Mavzu: O’zbek xalqining etnik shakllanishi. Reja



Download 160,51 Kb.
bet1/3
Sana10.06.2022
Hajmi160,51 Kb.
#650980
  1   2   3
Bog'liq
ozbek xalqining etnik shakllanishi Ismoilov Anvarjon


MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
SAMARQAND FILIALI KIS 21-01 guruh talabasi
Ismoilov Anvarjonning O’zbekiston tarixi fanidan tayyorlagan mustaqil ishi

Mavzu: O’zbek xalqining etnik shakllanishi.

Reja:
1.O’zbekiston Prezidenti I.Karimov o’zbek xalqining kelib chiqishi to’g’risida
2.O’zbek xalqining etnogenezi va etnik tarixi, uning ilmiy-metodologik masalalari.
3.O’rta Osiyo xalqlari tarixini davrlashtirish: yechimi va muammolari.
4.«O’zbek» atamasi xususida


















Биз ўзимизни доимо мустақил миллат-ўзбек халқи сифатида ҳис этиб келганмиз ва бу билан фахрланамиз.
Ислом Каримов
1.O’zbekiston Prezidenti I.Karimov o’zbek xalqining kelib chiqishi to’g’risida
Президентимиз Ислом Каримовнинг 1998 йил июн ойида бир гурух олимлар билан ўтказган учрашувида, узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги» 1998 йил 27 июл қарорида ва Президентимизнинг тарихий ўтмишимизни ўрганиш муаммоларига бағишланган «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида хамда сўнгги пайтлардаги кўпгина чиқишларида ўзбек халқининг тарихини илмий, хаққоний тарзда баён қилиш, тарихий тадқиқотларга кенг кўламда йўл очиб бериш, маданий меросимизни асраб-авайлаш, миллий мафкура ғояларини ривожлантириб тарғиб этиш ва бошқа кхплаб муаммоларни хал этиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбек халқининг келиб чиқиши тарихи хозирги кунда тарихимизда кам ёритилган ва илмий асосда тамомила янгитдан кўриб чиқишга мансуб бхлган масалалардан биридир. Президентимиз таъкидлаганидек, «биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихни таг-томиригача назар ташлаймиз». Дархақиқат, уч минг йилликдан зиёд давлатчилик тарихига эга бхлган халқимизнинг илдизлари асрлар қаърига бориб тақалади.
Президентимиз жумладан шундай деган эди: «Тарихий хотираси бор инсон-иродали инсон. Такрор айтаман, иродали инсондир. Ким бўлишидан қатъий назар, жамиятнинг хар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йхлдан уриш, хар хил ақидалар таъсирига тортиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни хушёрликка ўргатади, иродасини мустахкамлайди». Дархақиқат, жамият тараққиётида тарихнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта бўлиб, бу жараённинг хозирги кунда давлатимиз маънавий хаётида тутган ўрни беқиёсдир.
Юртбошимиз:
1.“Тарих- маънавиятнинг асосидир”,
2.“Инсон учун тарихидан жудо бўлиш-ҳаётдан жудо бўлиш демакдир”
3.“Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”
деган ибораларга урғу беради.
Дарҳақиқат, халқни маърифатли қилишда тарихни ўрни, биринчи навбатда, Она-Ватан тарихининг аҳамияти беқиёсдир.
Президентимиз Ислом Каримов ҳақли равишда таъкидлаганидек, “ўзбек халқи «Авесто» пайдо бўлган замонлардан буён ўз ҳаёти, ўз маданияти, ўз тарихи билан яшаб келади. Бундай турмуш тарзи, бундай тарих, бундай маданият бетакрор бўлиб, у жаҳон маданиятининг беқиёс дурдоналаридан ҳисобланади”.
2.O’zbek xalqining etnogenezi va etnik tarixi, uning ilmiy-metodologik masalalari.
Илк бора урта Осиё ахолиси хусусидаги маълумотлар Шарқ ва антик давр юнон-рим манбаларида тилга олинади. Юнон тарихчиларининг маълумотларига қараганда, Евросиёнинг катта худудларида яшовчи қабилалар умумий «скифлар» номи билан аталади. Юнон тарихчиси Геродот, «бу халқлар қадимийликда мисрликлардан қолишмайди», деб юқори бахо берган эди. Плиний урта Осиё худудларида 20 га яқин қабилалар борлиги хусусида ўз асарида эслаб ўтади.
Tadqiqotchi T.Xodjayev fikriga ko’ra, bronza davriga kelib, O’rta Osiyoning janubiy viloyatlarida baland bo’yli, boshi cho’zinchoq, yuzi tor irqning vakillari tarqalgan. Shimoliy dasht va cho’l hududlarida esa, janub aholisidan farq qilgan boshi dumaloq, yuzi juda keng va cho’ziq bo’lmagan qabilalar yashagan. Fanda janubiy qiyofali odamlar O’rta yer dengizi irqining vakillari deb ataladi. Ular Old Osiyo, Mesopotamiya, Eron, Afg’oniston, O’rta Osiyo, Hindiston kabi katta geografik hududga yoyilganlar. SHimoliy qiyofali odamlar Janubiy Sibir hududidan to Qozog’iston, O’rta Osiyoning shimoli-sharqiy qismida Ural, Volga bo’yi yerlarigacha tarqalgan.
Тадқиқотчилар фикрларига таяниб шуни айтиш мумкинки, Ўрта Осиёда қадимданоқ 2 хил: туркий ва шарқий эроний тилда сўзлашувчи ахоли мавжуд бўлган. узбек халқининг қадимги ахолисини худди шу икки бўлак ташкил этган. Мил. авв. II-I асрларда ва эрамизнинг бошларида эса, узоқ давом этган этник жараён натижасида хозирги замон ўзбек халқига хос бўлган «икки дарё оралиғи типи» (Амударё, Сирдарё) даги ирқ кишилари Ўрта Осиёнинг катта худудларида яшардилар.
Милоднинг IV асрларига келиб бу тип кишилари хозирги узбекистон худудининг катта қисмида учрай бошладилар.

Download 160,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish