Маъруза оптик алоқа тизимлари. Асосий таъриф ва тушунчалар


Толали оптик алоқа тизимининг тузилиши



Download 157,84 Kb.
bet5/5
Sana21.02.2022
Hajmi157,84 Kb.
#49051
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Ma'ruza OAT

Толали оптик алоқа тизимининг тузилиши
ТОА тизимининг тузилиш схемаси (1.3–расм) ҳам ОА тизимига хос стандарт қурилмалардан иборат. Фақатгина оптик сигналларни тарқалишини таъминлаш учун узатиш муҳити сифатида оптик кабел толаси ишлатилади.
ТОАтизимининг тузилиш схемаси таркибига қуйидагилар киради:
КҲҚУ – канал ҳосил қилувчи ускуна;
МвҚ – мувофиқлаштирувчи қурилма;
ОУз – оптик узатгич;
ОНМ - оптик нурланиш манбаи;
МҚ – мослаштирувчи қурилма;
УзОМ – узатувчи оптик модул;
ОТ – оптик тола;
ОР – оптик ретранслятор;
ОҚқ – оптик қабул қилгич;
ҚқОМ – қабул қилувчи оптик модул;
ОНҚқ – оптик нурланиш қабул қилгич.

a) ТОАтизими узатиш трактининг тузилиш схемаси

б) ТОА тизими қабул қилиш трактининг тузилиш схемаси


1.3–расм. ТОА тизимининг тузилиш схемаси

Хозирги кунда ОА нинг охирги қурилмалари сифатида рақамли узатиш тизимлари (РУТ)дан фойдаланилмоқда. Чунки РУТ аналог узатиш тизимларига қараганда қуйидаги афзалликларга эга: шовқин бардошлилиги юқори, сигнални узатиш сифати линия тракти узунлигига кам боғлиқ, техник иқтисодий кўрсаткичлари юқори ва бошқалар. Каналлари частота бўйича бўлинган аналог узатиш тизимларининг бир қанча камчиликлари туфайли, уларнинг ОА да қўлланилиши чегараланган.



1.3.Толали оптик алоқа тизимлари: плезиохрон иерархиянинг алоқа тизимлари, синхрон рақамли иерархиянинг оптик алоқа тизимлари

Маълумотларни узатиш тармоғида рақамли технологияларни қўллашнинг бошланиши ИКМ, яъни кабелли алоқа тармоқлари асосидаги рақамли телефон тизимлари билан боғлиқ. ИКМ ва каналларни вақтли ажратишга эга бўлган мультиплексорлаш усули қўлланиладиган, овозни узатувчи биринчи рақамли тизим, 1962-йилда Чикагода ўрнатилган Bell System (АҚШ) компаниясининг тизими ҳисобланган. Бундай тизим мис симли кабеллар орқали, Bell System компанияси офислари орасида 24 та овозли каналларни узатиш имконини берган. Ҳар бир овозли канал 64 кбит/с тезликда узатилган ва барча каналларнинг иккилик маълумотлари 1536 кбит/с тезликли ягона оқимга мультиплексор ёрдамида бирлаштирилган, хизмат канали (8 кбит/с)ни назарда тутган ҳолда бу оқимнинг тезлиги 1544 кбит/с га етди. У кейинги стандартлашга асосланган ҳолда, олдин АҚШ да рақамли телефонлаштириш тизимлари учун мультиплексорлашнинг биринчи сатхи деб қабул қилинган ва номи чиққан DS1 ёкиТ1 каналига айланди.


Бу рақамли маълумотларни узатувчи тижорат компьютер тизимларини ташкиллаштириш учун қўлланиладиган шунингдек локал тармоқларга компьютерларни бирлаштириш учун, ривожланган кириш/чиқишли мультиплексор тизимларига эга, кириш/чиқишли канал концепциясини олиб келувчи ЭҲМ ларнинг учинчи авлодининг (IBM System 360, 1963 год) пайдо бўлган вақти эди
1971-йилда Intel компаниясининг биринчи микропроцессорлари пайдо бўлиши билан, фақатгина микропроцессор техникаси ва технологиялари ривожланишига бўлган интилиш, телекоммуникация тизимларида рақамли техникани яратиш имконини берди ва кенг тарқалишига олиб келди, шунингдек ИКМ асосида маълумотларни узатиш тармоқларини ривожлантиришда иккинчи катта туртки бўлди.
Тармоқнинг, умумий вазифали ЭҲМ лар ёки мэнфреймлар асосида биринчи яратилган компьютер технологиялари, мана бир неча йиллардан бери шахсий компьютерлар тармоғига бирлашиш учун қўлланилиб келинмоқда. Алоқа тармоқларини бошқариш бўйича юқори талабларни қондириш учун микропроцессорларни ишлаб чиқиш ва уларнинг функционал имкониятлари жуда ошган бир пайтда тармоқ технологияларини кенг қўллашга имкон яратилди.
Тармоқнинг рақамли технологиялари глобал ва локал тармоқлар учун параллел ҳолда охирги пайтгача ривожланди. Глобал тармоқ технологиялари асосан овозни узатиш учун қўлланиладиган рақамли телефон тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилди. Локал тармоқ технологиялари–унинг тескариси, асосан маълумотларни узатиш учун қўлланилди.
Рақамли телефон тармоқларининг ривожланиши каналларни линия бўйича зичлаштириш бўйича кетди. Бу Т1 паст тезликли бирламчи каналларни мультиплексорлаш ҳисобига амалга ошгани каби, анчагина самарали бўлган модуляциялаш усулларини қўллаш ҳисобига ҳам амалга ошди. Масалан бундай усулга 32, 16 и 8 кбит/с тезликда овозни узатишда қўллаш имконини берувчи дифференциал ИКМ ва унинг модификациясини қўллаш киради.
Мультиплексорлаш схемасининг ривожланиши, узатиш тезликлари ва каналлари стандартлашган: DS2 ёки Т2/Е2, DS3 ёки ТЗ/ЕЗ, DS4 ёки Т4/Е4. турли сатхларга эга (давлатларнинг турли гурухлари учун) учта рақамли иерархияни юзага келтирди. Плезиахрон (худди синхрон каби) деб аталган, PDH (ПРИ) рақамли иерархия кенг қўлланилди ва ҳозиргача рақамли телефонлаштиришдаги каби маълумотларни узатишда ҳам қўлланилиб келинмоқда.
Охирги йилларда, PDH асосидаги тезликли телекоммуникация технолоргияларининг ривожланиши, етарли даражада янги бўлган иккита рақамли технологиялар: синхрон оптик тармоқлар SONET ва синхрон рақамли иерархия SDHни пайдо бўлишига олиб келди, айрим ҳолларда бу узатиш тезлигининг диапазонини 40 Гбит/с гача кенгайтирувчи, худди ягона технологшия SONET/SDH каби қаралади. Бу технологиянинг узатиш муҳити сифатида толали оптик кабелларни қўллаш мўлжалланган.
SDH тизимлари шунақа тез ривожландики, охирги йилларда уларнинг нафақат наменклатураси, балки тармоқни ҳимоялашни ташкиллаштиришда бир қатор ёндашишлар ва уларни WDM технологияси асосида оптик тармоқлар билан ўзаро боғланиши ҳам ўзгарди.
Тўлқин узунлиги бўйича мультиплексорловчи тизимлар - WDM тизимлари ҳам охирги йилларда етарли даражада ривожланди ва тўлқин узунлиги бўйича коммутациялаш ва маршрутлаштириш имконига эга оптик тизимларда эволюцияланмоқда. Улар нафақат SDH тизимлари билан биргаликдаги боғламларда қўлланилмоқда (маълумотларнинг синхрон оқимлари манбалари каби), балки алоҳида ўзини қўллаш ёки бошқа технологиялар ишлаб чиққан (масалан, АТМ, Ethernet, FDDI, IP, Token Ring). маълумотлар оқимини шаффоф узатиш имкониятларини қўллаши мумкин.
Ваниҳоят охирги йилларда SDH/WDM тармоқларида оптик функционал элементлар: оптик кучайтиргичлар, кириш-чиқишли оптик мультиплексорлар, оптик модуляторлар, оптик коммутаторлар ва маршрутизаторлар кенг қўлланила бошлади. Бундай технологияларни ва оптик элементларни қўллаш нафақат ишлаб чиқарувчилардан, балки SDH аппаратураларидан фойдаланувчи мухандислардан ҳам оптик технологиялар соҳасида етарли билимни талаб қилади.
Юқорида бьаён этилганлардан кўриниб турибдики, рақамли узатиш тизимларининг жадаллик билан ривожланиши, уларни аналог узатиш тизимларига нисбатан жуда кўп афзалликлари билан боғлиқ экан, масалан: юқори шовқинбардошлик, сигнални узатиш сифатининг алоқа линияси узанлигига кам боғлиқлиги, алоқа каналларининг электрик параметрларини мўътадиллиги, дискрет хабарларни узатишда ўтказувчанлик қобилиятидан самарали фойдаланиш ва хоказолар.


Назорат саволлари



  1. Оптик алоқа ва узатиш тизими деб нимага айтилади?

  2. Оптик сигналларнинг қандай хусусиятларини биласиз?

  3. Оптик алоқани қўлланиш соҳаларини тушунтиринг.

  4. ОА тизимлари электрик тизимлардан қандай хусусиятлари билан фарқланади?

  5. ОА тизимларининг тузилиш принципини тушунтиринг.

  6. ТОА тизимлари қандай тузилган?

7. Оптик тармоқларда қандай оптик узатиш тизимларидан фойдаланилади?
Download 157,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish