Мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли. Режа



Download 35,04 Kb.
bet5/6
Sana23.02.2022
Hajmi35,04 Kb.
#132840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

Фалсафий билимлар тизими. Ҳозирги замон фалсафаси доирасида кўпинча қуйидаги мустақил соҳаларни ажратишади: фалсафа тарихи, онтология - борлиқ тўғрисидаги таълимот, гносеология (эпистемология) - билиш тўғрисидаги таълимот, аксиология - қадриятлар тўғрисидаги таълимот, фалсафий антропология - инсон тўғрисидаги таълимот, ижтимоий фалсафа – жамият тўғрисидаги таълимот, мантиқ – тафаккур қонунлари ва шакллари тўғрисидаги таълимот, этика – ахлоқ тўғрисидаги таълимот, эстетика – гўзаллик тўғрисидаги таълимот.
Шунингдек табиатшунослик фалсафаси, дин фалсафаси, ҳуқуқ фалсафаси, фан фалсафаси, техника фалсафаси, тарих фалсафаси, маданият фалсафаси, сиёсат фалсафаси, глобал муаммолар фалсафаси каби бугунги кунда мустақил фан мақомини олиш билан бир бутун йўналишларга ажралган. Уларнинг ўз тушуниш аппарати ҳамда муаммони ҳал қилишнинг ўзига хос усуллари бор.


4. Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик. Ҳозирги даврда миллий фалсафани ривожлантириш муаммолари.
Албатта, фалсафа умуминсоний фан сифатида башариятга доир умумий муаммоларни қамраб олади. Маълумки, олам ва одам муносабатлари, жамият ва табиатни асраш, умрни мазмунли ўтказиш, яхшилик ва ёмонлик каби қадриятлар билан боғлиқ масалаларнинг барчаси инсоният учун умумий. Аммо фалсафада муайян миллий хусусият, мақсад ва интилишлар ҳам ўз ифодасини топади. Аслида, юқорида зикр этилган умуминсоний мавзу, масала ва муаммоларнинг барчаси аввал-бошда хусусий, миллий, минтақавий аҳамиятга молик масалалар тарзида намоён бўлади. Ўз юрти, миллати, ота-онаси ва ёр-биродарларини севган ватанпарвар инсон, аввало, ана шуларнинг камоли учун қайғуради, уларни ўйлайди, уларга хизмат қилишни олий саодат деб билади. Бундай шахс дунёқарашида ана шу жиҳат ва хусусиятлар албатта акс этади. Бу эса, ўз навбатида, умуминсоний фан бўлган фалсафада миллийликнинг акс этишига асос бўлади. Умуминсонийлик - ватансизлик (космополитизм) бўлмагани сингари, миллийлик ҳам - миллий қобиққа ўралиш, миллий маҳдудлик дегани эмас.
Агар биз юқорида қайд этилган муаммоларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, Ўзбекистонда бу йўналишни ривожлантириш зарурати етилганини англаймиз.
Фалсафий адабиётларда миллий фалсафа мавзуида турлича фикрлар мавжуд. Айрим файласуфлар, аслида миллий фалсафа бўлиши мумкин эмас, бундай ёндашувнинг ўзи этник маҳдудликка олиб келади, деб ҳисоблайди. Бошқалари эса, модомики, миллий фалсафа миллий ғоя ва мафкурани шакллантиришнинг назарий асоси экан, ҳар қандай умумий қонуниятлар муайян ижтимоий макон ва тарихий замонда хусусий ҳолда намоён бўлади, дея миллий фалсафани ёқлаб чиқади.
Биз миллат бор экан, миллий маданият, тил ва адабиёт ҳам мавжуд деган фикрга ўрганиб қолганмиз. Аслида, уларнинг барчаси нафақат бир миллатга, балки бутун инсониятга хос-ку! Бизнинг назаримизда, миллий фалсафа миллат менталитетини белгилайдиган муҳим омилдир. Умумбашарий цивилизацияга узвий қўшилиш жараёни миллий фалсафани яратиш орқали содир бўлади. Энг муҳими — фалсафадаги миллийлик умуминсонийликни рад қилиш эвазига эмас, балки уни ижодий бойитиш орқали ривожланиб боради.
Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин миллий фалсафани шакллантириш учун имкониятлар очилди. Бугун улуғ аждодларимиз тамал тошини қўйган ўзбек миллий фалсафасини ривожлантиришнинг объектив ва субъектив шарт-шароитлари мавжуд. Шу билан бирга, бугунги ўзбек фалсафасининг ривожини таъминлашда қуйидаги жиҳатлар алоҳида ўрин тутади:
- халқимизнинг ўз миллий анъаналарига содиқлиги;
- мамлакатимизнинг келажагига ишонч;
- муқаддас қадриятларимизга ишонч-эътиқод;
- меҳнатсеварлик, интеллектуал салоҳият ва бошқалар.
Ўзбек фалсафасини янада тараққий эттириш вазифаларини амалга ошириш қуйидаги муаммоларнинг ечимини топишга боғлиқ:
- биринчидан, тарихимизни ҳаққоний ёритиш фалсафий ғоялар, қарашлар тарихини ҳам холис кўрсатиб беришни тақозо қилади. Ўз даврида қимматли тарихий манбаларнинг йўқ қилингани ёки аёвсиз талон-тарож этилгани бу ишни қийинлаштиради;
- иккинчидан, мавжуд манбалар араб ёки форс тилларида эканлиги, уларни биладиган файласуф олимларнинг, малакали таржимонларнинг камлиги умуминсоний маънавий меросдан баҳраманд бўлиш ва улардан ижодий фойдаланишга тўсиқ бўлмоқда;
Ушбу вазифаларни амалга ошириш бугунги фалсафа масалалари билан шуғулланувчи олим ва тадқиқотчилар зиммасига ниҳоятда катта масъулият юклайди. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик жамият барпо этилаётган ҳозирги даврда бу жараённинг қандай бориши янги фалсафий онгнинг шаклланишига муайян даражада таъсир кўрсатади.



Download 35,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish