Мавзу: харажатлар ва даромадлар ҳисоби 1-машғулот: Харажатлар ҳисоби



Download 254,67 Kb.
bet8/11
Sana19.04.2023
Hajmi254,67 Kb.
#930259
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
MБХ 21 мавзу Асосий фаолият даромад ва харажат

Товарларни сотиш
Қуйидаги шартлар бажарилганда товарларни реализациясидан даромад тан олинади:
  • Хўжалик юритувчи субъект товарларга эгалик қилишнинг хатарлари ва афзалликларининг салмоқли қисмини харидорга топширганда;
  • Хўжалик юритувчи субъект одатда мулкка эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган даражадаги раҳбарлик давомийлигини ҳам, сотилган товарларни назорат қилиш самарадорлигини ҳам сақлаб қолмаганда;
  • Даромад суммасини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда;
  • Хўжалик юритувчи субъект битим билан боғлиқ иқтисодий наф олиши эҳтимоли мавжуд бўлганда;
  • Битим билан боғлиқ қабул қилинган ёки кутилаётган харажатларни юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда .

Асосий хўжалик фаолиятидан даромад фақат операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинадиган тақдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)
Хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) ни ўз ичига оладиган битим натижаси аниқ белгилаш мумкин бўлса, битим билан боғлиқ даромад йиллик молиявий ҳисобот тузиш вақтида битимнинг бажарилиши босқичига қараб тан олинади. Битим натижаси эса қуйидаги шартларни бажариш бўйича аниқ белгиланиши мумкин:
  • Даромад суммасини;
  • Битим билан боғлиқ даромадларнинг хўжалик юритувчи субъектга тушиши эҳтимоли мавжуд;
  • Битимнинг тугалланиш босқичи бухгалтерия баланси ҳисобот санасигача юқори даражадаги ишончлилик билан баҳоланади;
  • Битимни бажаришда амалга оширилган харажатлар ва уни тугаллаш бўйича харажатлар юқори даражадаги ишончлилик билан баҳоланиши мумкин бўлганда.

Битимнинг тугалланиш босқичига қараб даромадларнинг тан олиш кўпинча битим неча фоиз бажарилиши нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Бу усул бўйича даромадлар хизматлар кўрсатилган ҳисобот даврида тан олинади. Шу асосда даромадларнинг тан олиниши бажарилган ишлар ҳажми ва ҳисобот даври давомида фаолият натижалари хусусида фойдали ахборот олишни таъминлайди.
Хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) дан даромад фақат шу операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий самара хўжалик юритувчи субъектга келиб тушиш эҳтимоли мавжуд бўлганда тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
Тайёр маҳсулот, товар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шунингдек сотилган товарларнинг қайтиши, сотиш ва баҳолардан чегирмалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”;
9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”;
9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар”;
9040 “Сотилган товарларнинг қайтиши”;
9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар”.

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Жўнатилган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар (ҚҚС, акцизлардан ташқари) учун харидорларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага

4010, 4020

9010, 9020, 9030

2

Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни нақд пулга сотиш

5010, 5020

9010, 9020, 9030

3

Корхона ходимига маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар (жумладан махсус кийимлар) сотилди

4790

9010, 9020, 9030

4

Дивидендлар маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар билан тўланди

6610

9010, 9020, 9030

5

Воситачилик операциялари бўйича комиссион мукофотлар суммаси

4010

9010

6

Маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилди

4120

9010, 9020, 9030

7

Кечиктирилган даромадлар суммаси улар тааллуқли бўлган ҳисобот даври келганда сотиш ҳажмига киритилди

6230

9010, 9020, 9030

8

Сотилган товарларнинг қайтиши

9040

4010

9

Сотишдан ва нархдан чегирмалар бериш

9050

4010

10

ҳисобот даврининг охирида 9040 “Сотилган товарларнинг қайтиши” счётини ёпилиши

9010, 9020

9040

11

ҳисобот даврининг охирида 9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счётини ёпилиши

9010, 9020,9030

9050

12

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9010, 9020. 9030

9910


Download 254,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish