Марказий банкнинг операциялари


Очиқ бозор сиёсати деганда



Download 34,78 Kb.
bet8/9
Sana20.06.2022
Hajmi34,78 Kb.
#683169
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
14.2-маъруза

Очиқ бозор сиёсати деганда, марказий банкнинг очик бозорда кимматбаҳо қоғозларни ўз ҳисобидан сотиб олиши ва сотиши тушунилади. Марказий банкнинг очиқ бозор сиёсати асосан хазина мажбуриятларини, саноат компаниялари ва банкларнинг облигацияларини, Марказий банкда ҳисобга олинган тижорат векселларини сотиш ва сотиб олиш орқали амалга оширилади. Марказий банкнинг очиқ бозор сиёсати орқали банк тизимининг ва алоҳида олинган тижорат банкларнинг ўз захиралари миқдори оширилиши (агап қимматбаҳо қоғозлар сотиб олинса) ёки камайтирилиши (агар қимматбаҳо қоғозлар сотилса) мумкин. Очиқ бозор сиёсати орқали Марказий банк кредит баҳосининг ўзгаришига эришиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, пулга бўлган талабнинг ўзгаришига олиб келади. Одатда, Марказий банк бу сиёсат орқали ортиқча пулларни муомаладан олади ва пул муомаласини мувофиқлаштириш бўйича актив пул-кредит сиёсати олиб боради.
Жаҳон амалиётида Марказий банкнинг, очиқ бозор сиёсатида асосий ўринни давлатнинг қисқа муддатли мажбуриятлари билан бўладиган операциялари эгаллайди. Бу фаолият АҚШда, Германияда яхши йўлга қўйилган.
Марказий банкнинг очиқ бозорда олиб борадиган операциялари қуйидаги хусусиятлар бўйича фарқланади:
– битим шарти бўйича: нақд пулга ёки қайта сотиш мажбурияти билан маълум муддатга сотиб олиш (РЕПО операцияси) билан боғлиқ операциялар;
– битим объектлари бўйича: давлат ёки акционер жамиятлари қимматбаҳо қоғозлари билан бўладиган операциялар,
– битим муддати бўйича: қимматли қоғозлари билан қисқа муддатли (3 ойгача) ва узоқ муддатли (1 йил ва ундан ортиқ) операциялар,
– операциялар ўтказиш доирасига қараб: банк тизими доирасида ёки нобанк тизим доирасида қимматли қоғозлари билан бўладиган операциялар,
– фоиз ставкаларини ўрнатиш бўйича: Марказий банк ёки бозор томонидан аниқланадиган ставкалар.
Марказий банкнинг навбатдаги функцияларидан бири бу – кредит институтлари фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат. Тижорат банклари фаолиятини Марказий банк томонидан назопат қилиниш зарурлиги бозор иқтисодиёти шароитида Марказий банкнинг муҳим мавқега эгалиги билан асосланади. Марказий банк бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиёт билан банк тизими ўртасида воситачи сифатида фаолият кўрсатади. Банк назорати икки мақсадни амалга ошириш учун:
– жамғармачилар манфаатларини ҳар хил мумкин бўлган зарарлардан ҳимоя қилиш,
– таваккалчиликларнинг олдини олиш билан бирга, молиявий бозорнинг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган бўлиши мумкин.
Марказий банк тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш функциясини амалга оширишда қуйидаги вазифаларни бажаради:
– банк фаолиятини олиб боришга лицензиялар бериш;
– банклар ҳисоботларини текшириш;
– жойларда текширишлар ўтказиш;
– банк операцияларини бажаришда меъёрларга риоя қилишни иазорат қилиш.
Банк фаолиятини олиб боришга лицензия (рухсат) бериш орқали Марказий банк ташкил қилинаётган кредит институтининг банк фаолиятини олиб бориш имкониятларини аниқлайди. Кредит ташкилотига лицензия беришда қуйидаги маълумотларга эътибор берилади:
– банкнинг асосий акционерлари;
– бошланғич капиталнинг манбалари;
– банк раҳбар ходимларининг малакаси ва қобилиятининг мос келиши;
– кўрсатиладиган хизмат турлари ва банк стратегияси;
– низом капиталининг миқдори;
– банк активларининг тўғри баҳоланганлиги;
– юзага келадиган таваккалчиликларни қоплаш мақсадида захира фондини ташкил қилиш сиёсати ва бошқалар.
Жаҳон амалиётида 80-йиллардан бошлаб кўпгина банклар инқирозга учраганлиги муносабати билан Марказий банклар тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш мақсадида банклар ва уларнинг шўъбалари тўғрисида ҳисоботлар топширишни белги­лаб берди.
Марказий банк тижорат банклари амалга оширадиган операцияларни текшириш, ички аудит ҳолатига баҳо бериш ҳуқуқига эга. Бунда, авваламбор, тижорат банкларининг активлари: кредитлар ва қимматли қоғозлар ҳолати, банкларнинг ликвидлиги ва барқарорлиги текширилади. Текшириш ўтказишдан асосий мақсад:
– банкнинг молиявий ҳолатига объектив баҳо бериш;
– банкни бошқариш сифатига ва унинг раҳбари фаолиятига баҳо бериш;
– банкнинг молиявий аҳволини ва унинг бажарадиган операцияларининг самарадорлигини таьминлаш бўйича чоралар ишлаб чиқиш;
– банк фаолиятининг мавжуд қонунлар ва меъёрий ҳужжат-ларига мувофиқ олиб борилишини таъминлаш ва бошқалардан иборат.
Марказий банк, шунингдек, тижорат банкларининг олиб борадиган операцияларининг меъёр бўйича бажарилишини назо­рат қилиб боради. Бу ҳолда Марказий банк тижорат банклари­нинг қуйидаги кўрсаткичларини текширади:
– банк капиталининг активларига нисбати;
– бир мижозга тўғри келувчи кредитнинг лимити;
– ликвидлилик коэффициенти меъёрларига риоя қилиш;
– фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида даромаднинг ўзгариши ва бошқалар.
Марказий банк давлат банки сифатида фаолият олиб боради ва ҳукуматнинг молиявий маслаҳатчиси ҳисобланади. Бу функцияни бажара туриб Марказий банк давлат ташкилотларига ҳисоб хизматларини кўрсатади ва давлат бюджетининг кассавий ижросини амалга оширади. У давлатнинг хазина тўловларни амалга оширади ва давлатга кредитлар беради. Давлат хазинасидаги бўш пул маблағлари Марказий банкда депозит шаклида сақланади. Марказий банк давлатнинг қисқа ва узоқ муддатли қарзлари бўйича касса хизматини кўрсатади.
Марказий банк тўлов, ҳисоб-китоб муносабатларини ташкил қилиш функциясини бажара туриб, молия тизимининг барқарорлигини таъминлаш, тўлов тизимининг самарали бўлишини таьминлаш, пул-кредит сиёсатини ўтказиш каби масалаларни ҳал қилишни ўз олдига қўяди. Молиявий тизимнинг самарадорлиги, авваламбор, тўлов тизимининг қай даражада ташкил қилинганлигига боғлиқ бўлади. Иқтисоидётда тўлов механизмининг яхши йўлга қўйилиши, банклараро ҳисоб-китобларнинг тўғри олиб борилиши иқтисодиётда тўланмаган қарзларнинг камайишига олиб келишига асос бўлиб хизмат қилади. Тўлов тизимида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар шаклларини ривожлантириш, электрон тўловлар тизимини жорий қилиш ва ривожлантириш каби вазифалар амалга оширилади.
Марказий банк валюта курсини бошқариш функциясини бажаради. Марказий банкнинг бу функцияси бозор ивтисодиёти тизимини тартибга солишда аcоcий ўринлардан бирини эгаллайди. Марказий банкнинг асосий валюта сиёсатига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Валюта интервенцияси.
2. Девиз сиёсати.
3. Своп операциялари.
4. Девальвация.
5. Ревальвация.
6. Валюта чекловлар сиёсати ва бошқалар.

Download 34,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish