Миллий бойлик статистикаси Миллий бойлик: моҳияти, таркиби ва баҳолаш муаммолари



Download 96,4 Kb.
bet7/11
Sana19.04.2022
Hajmi96,4 Kb.
#563861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Миллий бойлик

Асосий капитални баҳолаш. Маълумки, асосий капитал норматив хизмат муддати халқаро ҳисоблашларда, жумладан, Жаҳон банкида 25 йил қилиб олинади. Бу давр ичида бирламчи ҳисобга олинган асосий капитал баҳоси ўзгариб туради. Асосий капитал тарихий (тўлиқ бошланғич), жорий (қайта баҳоланган қиймати – шу пайтдаги баҳоси), қолдиқ қиймати, амортизация қилинадиган қиймат, тугатилиш қиймати, баланс (аралаш) қиймати, ўзгармас баҳолардаги қиймати ва бошқа усулларда баҳоланиши мумкин. Ҳар бир методда баҳоланган қийматнинг ҳисобчиликда иқтисодий статистик таҳлилда, молиялаштириш (реинвестицияда), солиққа тортишда ва миллий бойлик ҳажмини ҳисоблашда ўз функцияси мавжуддир.
Тўлиқ бошланғич қиймат – бу асосий капитал объектининг корхона сотиб олиш харажатлари, ташиб келтириш ва монтаж харажатларини ўз ичига олувчи қийматдир.
Эскиришни ҳисобга олган ҳолда бошланғич қиймат (бошланғич қолдиқ қиймат)– бу тўлиқ бошланғич қийматидан эскиришни ҳисобга олувчи амортизацион ажратмалар чегирилгандан сўнг ҳосил бўлган қиймат.
Тўлиқ қайта тиклаш қиймати (жорий қиймат) – замонавий шароитда корхона томонидан худди шундай асосий капитал объектини сотиб олиш учун сарфлайдиган қийматдир.
Эскиришни ҳисобга олган ҳолда қайта тиклаш қиймати (жорий қиймат) – бу тўлиқ тиклаш қийматидан эскириш қийматини чегиришдан ҳосил бўлган қиймат.
Тўлиқ баланс қиймат – асосий капиталнинг корхона балансида акс эттирилган қиймати. Бунда сўнгги ўтказилган қайта баҳолаш пайтигача мавжуд асосий капитал тўлиқ тиклаш қиймат бўйича, ундан сўнг киритилган асосий капитал тўлиқ бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олинади.
Асосий капитални – миллий бойлик таркибига киритишда статистика фани ва жаҳон амалиёти жорий баҳо (қайта тиклаш қиймати) даги қолдиқ қиймати кўрсаткичидан фойдаланишни тавсия этади. Аммо мамлакатларда баҳоларни ўзгариши тезлиги ва амортизация сиёсатини турличалиги асосий капитал ҳажмини ва жон бошига тўғри келадиган даражасини халқаро солиштиришни илмий асосда амалга ошириш имкониятини бермайди.
Маълумки, асосий капиталнинг жорий (қайта тиклаш) қиймати – бу асосий капитални маълум бир санадаги амалдаги бозор нархларидаги қийматидир. Қайта баҳолаш икки усулда амалга оширилади:

  1. индекслар (ЯИМ дефлятори, ИНИ, инвестиция дефлятори, ўртача индекс, асосий капиталнинг у ёки бу гуруҳи бўйича индекс, дефлятор) ёрдамида;

  2. тўғридан-тўғри (риэлторлар хизматидан фойдаланиш ҳам мумкин) усулда.

Ўзбекистонда қайта баҳолаш асосий капитал (гуруҳлари бўйича) нинг эскириши даражасига кўра “коэффициентлар” – индекслар ёрдамида амалга оширилди.
Асосий капитални қайта баҳоланиши натижасида уларни технологик, тармоқ структураси ҳам ўзгарар экан ҳамда эскириши даражаси ва яроқлилиги (қолдиқ қийматнинг тўлиқ қийматдаги салмоғи) даражаси ҳам ўзгаради. Демак асосий фондларни қайта баҳоланиши асосий фондларнинг тўлиқ қийматини ўзгартириши билан бирга қолдиқ қийматини турли тарзда ўзгартирар, бу ҳол эса миллий бойлик ҳажмига таъсир этмасдан қолмайди.
Олдин таъкидлаганимиздек, мамлакатда қўлланиладиган амортизация сиёсати ҳам асосий фондлар ҳажмига (қолдиқ қийматига) ва уорқали физик капитал ҳажмига таъсир этади. Амортизацияни (кенгроқ маънода – асосий капитал истеъмоли) ҳисоблаш методи ЯИМ ва реинвестиция ҳажмига таъсири катта эканлиги маълум. Шунинг учун физик капитал бўйича қўлланиладиган методлар (жаҳон ва Ўзбекистонда) устида тўхталмоқчимиз. Жаҳонда статистика фани ва амалиётида амортизация ҳисоблашнинг 11 методи қўлланилади. Ўзбекистонда қўлланилиши мумкин бўлган методлар сони 4 та, бу методлар ҳақидаги информацияни БҲМС №05 “Асосий воситалар” миллий стандартида баён қилинган. Унда: тўғри чизиқли, бажарилган ишлар ҳажмига кўра мутаносиб равишда, камаювчи қолдиқ усулида, қийматни фойдали хизмат қилиш йиллар сони йиғиндиси бўйича чегириб бориш усулида, қийматни ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмига мутаносиб равишда чегириб бориш усулида кўрсатилган.
Амортизация нормасини ҳисоблашнинг анъанавий усуллари

1. Чизиқли усулда:


3. Қийматни фойдали хизмат қилиш йиллар сони йиғиндиси бўйича чегириб бориш усулида:


2. Камаювчи қолдиқ усулида:


4. Қийматни ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмига мутаносиб равишда чегириб бориш усулида:


Бунда АКФХКМ – асосий капитал объектининг фойдали хизмат қилиш муддати.


Маълумки, Ўзбекистон Республикасида асосий фондларнинг эскириш даражаси, қолдиқ қиймати ва бошқа асосий фондлар билан боғлиқ бўлган кўрсаткичларнинг даражаси бухгалтерия, солиққа тортиш ва статистикада амортизация ҳисоблашнинг қайси методи қўлланилганига боғлиқдир. Амортизация – асосий фондларнинг эскиришини норматив қийматини ифодалайди, аммо ҳақиқий қийматини эмас. Чет эл статистикасида амортизация ажратмаларини ҳисоблашнинг 11 та методи мавжуд.
Ривожланган мамлакатлар статистикасида асосий капиталнинг қолдиқ қийматини (NFC-Net Fixed capital) ҳисоблашда “узлуксиз инвентаризация усули” (Perpetual Inventory Method) дан кенг фойдаланилади (AQSH, ФРГ, Канада, Англия, Франция ва бошқалар). Бу сўзнинг ва усулнинг автори америкалик иқтисодчи Р.Голдсмитдир. У бу методни Нью-Йоркда 1951 йилда нашр этган “Миллий бойликни узлуксиз инвентаризацияси” китобида баён қилган.
Бу методни қўллашда зарур бўлган маълумотлар:

  1. Ялпи капитал қўйилмалар тўғрисида кўп йиллик динамика қатори.

  2. Асосий капиталнинг алоҳида олинган гуруҳлари бўйича норматив хизмат муддати тўғрисидаги маълумотлар.

  3. Жорий баҳодаги ялпи капитал қўйилмалар суммаси. Бунинг учун капитал қуйилмалар индексидан фойдаланилади. Бунда қурилиш ишлари, жиҳозлар, транспорт воситалари, қурилиш материаллари индекслари асосида баҳонинг йиғма индекси:


бунда iP- капитал қўйилмаларининг алоҳида турлари бўйича баҳо индекси (индивидуал индекс), q0p0 – капитал қўйилма турларининг базис давридаги қиймати.
Давр охиридаги асосий капиталнинг қолдиқ қиймати=Давр бошидаги қолдиқ қиймати+давр ичида қилинган ялпи капитал қўйилмаларнинг суммаси – давр ичида ҳисобланган амортизация ажратмалари. Кўриниб турибдики, бу ҳисоблашларда асосий капиталнинг қолдиқ қиймати дефлятлаштирилган (жорий баҳолардаги қийматни базис баҳоларида баҳолаш) қиймат олинди. Индекс –дефлятор Ip ни ҳисоблашда:
а) жиҳозлар бўйича гуруҳли индексни ҳисоблаш учун 500 га яқин машиналар олинади (улар 38 кичик ва 9 гуруҳга бирлаштирилади).
б) қурилиш – монтаж ишлари бўйича йиғма индексни ҳисоблаш бирмунча мураккабдир. Ҳозирги кунда AQSH да қурилишнинг муҳим турлари бўйича 22 та мустақил гуруҳли йиғма индекслар ҳисобланади.

Download 96,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish