Диск юритувчилар(Дисководы)
Бу қурилмаларнинг айримлари ташқи хотираларга маълумотларни ѐзиш ва ўқиш, айримлари эса фақат
улардан маълумотларни ўқиш учун хизмат қилади.
Эгилувчан 3.5 дюмли дискларга маълумотларни хам ѐзиш хам ўқиш учун хизмат қиладиган диск
юритувчилар нисбатан арзон нархда бўлгани учун, уларни барча шахсий компьютерларга ўрнатилган
бўлади.
Қаттиқ дисклар компьютерни ишлаши учун керак бўладиган хизматчи дастурларни ва
фойдаланувчининг маълумотларини узоқ муддат сақлашга мўлжалланган. Уларнинг хажми жуда катта
бўлгани учун ундаги маълумотларни қидириб топиш ѐки маълумотларни сақлаш учун бўш жой танлаш
бирмунча вақт талаб қилади. Шунинг учун бундай дискнинг хар бир қавтида шу дискни
хар иккала тарафини ўқийдиган головкалар ўрнатилган. Дискни эса одатда мантиқий
равишда икки ѐки ундан кўп бўлакларга бўлиб хар бирини алохида диск деб эълон
қилишади. Шунинг ҳисобига дискда маълумот билан ишлашда катта тезликка
эришилади.
Лазерли дискларга одатда заводда юқори аниқликдаги лазер ѐрдамида маълумотлар ѐзилади ва
кейинчалик бу маълумотларни фақат CD ROM қурилмаси ѐрдамида ўқилади. Хозирги кунда CD Writer ва
DVD RW қурилмалари хам бор бўлиб, улар ѐрдамида лазер дискларга компьютернинг ўзида маълумот ѐзиш
ва ўқиш мумкин.
Драйверлар
Бу шундай дастурки, у маълум қурилмаларни амалиѐт тизими билан бирга ишлашини таъминлайди.
Агар тизимга бирор қурилма уланган бўлсаю унга мос драйвер ўрнатилмаган ва созланмаган бўлса, у холда
Windows бундай қурилмани танимайди. Масалан: клавиатура, монитор, диск, принтер ва бошқа қурилмалар
драйверлари бор.
Шина
Барча адаптерлар микропроцессор ва хотира орқали берилганларни айирбошловчи магистрал йўл деб
аталувчи шиналар орқали боғланган бўлади. Шундай қилиб, оддий сўз билан айтсак, шиналар турли
қурилмаларни боғловчи махсус симлардир. Компьютерда бир қанча шиналар бўлиши мумкин.
Компьютерларнинг электрон тузилмаси электрон плата деб аталувчи модуллардан иборат. Унинг модул
тузилишига эга бўлиши компьютерлар таъмирланишини осон бажариш, уни фойдаланувчи эҳтиѐжига қараб
йиғиш ва ўзгартириш имкониятини беради.
Тизим платаси
У компьютернинг асосий платаси ҳисобланиб, унга BIOS, микропроцессор, тезкор хотира, кэш хотира,
шиналар жойлаштирилган бўлади. Бундан ташқари, унда баъзи бир қурилмалар, ишни бошқарувчи электрон
тизимлар, клавиатура, диск қурилмалари адаптери ҳам жойлашган бўлади. Ҳозирда шиналарнинг PCI / ISA
тури кенг ишлатилмоқда. Бундай шиналарнинг маълумот айирбошлаши тезлиги юқори бўлиб, у орқали
компьютерга кўп ташқи қурилмаларни улаш мумкин.
Компьютерда киритиш-чиқариш портлари контролерлари мавжуд бўлиб, улар тизим блокининг орқа
қисмида жойлашган слот деб аталувчи жойлар орқали принтер, сичқонча ва бошқа қурилмалар уланиши
учун хизмат қилади. Киритиш-чиқариш портлари параллел ва кетма-кет бўлади ва улар мос равишда LPT1-
LPT4 ва COM1-COM3 деб белгиланади. Одатда LPT портга принтер ва COM портга факс-модем, сичқонча
ва бошқа қурилмалар уланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |