Мавзу юзасидан берилган саволларга 2-курс талабаси Шамсидинова Дилфузанинг



Download 17,52 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi17,52 Kb.
#62222
Bog'liq
1-амалий машғулот жавоблари




1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


Мавзу юзасидан берилган
саволларга 2-курс талабаси
Шамсидинова Дилфузанинг
бажарган жавоблари


1.Ҳавонинг гигиеник характеристикаси
Ҳавонинг гигиеник ҳарактеристикаси қуйидаги кўрсаткичлар йиғиндисидан иборат:
а) ҳавонинг физикавий хоссалари – температураси, намлиги, ҳаракати, ионлантирувчи радиатсия;
б) химиявий таркиби – ҳавонинг доимий таркиби ва ёт газлар;
в) микрофлора (микроорганизмлар) – бактериал ифлосланиш борлиги.
Бу факторларнинг ҳар бир ўзига хос гигиеник аҳамиятга эга, лекин уларнинг организмга таъсири биргаликда таъсир этиш билан ифодаланади ва ташқи муҳитнинг қонкрет шароитида улардан фақат бирортасининг роли устун бўлиши тўғрисида гапириш мумкин.


2. Ҳавонинг физикавий хоссалари
Ҳавонинг физикавий хоссалари – температураси, намлиги, ҳаракати, ионлантирувчи радиатсия;
Ҳаво намлиги 3 турда бўлади:
1. Мутлоқ (абсолют) намлик.
2. Максимал намлик.
3. Нисбий намлик.
Одам ҳаёти ва фаолияти учун айниқса нисбий намлик муҳим аҳамиятга эга. Нисбий намлик фоиз ҳисобида баҳоланади.
Ҳаво ҳарорати +16-20о, нисбий намлик 40-60%, ҳаво ҳаракати секин (енгил шабада) бўлса, одам соғлиғи ва фаолияти учун энг қулай (оптимал) об-ҳаво шароити ҳисобланади.
Жисмоний тарбия ва спорт машғулотини бажарганда ҳаво ҳарорати +16-20о, нисбий намлик 30-40 % бўлса, энг қулай об-ҳаво шароити ҳисобланади.
Агар ҳаво ҳарорати +25о бўлса, нисбий намлик 20-25% бўлиши керак, яъни бундан юқори бўлса, нафас олиш ва чиқариш қийинлашади, иш қобилияти пасаяди, одам тез чарчайди.
Қуёш эрдаги иссиқликнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. Унинг иситиши, аввало, эрга этиб келиб иссиқлик энергиясига айланувчи ёруғлик нурлари ҳисобига бўлади. Атмосфера деярли фақат иссиқ, шунинг учун эр билан туташиб турган пастки ҳаво қатламининг температураси юқори қатламлар темпарутарасидан иссиқрок бўлади. Эрдан узоқлашиши билан у тахминан ҳар 100 м да 0,5о пасаяди.
Булардан ташқари, ҳавонинг температураси иссиқ ёки совуқ денгиз оқимларига ва жойларнинг тоғ, ўрмон массивлари билан кўп ёки оз ўралганлигига ҳам боғлиқдир. Ҳар қандай жойда бир суткада ёки бир йил мобайнида ҳаво температурасининг қонуний ўзгариб туриши кузатилади, бунга қуёш радиатсияси ўлчами, куннинг узун-қисқалиги, топографик ва бошқа шароитлар сабаб бўлади.


3. Ҳавонинг химиявий хоссалари.
Ҳавонинг айланма оқими туфайли нормал ҳаво таркиби ҳам доим бир хилдир. Атмосферанинг химиявий таркибининг ўзгариши корхоналар, машиналардан чиқадиган газлар каби бегона газлар ҳисобига бўлади. Яшайдиган хоналардаги ҳавонинг химиявий таркибининг ўзгариши асосан хонада турган кишилар ва ҳар хил уй рузғор ишлари протсесслари ҳисобига бўлади. Корхоналардаги ҳавонинг таркиби ишлаб чиқариш жараёнида ажраладиган ҳар хил зарарли газлар ва буғлар ҳисобига бўлади.
Одам қонида кислороднинг кўп қисми оксигемоглобин ҳосил қилган химиявий тобланган гемоглобин ҳолида булади ва айрим қисмлари эриган ҳолатда бўлади.


4.Катта ёшли одам тинч ҳолда суткалик кислородга бўлган эҳтиёжи
Катта ёшли одам тинч ҳолда суткасига 13-14 м3 ҳаво олади.
Юрганда, югурганда ёки жисмоний иш қилганда ўпка вентилясияси частотасининг кўчайиши ва чуқур нафас олиш ҳисобига кучаяди. Спорт машқларини бажаришда ўпка вентилясиясининг ҳажми минутига 4-8 л –дан минутига 6-120 л –гача ўсади, баъзан эса бундан ҳам ошади. Одам 5 йиллик ҳаётида ўпка орқали тахминан 1Ғ4 млн.м3 ҳаво утказади.


5. Ҳавонинг энг асосий таркибини айтинг.
Кислород (О2) – Ҳавонинг энг асосий таркибидан бири кислород ҳисобланади, яъни у организмдаги оксидланиш протсесслари учун зарурдир. У сиз одам, ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳаёти бўлиши мумкин эмас. Катта ёшдаги одамлар тинч ҳолатда турганда соатига ўртача 12 л кислород ютади, жисмоний иш пайтида эса 10 марта кўпроқ ютади.
Одам қонида кислороднинг кўп қисми оксигемоглобин ҳосил қилган химиявий тобланган гемоглобин ҳолида булади ва айрим қисмлари эриган ҳолатда бўлади.
Download 17,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish