Мавзу №1: шаҳар ҳудудларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш тартиби ва йўналишлари



Download 59,71 Kb.
bet7/8
Sana12.04.2022
Hajmi59,71 Kb.
#545968
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
маъруза матни

Блокпост – наряднинг бир тури бўлиб, ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда диверсион-террорчи (жиноятчиларни) гуруҳларнинг эҳтимолий ҳаракатланиш мумкин бўлган автомобил йўлларида автотранспорт воситаларининг кириш ва чиқишини назоратга олишни ташкиллаштириш учун қўйилади.
Назорат-ўтказиш жойи (НЎЖ) – йўл тармоғи, бекат, аҳоли яшаш пунктига кириш ва чиқиш жойларида транспорт, одамлар ҳаракатини назорат қилиш, уларни текшириш ва кўрикдан ўтказиш, ҳарбий қисм, бўлинмалар ҳаракатларни амалга ошириш ҳудудини ажратиб қўйиш ва бошқа вазифаларни бажариш учун тезкор ходимлар, ИИБ ЙПХ ходимлари, ҳарбий қисмдан тайинланадиган уч ва ундан кўп нафар қуролланган ҳарбий хизматчилар гуруҳидан иборат нарядга айтилади.
НЎЖда тезкор ходимлар ва ИИБ ЙПХ ходимларини паналаш учун уч ва ундан кўп нафар ҳарбий хизматчилардан иборат бўлган, транспорт ва одамларни кўрикдан ўтказишни амалга ошираётган кўрикдан ўтказиш гуруҳини ўт очиб паналаш вазифасини бажарувчи қўшин наряди тайинланади.
Қўшин занжири – фуқароларнинг муайян ҳудудга (жой майдонига) бетартиб киришига йўл қўймаслик мақсадида, ушбу ҳудудни (жой майдонини) ўраб олиш, шунингдек, фуқаролар ҳаракатланадиган йўналтириш йўлаклари ҳамда оммавий тадбир иштирокчилари ва томошабинлар жойлашган жойларда чегаралаш тўғрибурчакларини яратиш вазифасини бажараётган бўлинма ва ундан йирик бўлинма. Қўшин занжири, ҳарбий хизматчилар орасидаги интервал:
1 метрдан қисқа бўладиган – кучайтирилган; 1-2 метр келадиган – меъёрий; 2 метрдан кенг бўладиган – сийрак бўлиши мумкин.
Вазият шароитлари ва мавжуд куч ва воситаларга боғлиқ ҳолда, қўшин занжири бир неча қатордан ташкил топиши, таркибига ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини киритилиши мумкин. Қўшин занжирини кучайтириш учун автомобиллар, кўчма тўсиқлар, арқонлар ва шу каби бошқа воситалардан фойдаланиш мумкин.
Ўта муҳим тоифага киритилган объектлар, давлат ҳокимияти объектларининг муҳофазасини кучайтирадиган қўшин наряди – вазият мураккаблашиб, объектлар ва давлат мулкини муҳофаза қилиш зарурати туғилган вақтда яратиладиган хизмат тури. Ушбу қўшин нарядига тайинланган шахсий таркиб ўз хизмат вазифасини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Гарнизон ва қоровул хизматлари низомига мувофиқ, муҳофаза остига олинган объект ва олинган вазифанинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда бажаради.
Захира кучлар – одатда, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш вазифалари бажарилаётган ҳудуднинг бевосита яқинида жойлашадиган, дафъатан юзага келган вазифаларларни бажаришга шай ҳолатда турадиган куч ва воситалар.
Хизмат тури ўталаётган ҳудудда юзага келган вазиятга боғлиқ ҳолда тезкор бошлиқ томонидан қабул қилинган қарорга биноан бошқа наряд турлари тайинланиши мумкин.
Командир (бошлиқ) оммавий тадбирлар давомида жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир жанговар-хизмат вазифаларини бажариш юзасидан қарор қабул қилади. Ушбу қарор шаҳар лойиҳасида графика шаклида, қисқа тушунтиришлар илова қилинган тарзда расмийлаштирилиб, тезкор бошлиқ томонидан тасдиқланади.
Командир (бошлиқ) шахсий таркибни хизматга тайинлаб, тайёрлаш тўғрисида ёзма буйруқ чиқаради.
Ушбу буйруқнинг:
биринчи бандида – тадбир номи, ўтказиладиган жойи ва вақти;
иккинчи бандида – оммавий тадбирлар ўтказилаётганида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича катта бошлиқ (командир)нинг ғояси ва ҳамкор тузилмалар томонидан бажариладиган вазифалар;
учинчи бандида – ҳарбий қисм олдига қўйилган вазифалар;
тўртинчи бандида – “буюраман” сўзидан сўнг, шакллантириладиган гуруҳлар, уларнинг таркиби ва олдига қўйилган вазифалар;
бешинчи бандида – фаол ҳимоя ва мудофаа воситалари, махсус воситаларни қўллаш, автомобиль транспорти, муҳандислик ва техник воситалардан фойдаланиш тартиби, хавфсизлик қоидалари, режим сақлаш тадбирлари; қўлга олинган бузғунчиларни ички ишлар идораларига етказиш ва топшириш тартиби;
олтинчи бандида – вазифалар ижросига шай бўлиш вақти;
еттинчи бандида – бошқарув пунктини ташкиллаштириш жойи ва вақти, жанговар-хизмат вазифаларининг ижросига тайёргарлик кўриш ва бажариш давомида бошқариш тартиби кўрсатиб ўтилади.
Ички ишлар идоралари ва “Маҳалла посбонлари” нарядлари билан ҳамкорлик, қўйилган вазифа, уни бажариш жойи ва вақтига кўра ташкиллаштирилади. Бунда, бўлинма командири тезкор бошлиқ билан биргаликда: куч ва воситаларни хизмат ўталадиган ҳудудда жамлаш, дастлабки маррани эгаллаш вақти ва изчиллигини; оммавий тадбир ўтказиш ҳудудини қуршаб олиш ва ушбу тадбирга дахли бўлмаган шахслардан бўшатиш тартибини; фуқаролар тўпланиб қолган, қуршов ҳалқасини ёриб ўтиш хавфи туғилган ва ёриб ўтган ҳолатларда амалга ошириладиган ҳаракатлар, безорилик қилаётган элементларнинг бебошлиги, фитнасини тўхтатиш ҳаракатлари, оммавий саросима кўтарилган, тадбир иштирокчилари ёки ҳарбий хизматчиларга ҳамла қилинган ҳолатларда амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар тартибини; бошқариш ва алоқа боғлаш тартибини; вазифалар ижросидан сўнг, бўлинмалар жамланадиган жой ва ДЖЖ томон йўл олиш тартибини мувофиқлаштиради.
Куч ва воситалар туркумини бошқариш амаллари симли ва радиоалоқа орқали бажарилади. Ички ишлар ходимлари раҳбарлигидаги қўшин нарядлари билан ультрақисқа тўлқин диапазонидаги радиоалоқа, одатда, ҳудудий ички ишлар идораси бошлиғининг радиотармоғида ташкиллаштирилади.
Барча ҳолатларда командир (бошлиқ)нинг радиотармоғи захира тармоқ саналади.
Хизмат ўталаётган ҳудудда безорилик қилаётган элементлар томонидан жамоат хавфсизлигига таҳдид солинган, фитна уюштирилган, оммавий тадбир иштирокчилари ёки ҳарбий хизматчиларга ҳамла қилинган, шунингдек, оммавий саросима кўтарилган ва бошқа турдаги бахтсиз ҳодисалар юз берган ҳолатларда тезкор бошлиқ томонидан қабул қилинган қарорга биноан захира кучлар билан кучайтирилган бўлинмалар, ички ишлар идораси ходимлари билан биргаликда бахтсиз ҳодисани бартараф этиш ва қонунбузарларни қўлга олишга доир барча чораларни кўради. Фуқароларнинг тадбир ўтказилаётган ҳудудга кириб-чиқиши вақтинча тўхтатилади.
Хизмат ўташ давомида командир (бошлиқ) оммавий тадбир ўтказилаётган ҳудудда вазиятга оид маълумотлар мунтазам йиғиб борилишини ташкиллаштиради ва унда юз берган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда шахсан ўзи тегишли чоралар кўради ёки тезкор бошлиққа мавжуд куч ва воситалардан оқилона фойдаланишга оид таклифлар киритади.
Бўлинмалар хизмат ўташни фақат тезкор бошлиқнинг рухсати билан тўхтатилади. Рухсат олингач, бўлинма командирлари шахсий таркиб сони, қурол-яроғ, ўқ-дори, анжом-аслаҳа ва бошқа турдаги воситалар мавжудлигини текшириб, текширув натижалари ҳақида бўйсуниш поғонаси бўйича билдирув беришади. Шундан сўнг, шахсий таркибни автомобиль транспортига чиқиб жойлашиб, доимий жойлашув жойи томон йўл олиш жойларига олиб боришади.
Шахсий таркибни ташиётган автомобилларнинг доимий жойлашувдан оммавий тадбир ўтказиш ҳудуди томон ҳаракати ва ортга қайтиши, одатда, Ҳарбий автомобиль назорати (йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси) ходимлари ҳамроҳлигида амалга оширилади.
Бўлинма ихтиёридаги автомобиллар турган жойда қўриқлаш хизмати ташкиллаштирилади.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизмати ўталаётган даврда бўлинмаларни бошқариш тадбирлари командир (бошлиқ) ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан амалга оширилади.
Командир (бошлиқ): бўйсунувчи бўлинмаларнинг хизмат ўташга пухта тайёргарлик кўриши, хизмат жойига ўз вақтида етиб келиши, қўйилган вазифаларни тўла-тўкис, сифатли бажариши, шахсий таркиб томонидан қонунийликка амал қилиниши учун жавоб беради.



Download 59,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish