Миллий-маънавий негизларга таяниш демократик жамият қуришнинг зарурий шарти


Ўзбекистонда кечаётган демократик ўзгаришларнинг жамиятнинг маънавий янгиланишига боғлиқлиги



Download 67,5 Kb.
bet2/10
Sana22.02.2022
Hajmi67,5 Kb.
#99334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq


Ўзбекистонда кечаётган демократик ўзгаришларнинг жамиятнинг маънавий янгиланишига боғлиқлиги. Ўзбекистонда кечаётган демократик ўзгаришларларнинг жамият маънавий янгиланиши билан боғлиқлигининг яна бир жиҳати бор. Ана шу боғлиқлик Президент И.А.Каримовнинг бир қатор рисолаларида ва маърузаларида алоҳида таъкидланган. У Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси умумий йиғилишида (1994 йил 7 июлда) сўзлаган нутқида шундай деган эди: «Буюк аждодларимизнинг беқиёс маънавий мероси минг йиллик тарихимиз ва маданиятимизга асосланган маънавий ҳаётимизни тиклай бошладик. Динимиз ва тилимизга қайтдик, миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримиз, хуллас, инсон маънавиятига дахлдор барча бойликларимиз қайтадан қад ростлаяпти»7. Дарвоқе, Президентимизнинг маънавият, унинг моҳияти тўғрисида назарий-илмий фикрлари ғоят чуқур ва кенг қамровлидир. Шунингдек, у маънавий тарбия - мамлакатимизда демократик жамият барпо этишнинг муҳим шарти эканлигига алоҳида эътибор беради. Дунё тарихида мустақиллик ва озодлик курашчилари тимсолига айланганлардан бири, ХХ аср буюк ҳинд давлат арбоби Махатма Ганди: “Инсоният – бу ягона оила, бўлинмас оила. Унинг ҳар бир аъзоси содир қилган жиноят учун ҳар биримиз жавобгармиз”, - деган эди. У ёки бу миллат ёки давлат ана шу инсоният деган катта оиланинг ичидаги кичик оила. Ана шу оила аъзоларида баҳамжиҳатлик, маънавий муштараклик бўлмас экан, улар Ганди сўзларида акс этган маънавий бурч ҳиссаси билан яшамас экан, ёруғ келажак ҳақидаги ўйлар хомхаёл бўлиб қолаверади. Зеро, демократик ривожланиш барқарорлик ва ижтимоий ҳамкорликка таянади.
Одамлар маънавият ришталари билан боғлангандагина, улар халқ, миллатга айланади. Чунки “маънавият - инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон-иродасини, эътиқодини мустаҳкамлайдиган, виждонини уйғотадиган қудратли ботиний куч”дир.8
Маънавият мавҳум тушунча эмас. У миллат билан, миллий тафаккур билан, миллатнинг тарихи, асрлар мобайнида тўпланган билим ва тажрибаси, тушунчалари, тасаввурлари билан боғлиқ. Француз маърифатчиси Жан Жак Руссо Европа жамияти ҳаётида улкан силжишлар содир бўлаётган XVIII асрда халқда миллий характерни шакллантиришни биринчи вазифа, деб билган эди. Чунки унинг наздида “ҳар қандай яхши ўзгаришларнинг умумий мақсадлари ҳар бир давлатда маҳаллий шарт-шароит ва аҳолининг Ўзига хос хусусиятлари асосида шаклланадиган муносабатларга мувофиқ шакл олиши керак”9. Ж.Руссонинг фикрларини бугунги кун нуқтаи-назаридан талқин қилсак, демократик ўзгаришларни амалга ошириш, адолатли, маънавияти юксак инсонлар жамиятини қуришда жаҳон тажрибасига таянган ҳолда, аввало, миллий менталитетни инобатга олиш кераклиги маълум бўлади. Айни пайтда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда кечаётган демократик ўзгаришлар жамият маънавий янгиланишига боғлиқлигини фақат ўзбек миллати маънавияти билан боғлаш ва уни шундай деб баҳолаш адолатдан эмас. Балки унинг билан ягона бир мамлакат ҳудудида яшаётган турли халқ ва миллатга мансуб бўлган барча аҳолининг, турли этник бирликлар ва ижтимоий гуруҳларнинг ҳам умумий бойлиги, деб қараш ҳақиқатга яқинроқ бўлади.
Демак, Ўзбекистонда демократик фуқаролик жамиятини барпо этиш вазифасини маънавий янгиланишларсиз амалга ошириб бўлмайди. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслик керак.
Демократия - бу кишиларнинг биргаликда ҳаёт кечириши, муаммоларни баҳамжиҳатлик билан ҳал қилиши, шахсий манфаатларни жамоа, миллат, давлат манфаатлари билан уйғун кўриши, бир сўз билан айтганда, муроса қилиш маданиятидир.
1983 йили жаҳоннинг 29 минтақаси олимлари, жамоат арбобларидан иборат “Гуманитар муаммоларни Ўрганиш бўйича Халқаро Комиссия” тузилди. Комиссия ХХ асрдаги гуманитар вазият ва уни такомиллаштириш устида изланди. Жазоир, Швейцария, Польша, Австрия, Хитой, Ҳиндистон, Мексика, Эрон, Швеция, Япония - жами 29 мамлакатнинг маърифатпарварлари дунёдаги гуманитар муаммоларни амалий Ўргандилар. “Инсоният ахлоқи”, “Глобал масалалар” (яъни экология, қашшоқлик, қуролланиш, терроризм, наркомафия), “Оммавий қирғин қуроллари”, “Қуролли тўқнашувлар”, “Дайди болалар”, “Озиқ-овқат инқирози”, “Чўл-саҳроларнинг кенгайиб бораётганлиги”, “Фавқулоддаги вазиятлар”, “Урушлар” каби ҳалокатли ҳолатларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил этиб, барча муаммолар инсоний туйғуларнинг сусайиши, яъни маънавий қадриятларнинг қадрсизланиши билан боғлиқ, деган хулосага келдилар. Уларнинг тўрт йиллик меҳнати натижаси бўлган китоб “Инсоният инсонийлигини сақлаб қола оладими?” (Нью Жерси, 1989) деган изтиробли ном билан жаҳон тилларида нашр қилинди.
2006 йил 2-3 ноябрда Хива ва Тошкентда Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишланган “Хоразм Маъмун академиясининг жаҳон илм-фани тараққиётидаги ўрни» мавзуида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш ҳақида Президентнинг (2004) қарори қабул қилинган эди. Бу юбилей ЮНЕСКО иштирокида ўтди. Президентнинг 1997 йилда қайта тикланган Хоразм Маъмун академияси, Хоразмнинг ХI асрдаги тарихи, маданияти, унинг ташкил топиши ва фаолияти, у ерда Ибн Сино, Беруний, Ибн Ироқ ва бошқа олимлар ишлаганлиги қайд этилди.
2007 йил 24–26 майда Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги нишонланди. Самарқанд Буюк Ипак йўлида жойлашган. Самарқанд Рим, Бобил, Афина тенгдоши. ЮНЕСКО Бош конференцияси 33-сессиясининг 2005 йил 20 июлдаги қарорига кўра 2750 йиллигини нишонлаш кўзланган эди. Улуғбек мадрасасида 150 дан кўп маъруза тингланди.
ЮНЕСКО томонидан Тошкентнинг 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилиниши муносабати билан 2007 йил 14–15 августида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилди.
Демократик жамият қуришнинг миллий-маънавий, ахлоқий негизларининг фалсафий илдизлари ҳақида фикр юритганда, унинг барча илмларнинг отаси бўлган фалсафа фани хулосаларига асосланиши назарда тутилади. Бунга уйғониш даври ва ўрта асрларда миллий давлатчилигини тиклай бошлаган Европа халқларининг ҳар бири ўзига хос маънавиятини яратганини мисол келтириш мумкин. Мазкур қадриятлар Рим империяси парчалангандан кейин Ўз давлатчилигига эга бўлган халқларнинг Ўзига хос қадриятлари ва менталитети заминида вужудга келган миллий фалсафалар асосида шаклланди. Шу боис ўша даврдаги итальян, инглиз, француз фалсафаси ўзи мансуб бўлган жамиятни бирлаштиришга хизмат қилди. Шу билан бирга, бу миллий мактаблар заминида вужудга келган фалсафий таълимотлар, маърифий қарашлар инсоният маданияти хазинасига катта ҳисса бўлиб қўшилди.
Жамият ва цивилизациялар ривожига улкан таъсир кўрсатган назариялар, таълимотлар ва мафкуралар мавжуд. Зардушт, Сократ, Платон, Конфуций, Алишер Навоий, Махатма Ганди ва бошқаларнинг бунёдкор ғоялари тарихда ўчмас из қолдирган. Соҳибқирон Амир Темурнинг бунёдкорлик ғоялари ва фаолияти Шарқ маданиятининг гуркираб ривожланишига буюк ҳисса қўшди.
Кант, Гегель, Ницше каби мутафаккирлар номи билан шуҳрат топган немис фалсафаси хусусида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Жумладан, ҳақиқий миллий хусусиятларга эга бўлган Гегель фалсафаси Австрия империясидан ажралиб, мустақиллик йўлини тутган Прусс монархиясининг давлат мафкураси даражасигача кўтарилган.
Миллий-маънавиятнинг дунёвий илдизлари маърифий дунёга хос сиёсий, иқтисодий, маданий муносабатлар мажмуидан иборатдир. Асрлар мобайнида инсоният босқичма-босқич дунёвийлик сари интилиб келди. Умумэътироф этилган тамойиллар ва қонун устуворлиги, сиёсий плюрализм, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби хусусиятлар дунёвий жамиятнинг асосини ташкил этади. Инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари, жумладан, виждон эркинлиги ҳам қонун йўли билан кафолатланади. Бундай жамият мафкураси «Дунёвийлик - даҳрийлик эмас» деган тушунча асосида ривожланади, яъни диннинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини асло инкор этмайди.
Миллий маънавиятнинг диний илдизлари деганда у инсон онги ва руҳиёти билан узвий боғлиқ экани ва шу боис унинг ғоявий илдизлари диний таълимотларга бориб тақалиши тушунилади. Яъни кўпгина мафкураларда «Забур», «Таврот», «Инжил», «Қуръон» каби илоҳий китоблар зикр этилган эзгу ғоялар муайян даражада ўз ифодасини топганини кўрамиз.
Хитой халқининг тараққиёт йўлини асослаб берган Конфуций ва Лао Цзининг таълимотлари ҳам диний қарашларга асосланган эди. Бу таълимотлар асрлар мобайнида мамлакатнинг миллий мафкураси бўлиб келган.
Дунёвий ва диний ғоялар бир-бирини бойитиб борган шароитда тараққиёт юксак босқичга кўтарилади. Бунга башарият тарихида ўчмас из қолдирган Имом Бухорий ва Мусо Хоразмий, Имом Мотрудий ва Абу Райҳон Беруний, Имом Fаззолий ва Ибн Сино, Имом Термизий ва Абу Наср Форобий сингари буюк заковат соҳиблари яшаб фаолият кўрсатган даврлар ёрқин мисол бўла олади.
Миллий-маънавиятнинг тарихий шаклларини, мазмун-моҳиятини азал-азалдан эзгулик ва ёвузлик, бунёдкорлик ва вайронкорлик ўртасидаги кураш диалектикаси белгилаб келади. Яъни босқинчилик, бошқалар ҳисобидан бойиш, тажовузкорлик, ақидапарастлик мафкураларига қарама-қарши ўлароқ, озодлик, мустақиллик ва адолат ғоялари узлуксиз майдонга чиқиб, халқларнинг музаффар байроғига айланган.

Демократик жамият қурилишида миллий ғоя ва маънавий негизларга таяниш зарурияти ҳамда унга зид жараёнларга қарши курашиш


2001 йил 18 январда Ўзбекистон Президентининг «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фани бўйича таълим дастурларини яратиш ва республика таълим тизимига жорий этиш тўғрисида»ги Фармойиши қабул қилинди10. Шунингдек, 2006 йил 25 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»11 қарори қабул қилинди.
Қарорга биноан Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳузуридаги Миллий мафкура илмий тарғибот маркази ўрнига Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг илмий-амалий йўналишда фаолият олиб борадиган, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ташкил этилди. Яъни Республика «Маънавият ва маърифат» маркази Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг амалий тарғибот йўналишида фаолият олиб борадиган Республика тарғибот марказига айлантирилди.

Download 67,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish