Меҳмонхоналарда овқатлантириш хизматини ташкил этиш Режа


«Room service» —номерда хизмат кўрсатиш



Download 27,61 Kb.
bet6/6
Sana13.07.2022
Hajmi27,61 Kb.
#792155
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
memonkhonalarda ovatlantirish khizma

4. «Room service» —номерда хизмат кўрсатиш
Биринчи даражали меҳмонхона номерда хизмат кўрсатувчи Room Service хизматига эга бўлиши керак(ҳатто фойда келтирмаса ҳам). Агар ушбу хизмат тўғри ташкил этилса, меҳмонхона даромадининг 15% ни ташкил этиши мумкин. Room Service да меню одатда чекланган бўлади(баъзида ресторан менюсидан алоҳида тайёрланади), лекин юқори классли отелларда ушбу хизмат орқали ресторан таомларига ҳам буюртма бериш мумкин. Ушбу хизматда энг асосийси – етказиб бериш тезлиги, шунинг учун махсус сервис лифти бўлиши талаб этилади. Таом тележкаларда, таомнинг зарурий ҳароратини таъминловчи махсус контейнерларда олиб келинади. Хизматнинг асосий иши нонуштага тўғри келади (70%гача). Эрталабки буюртманинг ¾ қисми бу оддий «континентал» нонуштадир.
Room Service хизматига телефон орқали ёки меҳмон кечқурун ўз номери эшигининг ташқи қўлида осиб қўйган карточка орқали буюртма бериши мумкин(меню ва буюртма вақтини карточкада кўрсатади). Кичик меҳмонхоналарда ушбу хизматларнинг иш вақти чегераланган. Катта меҳмонхоналарда узлуксиз ишлайди. Room Service да нархлар ресторандан кўра қимматроқ бўлади.
«Номерларда хизмат кўрсатиш» термини аввал номер хоналарига хизмат кўрсатиш маъносида қўлланилар эди. Ушбу бўлимда у тор маънода қўлланилади яъни- номерда овқат ва ичимликлар олиб келиш.
Меҳмонхона озиқ-овқат комплексининг бу хизмати сифатини ошириш учун қуйидаги икки йўналишда иш олиб бориш зарур:

  • биринчидан, буюртмани ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, айниқса нонушталарни, чунки ушбу хизмат меҳмонлар орасида энг машҳури;

  • иложи борича хизмат нархларини арзонлаштиришга эришиш;

Ушбу хизмат фаолиятини режалаштириш учун менежер қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.
Зарурий ускунулар масалан, сервис аравачаси, лаълилар,керакли ҳароратни сақлаб турувчи махсус қопқоқли тарелкалар ва бошқа нарсаларни буюртма бериш.
Режалаштирилган иш ҳажмига қараб менежер керакли ходимлар сонини белгилайди ва уларнинг иш графигини тузади (ишсиз ҳам қолмасин, ишдан чарчасмасин).
Меню тузилаётганда айниқса эҳтиёткор бўлиш зарур, тайёрланган таом ҳам иштаҳали ва ҳам сифатини йўқотмаслиги муҳимдир. Номерда хизмат кўрсатиш менюси ўрта ҳол мижозлар таъбига мўлжалланган. Ҳатто беш юлдузли отелларда ҳам оддий гамбургерни менюдан олиб ташлаш керак эмас, чунки уни болалар яхши кўради. Кўпинча ортиқча ташвиш орттирмаслик учун(таомни тайёрлаш жараёнида) «Room Service» менюсини ресторан менюсидан келиб чиқиб тузадилар.
Алоҳида таомларга нарх белгилашда ҳаққоний ёндашиш муҳим, чунки ҳатто оқилона нарх ҳам меҳмонлар учун жуда ҳам қиммат туюлиши мумкин ва улар сизнинг хизматингиздан воз кечадилар.
Ахборотни аниқ ва тезкор узатиш- номерларга сифатли хизмат кўрсатиш гаровидир. Алоқа каналининг бир тарафида – буюртма олиш, иккинчи тарафида миннатдор мижоз туради. Бу воқеалар ўртасида – мижозлар, буюртма олувчилар, ошпазлар ва официантлар ўртасида ахборот алмашиш жараёни туради.
Ҳар бир қаватларда жойлашган буфет-барлар ёрдамида меҳмонхона номерларида хизматни ташкил этиш мумкин. Буфет-бар иншооти ресторан ошхонаси тарқатиш жойи билан хизматчи лифт, зина ва телефонлар билан боғланган бўлиши керак. Буюртма бериш учун официантни номерда чақириш махсус сигналлар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Қаватларда ёрдамчи буфетларни ташкил этиш иложи бўлмаганда бевосита рестораннинг ўзидан номерда овқатланишни ташкил этиш мумкин. Бунинг учун номерда бериладиган идиш-товоқлар, приборлар рангини, шаклини ресторан идишларидан ажратиш керак.
Номерларда хизмат кўрсатишни иккита официантга топшириш мақсадга мувофиқдир.бири буюртмани тайёрлайди, уларнинг вақтида бажарилишини таъминлайди, идишларни, приборларни, скатертларни, зираворларни, нонни танлайди, уларни аравача ёки лаълига жойлаштиради, ичимлик ва газакларни тайёрлайди, уларни номерга олиб боради, янги буюртмани қабул қилади.
Иккинчи официант асосан маҳсулотларни ресторандан ёрдамчи буфетга олиб боради, бўш вақтида эса биринчи официантга ёрдам беради.
Бир вақтнинг ўзида бир нечта номерларга хизмат кўрсатишда официант битта аравачада буюртмаларни олиб келади, номерларга навбат билан кириб, нима буюрилган бўлса номердаги махсус столга қўяди. Кейин столга скатерт ёйиб, ёки ҳар бир одам учун ьиттадан салфетка қўйиб, сервировка қоидаларига риоя қилган ҳолда сервировка предметларини, буюртмани, газак, таом ва ичимликларни жойлаштиради.
Бўшаган идишларни бир қанча вақт ўтганидан сўнг олиб кетади. Идишларни олиб кетишдан олдин меҳмонлардан сўраш керак бўлади. Ҳар бир номерда овқатланиш бўлимининг телефон рақами бўлиши зарур.Меҳмон телефон орқали буюртма беради(нонушта, тушлик, кечки овқат, ичимлик). Диспетчер меҳмон хонаси рақами, одамлар сони, таом, буюртма порцияси, буюртмани қабул қилган вақт, буюртмани тақдим этиш вақтини ёзиб олади ва ижро учун юборади.
Таянч иборалар: меҳмонхона ресторани фаолият, рестораннинг жойлашиши.ресторан дизайни,ресторан ходимлари вазифалари, метрдотель вазифалари, официантга қўйилган талаблар, ресторандаги хизматлар тури,меню,банкет сервис, “Room Serviсe”—номерда хизмат кўрсатиш.
Download 27,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish