Маъруза Қадимги Арабистон тарихига оид манба ва адабиётлар



Download 37,81 Kb.
bet2/5
Sana22.04.2022
Hajmi37,81 Kb.
#574489
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Мавзу

б) диний китоблар
Диний китоблар, уларнинг тафсир ва шарҳларида ҳам қадимги араблар ҳақида маълумотлар учрайди. Биринчи навбатда бу ерда Таврот, Талмуд ва Қуръон кўзда тутиляпти. Тавротнинг грекча «Та библиа» номи - китоблар демакдир. Бу, асосан, диний мазмундаги китоблар бўлиб, милоддан аввалги XIII асрдан то милоднинг II асригача бунёдга келган. Библия икки катта қисмдан иборат: 1) милодгача қадимги яҳудий тилида ёзилган Қадимий Аҳд (39 китоб) ва 2) илк христиан идеологлари томонидан қадимги юнон тилида ёзилган Янги Аҳд (27 китоб). Библиянинг 70 китобдан иборат, юнон тилига таржимаси Септуагинта деб аталади.
Диний китоблар жумласига яҳудийларнинг ҳуқуқий, диний, фалсафий ва ахлоқ нормаларини ўз ичига олган, мил.аввал IV асрдан то милоднинг IV асригача ёзилган кўп жилдли Талмуд ҳам киради.
Тавротнинг «Борлиқ» китобида Сом ва унинг авлодлари ҳақида, шимолий арабларнинг узоқ аждодлари Иброҳим пайғамбар ва унинг ўғли Исмоил ҳақида, «Солномалар» китобининг иккинчисида Сабо маликаси ва Сулаймон ҳақида, «Нахмия» китобида эса ҳар хил араб подшолари ва қабилалари ҳақида ривоятлар бор.
Милоднинг III-VII асрларида христиан руҳонийлари томонидан юнон ва сирёний тилларида ёзилган кўплаб китобларида ҳам қадимги Арабистон тарихига оид маълумотлар учрайди. Бундай китобларнинг қиймати шундаки, уларда Арабистонга христиан динининг кириб келиши билан боғлиқ воқеалар, йирик христиан йиғилишлари (соборлар), урушлар ва бошқа муҳим тарихий ҳодисаларнинг аниқ санаси кўрсатилган. Кесарияли епископлар Эвсебий (265-340) ва Геласий (320-394) кўп жилдли «Черковлар тарихи»ни ёзганлар. Бейт Аршамли Семион - «Ҳимёр шаҳидларининг хатлари» китобининг муаллифи - ўз маълумотларини гўё Рим императорининг топшириғи билан Ҳира подшоси ҳузурида бўлганда тўплаган. VI асрда яшаган Прокопий Византия императори Юстинианнинг йирик саркардаларидан бири Велизарийнинг шахсий котиби бўлган ва Юстиниан олиб борган урушлар ҳақидаги тарих китобида араблар хусусида қисман маълумотлар берган. Арабистонда христиан динининг тутган мавқеига оид материаллар Евагрий Схоласт (вафоти 600 й.) ва Теофилакт Симокатталарнинг (вафоти 640 й.) «Черков тарихи» китобларининг аксар қисмини ташкил қилади.
Манба сифатида ислом диний китоблари, биринчи навбатда, Қуръондан фойдаланмоқ керак. Маълумки, Қуръон китобининг жами 114 сурасидан 86 таси Макка суралари ҳисобланади. Агар биз мусулмон асри билан ундан олдинги давр ўртасидаги чегара сифатида 622 йил, яъни Маккадан Мадинага пайғамбар ҳижраси йилини оладиган бўлсак, бу сураларда, демак, арабларнинг исломгача давридаги ҳаёти, одатлари, савдоси, ташқи алоқалари, ўша давр оламидаги аҳвол, икки буюк давлат (Византия ва Эрон) рақобати, ниҳоят Қурайш қабиласи зодагонларининг исломга қарши мавқеи ҳақидаги маълумотларга эга бўламиз. Шуниси характерлики, Қуръон маълумотлари ўрта аср араб тарихчиларининг «Жоҳилия» даврида гўё араб жамияти ташқи дунёдан батамом ажралиб, яккаланиб қолганлиги ҳақидаги фикрларини рад қилади.
Умуман олганда, Тавротдаги кўп ривоятлар Қуръонда ҳам зикр қилинган. Фарқ шундаки, Қуръонда улар ислом талқинида берилган. Масалан, Саба маликаси ҳақидаги Таврот ва Қуръон ривоятларида гап айнан бир хил шахслар хусусида борса-да, мазмунан улар ўртасида катта фарқ бор. Қуръонда қадимги Яман тарихида юз берган йирик воқеа - Мариб тўғонининг бузилгани ҳақида ҳам ривоят бор. Аммо Мариб тўғони бир неча марта бузилган. Қуръонда одатда, биронта тарихий сана кўрсатилмагани боис қайси бирига ишора қилинаётгани аниқ эмас эди. Геологлар радиокарбон усулида олиб борилган тадқиқот орқали бу воқеа милодий 580 йилда содир бўлганини исботлаб бердилар.
Шунингдек, Қуръон тафсирлари, ҳадис китоблари ва уларнинг шарҳларида ҳам «Жоҳилия» ва илк ислом тарихига оид нодир маълумотлар мавжуд.
в) антик авторлар
Антик авторларнинг қадимги араблар ҳақида қолдирган маълумотлари катта аҳамият касб қилади. Гап шундаки, улар кўпинча ўзлари ҳикоя қилаётган воқеаларнинг замондошлари бўлганлар. Бу маълумотларни антик авторлар шимолий Арабистонга римлилар ёки юнонлар уюштирган юришлар қатнашчиларидан, Арабистонга савдо ёки саёҳат билан борган шахслардан, Арабистон қирғоқларига сузган денгизчилардан олганлар.
Араблар ҳақида биринчи бўлиб маълумот берган юнон авторлари Эсхил (мил.аввал 525-456) ва Геродотдир (мил.аввал 480-425). Геродот Мисрга зиёрат қилгач, у ерда тўпланган маълумотларидан фойдаланиб, биринчи бор, чиройли услубда бобларга бўлиб, бизнинг давримизгача етиб келган тарих китобини ёзди. Шу китоби учун Цицерон унга «Тарих отаси» лақабини берган. Теофраст (мил. аввал 371-287) Арабистон ўсимлик дунёсининг, айниқса, Жанубий Арабистондаги экспорт қилинадиган нодир ўсимликларнинг батафсил баёнини қолдирган. Буюк сайёҳ ва географ Страбон (мил.аввал 64-мил.19) 17 жилдлик «География» китобининг 16 нчи жилдида Арабистонга бағишланган махсус боб берган. Унда ўша даврдаги араб шаҳарлари, қабилалари, савдоси, ижтимоий, иқтисодий муносабатлари тилга олинган. Страбон маълумотларининг энг қимматлиси - римлилар Жанубий Арабистонга мил.аввал 24-нчи йили уюштирган Элиос Галос бошчилигидаги ҳарбий юришнинг тасвиридир, зеро, Страбон Мисрга ҳоким қилиб тайинланган Элиоснинг дўсти бўлган. Страбон экспедиция ҳақидаги ҳикоясини қуйидаги ибора билан тугатган: «Римлиларнинг Арабистон юртига шу кунларда Элиос Галос қўмондонлигида қилган юриши бизни бу ўлка ҳақидаги кўп нарсаларга ўргатди. Плиний (вафоти 79 йил) ўзининг 32 қисмдан иборат «Табиат тарихи» китобида Арабистон ҳақидаги ўша даврда тўплаш мумкин бўлган маълумотларни деярли тўлиқ беришга ҳаракат қилган.
II асрда Александрияда яшаган Клавдий Птолемейнинг «География» китоби то ўрта аср охирларигача Европада дарслик сифатида қўлланилган. Бу китобда ҳам Арабистон шаҳарлари, қабилалари ва уларнинг аҳволи ҳақида маълумотлар бор.
Арабистон ҳақида бироз маълумот берганлар қаторига Флавий Арианни (95-175) ҳам қўшиш мумкин. Унинг македонияли Искандар юришлари ҳақидаги катта китобида юнон флотининг Неарх бошчилигида Хиндистондан Форс кўрфазига қайтиши батафсил ҳикоя қилинган.

Download 37,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish