Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Мавзу: Бухгалтерия ҳисоби ва унинг мохияти



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/46
Sana21.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#45942
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
buxgalteriya hisobi nazariyasi

Мавзу: Бухгалтерия ҳисоби ва унинг мохияти 
Режа: 
1. Ҳисоб хақда умумий тушунча 
2. Ҳисобда қўлланиладиган ўлчовлар 
3. Ҳисоб турлари. Бухгалтерияҳисоби. 
4. Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва унинг олдига куйиладиган 
талаблар. 
Ҳисоб хақда умумий тушунча. Ҳисоб кишилик жамиятининг барча 
ижтимоий-иқтисодий формацияларида мавжуд бўлган. Аммо бу ҳисоб 
ўзининг мазмуни, аҳамияти, вазифаси, техникаси ва шакллари билан турли 
формацияларда турлича бўлиб, уша формациянинг ишлаб чиқариш усули 
билан белгиланган. 
Ҳисобга бўлган талаб айникса товар айрибошлаш даврига келиб 
кучайди. Ҳисоб моддий ишлаб чиқариш тараккиетининг хамма 
боскичларида фойдаланилган ва у тобора такомиллашиб борган . Жамиятда 
ҳисоб асосан куйидаги функцияларни бажаради:
1. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик фаолиятида содир 
булаетган жараёнларни кўзатиб бориш; 
2. 
Кўзатиш 
натижасида 
олинган 
маълумотларни 
микдорий
кўрсаткичларда ифодалаш; 
3. Корхона, ташкилот ва муассасалар хўжалик фаолиятини кўзатиш 
натижаларини махсусхужжатларда кайд қилиш; 
4.Махсус хужжатларда кайд қилинган хўжалик операцияларини 
умумлаштириш ва гурухлаш; 
5. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик жараёни ва 
операциялари устидан назорат олиб бориш ва унга таъсир этиш. 
Ҳисобда қўлланиладиган ўлчовлар. Ҳисобда натура, меҳнат ва пул 
ўлчовларидан фойдаланилади. Натура табиий ўлчовлари хўжалик маблағлари 
ва уларнинг иш жараёнидаги харакатларини натура холида ифодалаш учун 
хизмат қилади. Натура ўлчовларини қўллаш ҳисобга олинаетган объектнинг 
хусусиятла-ридан, яъни унинг физик ва истеъмол хоссасидан фарк қилади. 
Масалан, ҳисоб объектлари: огирлик бирлигида (грамм, килограмм, центнер, 
тонна,); хажм бирлигида (метр, кубометр); ўзунлик бирлигида (сантиметр, 
метр); ҳисоб бирлигида (дона, бош) ва бошқаларда улчанади. 
Меҳнат ўлчовлари маълум маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки бошқа бирор 
ишни бажариш учун сарфланган иш вақтини аниқлаш учун хизмат қилади. 
Меҳнат ўлчовининг асосида маълум бир маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 
сарфланадиган вақт бирлиги меъери ёки бирон- бир ишни бажаришга 
сарфланадиган вақт меъери етади. Меҳнат ўлчовларига мисол сифатида 
киши-кунини, киши-соатини келтириш мумкин. 
Пул ўлчовидан корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик
маблағларини ва уларнинг манбаларини, шунингдек хўжалик жараёнларини 
ҳисобга олиш ва улар устидан назорат ўрнатиш максадида умумлашган 
маълумот олиш учун фойдаланилади (сум ва тийин кўрсатгичларида). Пул


ўлчовининг мавжудлигини товар ишлаб чиқариш ва қиймат конунининг
харакати таказо этади. 
Товар ишлаб чиқариш ва қиймат конунининг амал қилиши билан 
вужудга келган пул ўлчови хозирги вақтда ишлаб чиқариш бирлашмаси, 
корхона, акцияли жамият, қўшма корхона, кичик корхона, ташкилот ва 
муассасаларда хўжалик маблағлари ва жараёнларининг умумлашган 
кўрсатгичда акс эттиришини таъминлабгина қолмасдан, балки уларнинг шу 
фаолияти устидан кундалик назорат ўрнатади. 
Пул ўлчови ёрдамида корхонанинг маҳсулотни ишлаб чиқаришга 
сарфланган хамма харажатини ҳисоблаш, харажатларни даромат билан 
таққослаш ва натижани аниқлаш, маҳсулот таннархини аниқлаш, ишни 
рационал юритишни таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш 
манбаларига аниқлаб топиш,хар хил маблағларнинг мавжудлиги хақдаги
маълумотларни умумлаштириш, ишлаб чиқаришга таалукли бўлмаган хар 
хил харажатларни йўқотишга эришиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш 
учун кушимча маблағларни ташкил қилиш мумкин. Хўжаликда пул 
ўлчовисиз хар хил йигма кўрсатгичларни талаб қиладиган халқ хужалигини
режалаштириш мумкин эмас. 
Кўпинча пул ўлчови ҳисобда меҳнат ва натура ўлчовлари билан бирга
қўлланилади.
Шундай қилиб ҳисобда турли максадларга хизмат қиладиган уч хилдаги 
ўлчовлар тизими амал қилади. Бу ўлчовлар айрим холларда алохида, 
айрим холларда эса биргаликда қўлланилиб, хўжалик фаолияти юзасидан 
тула тафсифнома бериш учун хизмат қилади.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish