Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида. Режа



Download 35,85 Kb.
bet4/8
Sana07.05.2023
Hajmi35,85 Kb.
#936076
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
falsafa 10

Мантиқ қонунлари
Оламни билишдан мақсад - чин билимлар ҳосил қилиш, яъни ҳақиқатларга эришишдир. Чин билимлар ҳосил қилишнинг икки асосий шарти мавжуд:
1. Олам, ундаги предмет ва ҳодисалар, улар орасидаги алоқадорликларнинг фикрларда тўғри акс этиши (фикрнинг объектга мувофиқлиги).
2. Тўғри фикрлаш (тафаккур) қонунларини билиш ва уларга риоя қилиш.
Тўғри фикрлаш қонунларилари тафаккур қонунлари - деб юритилади. Тафаккур қонунлари инсоннинг тарихий тараққиёти ва билиш соҳасидаги тажрибаси асосида шаклланган. Тафаккур қонунларида инсонга хос фикрлаш жараёнининг энг оддий, энг умумий хусусиятлари акс этган. Тафаккур қонунлари муҳокама жараёнида фикрлар орасидаги муносабатларга тааллуқли бўлади. Фикрларнинг тўғри тузилганлиги ва улар орасидаги ички алоқадорлик мантиқ қонунларида ўз ифодасини топади. Мантиқ қонунларига қуйидагилар киради: 1) айният қонуни; 2) зиддиятсизлик қонуни; 3) мустасно қонуни; 4) етарли асос қонуни. Мантиқ қонунлари фақат инсон фикрларигагина татбиқ этиладиган қонунлар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам улар тафаккурнинг хусусий қонунлари, деб юритилади. Тафаккур қонунлари фикр – муҳокамалар орасидаги энг умумий, зарурий, такрорланадиган, қатъий, ички алокадорликларни ифодалайди ҳамда мантиқий (яъни тўғри) фикр юритиш йўлларини кўрсатади. Айният, зиддиятсизлик, учинчиси мустасно қонунлари Аристотелнинг «Метафизика» асарида таърифлаб берилган. Етарли асос қонуни немис файласуфи, математик Лейбниц томонидан асосланган.
Мантиқ қонунлари мантиқий фикрлашнинг тўғри амалга ошишини таъминлайди.


Айният қонуни
Айният лотинча «Zех identitatis» сўзидан олинган бўлиб, айнан, ўхшаш маъноларни беради. Айният қонуни моддий оламнинг муҳим томони, хусусиятини ифодалайди. Маълумки, олам ўзгариб, доимо ривожланиб туради. Харакат - реалликнинг атрибути ҳисобланади. Лекин узлуксиз кечаётган бу жараёнлар (ҳаракат, ўзгариш, тараққиёт) нарса ва ҳодисалардаги вақтинча сокинликни, мувозанатни инкор этмайди. Нисбий сокинлик, мувозанат мавжудликнинг муҳим томонини ташкил этади. Масалан: уй ер билан биргаликда соатига 1000 км тезликда ўз ўқи атрофида ва секундига 36 км тезликда қуёш атрофида айланади. Уйнинг атомлари секундига ўнларча минг километр ҳаракатланади. Вақт ўтиши билан узлуксиз ҳаракат ҳеч нарсани қолдирмайди. Лекин маълум вақт мобайнида нарсалар (масалан, уй) нисбий мувозанатда бўлади. Демак, ҳар бир нарса, ҳодиса қанчалик ўзгаришга учрамасин, унинг асосий хусусиятлари, сифати муайян вақт мобайнида сақланиб қолади. Айнан шу хусусият ўрганилаётган объектнинг бирлигини, айнанлигини, барқарорлигини ифодалайди ва бу нарса бизнинг фикримизда акс этади. Нарса ва ҳодисаларнинг сифат муайянлиги, барқарорлик уларни тадқиқ қилиш қонуниятларини очиш имкониятини беради.
Айният қонуни нарса ва ҳодисалардаги ўхшашлик, умумий томонларнинг фикрдаги ифодасига таянади. Олам турли-туман кўринишларга эга, ундаги нарса ва ҳодисалар ўзаро қанча фарқланмасин умумийликка, аниқликка эга. Шу умумийлик туфайли инсон уларни ўзаро бир-биридан фарқлайди. Айният нарса ва ҳодисаларнинг маълум муносабатда ўхшашлигини, тенглигини ифодалайди. Масалан: (А)«Тошкент» «Ўзбекистоннинг пойтахти» (Б) тушунчаларини олайлик. Бу ҳар икки (А) ва (Б) тушунча бир маънони ифодалаяпти, бу тушунчалар айният қонунига бўйсунади.
Айният қонунига мувофиқ, муҳокама, баҳс, мунозара жараёнида ҳар бир фикр айнан бир маънода ишлатилмоғи лозим. Айният қонуни муҳокама жараёнида маълум вақт мобайнида, маълум муносабатда тушунча - фикр ўз маъносини сақлаб қолсин, деган талабни олдинга суради. Аниқ, равшан фикрлашнинг асосий шартлари деганда уч нарса назарда тутилади. 1) объектнинг бирлиги, айнанлиги; 2) вақтнинг айнанлиги; 3) муносабатнинг айнанлиги.
Формал мантиқда айният А-А дир. «А бўлмаган нарса А- эмасдир» тарзида ифодаланади. «Математик» мантиқда айният АВ тарзида ифодаланади. Бундаимпликация белгиси, деб юритилади ва у А ва В орасида маълум муносабат (тенглик, айнанлик) борлигига ишора қилади. Айният қонуни фанда, санъатда, ҳаётда кенг қўлланилади. Кишиларнинг олам ҳақидаги билимлари нарса ва ҳодисалардаги умумийлик (ўхшашлик)нинг ифодаси сифатида намоён бўлади. Тушунчалар, муҳокамалар, хулосалар шу айнийлик, ўхшашликнинг ифодаси ҳисобланади. Биз нарса ва ҳодисаларнинг миқдорий муайянлигини сонларда «бир», «икки», «уч»... деб, сифат ва хусусиятларни «чиройли», «яшил», «ақлли»..., муносабатларини «катта», «кичик», «тенг»... деб ифода этамиз; нарса ва ҳодисалар, уларнинг ҳоссалари, муносабатлари ҳақида мушоҳада қиламиз. Фикрлар, мушоҳадалар орасидаги муносабатларни аниқлаш орқали илгариги билимлар асосида, янги билимлар ҳосил қиламиз. Буларнинг ҳаммаси нарса ва ҳодисалардаги муайянлик, доимийлик, барқарорликнинг инсон онгидаги ифодасидан ўзга нарса эмас. Илмий изланишда айният қонунини билиш муҳим аҳамият касб этади. Фанларда айнанлик, ўхшашлик ўзига хос ифодаланади, масалан, математикадаги тенглик, эквивалентлик, алгоритмлар, ҳозирги ўзбек тилидаги маънодош (эквивалент) сўзлар, кимёдаги кимёвий элементлар, атом оғриликларидаги айнанлик, ўхшашлик ва ҳоказо.
Фанларда ишлаб чиқарилган атамалар, категориялар тафаккурнинг айният қонунига бўйсунади. Илмий изланиш одатда нарса ва ҳодисаларга хос бўлган муҳим томонларни, ички қонуниятларни очишга қаратилган бўлади. Тадқиқотчи шу нарсани унутмаслиги лозимки, ҳар бир нарса қанчалик ўзгаришга учрамасин, маълум вақт мобайнида ўзининг асосий хусусиятларини, ички алоқа ва муносабатларини сақлаб қолади. Айнан шу барқарор томонлар, хусусиятлар, алоқа ва муносабатлар ўрганилаётган объектнинг айнанлиги, ўхшашлигини ифодалайди ва унга хос бўлган ички қонуниятларни очиш имкониятини беради. Нарса ва ҳодисаларни ўрганиш жараёнида уларга хос бўлган барқарор, ички, муҳим, улар моҳиятидан келиб чиқадиган хусусиятларни аниклашдан ички моҳиятли томонларни билишга қараб борилади. Бунда объектни ўрганиш шартларидан бири - уни бошқа нарса ва ҳодисалардан ажратиб олиб ўрганиш бўлиб ҳисобланади. Кўриниб турибдики, тафаккурда нарсалардаги ўзгаришларгина эмас, балки улардаги сифат муайянлиги, доимийлик, барқарорлик ҳам акс этади.
Илмий изланиш нарса ва ҳодисалар моҳияти, ички қонуниятини аниқлаш мақсадида олиб борилади. Бу эса ўз навбатида нарса ва ҳодисаларнинг сифат муайянлиги, нарсалар орасидаги барқарор муносабатларни барқарор фикрлар (тушунча, муҳокама) орқали ифодалашни тақазо этади. Қонуниятлар бир нарса, бир объектга эмас, балки умумга (нарсалар туркумларига), бир қатор объектларга тааллуқли бўлади, ҳамда улардаги умумийлик, ўхшашлик, айнанлик томонларини ўрганиш орқали очилади.

Download 35,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish