Мавзу: Гуруҳ раҳбарлари фаолиятини ташкил қилишнинг норматив-ҳуқуқий асослари



Download 157,56 Kb.
bet1/6
Sana26.02.2022
Hajmi157,56 Kb.
#472669
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу


  1. мавзу: Гуруҳ раҳбарлари фаолиятини ташкил қилишнинг норматив-ҳуқуқий асослари



Режа:

  1. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси

  2. Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро Конвенциси;

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;

  2. Таълим тўғрисида;

  3. Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида;



    1. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон қилинган.

Инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси эканлигини, инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва уни поймол этиш инсоният виждони қийналадиган ваҳшиёна ишлар содир этилишига олиб келганини, кишилар сўз эркинлиги ва эътиқод эркинлигига эга бўладиган ҳамда қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли шароитда яшайдиган дунёни яратиш инсонларнинг эзгу интилишидир деб эълон қилинганлигини,инсон охирги чора сифатида зулм ва истибдодга қарши исён кўтаришга мажбур бўлишининг олдини олиш мақсадида инсон ҳуқуқлари қонун кучи билан ҳимоя этилиши зарур эканлигини,халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш зарурлигини, Бирлашган Миллатлар халқлари инсоннинг асосий ҳуқуқларига, шахснинг қадр-қимматига, эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилигига, ўз эътиқодларини Низомда тасдиқлаганликлари ҳамда янада кенгроқ эркинликда ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашишга аҳд қилганликларини эътиборга олинган.
Бош Ассамблеямазкур Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини барча халқлар ва барча давлатлар бажаришга интилиши лозим бўлган вазифа сифатида эълон қилар экан, бундан муддао шуки, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти доимо ушбу Декларацияни назарда тутган ҳолда маърифат ва таълим йўли билан бу ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳурмат қилинишига кўмаклашиши, миллий ва халқаро тараққийпарвар тадбирлар орқали ҳам унинг бажарилиши таъминланишига, Ташкилотга аъзо бўлган давлатлар халқлари ўртасида ва ушбу давлатларнинг юрисдикциясидаги ҳудудларда яшаётган халқлар ўртасида ялписига ва самарали тан олинишига интилишлари зарур.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг
1-моддасида :Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг
2-моддасида
Ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, табақаси ёки бошқа ҳолатидан қатъи назар ушбу Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва барча эркинликка эга бўлиши зарур.

Бундан ташқари, инсон мансуб бўлган мамлакат ёки ҳудуднинг сиёсий, ҳуқуқий ёки халқаро мақомидан, ушбу ҳудуд мустақилми, васийми, ўз-ўзини идора қиладими ёки бошқача тарзда чекланганлигидан қатъи назар бирор бир айирмачилик бўлмаслиги керак.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг
3-моддасида
Ҳар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига эгадир.


Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг
4-моддасида
Ҳеч ким қулликда ёки эрксиз ҳолатда сақланиши мумкин эмас; қуллик ва қул савдосининг барча кўринишлари тақиқланади.


Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг
5-МОДДАсида:
Ҳеч ким қийноққа ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи муомала ва жазога дучор этилмаслиги кераклиги қайд этилган.

1.2. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда ҳар бир инсон мазкур хужжатларда кўрсатиб қўйилган ҳуқуқ ҳамда эркинликларга ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, туғилиши ёки бошқа ҳолатлар билан боғлиқ белгиларига кўра ҳар қандай тафовутдан қатъий назар, эга бўлишини эълон қилганлиги ва розилик билдирганлигини эътироф этиб,


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида болалар алоҳида ғамхўрлик ва ёрдам ҳуқуқига эгадирлар, деб эълон қилганлигини эслатиб,
жамиятнинг асосий ташкилоти ҳисобланмиш оила ва тиббий муҳитга унинг барча аъзолари, айниқса, болалар ўсибулғайишлари ва фаровонликка эга бўлишлари учун жамият доирасидаги мажбуриятларни ўз зиммасига тўлиқ оладиган бўлишига эришиш мақсадида зарур ҳимоя ва ёрдам билан таъминланиши лозим эканлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда,
боланинг шахси соғлом ва ҳар томонлама уйғунлашган ҳолда камолоти учун у оила ғамхўрлигида, бахт, меҳр-муҳаббат ва онгли тушуниш вазиятида ўсиши зарурлигини эътироф этиб,
бола жамиятда мустақил ҳаётга тўла тайёрланиши ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида эълон қилинган ғоялар руҳида, айниқса, тинчлик, қадр-қиммат, сабр-тоқат, эркинлик, тенглик ва бирдамлик руҳида тарбияланиши лозимлигини ҳисобга олиб,
болани мана шундай алоҳида ҳимоя қилиш зарурлиги 1924 йилги Бола ҳуқуқлари Женева декларациясида ва 1959 йил 20 ноябрда БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Бола ҳуқуқлари декларациясида кўзда тутилганлигини ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактда (жумладан, 23- ва 24-моддаларда), Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактда (жумладан, 10-моддада), шунингдек, ихтисослашган муассасалар ҳамда болаларнинг фаровонлиги масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларнинг Низомлари ва тегишли хужжатларида эътироф этилганлигини эътиборга олиб,
Бола ҳуқуқлари декларациясида кўрсатиб ўтилганидек, «бола, агар у жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолотга етишмаган бўлса, махсус равишда муҳофаза ва ғамхўрликка, бинобарин, туғилгунча ва туғилгандан кейин ҳам муносиб даражадаги ҳуқуқий ҳимояга муҳтож» эканлигини эътиборга олиб,
Ижтимоий ва ҳуқуқий тамойиллар тўғрисидаги декларациянинг болалар ҳимояси ва фаровонлиги, айниқса, болаларни миллий ва халқаро даражаларда тарбиялашга бериш ҳамда асраб олиш пайтидаги ҳимояси ва фаровонлигига доир қоидаларига, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Балоғатга етмаган болаларга нисбатан одил судлов юритишга доир минимал стандарт қоидалари («Пекин қоидалари») ва Фавқулодда ҳолатларда ва қуролли можаролар даврида аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларация қоидаларига таяниб, жаҳондаги барча мамлакатларда ниҳоятда оғир шароитларда яшаётган болалар борлиги ҳамда улар алоҳида эътиборга муҳтож эканликларини эътироф этиб, боланинг ҳимоя қилиниши ва уйғун равишда ривожланиши учун ҳар бир халқнинг анъаналари ва маданий қадриятлари муҳим аҳамият касб этишини муносиб тарзда ҳисобга олиб, ҳар бир мамлакатда, жумладан, ривожланаётган мамлакатларда болаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш учун халқаро ҳамкорлик қилишнинг муҳимлигини эътироф этиб, қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 3 –моддасида: Болаларга нисбатан барча хатти-ҳаракатларда, улар ижтимоий таъминот масалалари билан шуғулланувчи давлат ёки хусусий муассасалар, судлар, маъмурий ёки қонун чиқарувчи органлар томонидан содир этиладими-йўқми, бундан қатъий назар, боланинг манфаатлари яхшироқ таъминланишига биринчи даражали эътибор берилади.

Download 157,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish