Мавзу: жамият ва инсон фалсафаси режа



Download 123,5 Kb.
bet5/6
Sana08.06.2022
Hajmi123,5 Kb.
#643695
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6. мавзу.Жамият ва инсон ММ.

Антропосоциогенез инсоннинг меҳнат қуролларини ясаб, тажриба тўпланишини, унинг авлоддан-авлодга ўтишини ифодалайди. Антропосоциогенез доирасида инсоннинг биологик табиати билан ижтимоийлиги нисбатини аниқлаб олиш муҳимдир. Умуман олганда, бу муаммони ўрганиш инсоннинг энг қадимги тарихидан бошлаб, долзарб бўлиб келмоқда. Негаки, инсоннинг айни бир вақтнинг ўзида ҳам, жонли табиатга, ҳам жамиятга мансублиги ҳар доим кўпгина масалаларни келтириб чиқариши билан бирга тўғридан-тўғри, принципиал жиҳатидан дунёқараш масалаларини ҳам кун тартибига қўяди. Буни Арастунинг, инсон «сиёсий ҳайвондир», деган сўзларида ифодаланган маънодан ҳам билса бўлади.
Ҳақиқатдан ҳам Homo sapiens тури биологик жиҳатдан Homo уруғининг Homo hofilis (қобилиятли одам), Homo erektus (тикка юрувчи одам) каби турларидан фарқ қилинмаса-да, лекин, бир хил сезиш аъзолари, бир хил қон айланиши, мускул, нафас олиш, суяк тизимлари ва ҳ.к.ларга эгадир.
Айтилганлардан кўриниб турибдики, инсониятнинг энг асл фарзандлари, доҳиёна ақл эгалари бир неча минг йиллардан бери инсон билан боғлиқ бўлган муаммоларни тушунтириб бериш ва ҳал этишга ҳаракат қилганлар. Турли-туман даврларда, ҳар хил тарихий шароитларда яшаган буюк донишмандлар ҳар томонлама камолотга эришган, орзу-армонлари руёбга чиққан, ор-номусли ҳақ-ҳуқуқлари, қадриятлари чинакамига ҳурмат қилинадиган инсонларни орзу қилдилар, бу йўлда астойидил курашдилар.
Инсон табиийлик билан ижтимоийликнинг ёнма-ён яшовчи ҳодисалари эмас, балки яхлит бир бутунликка айланган тимсолдир. Ҳар қандай биологик тур сингари инсон ҳам муайян белгилар йиғиндиси бўлиб, бошқа турлардан ажралиб туради. Бу белгилар одамнинг ташқи тузилиши ва физиологик хусусиятлари, яшаш даври, муддати, ирсий ва иркий белгилари ва бошқалардан иборат. Бундан ташқари инсонда тил, онг, ахлоқ сингари ижтимоий белгилар ҳам мавжуд.
Инсондаги табиийлик ва ижтимоийлик бирлиги биологик ҳаракат доирасидан эмас, ижтимоий ҳаракат доирасида амалга ошади. Бу диалектик жараённи инсоннинг дунёга келиши мисолида кузатиш мумкин. Чақалоқ туғилганда тайёр онг билан туғилмайди. Унинг мияси универсал қобилиятларга эга бўлгани учун ижтимоий муҳит таъсирида онгни шакллантира боради. Бундан ташқари, она қорнидаги ҳомила биологик қонуниятлар асосида ривожланади. У туғилгач эса ўзида ижтимоий муҳит ва ундаги қонуниятлар таъсирини сеза бошлайди. Агар биологик ва физиологик ўзига хослик бўлмаса барча одамлар феъл атвори, онги, ахлоқи ва бошқа ижтимоий хусусиятлари бўйича деярли бир хил бўлиб қолаверадилар, чунки улар онги деярли бир хил ижтимоий муҳит таъсирида шаклланади. Ҳар бир одам биологик жиҳатдан ҳам, ижтимоий жиҳатдан ҳам бетакрордир. Биологик бетакрорлик шундан иборатки, ҳар бир одамдаги ирсий белгиларни ташувчи генлар сони, турли хромосомалар мутаносиблиги ва бошқа жуда кўп ички ва зоҳирий белгилар йиғиндиси бошқа бирорта одамда ҳам такрорланмайди. Демак, ҳар бир одам биологик ўзига хослик, бетакрорликка эга экан, мана шу бетакрор негизга, ижтимоий муҳитнинг таъсир қилиши ҳам бетакрор натижаларга олиб келади.
Биологик тафовутларнинг ижтимоий тафовутлар келиб чиқишига ўтказадиган таъсирини қуйидаги мисолда қуриш мумкин: икки жинс вакиллари аёллар ва эркаклар бир-бирларидан жинсий белгилар, яъни биологик хусусиятлар билан фарқ қиладилар. Бу тафовут руҳиятидаги баъзи фарқларни ҳам келтириб чиқаради. Аёлларнинг руҳий кечинмалари нозикроқ, эстетик хислатларга байроқ бўлади. Эркакларда эса бу жараёнлар кучлироқ, лекин юзакирок кечади. Эркаклар ва аёллар психикасида бундан бошқа тафовутлар ҳам мавжуд. Лекин бу тафовутлар улардан бирини юқори, иккинчисини қуйироқ қўйиш учун асос бўла олмайди. Жинслар ўртасидаги фарқлар фақат қарама-қаршилик бўлиб қолмай, балки бу икки жинсни бир-бирини тўлдиришига, улар ўртасидаги бирликни кучайтиришга ёрдам беради.
Булардан келиб чиқиб инсоннинг барча ҳатти-ҳаракатлари, орзу-истаклари ва фаолияти турлари охир-оқибатда биологиявий тақозо этилган дейишга асос борми? Фалсафа тарихида бунга икки хил: инсон белгиловчи томонига кўра, биологик мавжудод ва инсон ижтимоий мавжудод, ижтимоийлик унинг биологиявий табиатини охир-оқибатда белгилайди, деган жавоблар берилган.
Биринчи хил жавоб тарафдорларидан баъзилари (Э.Уильсон, М.Рьюз ва бошқалар) ҳозирги замон социобиология илми далилларига таяниб шундай мулоҳаза юритадилар: инсон ҳатти-ҳаракатининг асосий стереотип (бир-бирига ўзаро альтруистик ёрдам бериш, доимий манзилгохини қўриқлаш, тажовузкорлик, жинсий майлни қондиришда муайян ўзига хосликларининг мавжудлиги ва ҳ.к.лар) кўринишлари бўйича барча сут эмизувчиларга анча яқин. Ўзига хосликларига кўра эса инсон ўзининг бевосита ўтмишдошлари бўлган гуруҳга мансубдир.
Фрейд ва унинг тарафдорлари таъкидлашича, инсон ҳам бутун ҳайвонот дунёсида бўлгани каби хилма-хил инстинкт туфайли ҳаракат қилади. Биринчи ўринда улар ичида инсон авлодини давом эттириш, жинсий инстинкт туради. Шу билан бирга инсон ўзида фаолиятини маънавий, ҳуқуқий чекловчи ижтимоийлик сифатлари бўлгани учун бошқа ҳайвонлардан фарқ қилади. Бу ижтимоий сифатлар туфайли инсон ўзининг шаҳвоний ҳирсини чеклаши лозим бўлади.
Иккинчи нуқтаи-назарга (академик А.Н.Леонтьев ва бошқалар фикрича) кўра, одам боласи инсон бўлиш қобилияти билан туғилади. Бу ўринда табиат томонидан белгиланган ва инсон томонидан давом эттирилган хусусиятлар соқов, кар, кўр бўлган болаларда қандай намоён бўлиши устида ўтказилган тажриба якунлари ҳам катта аҳамиятга эга. Москва университети психология факультетида ўтказилган тажриба жараёнида уларга дастлаб ёзиш кўникмалари ўргатилди. Ундан кейин эса улар секин-аста гапиришга, Бройл алифбоси бўйича ўқишга ўргатилди. Натижада, табиий кўр, соқов ва карлигича қолганлари ҳолда улардан тўрттаси университетни тугатган.
Кўриниб турибдики, инсоннинг ижтимоий моҳиятини биринчи ўринга қўйиш жиддий асосга эга. Агар бунинг ёнига инсоннинг баъзи биологиявий хусусиятлари ҳам ижтимоий сабаблар билан белгиланиши қўшилса, далиллар янада асосли бўлади. Масалан, Ер юзининг ижтимоий-маданий ривожланиши юксак босқичга кўтарилган минтақаларида одамларнинг эрта вояга етиши, соғломлиги, буйдорлиги ва узоқ яшаши кузатилади. Кам ривожланган минтақаларда эса унинг акси учратилади.
Инсонни фалсафий таҳлил этиш доирасида бу икки хил қараш бир-бирини тўлдиришини ҳам кўрмаслик мумкин эмас. Демак, инсон биоижтимоий мавжудот деб қаралмоғи лозим. Бу инсонда биологиявийликнинг ижтимоий тақозоланганлигини ва ижтимоийликнинг биологик заминлари борлигини кўрсатади.
Инсон ривожланишида биологиявий тадрижини ижтимоий-маданий ривожланиш босқичига ўтиши билан юзага келган бу бирлик унинг моҳиятини белгилайди.
Ҳаёт мазмунини таҳлил қилганда унинг икки кўриниши борлигини назарда тутиш керак. Улардан биринчиси алоҳида шахс ҳаётининг мазмуни, иккинчиси эса башарият ҳаёти мазмунидир. Бу ҳар икки кўриниш ҳам бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Лекин улар ўртасида тафовут ҳам мавжуд. Бу тафовут эса қатор холларда зиддиятга айланиб кетиши мумкин. Л.Толстой таъбири билан айтганда, жамият бахт саодати тўғрисида бош қотирмай, бошқаларга яхшилик қилишни ўйламай яшаш манфур шахснинг ишидир.
Жамият манфаатлари билан шахс манфаатлари ўртасида уйғунлик мавжуд бўлса, бундай ҳолат шахснинг жамият манфаатлари йўлида, демак, шу орқали ўз манфаатлари йўлида ҳам жонбозлик кўрсатишга ундайди. Манфаатлар ўртасидаги қарама-қаршилик, зиддият эса шахсни жамият манфаати ва мақсадига зид равишда, ўзининг тор шахсий манфаатлари йўлида ҳаракат қилишга мажбур этади. Мана шундай вазиятда шахснинг бегоналашуви юз беради.
Ҳозирги замон тиббиёт илми айниқса, унинг геронтология соҳаси одамнинг умрини кескин ўзгартиш тўғрисида гувоҳлик бермокда, лекин одамнинг умрини узайтирганда, унинг кексалик, қарилик даврини эмас, ёшлик, етуклик даврини узайтириш керак. Акс ҳолда ҳаёт инсон учун ортиқча юк, кераксиз бўлиб туюлиши мумкин.
А.Фирдавсийнинг буюк "Шоҳномаси" персонажларидан бири оби-ҳаётдан тотиб кўргач умрбоқийликка эришади, достонда таърифланишича, у етти юз йилдан ортиқ умр кўради. Лекин умрининг охирида у шунчалик қариб-картайиб кетадики, баданидаги туклар ўсиб дарахтга айланади. Ҳаёт унинг учун азоб-уқубатга айланиб кетади. Шунда у Оллохга мурожаат қилиб, ундан жонини олишини сўрайди. Оллоҳ унинг илтимосини бажо келтиради. Буюк мутафаккир ва файласуф Фирдавсий мана шу персонаж орқали носоғлом, ўзи учун ҳам, ўзгалар учун ҳам фойда келтирмайдиган ҳаёт одам учун ортиқча эканлигини кўрсатмоқчи бўлади.
Инсон умрини узайтириш билан шуғулланаётган мутахассислар - герантологлар фикрича, одамнинг биологик тур сифатидаги ўртача умри 80-90 йил бўлиши мумкин. Баъзи мутахассисларнинг уқтиришича, инсоннинг ўртача умри 100 йилдан ортиши мумкин. Абу Али ибн Сино эса инсон ўртача 100-120 йил умр қуриши мумкинлигини кўрсатиб ўтган эди. Шуни ҳам айтиш керакки, одамнинг қанча яшаши тўғрисидаги масала унинг қандай яшаши ва нима учун яшаши муаммоси билан биргаликда олиб қаралиши керак.
Шоир айтганидек:
Одамлар борки ўликлар ичида тирикдир,
Одамлар борки тирикллар ичида ўликдир.
Ҳозир кунда бир қатор мамлакатларда автоназия оғриқсиз, тинч осойишта ўлим масаласи қўйилмоқда. Дастлабки қарашда бундай масалани кўтарилиши жумбоқдай туюлади. Чунки инсоният асрлар давомида умрни узайтириш тўғрисида бош қотирган. Масаланинг жумбоқлиги яна шундаки, ҳозирги кунда ихтиёрий ўлим масаласининг кўтарилиши яна ўша тиббиёт ютуқлари билан боғлиқдир.
Ҳозирги замон тиббиёти одамларнинг умрини сезиларли узайтириш билан уларнинг қариликдаги азоб-уқибатларини ҳам чўзиб юборди. Картайган одамлар ўз баданлари қандай емирилиб бораётганини ўзлари кузатмоқдалар, ўзларига қанчалик нокулайликлар туғдираётганликлари ва малол келаётганлигини сезмоқдалар. Шунинг учун бу нуқтаи назар тарафдорлари мулоҳазасига кўра, қийналиб, азобланаётган одамга ўлимни ихтиёр қилишга Руҳсат бермаслик ахлоққа зиддир. Уларнинг таъкидлашича, ҳатто ҳайвон ҳам яраланиб ёки оғир дардга чалиниб азобланаётганда одам уни ўлдириб, азобдан халос қилади. Ихтиёрий ўлимга нисбатан бу икки қараш юзасидан ҳакамлик қилиб ҳозир бир нарса дейиш қийин. Лекин ҳақиқий гуманизм фақат яшаш эмас, балки ўлиш маданияти тўғрисида ҳам гапиришни талаб қилади. Баъзи кишилар ўлимни якинлашганини сезганда даҳшатга тушиб ўзларига хос бўлмаган ишларни қила бошлайдилар. Баъзилари эса, ўлимнинг муқаррарлигини сезиб уни осойишта қаршилайдилар. Ҳаётнинг сўнгги дамларида ҳам одамларга яхшилик қилиб ўзларидан яхши ном қолдиришга интиладилар.
Турли фалсафий йўналишлар ва мактаблар ҳаёт ва ўлим масалаларини турлича тушунтирганлар. Фалсафа тарихида айрим буюк файласуфлар учун бу масалалар шахсий ҳаёт тақдирини ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган. Масалан, Суқротнинг ўз ўлимига розилиги ҳақидаги қарори унинг ҳаёти учунгина эмас, балки ундан кейинги фалсафий муаммолар ривожланиши учун аҳамиятга эга бўлган. Афлотун бу қарорда файласуф учун ўз ҳаётини олийжаноблик билан тугатиш имкониятини кўрган. Унинг фикрича инсон эзотерик (маънавий) мавжудот сифатида илоҳий моҳиятга эга. Бу унинг ўзини устида ишлаши, ўзини такомиллаштириши ва илоҳий дунё сари интилганлигида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам ўлим масъулликдир, яъни маънавиятли инсонда ўлимдан қўрқиш туйғуси бўлмайди.
Ислом динида инсон ҳаёти, унинг маъноси ва ўлими масаласи катта ўрин олган. Ҳаётнинг маъноси – бу Руҳнинг саломатлиги, доимий роҳат-фароғатга элтувчи меҳнат ва билимдир. Инсон ўз ҳаётини худбинлик ва ёвузликдан сақламоғи, бутун умри давомида охиратни ўйламоғи керак.
Инсон ҳаёти, ўлими ва мангулиги масаласи тасаввуф тариқатларида ҳам муҳим ўрин олган. Унинг йирик илк вакиллари Хасан Басрий, Ал Муҳсиний ва Жунайтлар исломнинг монотеистик талабларига мувофиқ, инсоннинг моҳияти ва ҳаёт йўналиши Оллоҳ кўрсатган йўлдан бориш, деб тушунтирдилар.
Суфий мутафаккирлар – Абдухолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро ва Баҳовуддин Нақшбанд таълимотларига ҳаётнинг маъноси, ўлим ва мангулик масалалари инсоннинг илоҳий моҳиятини билишга интилиши, ҳалол меҳнат қилиб бошқаларга меҳр-мурувватли, раҳм-шафқатли бўлиши билан боғлиқ равишда ёритилди.
Оврупадаги Янги давр фалсафасида ҳам Шарқ фалсафаси таъсири остида ҳаёт ва ўлим масалаларида янгича қарашлар шаклланди. Жумладан ҳаёт ва ўлимни англаш муаммоси икки антропологиявий моделда – табиий инсон ва янги Оврупача инсон моделлари орқали ифодаланади. Агар биринчи моделда инсон (биология, физиология, психология ва бошқа) фанлар объекти бўлса, иккинчисида у ўзини одамнинг маркази сифатида англаган, ўз ҳаётини ўтмишдан ҳозирги, ундан эса келажакка қараб боришини тушунган ижтимоий мавжудот сифатида бахоланади.
Бу фикрлар инсонга, унинг ҳаёти мазмуни ва мақсадга рационал ёндошишнинг натижаларидир.
Иррационал – ақл, тафаккур билан пайқалмайдиган, мантиқий тушунчаларда ифодалаб бўлмайдиган демакдир. «Иррационал» термини билишда ақлнинг ролини инкор этувчи фалсафий йўналишларни тавсифлаш учун ишлатилади.
XIX аср иккинчи ярмидан бошлаб Ғарб антропологик фалсафасида шаклланган иррационал йўналишда («ҳаёт фалсафаси», экзистенциализм ва бошқалар) ўлим биологиявий маънодагина тан олинмай инсон борлигининг ниҳояси сифатида қаралади. Бу нуқтаи назарга биноан ўлим диний ёки сийка табиий тушунилишдан фарқли ўлароқ субъектлик соҳаси воқеасига айланади. Ф.Ницшенинг сўзлари билан айтганда инсон ўлими унинг ҳаётидан аҳамиятлироқдир. Яъни ўлим туйғуси инсон ҳаётини маъноли қилади. Ҳаёт ва ўлим нисбатига бундай қарашлар кейинроқ Германияда (Шпенглер), Испанияда (Ортего-и-Гассет), Францияда (Ж.П.Сартр, А.Камю) томонидан ривожлантирилди.
Ҳозиргача эришилган юксак цивилизация сабоқларига асосланиб инсон муаммоси таҳлилида янги давр фалсафий таълимотлари ўртага куйган ғояларга ҳам таянмоқ керак. Янги инсон модели табиий инсон моделини ҳам ўзига сингдиради. Шу сабабли янги ижтимоий, маънавий инсон модели юзага келди. Ҳозирги инсон кўпроқ шартли мулоҳазалар асосида яшашга мойилки, уни бундай яшаш ва фикрлаш йўлига радио, телевидение, кино, театр, бадиий адабиёт ва албатта ўзининг мустақил фикр-ўйлари олиб келган. Натижада у ўзининг ўлимидан кейинги ҳаётидан кўпроқ ташвишланмокда. Ҳаёт қанча яхши бўлса кишига ўлим шунча даҳшатли кўринади.
Бу борада инсонга муайян йўл кўрсатиш мумкин. Маълумки, ўлим экзистенциал томонидан олинганда, инсон индивидуал ҳаётининг шунчаки йўқолиб кетиши эмас. Ўлим олдида қўрқувни йўқотиш – қай тарзда уни маъноли ва ҳатто, ҳаётнинг зарурий моменти сифатида англашдир. Дарҳақиқат, ўлимни табиий объект сифатидагина қараш мумкин эмас, ўлимни ҳар доим зарурият сифатида идрок этиш лозим.
Ўлимни маънавий англашдан ундан кейинги умрнинг маъноси тўғрисидаги масала келиб чиқади. Бошқача айтганда, бу маъноли яшаган умрнинг ўлимдан кейинги давоми, яъни юксак мангулиги масаласидир. Мангулик – инсон ўз ижодий, яратувчилик фаолияти билан ҳаётда абадий из қолдиришдир. Инсон дунёда қолдирган яхши ном – унинг иккинчи умридир. Шу сабабли инсоният хайрли, адолатли ишлар қилиб яхши ном қолдирган кишиларни абадий ҳурмат билан тилга олади.



Download 123,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish