Мавзу режаси



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana30.10.2022
Hajmi0,8 Mb.
#858357
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ish



265 
 
Мавзу режаси: 
1. ХХ аср 20–30-йилларида Советлар томонидан Ўзбекистонда амалга -оширилган 
маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар, унга ҳукмрон коммунистик мафкура таъсири. 
2. Адабиѐт, санъат ва фан. Мафкуравий тазйиқлар. 
3. 
20 
– 30-йилларда мустабид совет тузумининг Ўзбекистондаги қата-- 
-ғонлик сиѐсати ва унинг асоратли оқибатлари. 
1. ХХ АСР 20 – 30 -ЙИЛЛАРИДА СОВЕТЛАР ТОМОНИДАН 
ЎЗБЕКИСТОНДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА 
МАДАНИЙ ТАДБИРЛАР, УНГА
ҲУКМРОН КОММУНИСТИК МАФКУРА ТАЪСИРИ 
1917 йилли октитрс тантҚриши нҚтииҚсилҚ ауиуллҚ келлҚн мурҚккҚт иитимоий-сиосий аҚзиит 
юуркистонлҚли мҚлнҚаий-мҚлҚний иҚотни тутлҚн азлҚртирли. нолсшеаиклҚрнинл ҚмҚллҚ оширҚ 
тошлҚлҚн ―мҚлҚний интилот‖и мҚлҚниит аҚ -унинл иҚтиҚлҚри: илм-фҚн, сҚнлҚт, мҚориф, олий 
тҚллим соиҚлҚрини иҚм аз измилҚ солли. 
Россияда ўрнатилган ―пролетариат диктатураси‖ кучларидан фойдаланиб Туркистонда 
чор империяси давридаги таълим тизимини йўқ қилишга киришилди. Бир вақтнинг ўзида 
анъанавий (диний билимлар асосида ўқитиладиган) мактабларга нисбатан маъмурий ҳамда 
иқтисодий чоралар кўрилди. Туркистон мусулмонларига ўзининг мафкуравий таъсирини 
кенгайтириш мақсадида совет мактаблари тармоғини ташкил этишга алоҳида эътибор 
қаратилиб, анъанавий ўқув масканлари фаолиятининг барча имкониятларини чеклаб 
қўйилди. Айниқса, 1927 йил июнида бўлиб ўтган Ўзкомпартия МҚ VI пленумининг динга 
қарши қарорлари Ўзбекистондаги анъанавий мактабларга катта зарба берди. 
Мамлакатда ВКП(б) ХV съезди (1927) қарорлари асосида бошланган жамоалаштириш 
туфайли вақф мулкларининг тугатилиши билан анъанавий мактаблар иқтисодий асосдан 
маҳрум бўлди. 
Советлар ўлка аҳолисини руслаштириш сиѐсатини давом эттириб, уларга большевиклар 
ғоясини сингдиришга ҳаракат қилиб, эски мактаб-мадраса, жадид мактабларини йўқ қилиш 
билан бирга маҳаллий аҳоли фарзандларининг би-лим оли-шига жиддий эътибор беришмаган 
бўлса-да, совет ўқув масканларини ўқитувчи кадрлар ҳамда керакли маблағ билан 
таъминлаш имкониятларини топа олишди. Чунончи, совет таълим тизимига мос ўқитувчи 
кадрларнинг миқдорий ўсишини таъминлаш кенг йўлга қўйилиб, 1917 йилнинг ўзидаѐқ 
Тошкент, Андижон, Самарқанд, Қўқонда дастлабки ўқитувчилар тайѐрлайдиган қисқа 
муддатли курслар ташкил этилди. 20 йилларнинг бошларига келиб, шундай курслар орқали 3 
минг маҳаллий миллат ва 802 та европалик ўқитувчи тайѐрланди. 
Мана шундай шароитда маҳаллий зиѐлилар замонавий миллий таълим тизимини яратиш, 
дунѐвий билимлардан дарс бера оладиган ўқитувчилар тайѐрлаш заруриятидан келиб чиқиб, 
айнан шу мақсадда юртда миллий университетни ташкил этиш ишига киришди. Бу билим 
даргоҳини ташкил этиш учун Мунавварқори Абдурашидхонов бошчилигида гуруҳ тузилди. 


266 
1918 йил 9 апрелда эса Мунавварқори ҳовлисида бу илм даргоҳини 9 кишидан иборат 
ташкилий ҳайъати таъсис этилиб, билим даргоҳи 1918 йилнинг 12 майида Тошкентнинг эски 
шаҳарида тантанали очилди. Унинг 13 та мактаби 14 май куни, энг охиргиси эса 17-июнда 
таркиб топди. Улардан 4 таси аѐллар мактаби эди. 
1918 йилнинл 31 мҚйилҚ нсҚ ту тилим лҚрлоиининл олий тҚллим терҚлилҚн – 
шусулм
он
рорилмуҚллими иҚм тҚшкил нтилли. чекин соаетлҚр сиосий аҚ иитимоий муҳитнинг 
мураккаблиги, Россиядаги сиѐсий воқеаларни рўкач қилиб, 5 йиллик ўқишга мўлжалланган 
дорилмуаллимини фақат 4 ойлик мусулмон ўқитувчилари курслари билан чегаралаб қўйди. 
Ўқув даргоҳида машғулотлар 1918 йил-нинг 1 июнида бошланиб, Абдурауф Фитрат
Иброҳим Исмоил, Бурҳон Ҳабиб, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Раҳимбоев, 
Абдураҳмон Исмоилзода, Ҳайдар Шавқий, Анна Поройкова, Владимир Сергеевлар бу илм 
даргоҳи ўқитувчилари эди. Институт мудири қилиб Иброҳим Исмоилов ва котиб Абдулла 
Раҳимбоев тайинланди.
Туркистонда биринчи бўлиб очилган бу билим даргоҳи Мусулмон халқ дорилфунуни, деб 
ном олди. Бироқ, дорилфунуннинг моддий таъминоти унча етарли эмас, эди. Миллий 
зиѐлилар мусулмон ўқитувчилари тайѐрлайдиган курслар ўрнига олий таълим берадиган 
институт ташкил этишга ҳаракат қилди. Аммо уларнинг талаблари эътиборга олинмади. 
Бунинг 
устига 
дорилмуаллиминда 
1918 
йил 
15 
августдан
1 сентябргача ўқишлар тўхтатиб қўйилди ва шу йилнинг кузида дорилмуаллимин ѐпилди. 
шусулмон ёҚлт рорилфунуни тистҚ фҚолиит карсҚтлҚн талсҚ-лҚ, юуркистон 
мусулмонлҚрининл сҚаолини читҚриш, илм-мҚлрифҚтли тилиш, олий мҚлҚкҚли миллий 
зиолилҚр етиштириш кҚти ииотий аҚ ииммҚтли, ашҚ лҚар учун нииоитлҚ муиим ишлҚрни 
ҚмҚллҚ оширишлҚ, вртилҚ мҚориф соиҚсини риаоилҚнтиришлҚ -нришли. 
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, 1918 йилнинг 21 апрелида рус зиѐлилари томонидан 
Тошкентда Туркистон халқ университети ҳам очилган эди. Унинг биринчи ректори В.Попов 
бўлди. Мусулмон Халқ Дорилфунуни фаолияти совет ҳукумати томонидан тўхтатилгач, 
фақат рус тилини билган маҳаллий миллат вакиллари мана шу даргоҳда олий таҳсил 
олишлари мумкин бўлиб қолди. 
1920 йил 7 сентитрлҚ ьэѐэь ёҚлт цомиссҚрлҚри соаетининл русийзҚтон миллҚтлҚр 
нитиоилҚри учун юошкентлҚ ―юуркистон рҚалҚт униаерситетини тҚшкил 
ти
­
лиш
таурисилҚ‖ли 
лекретил
Қ
ҚсосҚн юуркистон рҚалҚт униаерситети тҚшкил нтилли. 1920 йиллҚ униаерситетлҚ 
атишлҚ тҚтул тилинлҚн 2671 тҚлҚтҚлҚн тор-йауи 7 нҚфҚри азтек миллҚти фҚрзҚнллҚри нли. 
эоает иукумҚтининл мҚиҚллий миллҚт ошлҚрилҚ олий тҚллим теришни истҚмҚотлҚнлилини 
карлҚн тир тҚтор иҚлил етҚкчилҚри, ашҚ 
лҚар
­
нинл
филоий рҚитҚрлҚри хҚлтнинл илмлҚ чҚнтот 
ауил-
тиз
­
лҚрини
пермҚнии, юуркии синлҚри риаоилҚнлҚн мҚмлҚкҚтлҚрлҚ атишлҚ 
вто
­
ришлҚ
киришли. 1920–1922 йиллҚрлҚ нзтекистонлҚн 300 лҚ итин ошлҚр чет нллҚ атишлҚ вторилли. 
1927 йиллҚчҚ хориилҚ атиотлҚн тҚрчҚ ошлҚр соает иукумҚти томонилҚн чҚтирит олинли аҚ 
улҚрнинл леирли тҚрчҚси йат тилинли. ялҚрлҚ ―империҚлистик мҚмлҚкҚтлҚрнинл ҚйуотчилҚри‖ 
лелҚн Қйт тайиллҚн нли. 
Миллий зиѐлилар ХХ аср бошларидаѐқ ўз ҳаракат дастурларида: ―Юртимизда аѐллар 
эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиши лозим‖, деган масалани қўйган эди. Масалан, 1917 


267 
йилда ―Шўрои Исломия‖ ташкилоти ҳам ўз дас-турида аѐлларга сайловларда қатнашиш 
ҳуқуқини берди. Жадид раҳбарлар: М.Беҳбудий, А.Фитрат, Ф.Хўжаев, А.Чўлпон, 
А.Авлонийлар ҳам бу масалага ижобий ѐндашган эдилар. 
20 йилларда республика, вилоят, туман ва қуйи ташкилотларда тузилган хотин-қизлар 
бўлимлари бу соҳада бироз тўғри ишларни ҳам амалга ошира бошлаган эди. Маълум 
миқдорда ижобий натижа ва ютуқларга эришилди. Аммо бу ҳолат мустабид тузумни 
қониқтирмасди. Жараѐнларни сунъий равишда тезлаштириш чоралари кўрилиб, 1926 йилда 
Ўрта Осиѐ миқѐсида хотин-қизлар бўлимлари иштирокида катта кенгаш ўтказилди ва унда 
аѐллар масаласидаги ҳаракатни жадаллаштириш, уни мажбурий ўтказиш вазифаси юкланди. 
Аѐлларни озодликка чиқаришнинг энг муҳим воситаси уларнинг паранжисига қарши кураш, 
деб топилди. Ўша пайтда бу тадбирни кўп сонли аѐллар қувонч билан қўллаб-қувватлади. 
1927 йил 8 март куни Ўзбекистонда минглаб хотин-қизлар ўзларининг паранжиларини 
ташлади ва ѐқди. 
Советларнинг Шарқ аѐлларини ―озод‖ қилиш, уларнинг сиѐсий фаоллигини ошириш 
ҳамда янги ҳаѐт қурилишига жалб этиш борасидаги ―Ҳужум‖ компанияси шу тариқа бошлаб 
юборилди. Бу ҳаракатнинг яна бир мақсади кўп хотинлилик, балоғатга етмаган қизларни 
турмушга бериш ва қалин пулини йўқ қилиш эди. Бироқ, советлар ўзлари шиддатли тус 
берган ушбу ―Ҳужум‖ ҳаракатини асрий анъаналарни ҳисобга олмаган қарорлар, 
кўрсатмалар асосида олиб борди, кўп ҳолларда зўрлик ишлатилди. Қайси вилоят, қайси 
туманда, шаҳар ва қишлоқларда қанча хотин-қизлар паранжисини ташлаганлиги ҳақидаги 
маълумотлар мунтазам талаб қилина борди.
Бу ҳаракатда бебошлик бошланиб, кўчаларда аѐлларнинг паранжисини тортиб олишар, 
бир жойга йиғиб ѐқиб юборишарди. Аѐллар асосан тўқимачилик саноатига жалб этилиб, иш 
билан таъминланиб, улар ижтимоий ҳамда ижодий ишларга ҳам жалб қилинди. 
Советлар ташкил этган бу компания эски турмуш тарзига ҳужум қилиш эди. Бу ҳаракат 
1927 йилда ўзининг энг юқори чўққисига кўтарилди ва тарихда ―Ҳужум ҳаракати‖ номи 
билан қолди. Паранжи ташлашда ихтиѐрийлик ва эҳтиѐткорлик, миллий урф-одатларни 
ҳурмат қилиш ўрнига зўравонлик, мажбурлаш, қўрқитиш, жазолаш усуллари ҳам устуворлик 
қилди. Ҳатто, бу нозик масалада мусобақалар ташкил қилинди. Суд органларига аѐлларнинг 
ажралиш ҳақидаги аризалари туша бошлади. 1927 йилнинг баҳорига келиб 100 минг аѐл 
паранжи ташлади, 5 минг аѐл саводсизликни тугатиш курсларига жалб этилди. 5202 аѐл 
вилоят, шаҳар, туман судларига маслаҳатчи қилиб сайланди. Аммо советларнинг бу масалада 
амалга оширган зўравонлик, шошмашошарлик сиѐ-сати минглаб аѐлларнинг бегуноҳ қурбон 
бўлишларига олиб келди. Расмий ҳужжатларга кўра ―Ҳужум‖ компанияси йилларида (1927–
1928) Ўзбекистоннинг 2,5 мингдан ортиқ фаол хотин-қизлари, қишлоқ, туман кенгашлари 
аъзолари, хотин-қизлар клуб-лари ва кутубхоналар мудирлари ўлдирилган. Биргина 1928 
йилда аѐлларга қар-ши ноқонуний иш тутган 671 киши қамоққа олиниб, ҳар хил муддатга 
ҳукм қилинган, 7 киши отилган. Совет ҳукумати паранжи ташлаган аѐлларга нисбатан 
қилинган жиноятларни кўпроқ руҳонийлардан кўрди. Бу эса большевиклар билан диндорлар 
ўртасидаги курашни авж олдирди. 


268 
Шиддат билан аѐлларни озодликка чиқариш, уларни мавқеини кўтариш ва эркаклар билан 
тенг ҳуқуқли қилиш шиори остида ўтказилган бу ҳаракат ўлкада кўп тўқнашув, қурбонларга 
олиб келди. Масалан, 1928 йил 8 мартда Ўзбек давлат консерт-этнография гуруҳи 
иштирокчиси Тўпахон саҳнанинг ўзида ўлдирилди, бир йилдан сўнг эса Нурхон исмли 
актриса ҳалок бўлди. 
Шубҳасиз, ―Ҳужум‖ Шарқ аѐлларига бирмунча эркинликлар, ҳуқуқлар берди. Лекин ушбу 
ҳаракат босқичма-босқич, зўравонлик усулларини ишлатмасдан, ўта нозиклик билан кенг 
халқ омма онгини ушбу жараѐнга тайѐрлаб амалга оширилганда, 20-йиллар 2 ярмида 
норасмий никоҳлар, ажралишлар, ѐлғиз оналар, демографик жиҳатдан аѐлларнинг эркакларга 
нисбатан кўплиги сабабли жамиятда оила қуриш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ―ортиқча‖ аѐллар 
кўпайиб кетмас эди. 
Ҳукмрон партия халқнинг миллий, маданий-маънавий меросини инкор этиш сиѐсатини 
ҳам амалга оширишга киришди. Улар маҳаллий халқни динидан, маданиятидан, ўзига хос 
ҳуқуқидан ажратиб, янгича совет қолипига мажбуран солишни мақсад қилди. VIII асрдан 
бошлаб нафақат диний китоблар, балки фаннинг барча соҳаларида ўн уч аср мобайнида 
яратилган ѐзма маданият ѐдгорликлари, ўлка аҳолиси амал қилиб келган ҳуқуқ манбалари 
араб ѐзувида яратилган эди. 
Советлар Ўзбекистон коммунистларининг III қурултойи (1927 йил ноябрь)да қабул 
қилинган қарор асосида араб ѐзувининг мавқеини пасайтиришга ҳаракат қилиб, 1929 йилда 
араб ѐзувини лотин графикасига, 1940 йилда эса лотин графикасини кирилл графикаси билан 
алмаштирди. Бу ҳолатлар Ўзбекистон аҳолиси билим даражасининг ўсишига, ўзбек тилининг 
ривожига салбий таъсир этди, саводсизлар сонининг сунъий ўсишига олиб келди. 
Совет ҳокимияти 1920 йил 17 сентябрида ТАССР Маориф халқ комиссарлигининг аҳоли 
орасида саводсизликни тугатиш тўғрисидаги дек-ретига асосан ўзларига хос саводли 
кишиларни шакллантириш мақсади-да ―саводсизликни тугатиш‖ кампаниясини авж олдирди. 
Декрет асосида, 8 ѐшдан 40 ѐшгача бўлган барча фуқаролар ўқиш ва ѐзишни ўрганишлари 
шарт қилиб қўйилди. ТАССР Маориф халқ комиссарлиги ҳузурида эса саводсизликни 
тугатиш билан шуғулланувчи фавқулодда комиссия таъсис этилди. ―Саводсизликни 
тугатиш‖ (ликбез) мактаб ва курслари тармоғини яратиш борасида бир қатор тадбирлар 
амалга оширилди. Хусусан, 1920 йилнинг охирига келиб, ―ликбез‖ларнинг сони бир мингдан 
ошиб кетди. Уларни битирганлар эса 70 мингта эди. Ушбу мактаблар учун ўқитувчилар 
тайѐрлашга катта эътибор қаратилиб, қисқа муддатда маҳаллий миллатга мансуб 2000 та 
ўқитувчи тайѐрланди. 
Советлар саводсизликни тугатиш борасида қилаѐтган ишларини кўкларга кўтариб 1924 
йилда ―Битсин саводсизлик‖ номли жамият ҳам туздики, бу жамият дастлаб 35 та мактаб 
очиб, 10200 кишини саводини чиқарди. Жамият фаолияти билан 1937 йилда республикада 
саводсизлик тугатилди, деб эълон қилинди. Ўша пайтда ҳам кам саводли кишилар
2 млн дан зиѐд бўлиб, советлар идрокидаги умумий саводхонлик бор-йўғи 67,8 % га етган 
эди. 

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish