Вебстеров - социология инсонларнинг социал гуруҳларнинг вакили сифатида, биргаликдаги ҳаётининг тарихи, ривожланиши, ташкил топиши ва муаммоларни ўрганувчи фан деб берган.
Огюст Конт – социологияни жамият тўғрисидаги фандир деб билган.
Эмиль Дюркгейм – социология предметини ижтимоий маълумотлар, яъни социал фактлардан иборат деб хисоблайди. 1
Георг Зиммелъ – социология хусусий ижтимоий фанларнинг билиш назариясидир – дея таъриф беради. 2
Маркс Вебер – социология ижтимоий хулқ тўғрисидаги фандир.Ижтимоий хулқ инсоний муносабатлардан иборат деб билган.Инсоний хулқ эса ўз навбатида ижтимоий моҳиятга эгадир. 3
Питирим Сорокин – социология предмети “жамият ёки ижтимоий ходисалардан иборат. ”.Жамият эса руҳий ўзаро алоқадорликлар жамият хаётни ўзгартиради. 4
В.А.Ядов – социология – жамитянинг бир бутун организм эканлиги, ижтимоий муносабатларнинг бир бутунлиги тўғрисидаги фан. 5
Г.В.Осипов – социология ижтимоий тизимларнинг функционаллашуви ва ривожланиши тўғрсидаги, умумий ва ўзига хос ижтимоий бирликлар, синфлар, халқлар фаолиятидаги юзага келиш ва амал қилиш шакллари тўғрисидаги фан. 6
Социология ижтимоий муҳитни тадқиқ этганда умуммиллий тушунча ва категориялардан келиб чиқади. Хусусан, объектив ва субъектив, эркинлик ва зарурият, борлиқ ва онг каби фалсафий категориялардан фойдаланиб социологик объект моҳиятни талқин этади.
Социология социал объектни социал субъектлар орқали(шахс, гуруҳ, жамият, социал соҳалар, муносабатлар, одамларнинг социал фаолияти ва тафаккур тарзи) таҳлил қилади.
Социология турли социал соҳаларни тадқиқ этиш асосида уларнинг ўзига хос ижтимоий ривожланиш тенденцияларини аниқлайди. Муайян социал гуруҳлар таҳлили ва таснифи орқали у жамият ва инсон тўғрисидаги умуий қарашлар, қонунлар ва тенденцияларни яратади, ривожланиш қонуниятларини очиб беради.
Социология ўз объекти доирасида социал ҳаётнинг турли, алоҳида томонлари билан ҳам шуғулланади ва бунинг натижасида фанда интеграл соҳалар вужудга келади. Жумладан, ҳуқуқ социологияси, сиёсат социологияси, иқтисодиёт социологияси, индуст
риал социология кабилар. Социология бу соҳаларда инсон ва унинг сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ўрни, ривожланиши, ҳаёт тарзи ва фикрлаш услуби каби масалаларни ҳал қилади. Социология ўзининг махсус объекти асосида якка шахс фаолиятининг, конкрет қонуниятлар эса социология фани предметини аниқлаш учун бошланғич нуқта ҳисобланади.
Социологиянинг предмети:
Агар фаннинг объекти унинг нимани ўрганиш керак деган саволга жавоб берса, предмет эса ўша объектнинг қайси жиҳатларини ўрганади? деган саволга жавоб беради. Қуйида социологияга доир бир қанча таърифларни келтириб ўтамиз.
Социология – инсонларнинг социал жамоалар ва социал жараёнларда тутган ўрни, улар ўртасидаги муносабатларни ўрганадиган фандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |