Мевали боғлар барпо этиш хусусиятлари. Парваришлаш ишлари



Download 36 Kb.
Sana04.06.2022
Hajmi36 Kb.
#634647
Bog'liq
Мевали бог барпо этиш. Ёш ва хосилга кирган боглар агротехникаси


Мевали боғ барпо этиш. Ёш ва ҳосилга кирган боғлар агротехникаси

Режа:




        1. Мевали боғлар барпо этиш хусусиятлари.

        2. Парваришлаш ишлари.

        3. Дарахтларга шакл бериш ва буташ.

1.Мевали боғнинг ҳосилдорлиги, узоқ яшаши ва сердаромад бўлиши, унинг қанчалик тўғри барпо этилганлигига боғлиқ.
Мева дарахтлари кўп йиллик бўлиб, 35 йил ва зиёд ҳосил беради. Боғ барпо этишдаги йўл қўйилган хато у ҳосилга киргандагина били­нади ва уни тузатиб бўлмайди. Боғ барпо этишда ер участкасини тан­лаш, боғ территориясини ташкил этиш, тур ва навларни танлаш, жой­лаштириш, участканинг тупроғини тайёрлаш, кўчат ўтказиш техни­каси, парваришлаш кабиларга ката эътибор берилади.
Боғ барпо қилиш учун жой танлаш. Тупроқ-иқлим шароити, ҳарорат (to) ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Иссиқсевар шафтоли, бодом, ўрик қиши совуқ қора совуқлар бўладиган жойларда бўлмайди.
Тупроқ горизонти 2,0-2,5 м (уруғлилар учун), 1,0-1,5 м (данакли­лар учун) яхши.
Сизот сувлари 2-3 м чуқурда жойлашган бўлиши керак.
Боғ территориясини ташкил қилиш. Боғ майдони камида 25-30 га бўлиши керак. Хўжаликларда боғ барпо этишнинг 3-5 йиллик ре­жаси тузилади. Шу асосда экилиб борилади.
Боғ учун участка ажратилгандан кейин унинг территорияси рас­мийлаштирилади. Боғ чегараси белгиланади, ариқ, зовурлар, йўллар, ихота дарахтлар лойиҳаси тузилади ва ётқизилади. Майдон квартал­ларга бўлинади, дарахтларни жойлаштириш картаси тузилади, тур-на­вларни жойлаштириш, чангловчи кўчатлар ўтказиш белгиланади, кўчат ўтказиш схемаси ва қалинлиги аниқланади.
Квадратлар эни 10-12 м йўллар билан бир-биридан ажратилади, ичида эса 8-10 м йўллар бўлади.
Тур ва навларни танлаш. Районлашган тур ва навлар стандарт сортиментлар дейилади.
Боғда тур ва навларни жойлаштириш. Боғда ҳар бир турнинг 3-5 нави экилиб, ҳар хил муддатларда пишадиган бўлиши керак.
Чангловчи навларни танлаш ва жойлаштириш. Ҳар 10-12 қатордан сўнг 1-2 қатор 2-3 хил чангловчи нав ўтказилади.
Мева дарахтларини жойлаштириш усуллари. Квадрат, тўғри тўртбурчак, шахмат усулларида жойлаштирилади.
Кўчат ўтказиш муддати: Куз ва баҳорда ўтказилади.
2. Боғ барпо қилинган йили ва ҳосил беришгача парвариш­лаш. Оҳакланади, оқланади, ўсув даврида 8-10 ҳатто 16 мартагача суғорилади. Дарахт танаси атрофи ишланади, озиқлантирилади, ка­саллик ва зараркунандаларга қарши ишланади.
Кўчатлар ҳолати текширилади, хатоси экилади. 2-йилдан шакл берилади, буталади, суғорилади, ўғитланади (N60P30K15 ва N120P60K30), қатор ораси ишланади, бегона ўтлардан тозаланади, қатор орасига экинлар экилади.
3. Дарахтларни буташ хирургик операция бўлиб, ортиқча новдалар, шохлар ва мева шохлар олиб ташланади.
Бу ўз навбатида ҳосилдорликка, ҳосил сифатига, ташқи кўринишига, дарахтнинг ўсиш ва ривожланишига, қуёшдан (ёруғликдан) самарали фойдаланишга шароит туғдиради.
Буташ орқали ҳосилдорлик 3 бараваргача ошади. Меваларни 20 % гача йириклаштиради, таъмини оширади.
Тана баландлиги 50 см гача бўтасимон, 50-70 см - паст танали, 80-100 ўрта танали, 150-200 см баланд танали дарахтлар дейилиб, бизда асосан паст танали боғлар тарқалган.
Марказий тананинг бўлиши ва асосий шохларнинг жойлашиш ха­рактерига қараб шох-шаббалар бир-биридан ярусли, лидерли (ярус­сиз), вазасимон, ётиб ўсадиган, бўтасимон бўлиши билан фарқланади.
Буташ 2 га бўлинади: 1. Шох-шаббаларни қисқартириш; 2. Шох-шаббаларни сийраклантириш.
Ҳосил беришда бир йил кўп ҳосил бериб,келгуси йил одатда кам ҳосил бериши солкашлик дейилади.
Солкашлик комплекс агротехник тадбирлар орқали бартараф эти­лади. Суғориш, ўғитлаш, кесиш, ишлов бериш кабилар.
Дарахтлар мўл ҳосил берган йили унга катта юк тушади. Меваларнинг оғирлигидан шохлар эгилади, кўриниши ўзгаради.

  • Тирговучлар қўйилади.

  • Баҳорги совуқлардан ҳимоялаш.

Адабиётлар:



        1. Балашев Н.Н., Земан Г.О. “Сабзавотчилик” Т., “Ўқитувчи”, 1977.

        2. Бўриев Х.Ч., Зуев В.И., Қодирхўжаев О. Мухамедов М.М. “Очиқ ерда сабзавот экинлар етиштиришнинг прогрессив технологиялари” Т., “ЎзМЕДИН”, 2002.

        3. Зуев В.И., Абдуллаев А.Г. “Сабзавот экинлари биологияси ва уларни етиштириш технологияси”, Т., “Ўзбекистон”, 1997.

        4. Рыбаков А.А., Остроухова С.А. “Ўзбекистон мевачилиги” Т., 1981.

        5. Ашурметов О.А., Бўриев Х.Ч. “Полиз экинлари биологияси ва етиштириш технологияси”, Т., 2000.

        6. Темуров Ш. Узумчилик. Т., “Миллий энциклопедияси” 2002.

        7. Бўриев Х.Ч., Ризаев Р.М.- Мева узум махсулотларини биокимёси ва технологияси. Т., “Меҳнат” 2002.

        8. Бўриев Х.Ч., Жўраев Р., Алимов О.– Мева сабзавотларни сақлаш ва дастлабки ишлов бериш. Т., “Меҳнат” 2002.

        9. Расулов А.– Картошка, сабзавот ва полиз махсулотларини сақлаш. Т., “Меҳнат” 1995.

        10. Зуев В.И., Умаров А.А., Қодирхўжаев О. – Интенсивная технология возделывания овоше – бахчевых культур и картофеля. Т., 1987.

Download 36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish