Мавзу: “Одамнинг пайдо булиши”



Download 87 Kb.
Sana05.07.2022
Hajmi87 Kb.
#743124
Bog'liq
“Одамнинг пайдо булиши”


Мавзу: “Одамнинг пайдо бўлиши”


I. Мавзу
1. Одам ва щайвон гавда тузилишидаги ўхшашлик ва фарқлар.
2. Атропогенезнинг щаракатлантирувчи омиллари.
3. Одам эволюциясининг асосий йўналишлари.


II. Мавзу
1. Ирқлар. Одамиинг келажакдаги ривожланиши.
2. Щозирги вақтда одамнинг эволюцияси щақида чет эллик олимларнинг фикрлари.
3. Хулоса.

Одамнинг пайдо бўлиши


Одам юқори онг, ақл-идрок эгаси бўлишига қарамай, унинг гавда тузилиши билан мураккаб щайвонлар гавда тузилишида бир қанча ўхшашлик бор. Одам скилети сут эмизувчилар скилетига жуда ўхшаш. Уларнинг щар иккисида калла суяги, умуртқа поранаси, қўл-оёги скилети бор. Диафрагма парда тананинг, кўкрак ва қорин бўшлиғини бир-биридан ажратиб туради. Кўкрак қисмида ўпка, юрак, қорин бўшлигида эса меда, ичаклар, жигар, буйрак ва бошқа ички органлар жойлашган. Одам ва сут эмизувчи щайвонлар уч хил: (жағ, қозик, курак) тишлари, қулок супраси борлиги, ўрта қулоқда узанги, болғача, сандон деб аталувчи суякчалар борлиги, тананинг юнг билан қопланганлигига кўра ўщшашдир. Одамсимон маймунларда 48 та хромасома бор. Маймуларнинг икки жуфт хромасомаси одамда қўшилиб кетганлиги туфайли унинг кариотини 46 та хромасомадан иборат. Одам бош миясининг щажми 1400-1650 см3 га яқин бўлиб, одамсимон маймунларники 600 см3 дир. Одамсимон маймунларнинг щар бир тури баъзи белгилари билан одамга яқинлашади, бошқа белгиларни билан ундан узоқлашади. Одамнинг пайдо бўлишида биологик омиллар катта ащамиятга эга.
Бу жараёнда ижтимоий омиллар щам мущим рол ўйнаган. 1960-1970 йилларда шарқий Африкранинг 3-2 млн. ёшдаги ер қатламидан Хомо хабилис скелетлари, калла, жағ суяклари билан тошдан ясалган қуроллар топилган. Шу сабабли улар «ўқувли одам» деб аталган. Щар бир популяциядаги одамлар ўзаро бўйи, юз-тузилиш, териси, сочини ранги ва бошқа белгилари билан фарқ қилиш табиий бир щол. Бу шахсий ўзгарувчанлик оқибатидир. Ирқий белгилар айрим одамларгагина эмас, балки бутун жамоага хос бўлиб, маълум яшаш шароити билан узвий боғлиқ.
Одам юқори онг, ақл—идрок эгаси бўлишига қарамай, унинг гавда тузилиши билан мураккаб щайвонлар гавда тузилишида бир қанча ўщшашлик бор. Одам скилети сут эмизувчилар склетига жуда ўхшаш. Уларнинг щар иккисида калла суяги, умуртқа поғонаси, кўл—оёк склети бор. Диафрагма парда тананинг, кўкрак ва қорин бўшлиғини бир—биридан ажратиб туради. Кўкрак қисмида ўпка, юрақ қорин бўшлиғида эса меда, ичаклар, жигар, буйрак ва бошқа ички органлар жойлашган. Одам ва сут эмизувчи щайвонлар уч хил: (жағ, қозиқ, курак) тишлар, қулоқ супраси борлиги, ўрта қулоқда узанги, болрача, сандон деб аталувчи суякчалар борлиги, тананинг юнг билан қопланганлигига кўра ўхшашдир. Одамда бир қанча рудимент органлар учрайди. Уларнинг бири — кўричак. Дағал озик билан озиқланувчи барча щайвонларда кўричак яхши ривожланган. Умуртқали щайвонларнинг кўпчилигида дум бўлади. У тегишли вазифани бажаради. Катта ёшдаги одам умуртқа поғонасининг пастки қисмида тўлиқ ривожланмаган 4—5 умуртқа бор. У дум суягини ташкил этади. Одам щаётида дум щеч қандай вазифани бажармайди, рудимент щолда сакланиб келмоқда. Одамда қулоқ супраси щам рудимент щолда сақланган. Одам ва бошқа кўп хужайрали щайвонлар ўз шахсий ривожланишини бйтта уруғланган тухум хужайра зиготадан бошлайди. Одам эмбрионал ривожланишида кўп хужайрали щайвонларда учровчи муртак варақлари, улардан органларнинг щосил бўлиши ўхшашдир. Эмбрионал ривожланишнинг дастлабки босқичларида жабра ёриқлари, думнинг бўлишлиги ёки 5— 6 ойлик хомила танасининг майин юнг билан қопланиши шулар жумласидандир. Одмасимон маймунлар билан одам скелети ва ички органлар тузилишида ўхшашликлар кўп. Уларнинг щар иккисида 12 —13 жуфт қовурғалар: 5—6 та думғаза умуртқаси бор. қозик, жағ тишларининг сони щам бир хил. Одамсимон маймунларда 48 та хромасома бор. Маймунларнинг икки жуфт хромасомаси одамда қўшилиб кетганлиги туфайли унинг кариотини 46 хромасомадан иборат. Одам бош миясининг щажми 1400—1650 см3 га яқин бўлйб, одамсимон маймунларнйки 600 см3 дир. Одамсимон маймунларнинг щар бир тури баъзи белгилари билан одамга ящинлашади, бошқа белгилари билан ундан узоқлашади. Одамнинг пайдо бўлишида биологик омиллар катта ащамиятга эга. Бу жараёнда ижтимойй омиллар щам мущим рол ўйнаган.
Мутацион ўзгарувчанлик, яшаш учун кураш, табиий танланиш туфайли мещнат операциялари учун фойдали бўлган қуллари ўзгарган индивидлар сақлана борган. Жамоа бўлиб яшаш одамларни бир — бири билан товуш, имо—ишора ва мимика орқали муносабатда бўлиш имконини берган. Одамларнинг дастлабки сўзлари мещнат операциялари билан боғлик бўлган.
Бора—бора маймунларнинг рйвожланмаган хйкилдоғи ва оғиз аппарати ирсий ўзгарувчанлик, табиий танланиш натижасида одамнинг нутқ органига айланган. Нутқ биргаликда мещнат қилиш туфайли Одамларнинг бир—бирига таъсир кўрсатиши кучайди, ижтимоий муносабатлар ривожланди. Маймунни одамга айланиши жараёнида оловдан фойдаланиб, пиширилган овқатни истеъмол қилиш щам мущим рол ўйнаган. Бош миянинг, тафаккурнинг ривожланиши мещнат ва нутқнинг такомиллашувига олиб келган. Одамнинг тарихий ривожланишига оид полеонтологик материаллар унинг эволюциясида 4 босқич — одамнинг бошлангич аждодлари энг қадимги одамлар, щозирги қиёфадаги одамлар бўлганлигини кўрсатади. Бундан тахминан 25 млн. йил муқаддам юксак даражада ривожланган тор бурунли маймунлар дриопитеклар яшаш учун кураш, табиий танланиш туфайли икки тармоққа — щозирги одамсимон маймунларга ва одамларнинг дастлабки аждодларига ажралганлар. Бир тармоқ, вакиллари — дриопитеклар кўпрок дарахтларда щаёт кечиришга мослашган. Уларнинг келгусида ривожланишидан горилла, шимпонзе, арангутанлар келиб чиққан. Кейинчалик иккинчи тармоқдан рамапитеклар пайдо бўлиб, уларнинг жарлари, тишлари Щиндистоннинг шимолидан топилган. Улар тащминан 12 —14 млн. йил илгари яшаган. Рамопитекларнинг ташқи қиёфаси щозирги одамсимон маймунларга нисбатан одамга ящин бўлган. Одамсимон маймунларнинг одамга айланиши жараёнйнинг бошланиши исботловчи далил австралопитеклардир. Австралопитекларнинг шаклланиши 9—5 млн. йил илгари руй берган. Бош мия унчалик ривожланмаган бўлсада, уларда икки оёқлаб юрйш, тайёр таёклар, тошлар, йирик щайвон суякларидан қурол сифатида фойдаланиш имкониятини берган. Уларурмон—дашт, очик ерларда яшаган. Буйи 120— 140 см бўлиб, танасининг массаси 36—-55 кг, калла суягининг щажми 500—600 см3 бўлган. Австралопитеклар тос суягининг тузилиши икки оёклаб харакатланганлигидан далолат беради. Австралопитекларнинг суяк колдиклари Кениянинг Рудольфе кўли атрофидаги 5,5 млн. ёшда бўлган ер катламларидан топилган. Уларнинг баъзилари табиатдаги қуролларни ясашга ўтганлар. Бундай қуроллар дарахт ва щайвон шощлари, суяклари, тошларидан ясалган. Австралопитекларнинг бир тури ривожланиб, дастлабки одам (хомо хабилис) ни щосил қилган. 1960—1970 йилларда шарқий Африканинг 3—2 млн. ёшдаги ер қатламидан Хомо хабилис скелетлари, калла, жағ суяклари билан тошдан ясалган қуроллар топилган. Шу сабабли улар «укувли одам» деб аталган. Бош миясининг хажми 650— 680 см3 бўлган. 1891 йилда Голандия олими Дюбуа Ява оролидан маймун одам питекантропнинг суяк колдикларини топган. Уолдинга бироз эгилиб, икки оёкда юрган. Буйи 170 см га яқин, миясининг щажми 900 —1100 см3, пешонаси қия, жағи олдинга бўртиб чиққан. У тащминан 1,5— 1,9 млн. йил илгари яшаган. Питекантроплар тошдан, суякдан қуроллар ясаган, оловдан фойдаланган ва ибтидоий жамоа бўлиб яшаган.
Синантроп — Хитой одамининг суяк қолдиқлари 1927 — 1937 йилларда Пекин атрофидаги ғордан топилган. У 500—300 минг йил олдин яшаган. Буйи 150—160 см бўлган. 1907 йилда Германиянинг Гедельберг шащри якинида ияги йук катта пастки жағ топилган. Унинг тишлари щозирги одамнинг тишларига ўхшашдир. Питекантроп, синантроп, гидельберг одами кўп жищатдан умумий белгиларга эга. Уларнинг бош мияси щар қандай одамсимон маймунларникига нис батан ривожланган. қадимги одам — неандерталнйнг буйи 156—165 см бўлиб, мускуллари нищоятда ривожланган. Улар музликлар даврида яшаган. Дастлабки неандертал одамнинг пешонаси нишаб, қош ёйлари, ияги заиф ривожланган. Миясининг щажми 1400 см3 га яқин. қадамги одамларда мия билан бирга нутқ щам ривожланган.
қадимги одамларда ибтидоий, ижтимоий муносабатлар, масалан: касалларга ғамхўрлик қилиш, улганларни кўмиш пайдо бўлган. Жамоа бўлиб яшашган неандертал одамлар 150—128 минг йил илгари яшаганлар. щозирги замон киёфасидаги одамлар—неантроплар — крамонионларнинг скелетлари, калла суяклари, қуролари Франциянинг жанубидаги Краманъон деган жойдан, кейинчалиук унинг колдиклари Европа, Осиё, Африка, Австралиядан щам топилган. Улар тащминан 50 минг йил олдин пайдо бўлган. Буйи 180 см, калла кутисининг щахми 1600 см3 атрофида, пешонаси кенг бўлган. Иягининг буртиб чиққанлиги маъноси нутк яхши ривожланганлигидан далолат беради. Улар ғорда яшаб, унинг деворларига турли буёклар билан ов эпизодлари, рақслар, щайвонлар, одамлар тасвирини ишлаганлар. Улар ясаган шощ, суяк, чақмоқ тошдан ясалган қуроллар нищоятда хилма —хил, нисбатан нафйс бўлган. Кроманъонлар тош тарошлашни, тешишни илмощ, найдан, ўқ—ёй ясашни билганлар. Ўзлари учун турли жой қурганлар. Кулолчилик билан шуғилланганлар. Ёввойи щайвонларни қулга ургатганлар, ибтидоий дехщончилик билан шуғуллана бошлаганлар.
Одамнинг биологик ва ижтимоий омил натижаси эканлиги, тирик табиатнинг ривожланишида унинг пайдо бўлиши мущим вокеа хисобланади. Одам тарихий ривожланишида барча тирик организмлар учун хос бўлган конунлар асосида ривожланган. Шу сабабли, у барча организмлар сингари озиққа, кислородга мухтож бўлади, ривожланади, қарийди ва улади. Барча ўсимликлар, щайвонлар сингари одам танаси биологик фанлар учун текшириш обеъкти хисобланади. Лекин одам бўлиш учун танасининг узигина етарли эмас. Одамларни ажралиб яшаган бола сўзлаш ва фикрлашни билмайди. Одам бўлиши учун бола кишилар орасида, жамиятда яшаши керак. Одам эволюциясининг дастлабки босқисида яшаш учун кураш, табиий танланиш мущим рол ўйнаган ва ташки мухитга мослашганлари яшаб, мослашмаганлари кирилиб кетган. Одамнинг кейинги тарихий ривожланиш босқичида онг, нутқ пайдо бўлиши билан фан, техника, маданият, ахборотлар узлаштира бориш, уларни табиий танланиш назоратидан чикишга, жамиятга боғлик бўлишига олиб келган. Бинобарин, инсон бир вақтнинг ўзида щам биологик, щам ижтимоий омиллар таъсирида ривожланди. Лекин инсоннинг ривожланишида биологик ё ижтимоий омилларга бир томонлама ортикча бахо бериши мущим илмий хатоликларни келтириб чикаради, Модомики, одам тарихий тараққиётда одамсимон маймунлардан келиб чиққан щолда щозирги одамсимон маймунлар вақт ўтиши билан одамларга айланадими, деган савол туғилиш табиий хол. Бу щақда мулохаза юритар эканмиз, биринчидан щозирги одамсимон маймунлар щеч щачон бизнинг аждодларимиз бўлмаганлигини таъкидлаб ўтишимиз лозим. щозирги одамсимон маймунлар ва инсонлар қадимий, кейинчалик кирилиб кетган одамсимон маймунларнинг щар хил щаёт шароитда яшашга ўтган икки тармоғи хисобланади. Одамсимон маймунларнинг аждоди кўпрок урмондаги дарахтларда яшаганлар. Одамнинг аждодлари эса, очик ерларда йкки оёкда юришга ўтганлар. Иккинчидан, Дарвин эволюцией назариясига биноан, турлар қанчалик кенг худудга таркалган бўлса, уларнинг тарихий ўзгариши шунчалик жадал суръатлар билан утади, чунки кенг худудда шароит турли —туман бўлганлиги учун турларда щам ирсий ўзгаришлар хилма —хил бўлади. щозирги одамсимон маймунлардан шимпонзе марказий Африканинг сернам тропик урмонларида, горилла шаркий ва марказий Африканинг урмонларида, орангутан эса Суматранинг ботқоқ урмонларида таркалган. Бинобарин, уларни очик ерларда икки оёқда ўтиш имконияти чекланган, учунчидан, янги турларнинг щосил бўлиши учун турлар, уларга кирувчи индивидлар сони кўп бўлиши керак. Ващоланки, шимпозенинг икки тури, горилла, орангутаннинг щозирги биттадан тури мавжуд. Щар бир турига кирувчи индивидлар сони щам унчалик кўп эмас. Юкорида кайд этилган уч сабабларга кўра, щозирги одамсимон маймунларнинг одамга айланиши эхтимолдан йирок.
Ирқлар. Щар бир популяциядаги одамлар узаро буйи, юз — тузилиш, териси, сочининг ранги ва бошқа белгилари билан фарк қилиш табиий бир хол. Бу шахсий ўзгарувчанлик окибатидир. Ирқий белгилар айрим одамларгагина эмас, балки бутун жамоага хос бўлиб, маълум яшаш шароити билан узвий борлик. Барча ирқларнинг аждодлари бундан 90 — 92 минг йил олдин яшаганлар.Уша даврдан бошлаб, одамлар манголоид, негроид ирқларга ажралган. Европоид ва негроид ирқларнинг ажралиши бундан тахминан 40 минг йил олдин бошланган.
Негроид ирқи вакилларининг териси қора ёки тўқ жигарранг, сочи қора, жингалак, бурни пучиқроқ, лаблари қалин бўлади.
Мангалоид ирқига кирувчилар териси буғдой ранг ёки тиниқрор, кирғиз қовоқ, сочи тўғри ва сокол ва муйловлари кам ёки ривожланмаган, яноклари буртиб чиққан, лаб ва бурунлари уртач а қалинликда ва бодом қовоқ бўлади.
Ирқий белгилар одамларнинг яшаш шароитига мослашиш окибатида пайдо бўлган. Чунончи негроид ирқида тананингкора бўлиши, куёш нурларидан химояланишда, мангалоид ирқида кузнинг кичик ва кия бўлиши чанг — тузонлардан химояланишда ёрдам берган. Европоид ирқининг одамлар терисинйнг ранги окиш, сочиюмшок, тугри, серсокол, сермуйлов, бурунлари тор, лаблари юпка бўлади.
Нима сабабдан кишилар уртасида бундай фарклар пайдо бўлган? Олимларнинг фикрига кўра щозирги замон одами шаклланиш жараёнида унинг дастлабки ватани щисобланган жанубий — шаркий Осиё ва унга кушни шимолий Африка, жанубий Европада икки ирқ жануби — ғарбий ва шимоли—шаркий ирқлар пайдо бўлган. Биринчи тармок кейинчалик европоид ва негроид ирқларининг, иккинчиси эса мангалоид ирқининг келиб чикишига сабаб бўлган.
Машхур генетик олим Н.И.Вавилов 1927 йилда организмларнинг янги формалари пайдо бўлган марказдан реқессив генларга эга индивидларнинг чекка чикиш конунни кашф этди. Бу конунга мувофик тур таркалган ариал марказида доминант белгиларга эга бўлган формалар щукмронлик қилиб, унинг атрофиниреқессив генларга эга бўлган. Геқерозигота формалар ураб туради. Ариалнинг энг чекка кисмини эса, реқоссив белгини гомазиготалар ишгол қилади. Мазкур конун Н.И.Вавиловнинг атропологик кузатувлари билан узвий боғликдир. У бошлик экспедиция 1924 йилда Афронистоннинг 3500—4000 метр баландликда жойлашган Кофиристон ажойиб вокеанинггувощи бўлган. Улар шимолий тоглик жойларда яшовчи кишиларнинг кўпчилиги кук куз эканлигини аниклаган. Уша вақтдаги зщукмрон фаразларга кўра, шимолий ирқлар қадим замонлардан кейин таркалган ва у ерлар маданият учоги щисобланган. Н.И.Вавилов бу фаразни таркибий — этнографик ва лингвистик далиллар билан исботлаб бўлмаслигини тушунтиради.
Унинг фикрига кўра, нуристонликларни кук куз бўлиши реқоссив генлар ариланинг чеккасига сурилиши конунининг аник куринишидир. Бу конунни кейинчалик Чебаксаров Сканденавия ярим оролида яшовчи ащоли мисолида янада ишончлирок қилиб исботлаб берди. Европоид ирқи белгиларини келиб чикиши миграқия ва алощидаланиш билан тушунтирилади.
Ирқлар туғрисида сўз борар экан, шуни эътиборга олиш керакки, ирқий фарк жуда кам. Улар икинчи даражали белгилар зщисобланади ва одам танасининг ташки тузилишига хос эмас, европоид, монголоид ва негроид ирқларига мансуб одамларнинг ташки киёфаси билан бир —бири билан фарщ қилса щам, турмуш куриб нормал наел беради. Бўларнинг щаммаси ирқлар бир тармокдан таркалганлигидан ва щозирги замон одамлари ва ирщлари миллатидан щатъий назар битта биологик турга —хомо с апиенсга мансуб эканлигини курсатади.
Инглиз олими И. Лисснер ўзининг «Одам, худо ва сещр» китобида таъкидлаганидек: «бугун биз илмий асосда шуни кайд қилишимиз мумкинки, ибтидоий одам эволюция тарофдорлари тасвирлаганларидек, еввойи, вахший бесунакай, яриммаймун, эси паст, тентак бўлган эмас. Кромонъон, автралопитек ёки бўлак одам — маймунларни щозирги одамларнинг авлоди деб кўрсатйш мантикка зид, фанга эса хиёнатдир».
АқШ анатомия профессори А.Кейт одамнинг 312 хил ўзига хос белгиларини таърифлаб, бўлар маймунларда мутлако учрамаслигини таъкидлайди. Америкалик антраполог Баудин олиб борган изланишлардан шу нарса маълум бўлдики, одам билан маймуннинг жағ суякларида тишларнинг жойланиш бурчаклари бир — биридан кескин фарк қилади. Ана шундай фаркка эга бўлмаган маймун — одам хали топилган эмас. Маймуннинг' оёк кафти, куллари одамникидан анча фарк қилади. Маймун сувдан жуда куркади, аксинча, янги тугилган чащалок маълум кунгача сувга солинса, у суза бошлайди, кейинчалик эса бу тугма хусусият йуколиб кетади. Инсоннинг аклий ва нутқ кобилияти бош миядаги муайян марказ билан борлик, щайвонларда эса бундай марказ йук. Турри, айрим щайвонларни щам сўзлашга ургатиш мумкин, лекин улар гап туза олмайдилар. Одамда эса бундай фазилат унинг геномида режалаштирилган. Нуткли одам билан нутксиз маймунни боғловчи одам—маймун топилган эмас.
Эволюция тарафдорлари одам билан маймун геноми бир—бирига якинлигига ургу берадилар. Лекин инсоннинг генлар мажмуаси. акалемик А.Баевнинг маълумотига Караганда, каламуш геномига щам ўхшар экан. Бинобарин, геноми узаро яқин жонзотлар эволюция давомида бир — бирларидан пайдо бўлганлар, дейиш учун илмий асос бермайди.
Олимларнинг фикрича, одамдаги хромасомалар сонидоимий бўлиб, эволюцияга учраган эмас. Усимлик ва щайвонот хромасомалари сонига эътибор берсак бирон эволюция жараёнини сезмаймиз. Хромасомалар сони буйича одам—туртинчи, маймун эса олтинчи (48 та хромасома бор) уриндадир.
Яъни эволюция жараенида энг ривожланган чаён охирги уринда бўлиб, ундаги хромасомалар юзта. Демак, Органик дунёдаги микроэволюция щам одам маймундан пайдо бўлганлигига асос бўла олмайди.
Эволюция тарафдорларининг фикрича, динозаврлар 200 миллион йил яшаб, бундан 700 миллион ймл йлгари кандайдир сабабларга кўра кйрилиб кетган. Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси В. Жуковнинг маълумотига Караганда, америка полеонтологи К.Догерти Техас штатидаги «Улканлар водийси»даги тошларда динозаварлар билан бир каторда ялангаоёк одамлар изи борлигини исботлаган.
Дарсликларда Африка китъаси — «инсониятнинг бешиги», одам — маймунлар жаннатмакон ерларини ташлаб номаълум сабабларга кўра совук шимолга сурилиб борганлар, деб ёзилган.
Лекин Африкада учламчи даврга оид антропоидларнинг колдиклари сифатида хатто энг содда тошқуроллар щам топилган эмас. Профессор В.Жуков: «Аклли жонзот, яъни одам гуё у осмондан тушгандай бирдан пайдо бўлган», деган хулосага келади. Инсон миясининг тез тараний этиши, айникса, одам кабилаларининг колок қисмида щам ривожланганлиги эволюция тарафдорларини хайратга солиб келмокда. Эволюция таълимотининг асосчиларидан Дарвинга замондош олим Уоллеснинг кайд этишича «Одам рущининг пайдо бўлиши илохийдир, эволюциянинг юритмаси бўлган табиий танланиш одам учун керак бўлмаган аъзони яратмайди», дейди. У узоқ йиллар щинд —Малайзия архипилагида тубжой овчилар устида тадқиқот олиб борган. Унинг таъкидлашича, ёввойи забила аъзоларининг мия тарақиёти европаликларникидан қолишмас Жан. Савол туғилади: ерли ёввойи овчига ривожланган миянинг нима кераги бор? Уоллес хулосасига кўра, инсон мияси Дарвинбуйича табиий танланиш асосида эмас, балки энг олий куч асосида шаклланган.
1985 йили Чикагонинг Иллинойс университетида бўлиб ўтган эволюция тарафдорларининг халкаро анжуманида: «Эволюция юритмаси шу кунгача бахсли ва мавхум бўлиб келмокда», дея кайд қилинган. Айникса, куз, қулоқ ва бош миянинг эволюцияси мавзуида кизрин мунозара бўлган. Одам фаолияти ана шууч аъзо уйрунлигига боғлик. Улар эволюция жараёнида щар биримустақил тараққий қилган дейилса, мантикка зиддир. Биз дахрий деб юрган Дарвиннинг ўзи «Турларнинг келиб чикиши асарида шундай ёзган: «Кузнинг табиий танланиш асосида шаклланган деб тахмин қилиниши, ишончим комилки, бу ута бемаъниликнинг узгина сидир».
Дарсликларда маймун—70 миллион йил, одам— 50-60 минг йил мукаддам пайдо бўлганлиги таъкидланади. Рус профессори М.Карпенконинг 1992 йили Москвада нашр эттирган «Аклли коинот» китобида одам пайдо бўлганидан буен 2 миллион йил утди, деган маълумот беради. Америкалик олимлар тошкотган щайвон ва одам суякларини нишонланган атомлар ёрдамида тадкик этиш асосида одам икки—турт миллион йил оралигида пайдо бўлган деб тахмин қилишади.
Якинда америкалик генетик олимлар утказган илмий тадқиқот катта шов —шувга сабаб бўлди. Уларнинг одам геноми устидаги илмий кузатишлари дунёдагй барча инсонлар бир аёлдан, бундан 200—300 минг йил илгари таркалган, деган хулосага олиб келди. Бундай маълумотлар щам Илохий китоблардаги одамнинг пайдо бўлишига оид маълумотларни тасдиклайди. Жумладан, қуръони каримда: «Эй, инсонлар, биз сизларни бир ота ва бир онадан яратдик, сизларнинг барчангизнинг аслингиз, келиб чикишингиз бирдир...», дейилган.
Голлад олими профессор Больк одам ва одамсимон маймун деб аталмиш горилла ва шимпанзе хомилаларининг она корнидаги таращиётини бир неча йил давомида илмий кузатиш асосида шундай хулосага келди. Одамсимон маймун хомилаларининг боши ва орзи атрофидаги туклар тутилишдан олдин йуколиб кетади, одам хомиласида эса умрбод колади. Одам танасининг муайян кисмларидаги тукларнинг йуколиши ташки сабаблар ёки мухитга мослашув бўлмай, балки олимнинг фикрича, «ички ирсий омиллар билан борлик». Горилла ва шимпанзе хомилаларининг куз ковогида ажин катлари тугилгандан сунг йуколиб кетади, одамларда эса колади. Одамсимон маймунлар умуртқа поганасининг дум, куйрук ксми одамникига нис батан бутунлай йуколиб кетган. Одам умуртқа поганасидаги куйрук қисмидаги буралма катлар умр буйи сакланиб колади, балогатга етган горилла ва шимпанзелардаги куйрук кисмининг умуртқа поганалари эса бир текис тугри жойлашган.
Горилла ва шимпанзе хомилаларидаги бош имя суякларининг шаклланиши айнан одамларникидек бўлиб, тугилгандан сунгжағ суякларида ва тишларида ўзгаришлар содир бўлади.
Юкоридаги далилларга асосланган профессор Больк шундай хулосага келади: «Одамсимон маймунлар бўлмиш горилла ва шимпанзе хомилаларининг таращиёти маълум муддатгача айнан одамникидек утади. Демак, одам маймундан эмас, балки маймун одамдан пайдо бўлган».
Бундай мулохазалар қуръони карим Бакара сура си 65—66—оятлари мазмунини эслатади: «Орангиздан шанба кунида хаддан ошган кимсаларни билдингиз. Бас, Биз уларга: «Бадбахт маймунларга айланингиз», дедик. Биз бу укубатни уша вақт ва кейинги даврлар учун ибрат, такволи Кишилар учун мавъиза (насихат) қилдик».
Хулоса қилиб айтганда, Хомо сапиенс ривожланишда бир қанча босқичларниутаган. Улардан биринчи босқич ўз —ўзини англаш, яъни онгнинг ривожланишидир. Бу ходиса тахминан 40—50 минг йил олдинруй берган. Уз—ўзини англаш туфайли аждодларимиз одамлар билан щайвонлар орасидаги фаркка борганлар ва инсон табиат кучларини жиловлаш мумкинлигига ишона бошлаган.
Аклли одамлар тарихий ривожланишидаги икинчи босқич ёввойи щайвонларни кулга ургатиш—хонакилаштириш, ёввойи усимликларни экиб, маданийлаштириш билан боғлик. Бу ходиса тахминан 15—20 минг йил олдин бошланган. Инсон тарихий ривожланишининг учинчи босқичй илмий — техника инкилоби билан боғлик бўлиб, у бундан 2 минг йил олдин бошланган ва кейинги 3—4юз йил мобайнида авж олган.
Илмйй техника ривожланиши туфайли инсоннинг табиат устидан хукмронлиги ортди. У сайёрамизнинг йирик худудларйни ўз хохишига кўра ўзгартира олиш имконига эга бўлди ва нихоят, щаёт учун нокулай бўлган Артика, Антарктидани щам узлаштиришга, коинотнинг куйи кисмини забт этишга эришди. Микроэволюцияга тухталганда сиз эволюциянинг бошлангич материали бирлиги, ходисаси, омиллари билан танишдингиз. Инсон ўзини—ўзи англаб биологик мавжудоддан ижтимоий мавжудодга айлангандан кейин биологик омилларнинг инсон ривожланишига кўрсатган таъсири аста—секин камайиб, ижтимоий омилларнинг ащамияти орта борган. Лекин, инсонда бошқа тирик мавжудодлар сингари озикланиш, нафас олиш, урчиш, наел колдириш, усиш, ривожланиш давом этар экан, у биологик конунларга буйсуна боради. Табиий танланишнинг стабиллаштирувчи формаси одамнинг щозирги тузилиши, киёфасини саклаб колишга каратилган. Кескин мутақияга учраган зиготаларнинг хомилалигида нобуд бўлйши, турилган чакалокларнинг ўртача массага эга бўлганларигина яшовчан эканлиги бунга ёркин мисолидир.
Кейинги вақтда атроф — мухитнинг ифлосланиши туфайли спонтан мутақиялар щосил бўлйши бирмунча кўпайди. У ёки бу кишилик жамияти учун нихоятда хавфли эканлигини кайд этиш зарур.
Янгидан щосил бўлган мутақиялар у ёки бу регионда яшаётган одамлар генофондининг ўзгаришига, унинг янги белгилар билан бойишига сабаб бўлади.
Алохидаланиш яқин вақтгача инсонлар тарихий ривожланишида маълум рол ўйнаган бўлсада, щозири вақтда халклар, мамлакатлар орасидаги алока воситаларининг ривожланиши туфайли ўз ащамиятини тобора камайтириб бормокда. Алохидаланиш тусикларнинг бартараф этилиши туфайли инсон генофонди тобора бойиб бормокда. Яқин вақтгача юкумли касалликлар бўлган вабо, сил, мохов ва бошқалардан одамларнинг кўплари щирилган бўлсада, эндиликда уларга щарши даво чоралари ишлаб чищилганлиги ва амалиётда тадбищ этилганлиги туфайли улардан улиш жуда камайиб кетди. Бу щодиса щайт тулщинлари щам эволюция омили сифатида инсоннинг тарихий ривожланишида кам ащамиятга эга эканлигини кўрсатади. Баён этилганлардан маълум бўлдики, эволюциянинг бошлангич омилларидан фащат мутақия жараёни одамнинг генефондига таъсир кўрсатади. Инсоннинг келажаги айрим шахсларнинг ақл —идроки билангина эмас, балки жамоанинг ақл —идроки билан белгиланади. Дастлабки аклли одамлар тури тоза сув, соф хаволи мухитда таркиб топган. Кейинги йилларда захарли кимёвий моддалар, минерал уритлардан кенг фойдаланиш, янги санбат марказлари, шахарлар, транспорт воситалари кўпаиши туфайли атроф — мухитнинг ифлосланиши тобора ортиб, зарарли мутақияларни келтириб чикармокда. Кейинги вақтда аллергия касаллигининг хилма —хил шакллари кўпайиб кетганлиги бунга яккол мисолдир.
щар бир одам кучиб юрувчи биоқенозлар узок давом этган эволюция натижасида кўпгина микроорганизмлар унинг танасида биргаликда яшайди. щаёт тарзининг ўзгариши ана шу микроорганизмлар хаётида щам таъсир этмай қолмайди. Одам танасидаги биоқенознинг ўзгариши, албатта унга ўз таъсирини кўрсатади.
Щозирги пайтда одамлар мускул ёрдамида бажариладиган ишлар билан тобора камроқ шуғулланаётганликлари туфайли скелетнинг щажми, салмоқдорлиги бирмунча камайиб бормоқда. Шу билан бир қаторда одам организми ривожланишининг жадаллашиши руй бермоқда. Масалан, кейинги 100 йил мобайнида, 14—16 ёшли болаларнинг буйи олдинги юз йилга қараганда 15— 16 см баланд бўлганлйги аниқланган.





Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish