Марказий ҳавони кондициялаш тизимларини совуқлик билан таъминлаш.
Йилнинг ёз фаслида совуқлик билан таъминлаш. Марказий ҳаво кондициялаш тизимларидаги кондицияланувчи ҳавонинг таркибий иссиқлигини камайтириш мақсадида ускуналар сифатида пуркаш бўлими (ОКФ-3) жуда кўп тарқалган ва кенг миқёсда ишлатилади. Унга совуқ сув совутиш станциясидан қувурлар орқали насос ёрдамида узатилади (4.16-расм).
Бундай чизмаларни татбиқ этишнинг асосий шартларидан бири, бу сув сақловчи бакларни пуркаш бўлимининг таглигидан паст жойлаштиришдир. Бу ҳолда пуркаш бўлимидан қайтаётган илиган сув пуркаш бўлимининг таглигидан йиғувчи бакка насоссиз ўз-ўзидан кайтади. Бу ердан илиган сув совутиш станциясининг буғлатгичига келади. Совитадиган сув қувурлар ичида, совутиш агенти эса буғлантирувчи қувурлар орасида характ килади. Совутиш агенти буғланганда сувнинг ҳарорати t=4÷80С гача камаяди. Ҳарорати tW1=6÷70С қийматигача совиган сув бирлаштирилувчи қувурлар ёрдамида йиғувчи сув сиғимининг иккинчи бўлимига ўтади.
4.16-расм. Совутиш станцияси ёнида жойлашган пуркаш бўлими ОКФ–3 ни совуқлик билан таъминлаш чизмаси
1-суюқ совуқлик агенти, 2-буғлатгич, 3-совутиш станциясининг насоси, 4-илиқ сув бўлими, 5-тўплаш баки, 6-совуқ сув бўлими, 7-уч йўлли клапан, 8-пуркаш бўлимининг насоси, 9-қўшни кондинционернинг насоси, 10-илиқ сув қувири, 11-пуркаш бўлими, 12-кондицияланувчи ҳавонинг совуқлигини назорат қилувчи датчик, 13-рециркуляцион қувири, 14-тўкиш қувири, 15-канализацияга улаш қувири, 16-сув манбаи, 17-совуқлик агенти буғлари
Ҳавони кондициялаш ускунуларадаги сиртли иссиқлик алмашиши ва пуркаш бўлимларини совуқ сув билан таъминашнинг ёпиқ чизмасида (4.17-расм), совутиш станциясининг насоси 1-бак-космпенсатор 2 орқали буғлатгич 3 нинг қувурлар аро оралиғидан ва сиртли совутиш 10 бўлимларидан совутилган сувни ҳайдайди. Пуркаш бўлимини совуқлик билан таъминлаш сув-сувли иссиқлик алмаштиргич орқали амалга оширилади.
Чизмада сиртли совутиш (БТМО-3) иссиқлик алмашгичларни совуқлик билан таъминлаш чизмаси келтирилган (Расм 4.17).
4.17-расм. Ҳаво кондициялаш ускуналаридаги сиртли иссиқлик алмашиш ва пуркаш (ВТМО-3) бўлимини (ОКФ-3) совуқ билан таъминлашдаги ёпиқ чизма
1-совутиш станциясининг насоси, 2-бак компенсатор, 3-испаритель (буғлатгич), 4-пуркаш бўлимининг насоси, 5-сув-сувли иссиқлик алмашгич, 6-уч йўлли клапан, 7- назорат қилувчи кўрсаткич, 8-ОКФ-3 пуркаш бўлими; 9-сув манбаи, 10-сиртли совутиш бўлими (ВТМО-3), 11-кенгайиш идиши, 12-сув тошиши қувури; 13-оқава сув учун варонка.
Do'stlaringiz bilan baham: |