2) Жараён периодонт сохасидан ташкарига чикиб компакт ва говак суякларда сийракланиш, сурилиш кузатилади. Доимий тиш фолликуласи ва яллигланиш учоги орасидаги суяк пластинка юпкалашади. Бу даврда касалланган тишни даволаб охирга етказиш мумкин.
Болаларда сурункали периодонтитлар кечишининг узига хос хусусиятлари:
Сут ва илдизи шаклланмаган доимий тишларда тиш бушлигини ёпиклик холатида, унча чукур буламган кариес коваги мавжуд холларда хам уларда сурункали периодонтит кузатилади
Чукур кариес коваги булиб харорат таъсиротига реакция бермаса, унда сурункали периодонтитни урта кариес билан киёслаш мумкин. Бунда албатта ЭОД дан фойдаланиши ёки рентген тасвирдан фойдаланиш зарур.
Сурункали периодонтитдагидек илдиз чуккиси атрофида периодонт ёригини кенгайиши, тишнинг чала чикиши, тишнинг лаб ёки танглай томонга сурилишида хам куриш мумкин.
Биринчи катновда кариес коваги чархланиб шакллантирилади, пулпа бушлигидан ва илдиз каналларидан улган пулпа колдиклари олиб ташланади ва каналларга кириш сохасига антисептикли тампон колдирилиб ковак вактинча беркитилади.
Иккинчи катновда боглам олиб ташланиб илдиз каналлари механик ишлов берилиб кенгайтирилади (дрилбор, рашпил). Канал сохасига яна рез-формалин суюклиги шимдирилган тампон боглам остида колдирилади.
СУТ ВА ДОИМИЙ МОЛЯР ТИШЛАР ПЕРИОДОНТИТЛАРИНИ ДАВОЛАШ 3. Учинчи катновда боглам олиб ташланади ва илдиз каналлари резор-формалин пастаси билан тулдирилади ва доимий пломба куйилиб даволаш тугатилади.