Мавзу: 15 %ли томат пюреси ишлаб чиқариш линияси лойихалансин. Режа: Кириш боб. Умумий қисм



Download 6,37 Mb.
bet2/17
Sana22.02.2022
Hajmi6,37 Mb.
#102632
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Kurs ishi01 kril

И БОБ. УМУМИЙ ҚИСМ.
Томат-пюре ва томат-пастасининг хом ашё тавсифи.

Ўсимлик ва унинг мевасини дунёнинг барча халқлари томат деб атайди.Томат меваси пўстлоқ, эт, шарбат ва уруғдан иборат. Меванинг ички бўшлиғи уруғ бўлимларига ажралган. Мева камераларининг ташқи деворлари пўстлоқ билан туташган, ички деворлар камераларни бир-биридан ажратади. Камера ичи бўшлиғи шарбат ва уруғ билан тўлган.


Пишиш даражаси бўйича оқ, қўнғир, пушти ва қизил томатлар фарқланади.
Томат-паста ишлаб чиқариш учун пишиш даражаси бир хилдаги қизил томат ишлатилади. Кўк қисми бўлган томат маҳсулот рангини қўнғир қилади, таркибида нисбатан кўпроқ селлюлоза бўлганлиги учун буғлатиш жараёнини қийинлаштиради.
Қуруқ модда миқдори томатда 4% дан 9 % гача бўлади ва ўртача 6% ни
ташкил этади.
Қуруқ модданинг асосий қисмини қандлар ташкил этади (2% дан 5%гача),энг кўпи глюкоза, фруктоза ҳам мавжуд; сахароза миқдори 0,5% дан ошмайди.
Крахмални фақат излари қолади.Селлюлоза кўк томатда кўпроқ бўлади, томат пишганда селлюлоза миқдори 0,3–0,7% гача камаяди. Селлюлоза миқдори кам томат механик таъсирларга чидамсиз бўлади. Олимлар томонидан яратилган томатнинг янги навлари таркибида клетчатка миқдори кўпроқ, улар механизасиялашган терим учун мўлжалланган.
Томатни қайта ишлашда комбайнлар ёрдамида йиғилган клетчакага бой
майда мевали томатлар йирик мевали томатларга қўшилиши мумкин (30% гача).
Тўла механизасиялаштирилган ҳолда йиғилган ҳосилни қайта ишлаш усуллари ишлаб чиқилган. Жумладан, институти профессор Қ.О.Додаев томонидан таклиф этилган ва ўрганилган усул – томат шарбатини сентрифугалаб фраксиялаш ва фақат тиндирилган селлюлоза ҳамда клетчаткасиз шарбатини буғлатиш усули бир неча корхонада қўлланилган. Буғлатиш жараёни ушбу усулда нисбатан пастроқ температурада, қисқароқ вақтда, демак, кам энергия сарфлаган ҳолда амалга оширилади, хом ашёни ишлаб чиқариш жараёнларида йўқотиш камаяди.
Гемиселлюлоз миқдори томатларда 0,1–0,2% ни ташкил этади.
Пишмаган томатларда протопектин мавжуд, томат пишганда протопектин қисман пектинга айланади.
Пишган томатларнинг кислоталилиги олма кислотаси бўйича ўртача 0,4% ни ташкил этади. Фаол кислоталилик рН билан тавсифланиб, 3,7–4,5 ни ташкил этади.
Томатларда олма, лимон, озроқ узум кислотаси мавжуд. Пишмаган томатларда улар эркин кўринишда, пишганида эса – асосан нордон тузлар кўринишида бўлади. Қизил томатларда, шунингдек, лимон кислотасининг ўрта тузи мавжуд. Пишиб ўтган томатларда қаҳрабо, сут ва уксус кислоталари пайдо бўлади.
Томатларда азот моддаларининг миқдори 1% гача бўлади. Пишмаган
меваларда улар асосан оқсил кўринишида бўлади. Томат пишганда оқсиллар
парчаланиб, аминокислоталарга айланади. Томатдаги кул миқдори 0,4–0,8%. Сувда эрувчан (Э) ва ноерувчан (НЕ)
моддалар нисбати (Э/НЕ) 3 дан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқ.
Томатнинг қизил рангда бўлиши ликопин (100 г маҳсулотда 1,3–13,2 мг
бўлади) туфайлидир. Ундан ташқари томатларда каротин, ксантофиллар (100 гда 0,1мг) ва ксантофилл эфирлари мавжуд. Пишмаган томатнинг кўк ранги хлорофилл туфайли вужудга келади.
Томатларда витаминлар миқдори (100 г-да мг ҳисобида) қуйидагиларни ташкилэтади: каротин – 1,2–1,6; В1 – 0,06–0,15; В2 – 0,04–0,07; С – 10–40.
Ферментлардан томатларда пектаза, деполимераза, инвертаза мавжуд.
Аскорбатоксидаза – йўқ. С витаминининг ҳавода парчаланиши олдини олувчи стабилизатор мавжуд.
Томатнинг Маяк 12/20–4, Советский 679, Киевский 139, Волгоградский
5/95, Колхозний 34, Краснодарес 87/23–9, Молдавский эртаги, Подарок 105, ТМК,Юсупов ва бошқа навлари мавжуд. Турли ўлкаларда ўз иқлимига мос навлар экилади. Томатларнинг турли вегетатив даврга эга бўлган жуда эртаги, ўрта ва кечки навларини экиш консерва корхонасининг ишлаш даврини чузиш имконини беради. Заводларда турли навлар аралаш кайта ишланади.
ИСТИҚЛОЛ
Ўртапишар нав, ўсув даври 113-115 кун. Тупи детерминант типида, баландлиги 76 см, шохланиши ва барг билан тўпланиши ўртача.Барги оддий, ўртача хажмда. Меваси юмалоксимон, тўқ қизил, юзаси текис, вазни 100-110 г, эти қаттиқ. Таркибида қуруқ модда миқдори 5,7%. Хосилдорлиги 45-55 т/га. Қайта ишлашга ва транспортда ташишга яроқли.
ЗАКОВАТ
Ўртапишар нав, ўсув даври 118-123 кун. Тупи оддий детерминант типида, бўйи 70 см. Меваси овалсимон, билинар билинмас қовургали, қизил, қаттиқлиги 5,0 балл, вазни 90 г, бандсиз узилади. Таркибида умумий канд миқдори 3,89%, қуруқ модда миқдори 5,0%. Хосилдорлиги 65 т/га. Қайта ишлашга ва транспортда ташишга яроқли.



Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish