Мавзу: элга хизмат – олий ҳиммат



Download 8,04 Mb.
Sana24.02.2022
Hajmi8,04 Mb.
#184746
Bog'liq
2 5413419085306268818


“АХБОРОТ ВА
МУРАББИЙЛИК СОАТИ”
МАВЗУ:
ЭЛГА ХИЗМАТ –
ОЛИЙ ҲИММАТ
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг турли қатламларига ёши, жинси, ижтимоий ҳолати, жисмоний салоҳиятини инобатга олган ҳолда амалий ёрдам кўрсатиш тизими жорий қилиниши, тиббий, ҳуқуқий, ахборот, маданий, ижтимоий, иқтисодий каби соҳаларда кенг намоён бўлмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлардан бири «Ижтимоий соҳани ривожлантириш» қилиб белгиланган. Мазкур вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш ижтимоий хизмат тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқармоқда.
Инсониятнинг ўтмишида ижтимоий иш ёки хизмат деб аталувчи муайян тизим бўлмаган бўлсада, бироқ, бу фаолиятнинг элементлари қадимдан мавжуд бўлган. Қадимги Миср ибодатхоналарида очларга текин нон ва бошқа озиқ-овқат турларини, қадимги Юнонистон ва Римда амал қилган филантропик ҳаракатлар, яъни камбағаллашган аҳоли қатламларига нон, кийим – кечак ҳамда пул тарқатилиши, Қадимги Хитойда ҳамдард бўлиш ва ғамхўрлик кўрсатишни кузатиш мумкин.
Саҳоватга амал қилиш ва чорлаш Марказий Осиё минтақасида, жумладан «қўли калта» аҳоли гуруҳига жамоавий шаклда, яъни ҳашар орқали уй қуриб бериш, тўй, таъзия ва бошқа тадбирларни ўтказишда кўмаклашиш каби ўзига хос шаклларда кўринади. Ўзаро ёрдам кўрсатишни ислом дини билан боғлиқ амалларда, жумладан, садақа, закот, фитр, бечораларга кўмак бериш сингари ижтимоий хизматнинг фаолият нокасбий тури сифатидаги тарихий илдизларида ҳам кўриш мумкин.
Буни икки сабаб билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, ҳеч бир ижтимоий тизим бўшлиқда пайдо бўлиб қолмайди. Яъни, мавжуд ресурсларнинг ҳисобидан яратилади. Иккинчидан, дастлабки шарт-шароитлар асосида у ёки бу соҳадаги ижтимоий тузилмалар тизимлаштирилади, учинчидан, маълум бир тарихий босқичларда аҳолининг турли гуруҳларига кўрсатиладиган ижтимоий хизмат кўрсатиш амалиёти турли шаклларда умумлаштирилиб, институционал мазмун касб этади.
Турли даврлардаги ҳашар
Амир Темур даврида ижтимоий хизмат кўрсатиш давлат даражасида амал қилган бўлиб «Фақиру мискин, бирон касб қилишга ожиз шол-кўрларга нафақа белгиланган». Тарихий манбаларда Амир Темур томонидан «турлик-турлик хайру эҳсонлар қилиниб, синф-синф садақалар мустаҳикларга етказилиб, фақир ва мискинларга бисёр обу ош берган»лиги келтирилган. Шу тарздаги фаолиятнинг натижасида, ижтимоий хизмат тизими маълум вақт ўтиши билан жамият ижтимоий тараққиётида муҳим ҳисобланган алоҳида мустақил соҳага айланади.
Мутафаккир адиб Алишер Навоий саховат ва ҳимматни инсоният боғининг ҳосилдор дарахти, у дарахтнинг фойдали меваси деб атайди. У бунда мутлақо муболаға қилмайди. Дарҳақиқат, инсонлар ўртасидаги муносабатларда саховатлилик, ҳимматлилик сингари олийжаноб хислатлар йўқолган куни бу ҳаёт дарахти қақраб қуримоғи турган гап. Навоий олийҳиммат кишиларни баландпарвоз лочинга, беҳиммат кимсаларни эса сичқон овловчи калхатга ўхшатиши бежиз эмас. Бунга қўшимча, чинакам саховатли ва ҳимматли кишиларга миннат деган қусур мутлақо ётдир.
Ўзбек халқи азал-азалдан бағрикенг, серҳиммат, саховатли халқ. Шунинг учун ҳам бугун унинг бағрида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч, осуда ва бунёдкор ҳаёт кечирмоқдалар. Одамларга мадад бериш, кўмаклашиш, ёрдам қўлини чўзиш халқимиз ҳаёт тарзи билан боғланган. Бу ўзаро ёрдам ва кўмак бериш сингари филантропик тарздаги ижтимоий хизматнинг кўринишларида ҳам ўз ифодасини топади. Бунда, савоб ишларни амалга ошириш, хайр-эҳсон қилиш, саҳоватли бўлиш сингари амаллар ўзбек халқи ҳаётида ҳам иймон ва эътиқод, ҳам маънавий маданият тарзида кечиб, этноанъана тарзида бу кунга қадар давом этиб келмоқда.
Ахлоқий қадрият бўлмиш яхшилик, олийжаноблик, сахийлик, меҳр-мурувват, фидойилик, ҳимматлилик, тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатликка ундовчи фалсафий тушунчалар «Бир майизни қирқ киши бўлиб ебди» деган ўзбек халқ мақолида ўз аксини топган. Мақолнинг мазмун-моҳиятини ижтимоий-фалсафий ёндашув асосида янада теранроқ тушуниш учун юқорида зикр этилган тушунчаларни шарҳлаш мақсадга мувофиқдир.
Хусусан, ёш файласуф олим Дусмурод Рахмоновнинг қайд этишича, «Сахийлик – бу ҳеч кимдан нарсасини, яхшилигини аямаслик, ҳотамлик хислатини англатувчи тушунчадир». Айни вақтда сахийлик бошқаларга қайтишига умидвор бўлмасдан, таъма, манфаат кутмасдан, хизмат ҳақи талаб этмасдан ёрдам беришни англатади. Сахийлик воситасида хизмат кўрсатишнинг моддий ва маънавий шакллари фарқланади. Саҳоватнинг маънавий фазилат билан бир қаторда холис хизмат тури эканлигини Хусрав Деҳлавий қуйидаги байтида аниқ ифодалаган:
«Ҳотам киши уйда тутатганда уд,
Қўшни ҳовлида ҳам шул муаттар дуд».
«Ҳиммат» (арабча ғайрат, шижоат, жўшқинлик, ҳаракат, ҳафсала, қунт) – одамгарчилик, мурувват юзасидан қилинадиган яхшилик, яхши иш, ёрдам, инсонга хос хислатни англатувчи тушунча бўлиб, бу борада Фаридиддин Аттор:
«Ҳиммати олийга етса ҳар кўнгул,
Давлати беминнат унга юзланур» - дея инсонларни ҳимматли бўлишга чорлаш орқали қалб софлиги, кўнгил хотиржамлиги, маънавий етукликка ундайди. Ҳиммат тушунчасининг асосида иқтисодий ёки моддий асос ётади. Шунингдек тарихий манбаларда учрайдиган «ҳиммат» тушунчалари ижтимоий хизмат кўрсатиш нуқтаи назаридан қиёсий ўрганилганда унинг асосан икки кўринишда намоён бўлади. Бири беғараз ёрдам кўрсатиш, иккинчиси, қўллаб-қувватлаш.
ЭЪТИБОРИНГИЗ
УЧУН
РАҲМАТ!
Download 8,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish