Маъруза Қадимги Арабистон тарихига оид манба ва адабиётлар



Download 37,81 Kb.
bet3/5
Sana22.04.2022
Hajmi37,81 Kb.
#574489
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Мавзу

г) араб тарихий адабиёти
Ислом ғалабасидан кейинги биринчи-иккинчи асрларда араблар ўзларининг ўтмишдан қолган моддий ёдгорликларига эътиборсиз бўлдилар. Бундай қараганда бу - табиий ҳол, инсоният тарихида доимо шундай бўлиб келган. Ижтимоий онгнинг шаклларидан бирида сифат ўзгариши юз берган пайтда (бу ўринда диннинг ўзгариши кўзда тутиляпти) шу ўзгаришдан олдинги ҳолат инкор қилинган. «Ислом илгари бунёд бўлган нарсаларни вайрон қилажак», - деган ҳадис бор. Албатта, Муҳаммад пайғамбар бу ҳадисида исломдан олдин Арабистонда кенг тарқалган кўпхудолиликни, бут-санамларга сиэинишни кўзда тутган. Афсуски, унинг издошлари ўтмишдан қолган маданий меросни бутунлай йўқотиб юборишларига оз қолди. Аммо вақти келиб, бошқа халқларда бўлгани каби арабларда ҳам ўтмиш тарихларини ўрганиш эҳтиёжи туғилди. Юнонлар, римлилар, яҳудийлар, форслар ва бошқа қадимги халқларда ҳам биринчи тарих китоблари афсоналар, ривоятлар ва халқ достонларидан иборат бўлган. Лекин араблар тарих майдонига чиққан пайтларида у халқларда давр талабига жавоб берадиган, ёзма анъанага асосланган тарих китоблари мавжуд эди.
Биринчи араб тарихчилари «ахборийлар» (хабарчилар) деб ном олдилар. Уларнинг қўл остида оғиздан-оғизга ўтиб келган оғзаки анъанадан бошқа материал йўқ эди. «Ахборийлар»нинг араб подшолари ҳақида, араблар ва форслар ўртасидаги муносабатлар ҳақида қолдирган маълумотларига ишонса бўлади, зеро кўпинча воқеалар бевосита шоҳидлар оғзидан олинарди.
Энг биринчи ахборийлар жумласига Убайд б. Шаря, Ваҳб б.Мунаббиҳ, Муҳаммад б. ас-Соиб ал-Калбий ва унинг ўғли Ҳишам б. ас-Соиб ва бошқалар киради.
Убайд б. Шаря (вафоти 686 милодий) асли Сана шаҳридан бўлиб, у «Китоб ал-амсол», «Китоб ал-мулук ва ахбор ал-модийин», «Китоб ат-тижан фи мулук Ҳимёр вал-Яман» китобларининг муаллифи ҳисобланади. Айниқса, унинг «Китоб ал-мулук ва ахбор ал-модийин» китоби катта шуҳрат қозониб, ўрта асрларда кўп нусхаларда кўчирилганди. Убайднинг «ахборлари» турли-туман шеърлар, «исроилиёт» (Таврот ва бошқа яҳудий диний китобларидан олинган сюжетлар) руҳидаги афсоналар билан тўла бўлган ва оммада кенг қизиқиш уйғотган.
Айтишларича, Ваҳб б. Мунаббиҳ (вафоти 728 й.) дастлаб яҳудий динида бўлган. Араб адабиётида кенг тарқалган «исролиётлар» шу муаллифдан бошланган, дейишади. Ваҳб ахборлари ичида қадимги Яман, Нажрон христианлари ва уларнинг Зу Навос томонидан азобланиши ҳақида маълумотлар бор. У христиан руҳонийларнинг асарлари, хусусан, Байт Аршамли Семионнинг китобидан фойдаланган кўринади.
Куфалик машҳур уламо Ҳишом б. ас-Соиб ал-Калбийни (вафоти 819 й.) том маънода Жоҳилия даврининг биринчи ҳақиқий тарихчиси дейиш мумкин. У ўз асарларида биринчи бор манбалардан далил келтирган. Аммо кейинчалик маълум бўлишича, унинг кўп далиллари нотўғри бўлиб чиқди. Шуни айтиш жоизки, мазкур муаллифлар тарихий адабиётда «Қаҳтонийлар анъанаси» деб ном олган мажмуани бошлаб берганлар. VIII аср-шимолий ва жанубий арабларнинг вакиллари орасида олий ҳокимият учун курашнинг қизиган пайти эди ва асосан жанубий арабларга мансуб бўлган Қаҳтоний муаллифлари Яманнинг қадимги тарихини бўрттириб кўрсатишга ҳаракат қилдилар.
Кейинги асрларда араб тарихий тафаккури ўз тараққиётининг юқори чўққиларига эришди, кўп жилдлик умумий тарих китоблари ёзилди. Бу китобларда воқеалар одатда Одам атодан бошланиб, то муаллиф яшаган вақтгача етказиларди. Ибн Ҳишом (вафоти 218 ҳ.й.), Ибн Кутайба (вафоти 276 ҳ.й.), ал-Якубий (вафоти 293 ҳ.й.), ат-Табарий (вафоти 310 ҳ.й.), ал-Масъудий (вафоти 346 й), Ёқут (вафоти 626 ҳ.й.), Ибн ал-Асир (вафоти 650 ҳ.й.), Абул-Фидо (вафоти 735 ҳ.й.), Ибн Халдун (вафоти 807 ҳ.й.) ва бошқаларнинг китобларини варақлаган киши ислом тарихига оид маълумотларнинг нақадар муфассал ва аниқлигидан ҳайратланса, айни вақтда бу китобларда исломгача бўлган давр қанчалик мавҳумлигидан ажабланади. Тўғри, бу муаллифларнинг биронтаси қадимги Арабистон тарихи бўйича махсус китоб ёзмаган. Қадимги Арабистон, хусусан, қадимги Яман бўйича энг кўп маълумот берган ўрта аср араб муаллифлари ичида иккитаси ажралиб туради.
Ҳасан б.Аҳмад ал-Ҳамдони (вафоти 970-71 й. милодий) бошқа муаллифлардан фарқли ўлароқ қадимги Яман ёдгорликларини зиёрат қилган, уларнинг тарихий-географик баёнини ёзган, муснад (жанубий араб) ёзувларидан бир қанчасини ўқиб, шарҳ қилишга ҳаракат қилган. Ҳозирги замон араб тарихчиларининг (Жавод Али, Аҳмад Шарафиддин ва ҳоказо) ёзишича, ал-Ҳамдони қадимги яман тилининг граматикасини билмаганлиги туфайли ёзувларни тўғри ўқий олмаган ва бунинг натижасида уларни нотўғри шарҳлаган.
Нашван б. Саид ал-Ҳимёри (вафоти 1177 милодий) ўзининг «Шамс ул-улум ва даво калом ал-араб мин ал-кулум» (Илмлар қуёши ва араб каломи билан жароҳатлардан даволаниш) деган китобида жанубий арабларга хос сўз ва ибораларни тўплаган, қадимги Яман тарихи ва тили ҳақида маълумотлар берган. Нашван б. Саидга ал-Ҳамдонийнинг таъсири кучли бўлган, ҳатто муаллифнинг эътироф қилишича, ал-Ҳамдонийнинг «ал-Иклил» асаридан бутун-бутун бобларни бироз қисқартириб кўчирган. Шунинг учун Нашванда ҳам худди ал-Ҳамдонийнинг хатолари қайтарилиши бежиз эмас .
Яна шуни қайд қилиш керакки, ўрта аср араб тарихчилари қадимги Арабистон тарихига оид маълумотларни асосан «Жоҳилия» адабиёти деб ном олган қадимги араб адабиётидан олганлар. «Жоҳилия» адабиёти оғиздан-оғизга ўтиб келган насрий ҳамда назмий асарлардан иборат бўлиб, тарихан у исломдан олдинги 1,5-2 - асрни ўз ичига олади. Фольклор шаклидаги бу адабиёт VIII-X асрларда араб филологлари томонидан тўпланган «Айём ал-араб» (наср) ва «Муаллақот» (назм) туркум тўпламлари шаклида бизнинг давримизгача етиб келган.
Хуллас, ахборийларнинг ислом арафасида юз берган воқеалар ҳақидаги маълумотларига ишонса бўлади, чунки бу хабарлар бевосита шоҳидлар оғзидан олинган. Аммо улар ёзган узоқ ўтмиш тарихи афсоналардан ва муболағалардан нарига ўтмади.
Жоҳилия шеърияти масаласида эса умуман унинг ҳаққоний ёки ҳаққоний эмаслиги, яъни VIII-IX асрларда Аббосийлар халифалигининг турли шаҳарларида араб филологлари томонидан тўпланган шеърлар ҳақиқатан V-VI аср шоирларига мансубми ёки усталик билан қилинган тўқимами, деган муаммо ётади. XX асрнинг 20-йиллари англиялик шарқшунос С.Марголиус ва мисрлик олим Таха Ҳусайнлар бутун исломолди шеъриятини анча кейинги даврларнинг адабий маҳсули деб ҳисоблаган бўлсалар, академик И.Ю.Крачковский аксинча уни асл деб билди.
Илмий адабиётнинг ҳозирги ҳолатида жоҳилия шеъриятини батамом инкор қилиш мақсадга мувофиқ эмас, албатта. Жоҳилия даври асарлари ҳақиқатан ислом вужудга келишдан олдин муайян шоирлар томонидан ижод қилинган ва VIII-X асрларда уларни тўплаш ва таҳрир қилиш жараёнида араб филологлари томонидан жузъий ўзгартишлар киритилган деб қаралса, улардан манба сифатида бемалол фойдаланиш мумкин бўлади.
Ўтган асрнинг 50-60 йилларидан бошлаб миллий мустақилликка эришиш туфайли араб мамлакатларида маҳалий тарихчи-олимларнинг ўз кўҳна тарихларига қизиқишлари кучайди. Натижада араб тилида кўплаб тадқиқотлар пайдо бўла бошлади. Уларнинг ичида энг кўзга кўрингани - Ж.Алининг 1951-1959 йилларда нашр қилинган 8 жилдлик «Исломдан олдинги араблар тарихи»дир. Шу нарса диққатга сазоворки, муаллиф нафақат араб тилида, балки юнон , лотин, сирёний ва ҳозирги замон Ғарбий Европа тилларидаги мавжуд барча адабиётдан фойдаланган. Асарнинг ҳар бир жилдида исломдан олдинги араб жамиятининг муайян соҳаси тадқиқ қилинган. Масалан: 2,3, 4 -жилдлар - сиёсий тарих, 5 ва 6 -жилдлар - қадимги Арабистон динлари, 7-жилд - қадимги Арабистон тиллари ва ниҳоят 8-жилд - ижтимоий масалаларга бағишланган. 1970-1979 йиллар мазкур китобнинг тўлдирилган янги нашри Бағдод ва Байрутда 10 жилдда бироз ўзгартирилган ном билан чоп қилинди.
Керакли адабиёт сифатида манбалардан, айниқса, жоҳилия шеъриятидан кенг фойдаланиб ёзилган Байрут ва Искандария университетларининг профессори Солим ал-Азизнинг китобини ҳам алоҳида эслатиш мумкин. Энг муҳими, муаллиф қадимги Арабистон тарихининг катта аҳамиятини тўғри тушунади. «Ҳеч шак-шубҳасиз, - деб ёзади у муқаддимада, - арабларнинг қадимги тарихи умумараб ва, айниқса, ислом динининг вужудга келиш тарихи учун муҳим мавзулардан ҳисобланади, зеро у бу тарихнинг асосидир: ислом асрининг жуда кўп ижтимоий, иқтисодий ва маданий томонларини фақат қадимги тарихни ўрганилгандагина тафсир қилиш мумкин». Китобда Ғассонийлар ва Лахмийлар давлати ҳамда Макка, Мадина ва Тоиф шаҳарларидаги исломдан олдинги вазият ёрқин берилган.
Машҳур араб тарихчиси ва ёзувчиси Журжий Зайдон ва мисрлик тарихчи М.М. Нофиъларнинг XX аср боши ва ўрталарида қадимги Арабистон тарихи ҳақида ёзган асарлари деярли ярим аср араб дунёсида севимли китобларидан ҳисобланиб келди.
Араб тарихчилари Арабистон ярим оролининг айрим қисмларини чуқур ўрганиш билан боғлиқ асарлар ҳам ёздилар. Булар жумласига А.Ҳ.Шарафиддин ва М.А.Бофақиҳларнинг қадимги Яман тарихи, А.И.Аш-Шарифнинг Макка ва Мадинага бағишланган китобларини киритиш мумкин.
Бир қатор араб тарихчи олимларининг қадимги Арабистон тарихи бўйича чоп қилинган лекциялари қисқа, илмий аппаратсиз ва асосан ўқув мақсадларига хизмат қилсада, манзарани тўлиғича тасаввур қилишга ёрдам беради.
Бундан ташқари араб мамлакталарида узоқ ўтмишни улуғлаш, идеаллаштириш руҳида кўплаб оммабоп китоблар ёзилаяптики, улар тарихий фактлардан кўра кўпроқ ривоятларга асосланган ва илмий мақсадга хизмат қила олмайди.

Download 37,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish