Миллий детективнинг шаклланиш омиллари



Download 90 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi90 Kb.
#139927
  1   2
Bog'liq
Миллий детективнинг шаклланиш омиллари



Миллий детективнинг шаклланиш омиллари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Аннотация: Мақолада ўзбек адабиётининг, хусусан, халқ оғзаки ижоди, мумтоз
адабиёт ҳамда ХХ асрдаги айрим намуналари мисолида миллий детективнинг
шаклланиш омиллари ўрганилган.
 
Аннотация: В статье на примере узбекской литературы, в частности, некоторых
произведений устного народного творчества, классической литературы и
произведений ХХ столетия исследуется вопрос принципов формирования детективной
литературы.
 
Annotation: In article on example of uzbek literature, particularly compositions of oral
national creation, classic literature and works of XX century investigated the question of
principles in formation of the detective literature.
 
Таянч сўзлар: Миллий детектив, детективнавислик, жанр, саргузашт, жиноят,
изқувар, жабрланувчи, адолат, махфий, милиция ходими, фош қилиш, бозор адабиёти,
сўз масъулияти, енгил асарлар, халқ оғзаки ижоди, бадиият.
 
Адабиёт – қутлуғ маскан. Бу муқаддас даргоҳга қадам босган ҳар бир ижодкор кўнгил
майлига қулоқ тутади, инсон аталмиш кўҳна мавжудотнинг руҳий оламини ўрганишга,
хулосаларини бадиий ифодалашга ҳаракат қилади.
Детектив адабиётни баъзи адабиётшунослар фақат олди-қочди ҳаракатлардан иборат
“ҳазми енгил” асарлар яратилувчи йўналиш, деб биладилар. Лекин бу фикр тўғри
эмаслигини исботловчи бир қанча бебаҳо асарлар борки, улар детектив адабиёт
намунаси бўлиш билан бирга, чуқур руҳий-фалсафий ғояларни ҳам тарғиб қилади.
Жумладан, адабиётшунос ва ижодкорларнинг”Бозор адабиёти” ёхуд бадиий сўз
масъулияти” мавзусидаги давра суҳбатида Ўзбекистон халқ ёзувчиси О. Мухтор:


Миллий детективнинг шаклланиш омиллари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
“Саргузашт, детектив тушунчаси билан “енгил асарлар” деган баҳони ёнма-ён қўйиш
ҳам ўринсиз. Ёзувчиларимиздан Х. Тўхтабоевнинг қатор асарлари, Тоҳир Маликнинг
“Шайтанат” ёки Саид Равшаннинг “Қиронча” асарини қизиқиб ўқийсан. “Уларни умри
қисқа, тезда унутилиб кетади” деёлмайсан, айримлари ўн йил, йигирма йил,
айримлари ярим асрдан буён яшаяпти. Ўқувчига баҳрамандликдан ташқари, маънавий-
руҳий озиқ ҳам бераяпти”,
[1]
дея қайд этган.
Ёзувчи ва адабиётшунос олим У. Ҳамдам билан “Адабиёт – муқаддас даргоҳ…” номли
суҳбатда ижодкор “детектив адабиётнинг илк унсурлари халқ оғзаки ижодида”
кўринишини таъкидлаб, “кейинги босқичда А. Қодирий фольклордаги детектив
унсурларини ёзма адабиётга олиб кирди ва буюк “Ўткан кунлар” асарини
яратган”лигини эътироф этади.
Демак, детектив адабиёт кеча ёки бугун пайдо бўлган ҳодиса эмас. Тафаккур
даражаси Ғарбдан кам бўлмаган аждодларимиз яратган бадиий асарларда, яъни
баъзи достон ва эртакларда гуноҳкорларни қидириш, жазолаш жараёнлари билан
боғлиқ ўзларининг илк қарашларини баён қилганлар. “Алпомиш”,
“Кунтуғмиш”,”Равшан” достонлари, “Уч оға-ини ботирлар” каби бир қанча эртакларда
қаҳрамонларнинг ноҳақликлар, ёвузликларга қарши курашлари тасвирланади.
“Алпомиш” достонидаги детектив унсурлари мавжуд бўлган парчаларни таҳлил қилиб
кўрайлик: “Алпомиш Қалмоқ эли шоҳининг зиндонидан қутилиб келгач, Қултой билан
топишгандан сўнг “Қани, бобо, элда қандай гап бор?” – дейди. Қултой айтади:
“Ултонтоз тўй бериб, хотинингни олмоқчин бўлиб, ётир. Энди бориб ўлдира берасан-
да…” Шунда Алпомиш: “Бобо, сиз мен бўлиб боринг, мен сиз бўлиб борайин, ким дўст,
ким душман ўз кўзим билан кўрайин, бировнинг чориғига биров тойиб, ўлиб
кетмасин”,
[2]
дейди. Бу маслаҳатдан сўнг иккаласи бир-бирининг кийимларини
кийишиб, ҳеч кимнинг хаёлида йўқ бир ҳолатда тўйга кириб боришади.
Ҳакимбекнинг нияти изқуварлар режасини эсга солади. Изқувар тимсоли детективнинг
асосий образи эканлиги ва режаси амалга ошгунча у жиноятчига кўриниши мумкин
эмаслигига асосланиб, мазкур достонда детектив унсурлари мавжудлигига амин
бўлдик. Айниқса, бу парчада детективнинг асосий мазмуни ҳақиқатни қидириш, деган
қарашларга мос жумлаларни ҳам учратамиз. Яъни “бировнинг чориғига биров тойиб,


Миллий детективнинг шаклланиш омиллари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
ўлиб кетмаслиги” ва адолат ўрнатилиши учун Алпомиш бировга ўзини танитмасдан,
яширин тарзда ҳаракат қилади. Уйига Қултой қиёфасида қайтгач, юз берган
ноҳақликлар, пароканда бўлган оиласини кўриб, тушкунликка тушади. Яъни далада
бия боқаётган синглисини, ариқ бўйида туёқ тозалаб ўтирган онасини, мешда сув
ташиётган отасини, золимларнинг қўлида хўрланаётган ёлғиз фарзанди Ёдгорни ва
ноиложликдан Ултонтозга турмушга чиқаётган севикли ёри Барчинойни кўргач, тезда
уларни бағрига босгиси, ёрдам бергиси келади. Лекин шу каби вазиятларда ҳам у
ўзидаги изқуварларга хос қатъият ва вазминликни кўрсатади. Ҳақиқатни юзага
чиқариш учун махфий иш қилиши кераклигини эслайди.
Бундан минг йиллар аввал ҳам изқувар образи ва детектив элементлари мавжуд
бўлган. Изланишларимиз давомида детектив элементлари ҳаттоки мумтоз
адабиётимиз намуналарида ҳам учрашини кузатдик. Алишер Навоий “Хамса”си
таркибидаги достонларда ҳам детектив элементлари учрайди. “Хамса” нинг тўртинчи
достони бўлмиш “Сабъаи сайёр”да ана шу унсурлардан ҳам фойдаланилганининг
гувоҳи бўлдик. Бешинчи иқлим йўлидан келтирилган мусофирнинг “Жобир, Суҳайл ва
Меҳр ҳақидаги достони”да Жобир жиноятчи, Меҳр жабрланувчи, Суҳайл эса изқувар
тимсолида гавдалантирилади. Жобир турли ҳийлалар билан одамларни асир этади,
исми ҳам “жабрловчи, золим” деган маъноларни англатади. Албатта, Алишер Навоий
детектив асар яратишни ўйламаган. Дунёда ҳеч бир жиноят жазосиз қолмаслигини
айтмоқчи бўлган.
Детектив асарларда ҳам кўплаб бадиий асарлардаги каби учлик бўлади. Лекин бу
учлик муҳаббат учбурчаги эмас, балки жиноятчи – жабрланувчи – изқувар, баъзи
ҳолларда эса, жабрланувчи умуман иштирок этмайди ва изқувар – жиноятчи – полиция
ходимлари тарзида ҳаракат олиб борилади. Жобир – Меҳр – Суҳайл учлиги биринчи
турдаги ҳаракатга мисол бўлади. Чунки воқеалар Меҳрнинг яширинча асир
олинганидан бошланади. Кўриниб турибдики, Меҳр жабрланувчига айланди. Суҳайл
эса тақдир тақозоси билан адолат ўрнатувчи халоскорга, изқуварга айланди.
Одатда, изқувар сифатида ҳар хил инсонлар: ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларида
ишловчилар, ёлланган детективлар, қариндошлар, дўстлар, жабрланувчининг
танишлари, баъзан эса мутлақо нотаниш одамлар олиниши мумкин. Навоий ўта
зийраклик билан Суҳайлни ҳам қариндош, ҳам жабрланувчининг таниши, ҳам дўсти


Миллий детективнинг шаклланиш омиллари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 4
сифатида кўрсата олди. Демак, халқ оғзаки ижоди билан бир қаторда, мумтоз
асарларимиз ҳам ўзбек миллий детективининг шаклланишида муҳим омил бўлиб
хизмат қилган.
Ҳақиқатан ҳам, инсоният яралибдики, яхшилик ва эзгулик билан муштарак ҳолда
ёвузлик, жиноятчилик каби иллатлар ҳам мавжуд бўлган, лекин кейинги
даврлардагидай тараққий этмаган. Кейинги босқичда оғзаки ижоддаги детектив
унсурларини А. Қодирий маҳорат билан ёзма ижодга олиб кирди, натижада ҳали-ҳануз
олимларни лол қолдираётган улкан адабий ёдгорлик – “Ўткан кунлар” пайдо бўлди.
Асарда Ҳомиднинг жиноятларини фош қилиш учун Отабекнинг ниҳоятда пухталик
билан ҳаракат қилиши жаҳон детектив адабиётидаги изқуварларни ёдга солади.
Айнан мана шу асар билан кейинги детектив асар яратилгунга қадар орадан бир неча
ўн йиллар ўтди.
А. Қодирийдан кейин 60-йилларгача бу йўналишда асар яратилмади. 60-йиллар
бошида ўша жимгина димланиб турган вулқон портлади, яъни Искандар
Қаландаровнинг “Шоҳидамас, баргида…” қиссаси пайдо бўлди. Бу асарнинг янги
жанрдаги биринчи уринишларданлиги диққатга сазовор. Муаллиф ўз кўрган-
кечирганларини, билган-эшитганларини қизиқарли ҳикоя қилади, китобхонларни
милиция ходимларининг жасорати, ўз ишига садоқатию товламачилик, қаллоблик ва
яна бир қанча оғир жиноятларни очишда қай тарзда иш олиб боришлари билан
таништиради. Лекин асарни бадиий жиҳатдан мукаммал асар, деб бўлмайди.
70-йилларга келиб, “бу жанр олдидаги масъулиятни чуқурроқ ҳис қилган” (Й.
Солижонов) адиблардан бири Ўлмас Умарбековнинг шундай руҳдаги асарлари жанр
тараққиётига қўшилган катта ҳисса бўлди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик
эътироф этгандай, “Ўлмас Умарбековни замонавий ўзбек детектив адабиётининг
асосчиларидан бири, деб аташ ҳам ўринли. Ўлмас аканинг Қўқон театри саҳнасида
қўйилган биринчи саҳна асарлари – “Суд”, “Ёз ёмғири” қиссалари замонавий детектив
тарзида ёзилган дастлабки асарлардан бири эди”.
[3]
Дарҳақиқат, Ў. Умарбековнинг бу каби асарлари ўзбек адабиётида детектив
жанрининг шаклланишида катта ҳисса бўлиб қўшилди. Адибнинг “Фотима ва Зуҳра”


Миллий детективнинг шаклланиш омиллари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 5
романида ҳам детектив унсурлар етакчилик қилган. Адиб жаҳон детектив адабиёти
намуналари қаторига ўзбек детектив изқувар аёли образини олиб кирди. Чунки ўша
вақтда жаҳон детектив адабиётида изқуварлар эркак жинсига мансуб бўларди.
Изқуварлик, фош этиш детектив асарнинг биринчи хусусияти эканлигини ҳисобга
олсак, Зуҳра ҳатто милиция офицерлари очишга қийналаётган жиноятларни фош этиб,
бир нечтасини жазолайди ҳам. Демак, у – изқувар. Изқувар аёл образини яратишда
ёзувчи миллийлигимиз чегараларидан чиқмаган ҳолда улкан янгиликни амалга
оширган. Кейинчалик бу жанр олдида масъулиятни ҳис қилган яна бир ёзувчи – Тоҳир
Маликнинг “Шайтанат” асари чинакам ўзбекона миллий детектив яратилганидан
дарак берди. Бу асарда детектив адабиётга хос хусусиятларни тўлароқ кўришимиз
мумкин, яъни Асадбекнинг ҳаёти ва унинг жиноят оламидаги фаолияти турли икир-
чикирларигача ёритиб берилган. Ёзувчи жиноят олами ва ундаги содир этилган
қабиҳликларни очиш йўлидаги машаққатларни ҳам тасвирлайди. Асадбек тимсолида
муаллиф, ёвузликнинг асл башарасини кўрсатиш билан бирга, ана шу ёвуз иллатнинг
пайдо бўлиши инсоннинг хоҳиш-истагидан ташқарида, қасддан ҳам рўй бериши
мумкинлигини, бу иллатнинг чуқур ижтимоий-ахлоқий илдизлари мавжудлигини
ёритиб берган. Асадбек ҳаёт йўлидаги жиноятларнинг фош этилиши жараёнида унинг
бу йўлга кириш сабаблари ҳам очиб берилган.
Бу йўналишда О. Мухтор, Х. Дўстмуҳаммад каби адиблар ҳам яхши асарлар яратдилар.
Аммо бора-бора Й. Солижонов таъкидлаганидек: “… саргузашт, детектив деган ном
остида чиқаётган “асарлар” жуда кўпайиб кетди. Бироқ учидан иккитаси бу жанр
талабларига жавоб бера олмайди. Масъулиятли ёзувчилар ойлар, йиллар давомида
бир асарни бекаму кўст яратса, “уста” ёзувчилар бундай асарларни потирлатиб ёзиб
ташламоқдалар”. Сўнгги вақтда пайдо бўлаётган детективнавислар аввал детектив
жанр талабларини ўрганиб чиқиб, кейин ёзсалар, мақсадга мувофиқ бўларди ва
юқоридаги каби эътирозларга дучор бўлмасди.
Хулоса қилиб айтганда, ўзбек адабиётида детектив унсурлари қадимдан мавжуд,
айниқса, ХХ асрда детективнамо асарлар яратилишида ижтимоий-сиёсий тузум
тақиқлари туфайли унинг жанр тариқасида шаклланишига жиддий тўсиқлар
қўйилганлигига қарамасдан, илк тажриба сифатида диққатга сазовор асарлар пайдо
бўлди ва ўзбек детектив адабиётида ҳам бадиий салмоғи баланд, шу билан бирга, бу
йўналишдаги талабларга жавоб берувчи асарлар яратиш мумкинлиги ўз исботини


Миллий детективнинг шаклланиш омиллари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 6
топди.

Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish