Бу йўқотилаётган иссиқлик асосан қаттиқ ёқилғи ёқилганда бўлади. Бу йўқотилиш асосан ёқилғи тўла ёнмасдан тутун билан бирга чиқиб кетаётган ёқилғи заррачалари ва қатламда ёнганда колосник панжара орқали кулхонага ёқилғи тушиши натижасида бўлади.
Ёқилғи қатламда ёнса бу катталик анча юқори бўлади. Ёқилғи қатламда ёнганда ҳаво пуркаш ва ҳаво сқрилиши миқдори қанча катта бўлса механик ёнмаслик натижасида йўқотилган иссиқлик миқдори шунча катта бўлади. Чунки берилаётган ҳаво миқдори катта бўлганда кичик заррачалар ёнмасдан атмосферага чиқариб юборилади. Катта ва кичик ўлчамдаги кўмир заррачаларини хеч качон бирга аралаштириб ёқиб бўлмайди. Бунда кичик заррачалар тез ёниб у турган жойдан ҳаво берилади ва ҳарорат пасаяди. Катта бўлакларнинг уст қисми ёнган заррачалар шлаки билан қопланиб ёнмай қолади.
Қаттиқ ёқилғилар камерада ёнганда механик тўла ёнмаслик натижасида йўқотилган иссиқлик миқдори 1% ни, қатламда ёнганда эса 5-7,5% ни ташкил этади.
Ташқи муҳитга йўқотилаётган иссиқлик миқдори.
Иссиқлик ишлаб чиқариш ускуналари ишлаётган элементларни тўсиб турувчи ташқи юзалардан атроф муҳитга конвекция ва радиация орқали иссиқлик берилади. Йўқотилаётган иссиқлик миқдори юзаларни изоляция қилинган материал сифатига, уни -қалинлиги ва ҳолати, ҳамда ташки юза ўлчамларга боғлиқ бўлади.
Бу йўқотилаётган иссиқлик миқдори тажриба йўли билан аниқланган ва унинг асосида график тузилган. Бу график меъёрий хужжатларда келтирилган. Фоиз ҳисобида бу қуйидагича аниқланади.
Ташқи муҳитга йўқотилаётган иссиқлик миқдорини билган холда иссиқликни сакланиш коэффициентини аниклашимиз мумкин.
Иссиқлик ишлаб чиқариш ускунасидан чиқазиб юборилаётган шлакнинг физик иссиқлиги билан йўқотилаётган иссиқлик.
Ёқилғилар камерада ёқилганда асосан шлак суюқ ҳолатда, айрим холларда қуруқ, қатламда ёнганда эса фақат қуруқ ҳолатда чиқариб юборилади. Чиқариб юборилаётган шлакларнинг ҳарорати юқори бўлган сабабли унинг физик иссиқлиги орқали хам иссиқлик йўқотилади.
Бу йўқотилаётган иссиқлик миқдори ёқилғи таркибидаги ёнмайдиган минерал қўшимчалар миқдорига боғлиқ ва бу қўшимчаларнинг ошиши йўқотилаётган иссиқлик миқдорини ошишига хам олиб келади.