Мавзу: Бошқарув фанининг предмети ҳақида тушунча Ҳар қандай фан ўз предмети, назарияси ва услубларига эгадир. Предмет



Download 0,58 Mb.
Sana26.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#471741
Bog'liq
Boshqaruv fanining predmeti


Мавзу: Бошқарув фанининг предмети ҳақида тушунча
Ҳар қандай фан ўз предмети, назарияси ва услубларига эгадир.
Предмет бу фан билан шуғулланиши, унинг қайси соҳага тегишли эканлигини белгилайди.
Бошқарув предмети бошқаришнинг қонунлари (қонуниятлари), тамойиллари ва муносабатларини ўрганишдан иборатдир.
Бошқарув муносабатлари бошқарув қўл остидаги ходимлар ўртасидаги алоқа ва ўзаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди, демак, бошқарув бу энг аввало кишиларни бошқаришдир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иктисодий ислоҳотлар жараёнида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ташкилот ва корхоналарнинг иқтисодий баркарорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан замон талабларига жавоб берадиган рахбар ва мутахассисларни тайёрлаш сифатига боғлиқ.
Бошкарув фанининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари узок вакт давом этиб келаётган тарихий даврлар билан изохланади, менежмент алоҳида, мустақил фан сифатида XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида шаклланди.
Менежмент - инглизча сўз бўлиб, ўзбек тилида бошқарувни ташкил этиш (бошқариш, бошқарув ҳокимияти, ташкил этиш), рахбарлик килиш (режалаштириш, тартибга солиш-мувофиқлаштириш, назорат қилиш) маъноларини англатади.
Бошкарув - бу кузланган мақсадларга эришиш учун фаолиятни, бошкариш усуллари, шакллари ва воситалари мажмуи.
  • Бошқарув — бу ўзига хос юксак саънат ва маҳорат.
  • “Бошқарув” сўзи одатда аниқ бир мақсадга эришиш учун бошкарилувчи тизим.
  • “Бошқарув – бу инсонларни бошкариш, улар билан ишлаш”.
  • “Бошкарув - бу танлов, карор кабул килиш ва унинг бажарилишини назорат килиш жараёнидир”.

  • Бошкарув, энг аввало, инсонларни бошқаради, уларни ўз фаолиятига қизиқтириш, меҳнатга ижодий ёндашиш, ўзига ишониш туйгуларини шакллантириш, соҳалар бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллашига кўмаклашиш, янгиликка ва ижодкорликка чорлаш, инсонларнинг фаолиятини бошқариш демакдир.

Бошкарув фани - бу рахбарларга бошкарув фаолиятини тўғри амалга ошириш, ходимлар фаолиятини самарали бошкариш ва мувофиқлаштиришда, шунингдек, корхона ва муассаса олдига қўйилган максадларга хамда кўзланган натижаларга эришишда муҳим ахамият касб этувчи карорларни кабул килиш ва уларнинг бажарилишини назорат ва таҳлил қилишни ўргатувчи фан бўлиб, унинг асосий мақсади замонавий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларда бошқарувнинг барча бўғинларида самарали ишлай оладиган юқори малакали бошкарувчиларни тайёрлашдан иборат.

Бошкарув фан сифатида ўз мақсадига кўра қуйидагиларни ўрганади:
- бошқариш назарияси ва амалиёти;
  • бошқариш объекти ва субъекти;
  • бошқариш тамойиллари ва усуллари;
  • раҳбар маданияти;

  • - раҳбар ва лидер, уларнинг фазилатлари;
    - раҳбар рейтинги;
    - бошкаришда киришувчанлик ва қарор қабул қилиш; - бошқариш функциялари;
    - ходимларни бошкариш;
  • ишлаб чиқаришни бошқариш,
  • самарадорликни бошқариш
  • ўз-ўзини бошқариш; ҳ.к.

Таълим менежменти - бу илмий асосда ташкил этилган, ўзига хос поғонавийликка асосланган бошқарув: раҳбар, педагогик жамоа, таълим олувчилар жамоасидир.
Шунга кўра бошқарувни турли хил моделлар асосида амалга ошириш мумкин: биринчи погона - педагогик жамоа фаолиятини бошкариш, иккинчи погона - ўқувчилар фаолиятини бошкариш.
Менежмент фанидан маълумки, ташкилотларни бошкариш тизими икки мустақил, лекин бевосита боғлиқликда бўлган бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлардан иборат бўлади.
Таълим муассасаси рахбарларининг бошкарув фаолиятини иккита субъектнинг, яъни рахбар билан таълим тизимининг ўзаро боглик фаолияти сифатида қараш мумкин.
Таълим муассасаларини бошкаришда - бошкарув назарияси фанининг ўрни бекиёс булиб, у рахбарларга менежментнинг асосий тушунчалари ва уларнинг вазифаларини ургатади.
Бошкарувнинг мақсади ва вазифалари, замонавий таълим муассасаларининг ташкилий тузилиши, бошкарув ва режалаштириш қоидаларини, замонавий бошкарувнинг усулларини, рахбарлик санъати сирларини ўргатади.
Таълим менежментининг асосий мақсади – таълим муассасаларида. ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнини илмий асосда ташкил этишда, муассаса олдига қўйилган максадларга эришиш ва рақобатбардош битирувчилар тайёрлашда таълим-тарбия жараёни иштирокчилари бўлган раҳбарлар, мутахассислар ва ижрочиларнинг муносабатлари ва фаолиятларини мувофиклаштириш, назорат қилиш ҳамда самарали бошкаришни таъминлашдан иборат.
Бошқача сўз билан айттанда, бошкарув, яъни ресурсларни, одамларни бошқариш, самарали фаолият олиб бориш ва фойда олишни билиш, уни кўпайтириш жараёнидир.
Шу нуқтаи назардан бошқарув — бу ўзига хос юксак саънат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов асосида қарор қабул қилиш,ва унинг бажарилишини назорат қилишдир. Замонавификрни шакллантира оладиган, шунингдек, рахбарлик санъати сирларини ўргана оладиган даражада назарий ва амалий билимлар беришдир.
Таълим муассасаларини бошкаришда - бошкарув назарияси фанининг ўрни бекиёс булиб, у рахбарларга бошкарувнинг асосий тушунчалари ва уларнинг вазифаларини ургатади:
  • бошқарувнинг умумий қонуниятлари,
  • тамойиллари;
  • бошқарув мақсади;
  • бошқариш функциялар;
  • бошқарув усуллари;
  • раҳбар фазилатлари;
  • раҳбар маданияти;
  • мотивлаштириш;
  • низо, уларнинг келиб чиқиш сабаблари;
  • стресс ва уни бошқариш;
  • таълим соҳасида давлат сиёсати;
  • таълим сифатини бошқаришнинг инновацион хусусияти;
  • таълим сифатини бошқариш жараёнини лойиҳалаштириш;
  • таълимни бошқариш ва билимдонлик;
  • таълим сифатини режалаштириш ва б.

Эьтиборингиз учун раҳмат!

Тузувчи: Баҳриддинова Гулруҳ


Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish