учун ер танлаш ва ажратиш тўғрисидаги комиссиянинг 2005 йил 8 ноябрдаги далолатномаси асосида, доимий фойдаланишга ажратиб берилган эди.
Ушбу ер майдонида "Қишлок хўжалиги маҳсулотларини куритиш ва қайга ишлаб чикариш цехи" биноеи қурилишини лойихалаштириш хамда мухандислик тармоқларини лоихалаштириш (АПЗ-1-2) ишлари бажарилиб, вилоят мутасадди ташкилотларининг хулосалари олинган, лойиха асосида қурилиш ишларини бажаришга Тошкент вилояти архитектура қурилиш назорати Давлат инспекциясининг 28.09.2018 йилдаги № 922 - сонли рухсатномаси берилган. Қурилиш ишлари амалга оширилган. Хозирги кунда қурилиш ишлари тугаллаш арафасида.
Шунга қарамай, мазкур қарор ва уларга асос бўлган хужжатлар туман прокуратураси гомонидан ўрганиб чиқилиб, карор қабул қилишда камчиликларга йўл кўйилган, деб хукуқий бахо берилган ва мазкур қарорни бекор қилиш лозимлиги тўғрисида 2020 йил 22 июн кунидан 10.2-20-сонли протест киритилган.
Бўстонлиқ туман хокимлиги Бўстонлиқ туман прокурорининг 2020 йил 22 июн кунидаги 10.2-20-сонли Протестига кўра, туман хокимининг 2006 йил 22 мартдаги 174-сонли карорини, туман хокимининг 15.08.2020 йилдаги № 1924 - сонли қарори билан бекор қилган.
Бўстонлиқ туман хокимининг 15.08.2020 йилдаги № 1924 - сонли карорини қуйидагиларга кўра бекор қилинишини лозим деб хисоблаймиз:
Мазкур протест туман хокимлиги хузуридаги доимий ишловчи комиссиясига мухокамага тақдим этилиши, комиссия мухокамасига ер майдонидан фойдаланувчи фуқаро Алимов Махамат жалб қилинмаган.
Бўстонлиқ туман прокурорининг 2020 йил 22 июн кунидаги 10.2-20-сонли Протеста туман хокимлиги хузуридаги доимий ишловчи комиссиясига мухокамага такдим этилиб, комиссия томонидан мазкур протестни қаноатлантириб юқорида қайд этилган туман хокимининг қарорларини бекор қилиш лозимлиги юзасидан мажлис баёни расмийлаштирилганлигини, доимий ишловчи комиссиянинг қарорига асосланиб, туман хокимлиги Бўстонлиқ туман прокурорининг 2020 йил 22 июн кунидаги 10.2-20-сонли Протестига кура, туман хокимининг 15.08.2020 йилдаги №. 1924 - сонли қарори билан туман хокимининг 28.03.2006 йилдаги № 174-сонли карорини бекор қилган. Қарор нусхалари фукаро Алимов Махаматга юборилмаган.
Аслида, туман хокимлиги хузуридаги доимий ишловчи комиссиясига мухокамасига мулк эгаси – фуқаро Алимов Махамат жалб қилинмаган, комиссиянинг қарори, мулк эгасига юборилмаган.
Бўстонлик туман хокимлиги ўзининг ушбу харакатлари билан мулк эгаси фуқаро Алимов Махаматнинг фуқаролик ва конституцион хуқуқларини паймол қилган, деб хисоблаймиз.
Бўстонлиқ туман хокимининг 15.08.2020 йилдаги №1924-сонли қарори асосли ва қонуний қабуд қилинган, деб бўлмайди.
Юқоридагиларга ва тақдим этилган хужжатлар асосида, фуқаро Алимов Махаматнинг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш мақсасида


С Ў Р А Й М И З
1. Бўстонлиқ туман Хокимининг 15.08.2020 йилдаги №1924- сонли Қарори билан Бўстонлиқ туман Хокимининг фуқаро Алимов Махаматга нисбатан туман хокимининг 28.03.2006 йилдаги 174-сонли қарори билан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини куритиш ва қайта ишлаб чиқариш цехи қурилиши” мақсадида доимий фойдаланиш учун 0.4 га ажратилган ер майдонини, бекор қилишидаги хатти –харакатларини, қонунга хилоф деб топишингизни.
2. Бўстонлик туман Хокимининг 15.08.2020 йилдаги №1924- сонли Қарорини хақиқий эмас деб топишингизни.
3. Давлат божи ва суд харажаатларини жавобгар хисобидан ундиришингизни.

Илова: 1. Илова қилинган хужжатлар ____- вароқда.


Ишончли вакил ва Адвокат: А.Содиқов
Download 42,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish