Мавзу: Ишсизлик унинг турлари ва Узбекистонда бандлик муамолари Режа: Кириш. Асосий қисм



Download 402 Kb.
bet1/5
Sana09.07.2022
Hajmi402 Kb.
#759978
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ishsizlik uning turlari vaUzbekistonda bandlik muamolari (Кириллча) (Кириллча)


Мавзу: Ишсизлик унинг турлари ва Узбекистонда бандлик муамолари
Режа:
1.Кириш.
2.Асосий қисм
2,1.Ишсизлик тушунчаси ва мохияти.
2,2.Ишсизлик турлари ва аниқлаш усуллари.
2,3. Ўзбекистонда бандлик муамолари ва ишсизликни бартараф этиш йўллари.
3.Хулоса.
4.Фойдаланилган адабиётлар руйхати.



Кириш

Мавзуни долзарблиги. Ёшлар ўртасидаги глобал ишсизлик кўрсаткичи Еврозонадаги бозор иқтисодиёти шакилланаётган давлатларда тарқалган инқирознинг салбий оқибатлари туфайли янада оғирлашмоқда. 
Бу қанчайин мантиққа зид бўлмасин, келгуси беш йилда фақатгина ривожланган давлатлардагина қисқариши кутилмоқда. Бу ҳол бошқа минтақаларда ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси инқирознинг бошланиши биланоқ юз беради.
Саноати ривожланган давлатларда ёшлар ўртасидаги ишсизлик кўрсаткичларини 2% га пасайиши глобал миқиёсда меҳнат бозоридаги айни шундай ижобий ўзгаришлар билан давом этмайди. 
Ёшлар ўртасидаги глобал ишсизлик даражаси 2017 йилда 12,9% га ортади. Бу эса 2012 йилдаги прогноздан 0,2% га ортиқ демакдир. Марказий ҳамда Жанубий –Шарқий Европада ёшлар ўртасидаги глобал ишсизлик даражаси 2012 йилда 16,9% ни , 2017 йилда эса - 17% ни ташкил этади. 
Шимолий Африка ва Яқин Шарқда ёшлар ўртасидаги глобал ишсизлик даражаси келгуси беш йилда 25% ни ташкил этади. Мазкур митақаларда ишсизлик унданда кўп сонли ёшларни ўз домига тортиши мумкин.
2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Оʻзбекистонда ишсизлик даражаси 9,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
Таққослаш учун, 2017 йилнинг айнан шу даврида бу коʻрсаткич расмий манбаларга коʻра, 5,2 фоизни ташкил қилган.
2018-йил январ-июн ойларида меҳнат органларига ишга жойлашиш боʻйича 345,1 минг киши мурожаат қилган, улардан – 119,8 минг нафари ишга жойлаштирилган, 213,6 минг нафари жамоат ишларига жалб қилинган, 8,5 минг нафари касбий қайта оʻқитишга ёʻналтирилган боʻлса, 6065 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланган
“Шуни эʼтиборга олиш лозимки, 2017 йилнинг худди шу даври билан қиёслаганда ишсизликнинг ортиши ишсизлар сонининг кескин коʻпайгани билан эмас, балки банд боʻлмаган аҳолини ҳисобга олиш методологиянинг такомиллашгани билан богʻлиқдир”1,
Ишсизликни камайтиришнинг иқтисодий тадбирларидан энг асосийси халқ хўжалиги тармоқларида бозор талабига мувофиқ кичик корхоналарни барпо этишдир. Бу эса ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш миқёсини оширишга қаратилаган бўлиши даркор. Бунга эса, меҳнат унумдорлигини ошириш, иш жойларининг моддий-техникавий, технология ва сармоя таъминотларини яхшилаш, янги ноқишлоқ хўжалиги меҳнати зоналарини ташкил этиш, иш вақтидан унумли фойдаланиш, ишловчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ва оқилона солиқлар орқали эришиш мумкин. 
Муҳим иқтисодий тадбирлар мажмуасига қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг асосий маҳсулотларига талаб ва таклифга асосан истиқбол кўрсаткичларини белгилаш, кичик ёшдаги болалари бўлган ва кўп болали оналарни, нафақахўр ва ногиронларни кафолатлаштирилган иш жойлари билан таъминлаш, уларга турли ижтимоий-иқтисодий имтиёзлар бериш орқали моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда иш билан таъминланишини яхшилашга эришиш киради.


1:Давлат статистика қумитаси малумотларга асосланган 2012-2018-йилларда


Ишсизлик ва у билан боғлиқ муаммолар меҳнат бозоридаги ижтимоий меҳнат муносабатларининг асосий мазмунини ташкил қилади. Ишсизлик муаммосини ўрганишдан асосий мақсад аҳолининг иш билан бандлигини яхшилаш орқали мамлакат ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва аҳоли турмуиг даражасини янада яхшилашга алоқадор тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат. Жамиятдаги ишсизлик даражасини пасайтириш учун қўшимча ишчи ўринларини яратиш, уларни ишга тушириш аҳолининг табиий ўсишидан орқада қолмаслиги керак. Маълумки, Ўзбекистон дунё ҳамжамияти давлатлари ўртасида аҳолисининг жадал ўсиб бораётганлиги билан ажралиб тўради. Республикамиз аҳолиси сони ҳар йили ўртача 550—600 минг кишига, меҳнатга лаёқатли аҳоли сони эса 250—300 минг кишига кўпаймоқда1. Бундай вазият ўз навбатида аҳолииинг иш билан бандлигини ошириш, бунинг учун эса ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш борасвда узлуксиз иш олиб боришни тақозо этади. Акс холда, аҳолининг турмуш даражасининг пасайиб бориши, мамлакатда ишсизлар сонининг ортиб бориши билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши мумкин. Иқтисодий нуқтаи назардан ишсизлик деганда, ишчи кучининг иш жойи билан таъминланмаганлиги ва натижада, унинг бирон-бир қонуний даромад манбаига эга бўлмаслигининг муайян (аниқ) ҳолати тушунилади. Одатда, жаҳон мамлакатлари ишсизлик тушунчасини БМТ, Халқаро Меҳнат Ташкил оти (ХМТ), Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш жамияти талабларига кўра ишлаб чиқишади. Халқаро ташкилотларнинг берган таърифига биноан «ишсиз шахс-лар» деганда — ишга эга бўлмаган, ишлашга тайёр еа иш излаётган фуқаролар тушунилади. Мана шу асосий шартларга риоя қилган ҳодса, турли мамлакатларда фуқарони ишсиз шахс деб эътироф этиш учун қўшимча шартлар талаб қилинади. Масалан, Америка Қўшма Штатларида, сўигга бир ҳафта мобайнида иш билан банд бўлмаган, сўнгги тўрт ҳафта давомида ишга жойлашишга (бевосита иш берувчига ёки иш билан таъминлаш дав-лат хизматига мурожаат этиш орқали) ҳаракат қилган, меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган фуқаролар, ишсиз шахс деб эътироф этиладилар. Японияда ишсиз шахс деб, сўнгги бир ҳафта давомида бир соат ҳам ишламаган, Буюк Британияда эса, сўнгги бир ҳафта мобайнида ишламаган, шудавр мобайнида иш кидирган еки касаллиги туфайли иш кидириш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар тушунилади. Айрим мамлакатларнинг қонун ҳужжатларига биноан ишсиз деб, ишдан бўшатилган ва меҳнат стажига эга бўлганлар тушунилади. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан
1:Давлат статистика қумитаси ахборот хизмати малумотлари асосида(2017-2018)
таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига биноан ишсиз шахс деб, меҳнатга
қобилиятли (ўн олти ёшдан бошлаб то пенсия билан таъминлйниш ҳуқуқини олгунга қадар), ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш кидирувчи шахс сифатада маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган, меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр меҳнатга қобнлиятли шахслар эътироф этилади. Ишсиз шахс деб эътироф этиш учун қуйидаги тўрт шарт мавжуд бўлиши л озим. Биринчй шарт — фуқаро меҳнатга қобилиятли бўлиши ва амалдаги қонун ҳужжатларига биноан пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлмаслиги кёрак. Ҳуқуқий жиҳатдан меҳнат қилиш қобилияти-нинг қуйи даражаси, Меҳнат кодексинин! 77-моддасига мувофиқ 16 ёш деб белгиланган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Меҳнат кодексининг ушбу моддасига мувофиқ тегишли шартларга риоя этилган ҳолда 15 ёки 14 ёшга тўлган ёшларни ҳам ишга кдбул қилишга йўл қўйилса-да, улар ишга лаёкдтли шахс деб эътироф этилишлари мумкин эмас. Иккинчи шарт — фуқаро ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромади-га) эга бўлмаслиги л озим. Агар, фуқаро асосий ишини йўқотган (масалан, штатлар кисқа-риши муносабати билан бўшатилган), лекин ўриндошлик асосида бошқа корхонада ишлаётган бўлса, бунда у иш билан банд бўлган деб ҳисобланади. Нафақалар, алиментлар, қимматли қогозлар бўйича олинган ди-видендлар, банкларга қўйилган маблагларга ҳисобланган фоизлар иш ҳақига (меҳнат даромади) кирмайди. Худди шундай пенсия ва стипендиялар ҳам иш ҳақи (меҳнат даромади) таркибига кирмай-ди, лекин пенсия олувчи фуқаролар ижтимоий жиҳатдан химоя-ланганликлари, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда стипендия олиб ўқиётганлар иш билан таъминланган деб ҳисобланишлари сабабли, бундай фуқаролар ишсиз шахс деб эътироф этилмайдилар. Учинчи шарт — фуқаро ишлашга тайёр бўлиши лозим. Фуқаронинг ишлашга тайёр эканлигини, унинг маҳаллий меҳнат органига иш қидириб расмий мурожаат қилиши, белгиланган муддатларда меҳнат органида қайтадан рўйхатдан ўтиб туриши ва меҳнат органлари томонидан таклиф қилинган мақбул ишни қабул қилиш ҳолатлари тасдикдайди. Ҳомиладор аёллар, агарда уларнинг ҳомиладорлик даври йигирма саккиз ҳафтадан ошмаган бўлса, улар меҳнатга қобилиятли деб ҳисобланадилар ва ҳомиладорликнинг бу даврида улар ишсиз шахс деб эътироф этилишлари керак. Тўртинчи шарт — фуқаро барча тегишли ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда маҳаллий меҳнат органида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан ўтиши лозим. Ишсизликнинг умумиқгисодий характери меҳнат бозорининг ўзи, меҳнатга талаб ва унинг таклифи ўртасидаги мутаносиблик ишсизликни эмас, иш билан бандликни шакллантиришидан ҳам келиб чиқади. Ишсизлик, бир томондан, гўё иш билан бандликнинг «тескариси» ҳисобланади, иккинчи томондан, иш билан бандликни шакллантирувчи омиллардан фарқ қилувчи омиллар таъсирини ҳис қилади. Шундай бўлса-да, ишсизлик доимо иш билан бандлик билан биргаликда кўриб чиқилади: иш билан бандликнинг кўпайиши, қоидага кўра ишсизликни камайтиради, бу эса ишсизликни, ўз навбатида иш билан бандликни кўпайтиради. Таърифга кўра ишсизлик — бу ишлашни истайдиган меҳнатта лаёқатли аҳолининг иш билан банд бўлмаган микдоридир. Макроиқтисодий жиҳатдан ишсизлик — бу доимо жамият меҳнат салоҳиятидан, ишчи кучи мажмуидан ишлаб чиқариш омили сифатида тўла фойдаланмаганликдир. Бу маънода ишсизлик ортиқча ишлаб чиқариш қувватларига ёки фойдаланилмаётган ерсувга тенг, аммо ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари ортиқчалигидан фарқ қилиб, «ортиқча» ишчи кучи—бозор иқтисодиётидаги доимий воқеликдир. Чет эл турли мактаб ва йўналишлар, иқтисодчилари ишсизлик сабабларини аниклашга анчадан бери уриниб келишади. Кейинги йилларда бизда ҳам бу масалага катта эътибор берилмокда. Ғарбда ишсизлик муаммосини ўрганиш чўккиси ишсизликка бозорнинг мувозанат механизми томонидан автоматик бартараф этиладиган муваккат ҳодиса сифатидаги классик нуқтаи назарни инкор этган Буюк Турғунлик (депрессия) даврига тўғри келади. Чет эллик иқтисодчилар, ҳатто классиклар ва неоклассиклар ҳам ишсизликнинг мавжудлигини ҳеч қачон умуман инкор этмаганлар. Бундан ташқари, улар бозор иқтисодиётининг ривожланиши даврий характерга эга бўлганлиги учун ҳам уни бозор иқтисодиёти учун ҳаётий муҳим деб ҳисоблаганлар: юксалиш даврида фирмалар меҳнат бозоридан ўзларига зарур бўлган, таназзул даврида чиқариб ташланган ишчи кучини тез топадилар. Аммо илмий техника тараққиётига асосланган ишлаб чиқаришнинг ҳозирги даражаси «меҳнатнинг заҳирадаги бундай армиясини» иқтисодиёт учун ҳам самаралилигига айлантиради — фирмаларга оддий ишчи кучи эмас, балки белгиланган сифатдаги, белгиланган малакадаги меҳнат керак. Шунинг учун, ишсизликнинг бозор иқтисодиёти учун «табиий», яъни нормал ва ҳатто зарур деган тушунчаси бугунги кунда турлича талқин қилинади. Иқтисодчилардан бирлари ишсизликнинг табиий даражасини иш ҳақи ва инфлясия барқарор бўладиган даража сифатида таърифлайдилар: ишсизликнинг бу даражадан пасайиши инфлясиянинг ўсишига олиб келади. Аслида табиий ишсизликнинг бундай таърифи инфлясияни иш ҳақи ва иш билан бандлик даражасига боғлиқ деб ҳисоблайдиган неоклассикларга тегишлидир. Бошқа тадқиқотчилар ишсизликнинг табиий даражаси сифатида ишсизлик ихтиёрий характерда бўладиган — ишсизлик даражаси «тенг вазнли» (мувозанатли) бўлган даврдан эътироф этадилар. Учинчилари эса ишсизликнинг табиий даражасини бўш жойлар микдори ишсизлар сонига тенг бўладиган даража сифатида таърифлайдилар. Тўртинчилари — ишсизликнинг ўзгармас даражаси ва унинг нормал давомийлиги бўйича, аниклайдилар. Халқаро Меҳнат Ташкилоти стандарти бўйича табиий ишсизлик даражаси 1,5—2,5 %ни ташкил этади. Америкалик иқтисодчи Артур Оукен нотабиий ёки даврий ишсизликнинг салбий таъсирга эга эканлигини математик ҳолда исботлаб берди. А. Оукен қонунига кўра ишсизликнинг табиий даражаси 1 %га ошганда ялпи миллий маҳсулот 2,5 %га камаяди ёки 2,5 % ялпи миллий маҳсулот йўқолади. Демак, мос равишда уларнинг нисбати 1:2,5 га тенг. Шу нисбатга асосланиб, йўқотилган ялпи миллий маҳсулотнинг абсолют қийматини аниклаш мумкин. Ишсизликнинг кўпайиши иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини пасайтиради. Шунинг учун ҳам потенсиал ҳажмдаги ялпи миллий маҳсулот (ялпи миллий маҳсулоти) ҳақикатдаги ялпи миллий маҳсулот (ялпи миллий маҳсулот)дан катта бўлади. Шундай қилиб, ишсизликнинг табиий даражаси — бу «нормал» даврдаги меъёрий инфлясия ва барқарор ўсиш суръатлари билан ифодаланган даражадир. Шунинг учун, ишсизликнинг табиий даражасининг таърифи — анчагина мураккаб иш, чунки бу кўрсаткични ҳисоблаб чиқиш учун «нормал ишловчи иқтисодиёт» моделини яратиш керак бўлади. Фикримизча, ҳозирги кунда ран табиий ишсизлик тўғрисида эмас, балки унинг ижгимоий мақбул даражаси, яъни кадрлар қўнимсизлиги ва иш излаш давомийлигини ҳам, ишчи кучи демографик таркиби ва мехнат бозоридаги танглик даражасини (ишсизликнинг бўш жойлар микдорига қиёс) ва ижтимоий тангликни ҳам ҳисобга оладиган даражаси тўғрисида бориши керак. Ишсизликнинг табиий даражасига қандай таъриф берилмасин, иқтисодиёт учун ҳақиқий муаммо оммавий «мувозанатланмаган» ёки «мажбурий» — даврий ишсизликдир. «Ишсизлик» тушунчасига аниклик киритиб, шуни таъкидлаш керакки, бу тушунча иқтисодий жиҳатдан фаол аҳоли тоифасига киради, яъни ишсизлар — булар шундай кишиларки, улар меҳнат бозорида ўз хизматларини фаоллик билан таклиф қиладилар, иш қидирадилар, бу нарса иш билан бандликнинг иқтисодий муносабатларини тартибга солишда давлат томонидан ҳисобга олиниши даркор. Баъзан «ишсизлар» тушунчасининг иш билан банд бўлмаган меҳнатга қобилиятли аҳоли сифатида кенг маънода талқин қилиниши мақбул эмас, чунки у фаол иш қидираётганларни ҳам, иш қидирмаётганларни ҳам, шунингдек, ҳақ тўланадиган иш ўрнини эгаллаш учун даъвогарлик қилаётган, лекин унга ўзининг касб-малака жиҳатидан яроқли, соғлиғи, ички уюшқоқлиги билан мое келишига ёрдам бермаётган шахслар ҳам киритиларди. ХМТ стандартларига кўра, ишсиз аҳолига муайян ёшга етган, ҳисобот даври мобайнида ишсиз бўлиб, дарҳол ишга тушишга тайёр бўлиб турган ва фаоллик билан иш қидираётган кишилар киритилади. Шундай қилиб, бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда ишсиз Мақомига эга бўлмоқчи бўлган киши қуйидаги мезонларга мое келиши л озим: 1. Улар иш билан бандлик хизмати идораларида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинишлари даркор. Ўзбекистон шароитида кўплаб кишилар ҳақиқатан ҳам ана шундай ишеизлик мақомидан фойдаланмайдилар.
2 Ишсиз деб ҳисобланиш учун одам фаоллик билан иш кддириши (одатда, иш билан бандлик хизматига мурожаат қилишдан олдин бир-тўрт ҳафта илгари) керак бўлади. Бизнинг реал воқелигимизда — буни иш билан бандлик хизмати минтақа марказларининг ходимлари қайд қилганлар — шундай минтақалар ҳам борки, ишеизлик бўйича бериладиган нафақа ишлаб турган корхоналардаги ўртача иш ҳақидан юқоридир, бу айниқса, ишламай турган корхоналар учун хос бўлиб, виждонсиз ишеизлар фаоллик билан иш қидирмайдилар, фақат уни излаётган ҳисобланадилар, улар кўпинча қайд қилинмаган даромадларга ҳам эгадирлар.
3. Ишеизлар мақоми ва ишеизлик бўйича нафақа олиш ҳукуқи фақат илгари ишлаган кишиларга берилади. Одатда, даъвогар аввал-ги 12 ойдан қонунда қайд қилинган уч ой мобайнида ишга эга бўлиши лозим. Бу шарт ижтимоий жиҳатдан ўзини тўлиқоклаган бўлиши мумкин эмас, чунки кимки тўрт ой мобайнида нотўлиқ иш куни ишлаган бўлса, ишеизлик бўйича нафақа олиш ҳукуқига эга бўлади, кимки икки ой мобайнида тўлиқ иш куни ишлаган бўлса, у нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Кўпгина Рарб мамлакатла-рида бу шарт ишеизлик бўйича нафақа олувчилар сонини камайтиришга кучли таъсир қилди.
4. Ишеизлик ихтиёрий равищда бошланмаслиги лозим. Бу ҳол одамларга ўзини масъулиятсиз тутишга, алоҳида сабабларсиз бўшашга йўл қўймайди, деб хисобланади. Бирок, ишдан ўз ихтиёри билан кетиш ва ишдан бўшаш ўртасвдаги чегара ҳамиша ҳам аниқ эмас, чунки одамларнинг бир қисми корхонадан мажбуран кетиши қайд этилишини истамайди.
5. Ишсиз одам ўзи учун иш билан бандлик хизмати «мое келади» деб ҳисоблаган ишга жойлашиш таклифини рад қилмаслиги лозим. «Мое келувчи иш» мезонларининг объсктивлиги ҳақида масала вужудга келади.
6. Ишсизлар бошка даромад манбаларига эга бўлмаслиги керак.
7. Ишсиз одам муайян ойлар мобайнида ишсизлик бўйича на-фақа олиб туради, шундан кейин нафақанинг миқсори камайтири-лади еки уни тўлаш мутлақо тўхтатилади. Ишсизл тик бўйича нафа-қадан махрум бўлиб қолиш истиқболи ишсизни ўз куч-гайратини иш қидиришга қаратишга мажбур қилади. Лекин, бу хрл кўпинча уни ўзининг билими ва тайёргарлик даражасига мувофик, келмай-диган тасодифий ишга рози бўлишига олиб келади, иировард нати-жада, бу жойдан бўшашига тўгри келади. Бу эса ходимнинг бундан кейинги қаётига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ишсизлик даражаси — меҳнат бозорининг ҳозирги пайтдаги аҳво-ли қақида ва унда муайян вақт мобайнида рўй берган ўзгаришлар тўгрисида тасаввур берадиган асосий кўрсаткичдир. Даврнинг боши (ёки охири) даги аҳволга кўра тегишли санада ишсизлик мақомига эга бўлган кишилар сонининг ана шу санадаги иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбати сифатида аниқланади. Иқтисодий фаол аҳолига ёлланиш асосида ҳақолиб ишлайдиган ёки ўз корхонасида, шу жумладан, шахсий ёрдамчи хўжалигида ишлайдиган ёки шундай корхонага эга бўлган, бироқ унда ишламайдиган кишилар, шунингдек, ишсиз бўлиб, ёлланиш ёки ёллан-масдан ишлашни хоҳлайдиган кишилар киради. Агар жорий статистикада иқтисодий, фаол аҳолининг сони ҳа-қидаги маълумотлар бўлмаса, у халқ хўжалигида ёки минтақада иш билан банд бўлганларнинг рўйхатдаги сони микдори сифатида ва:
а) иш билан бандлик бўйича маҳаллий марказда ёки минтақа иш билан банддик марказида рўйхатга олинган иш қидираётган иш билан банд эмаслар сони:
б) ХМТ усули бўйича хисоблаб чиқилган ишсизлар сони сифатида тахминан ҳисоблаб чиқарилиши мумкин. Ишсизлик даражаси кўпчилик мамлакатларда иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий омилларидан бири сифатида қаралади. Ҳозирги замон фани табиий ишсизлик даражаси деган тушунчадан фойдаланади. Турли муаллифлар ишсизликнинг табиий даражасини турлича ҳисоблайдилар. Ғарб мамлакатларида ишсизликнинг табиий даражаси 4—6 % доирасида деб юритилади. Бизнинг иқтисодчиларимиз бу кўрсаткични 3—5 % деб ҳисоблайдилар. Турли мамлакатларда ҳар бир муайян даврда ишсизлик даражаси бир-биридан жиддий фарқ қилади, бу эса ҳар бир мамлакат учун қарор топган «табиий» ишсизлик даражасига, мамлакатдаги иқтисодий сикл фазасига. шунингдек, давлат ўтказадиган иш би-лан бандлик сиёсатига боглиқ бўлади. Ишсизликнинг тарқалишн ва ишснзлар ҳаракати. Ишсизликнинг тарқалиши муайян вақт мобайнидаги ишсизлик мақомига эга бўлган кишиларнинг умумий сонини билдиради. Мазкур даврнинг охирига келиб, унинг ишсизлик мақомини сақлаб қолган-қолмаганлиги бу ерда рол ўйнамайди. У мазкур даврнинг бошида ҳисобда турган ва ишсиз деб топилганларнинг умумий микдори сифатида аникданади. Ҳозирги вақтда мавжуд бўлган статистика ҳисоби умуман ишсизларнинг тарқалганлигини, шунингдек, айрим ижтимоий демографик гуруҳлар бўйича: аёллар, эркаклар, ёшлар, қишлокдар ҳамда шаҳарларда яшовчи шахслар ва ҳоказолар сифатида аникдаш имконини беради. Ишсизлар сонининг ҳаракати муайян вақт мобайнидаги қуйидаги кўрсаткичлар билан белгиланади: мазкур даврнинг бошида қанча киши ишсизлик мақомига эга эди, янгидан қанча киши рўйхатга олинган, қанча киши ҳисобдан чиқарилган (шу жумладан, ишга жойлашган, муддатидан олдин пенсия олишга расмийлаштирилган ва бошқа сабаблар билан), давр охирида қанча ишсиз ҳисобда қолган? Бундай ҳаракат ҳам умуман, ҳам айрим ижтимоий-демографик гуруҳлар бўйича ҳам ҳисоблаб чиқилади. Шу йўл билан ишсизлар ҳаракати қанчалик интенсив бўлганлиги ва конкрет аҳоли гурухдари бўиича бу ҳаракатдаги фарклар қанчалик жиддий бўлганлигига бахо берилади. Аҳоли ва унинг энг фаол қисми бўлган меҳнат ресурслари макроиқтисодиётнинг асосий қисми ҳисобланади. Макроиқтисодиёт аҳоли ва меҳнат ресурсларининг ижтимоий-иқтисодий йўналишларини тадқиқ этиш орқали уни самарали бошқариш ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришни мақсад қилиб олади. Чунки, меҳнат ресурслари ва унинг фаол қисми бўлган иш кучи ишлаб чиқарувчи кучларнинг энг асосий қисмидир. Шу билан бирга меҳнат ресурслари бозор иқтисодиёти муносабатининг таркибий элементларидир. Бозор иқтисодиёти шароитида республикамизда меҳнат бозори, меҳнатни бошқариш институтларини ва иқтисодий ҳуқуқий механизмларини яратиш талаб этилади. Бозор иқтисодиёти эркин ишлаб чиқарувчиларнинг, истеъмолчиларнинг горизантал муносабатларига асосланар экан, ишсизлик, қашшоқлик ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлиги каби салбий ходисаларнинг бўлиши мумкинлигини назарда тутиш зарур. Умуман макроиқтисодиётни мутассил ўсиш суръатларини таъминлаш учун республика аҳолисининг ўсиш суръатларини тартибга солиш лозим. Аҳолининг ўсиши эса иш кучининг манбаидир. Меҳнот бозорида ҳам талаб ва таклиф қонунлари амал қилади. Бунинг моҳиятини англашдан олдин иш кучини иш билан бандлик контсепсиясини билиш лозим. Иш билан бандликнинг классик назариясини ҳозирги меҳнат бозоридаги рақобат шароитида ъталаб ва таклифънинг умумбашарий функтсиясидан бошланади. Ҳозирги рақобат шароитида ишбилармонлар иш кучидан шундай миқдорда фойдаланадиларки бунда меҳнатнинг юқори маҳсули реал иш хақи билан тенг бўлиши ёки иш хаққи хажмининг пулдаги ифодаси меҳнатнинг юқори махсули қийматига тенг бўлиши керак. Агар реал иш хаққи миқдори ошса ишбилармон иш кучига бўлган талабни қисқартиради, агар реал иш хаққи камайса иш кучига бўлган талаб ортади. Бу ерда ишбилармон шу йўл билан даромаднинг камайишини мувозанатлаштиради. Маълумки классик иқтисодий назарияда иш билан тўла бандлик, бозор иқтисодиётининг нормаси энг яхши иқтисодий сиёсат деб эса давлатни иқтисодиётга аралашмаслиги тушунилади. Кейнс назариясига кўра соф капитализм учун ишсизлик хос бўлиб ишсизликнинг мавжуд бўлиши табиий ҳолдир. Ресурсларни исроф бўлмаслик учун давлат иқтисодиёт билан фаол шуғулланиши лозим. Бу ғоя ишчи кучига тегишлидир. Кейнс назариясининг энг қатъий жиҳати шундаки у бозор иқтисодиёти шароитида иш билан тўла бандликни таъминловчи хеч қандай механизм йўқлигини аниқлаб берди. Макрокўламда иқтисодий мувозанатга эришиш мумкин шунда ҳам маълум салмоқда ишсизлик ва инфлятсия сақланиб қолиниши илмий жиҳатдан исботланган. Макроиқтисодиётни асосий мақсадларидан бири аҳолининг юксак даражада иш билан бандлигини таъминлашдир. Иш қидирмаётганлардан ташқари барча ишловчилар ва ишламоқчи бўлганлар ишчи кучини ташкил этади. ъАҳолининг иш билан бандлигиъ деган тушунча бор. Лекин бундай натижага ўз-ўзидан эришиб бўлмайди, чунки 100% аҳолининг ишламоқчи бўлган қисмини иш билан деярли таъминлаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам маълум миқдорда аҳолининг ишсиз бўлиши иқтисодий жиҳатдан нормал ва асослидир.
Ишсизликнинг давомийлиги — ишсизлик мақомига эга бўлган шахсларнинг шу давр охирига келиб, иш қидириш муддати ўртача қанча давом этганлигини кўрсатувчи ҳажмдир. Шунингдек, бу даврда улардан қанчаси ишга жойлашганлиги ҳам ҳисобга олинади. Мазкур ҳажм икки кўрсаткич билан белгиланади. Биринчи кўрсаткич, ишсиз сифатида ҳисобга олинганлар ўрта ҳисобда қанча ой мобайнида ишсиз бўлганликларидан далолат беради. Иккинчи кўрсаткич, мазкур даврда ишсиз бўлганлардан қанчаси ўрта ҳисобда неча ой ишсиз ўтирганлиги ва иш топганлигини акс эттиради. ъ Ишсизликни тахдил қилишда унинг давомийлик кўрсаткичи алоҳида аҳамиятга эгадир. Ишсизликнинг ўртача давомийлиги ва узоқ вақт ишламаётганлар ишсизлар орасидаги ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар нисбий ишсизлик ҳақида хулоса чиқариш имконини беради. Айрим ҳолларда ишсизларнинг асосий қисми тезда (1—4 ой ичида) янги иш жойи топиши мумкин, баъзилари эса ярим йил ва ундан ҳам кўпроқ муддат иш тополмай юрадилар. Ишсизлик бўйича нафақалар. Ишсиз деб эътироф қилинган фуқароларнинг тоифасига қараб, уларга бериладиган ишсизлик бўйича нафақалар табақалаштирилади: — корхоналардан ҳар қандай асос билан ишдан бўшатилаётган-лар (шу жумладан, ИИИ гуруҳ ногиронлари ва ҳарбий кучлардан, давлат хавфсизлиги ва ички органлардан бўшатилганлар) ишсизлик бошланишидан олдин 12 ой мобайнида камида 12 календар ҳафта мобайнида тўлиқ иш куни (ҳафтаси) ёки тўлиқ бўлмаган иш куни (ҳафтаси) шароитида ишлаган бўлса (бу кейингиси 12 календар ҳафтали тўлиқ иш кунига айлантириб ҳисобланади), ишсизлик бўйича нафақа дастлабки уч ой мобайнида кейинги иш жойида ишланган охирги икки ойлик ўртача ойлик иш ҳақининг 75 % микдорида; кейинги тўрт ой мобайнида — 60 % микдорида; кейинчалик 45 % микдорида тўланади, лекин барча ҳолларда ишсизлик бўйича нафақа қонунда белгиланган энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган микдорда ва республикада қарор топган ўртача иш ҳақидан юқори бўлмаган микдорда тўланади; — корхоналардан ҳар қандай асослар бўйича бўшатилган, лекин 12 ой мобайнида 12 ҳафта ҳақ тўланадиган ишга эга бўлмаган кишиларга ишсизлик бўйича нафақа республикада белгиланган энг кам микдордаги иш ҳақи ҳисобидан тўланади; — узоқ муддат давомвда (бир йилдан ортиқ) биринчи марта иш қидираётган, шунингдек, меҳнат фаолиятини тиклашга интилаётган кишиларга энг кам микдордаги иш ҳақи ҳисобидан ишсизлик бўйича нафақа тўланади. Қишлоқ аҳолисини ишсизлар тоифасига киритиш мезонларини аникдаштириш зарур. Ер участкаси муайян Микдорда ва шахсий ёрдамчи хўжалиги товар маҳсулот бериш даражасида бўлган такдирда, у мустақил шуғулланувчи сифатида қаралиши мумкин. Ер участкаси ва фермер хўжалигини ташкил этиш учун кредит бериш таклиф этиладиган бўлса, қишлоқ аҳолисига нисбатан «мувофиқ иш жойини» таклиф қилиш сифатида қаралиши мумкин, бунда қишлоқ ахлининг уйида хўжалик иморатлари ва энг кам микдорда қишлоқ хўжалиги асбоблари мавжуд бўлиши назарда тутилади. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, айрим шахслар қонунларимизнинг мукаммал эмаслигидан фойдаланиб, ишсизлик бўйича бериладиган нафақани қўшимча даромад манбаи турларидан бири деб қарайдилар, ўзлари эса мустақил равишда иш билан шугулланадилар ёки шартнома асосида ишлаётган бўладилар. Иқтисодчилар оммавий ишсизликнинг ҳақиқий сабаблари қандайлиги тўгрисида ҳанузгача баҳслашадилар. Жумладан, бу масала классик ва кейнсиан мактаблари ўртасидаги келишмовчилик мавзуларидан биридир. Бу баҳс хусусида қисқача тўхталамиз. Классик (ва неоклассик) назарияга кўра, оммавий ишсизликнинг асосий сабаби пасайиш томонига бўлган юқори ва мослашувчан бўлмаган иш ҳақи ҳисобланади. Иш ҳақи ўз мувозанат даражасидан ошиб, касаба уюшмасининг фаоллнги ҳамда давлатнинг аралашуви туфайли уша даражада «ўрнашнб қолганда» меҳнат талаби билан таклифи ўртасида узилиш пайдо бўлади, мана шу нарса ишсизликни келтириб чиқаради. Агар бозордан ташқари кучлар (касаба уюшмалари ва давлат) фирмаларни иш билан бандликни олдинги даражасида сақпашга мажбур қилса, бунинг оқибати мамлакатдаги хроник инфлясия бўлиши мумкин, Бундан — неоклассикларнинг асосий «ресепты» — иш ҳақи даражасини ушлаб туриш ва ҳатто камайтириш келиб чиқади. Маълумки, Ж.Кейнс ишсизликнинг давоси сифатвда ишҳақини пасайтириш ғоясини қатъий инкор этиб, ўзига инвестисиялар, давлат харажатлари ва соф экспортдан ташқари истеъмол харажатларини — бунда ҳам сўнгтиси — умумий талабнинг асосий қисми, ҳам қамраб оладиган умумий талабдан келиб чикади. Кейнснинг асосий ғояси шундаки, умумий талабнинг намойиши фирмаларнинг ишчанлик фаолиятини, демак, ишчи кучига талабни ҳам пасайтиради. Агар бунда истеъмол харажатларининг асоси сифатидаги иш ҳақи камаядиган бўлса, умумий талаб янада кўпроққа камаяди ва бошқалар. Фикримизча, Ўзбекистонда ишсизликнинг пайдо бўлиши ва ўсиш тарихи айнан Кейнс қарашларининг тўғрилигини исботлайди. Ишсизлар расмий рўйхатга ачингандан бошлаб, ишсизлик даражаси маълум даражада мунтазам ортиб борди, шунга кўра иш билан бандлик кўрсаткичлари эса пасайиб борди. Ишга жойлаштириш қанчалик юқори бўлса, ишсизлик даражаси шунчалик паст бўлади. Ишсизликнинг табиий даражасини туширишга қаратилган ҳар қандай иқтисодий сиёсат ё ишдан бўшаш даражасини пасайтиришга ёки ишга жойлаштириш даражасини оширишга кўмаклашиши керак. Ишсизлик бу даражадан кўтарилиб кетса, ҳар қандай мамлакат учун мудҳиш ҳолларни юзага келтиради. Ишсизлик даражаси икки асосий кўрсаткичлар билан ўлчанади. Улардан биринчиси — юқорида айтиб ўтилганидек, фаол аҳоли сонида расмий рўйхатга олинган тўлиқ ишсизлар салмоғи сифатида ҳисобланадиган ишсизлик даражасидир. Бироқ, бу кўрсаткич иш билан бандлик соҳасидаги вазият ҳақида тўлиқ тасаввур бермайди. Уни ҳаққоний аникдаш учун иш жойидан махрум бўлган кишилар сонини ва улар қанча вақт давомида шундай ҳолатда бўлишларини билиш керак. Ишсизлар сонини бекор ўтказган вақтларига кўпайтирсак, соатларда ифодаланувчи ҳақиқий ишсизлик даражасига эришамиз. Ишсизлик ва ишсизлик даражасини аниклаш учун уни туркумлаш мақсадга мувофикдир. Ишсизликни бир неча хусусиятига кўра туркумлаш мумкин (келиб чиқиш сабабига кўра, шаклан, мазмунан намоён бўлишига кўра, давом этиш муддатлари ва эгаллагас маконига кўра). Иш билан бандликнинг кескин камайиши иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар (давлат секторининг камайиши) инфлясия ҳамда хўжалик юритишни муқобил шакллари (хусусий корхоналар, ҳиссадорлик жамиятлари)нинг етарлича тез ўсмаганлиги туфайли кўпгина корхоналарда молиявий аҳволнинг ёмонлашуви билан қўшилишидан юзага келди. Буларнинг ҳаммаси, табиийки, умумий талаб ҳажмида салбий акс этди: давлат таъсири қисқарди, инвестисия фаолияти сустлашди, истеъмол харажатлари эса инфлясия таъсирида турмуш даражасининг ёмонлашуви туфайли бир-мунча камайди. «Плюс» белгиси билан қолган умумий талабнинг ягона компоненти — хом ашё чикаришга анъанавий асосланган соф экспорт бўлди. Демак, Ўзбекистонда ишсизлик ўсишининг асосий сабаби, энг аввало, мамлакат иқтисодиёти давлат секториде ишдаб чиқариш-нинг қисқарнши бўлди. Иқтисодий ўсиш динамикаси билан ишсиз-лик ўртасидаги алоқа узвий боғлиқ кўрсаткичлардир. Қоидага кўра, ғарб иктисодчилари иқтисодий ўсиш суръатларини аҳолини иш билан бандлигининг ўсиш суръатлари билан, таназзулни эса ишсизлик даражасининг ўсиши билан боғлайдилар. Ҳақиқатан ҳам, индустриал турдаги нормал ишлаётган бозор иқтисодиётида иқтисодий ўсиш доимо тармоқларнинг ривожланиши ва кенгайишини, демак, иш билан бандликнинг ортишини англатади. Шундай бўлса-да, ривожланаётган мамлакатларда бундай боғлиқпик кўзга очиқ ташланмайди. Масалан, кўпгина ривожланаётган мамлакатларда саноатнинг тез ўсиши иш билан бандликнинг мувофиқ кенгайишини келтириб чиқармади. Иқтисодчилар бу ҳодисани саноатдаги ўсиш суръатларидан анча юқори бўлган урбанизасия суръатлари ҳамда қишлокдан шаҳарга кўчиб келаётган аҳоли малакасининг пастлигида деб изохлайдилар. МДҲ мамлакатларидаги воқелик ишсизликнинг иқгисодий турғунлик пасайиши суръатлари билан бевосита алоқасини тасдикдамайди. Масалан, саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари деярли икки марта қисқарганда, иш билан банд бўлганлар сони 10,0 %дан ортиқроқ камайиши мумкин. Фикримизча, бунинг сабаби қуйидагича бўлиши мумкин.

2. Иқтисодиётнинг барқарорлиги ва соғломлигини акс эттирувчи кўрсаткичлардан бири ишсизлик даражаси ҳисобланади. Бироқ, ҳар қандай мамлакатда доимий равишда маълум даражада ишсизлик мавжуд бўлади. Умуман олганда, меҳнатга лаёқатли бўлиб, ишлашни хоҳлаган, лекин иш билан таъминланмаганлар ишсизлар дейилади. Намоён бўлиш хусусияти ва вужудга келиш сабабларига кўра ишсизлик фриктсион, таркибий, тсиклик, институтсионал, технологик, регионал, яширин ва турғун ишсизлик турларига бўлинади.
Кишилар турли сабаблар (янги яшаш жойларига кўчиб ўтиш, ишининг мазмуни ва тавсифи ёқмай қолиши, нисбатан юқорироқ иш ҳақи олишга интилиш ва бошқалар)га кўра ўз ишларини алмаштириб турадилар. Бироқ, бир ишдан бўшаб, бошқа бирига жойлашгунга қадар орада маълум вақт ўтади (баъзи адабиётларда бу муддат 1 ойдан 3 ойгача давом этиши кўрсатилади). Айнан шу вақт оралиғидаги, яъни бир ишдан бўшаб янги ишга жойлашгунга қадар бўлган даврдаги ишсизлик фриктсион (оралиқ) ишсизлик дейилади.
Маълумки, иқтисодиётнинг ривожланиши билан унинг таркибида турли ўзгаришлар рўй беради. ФТТ, янги технологияларнинг ишлаб чиқаришга қўлланиши натижасида баъзи бир тармоқ ва соҳа маҳсулотларига бўлган талаб қисқариб, замонавий маҳсулот турларига талаб ўсади. Бу эса ялпи ишчи кучи таркибида ҳам маълум ўзгаришларнинг рўй беришини тақозо этади. Натижада баъзи бир касб ёки мутахассислик турларидаги ишчиларга талабнинг қисқариши ёки умуман йўқолиши уларнинг ўз касб ва мутахассисликларини ўзгартириш ёки шундай касбларга талаб сақланиб қолган жойларга кўчиб ўтишга мажбур қилиб қўяди. Улар янги касб ва мутахассисликни ўзлаштириб ёки бошқа жойга кўчиб ўтиб, янги ишга жойлашгунга қадар бўлган ишсизлик таркибий ишсизлик деб аталади. Таркибий ишсизлик фриктсион ишсизликка қараганда узоқроқ давом этади ҳамда кўпроқ маълум харажатларни тақозо этади. Унинг узоқ муддат (одатда 6 ойдан кўпроқ) давом этиши янги касб турини ўзлаштириш ёки малака ошириш билан, маълум харажат талаб қилиши эса, эски касб тури билан шуғулланиш истаги сақланиб қолган ҳолда, яшаш жойларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлади.
Фриктсион ва таркибий ишсизлик, иқтисодиётдаги ривожланиш ҳар қандай ҳолатидан қатъий назар, маълум даражада барча мамлакатларда мавжуд бўлади. Шунга кўра, фриктсион ва таркибий ишсизлик биргаликда ишсизликнинг табиий даражасини ташкил қилади.



Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish