Миллий-маънавий негизларга таяниш демократик жамият қуришнинг зарурий шарти



Download 67,5 Kb.
bet8/10
Sana22.02.2022
Hajmi67,5 Kb.
#99334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq


1. Геосиёсий мақсадларга эришиш йўлидаги мафкуравий таъсир Ўтказишнинг «Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» деган қадимий тамойилининг қуйидаги йўллари мавжуд:
1) Мамлакат ичида ижтимоий парокандаликни келтириб чиқариш.
2) Минтақа давлатлари ўртасида турли зиддиятларни юзага келтириш. Минтақада гегемонликка асосланиб, давлатни заифлаштириш орқали ўз «иттифоқчисига» айлантиришга эришиш.
3) Халқаро майдонда муайян мамлакат ҳақида но тўғри, нохолис тасаввурларни шакллантириш.
2. Минтақада геостретегик манфаатларни ифодаловчи «Бўлиб ташла, ва ҳукмронлик қил» тамойилини тўлдиришга хизмат қилувчи «Имтиёзли ҳамкорликни белгилаш» тамойили ҳам мавжуд. Унинг мақсади:
1) Ҳар бир давлат ким баландир шиори билан имтиёзли ҳамкорликка асосланиши.
2) Айирмачиликни шакллантириш.
3) «Номақбул» давлатлар имкониятларини чеклаш.
4) Мақсад - муайян минтақага таъсир ўтказиш плацдармига эга бўлиш.
3. «Тенг ҳуқуқли ва Ўзаро фойдали ҳамкорлик» тамойили геостротегин манфаатларни рўёбга чиқариш ва давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлашнинг энг оқилона ва тўғри йўлидир. Ўзбекистон бунга амал қилиб келмоқда.
Баркамол шахс – демократик жамият таянчи. Маънавий баркамол инсон ҳақидаги ижтимоий-сиёсий қарашлар, фалсафий фикрлар тарихда куни кеча пайдо бўлган эмас. Унинг тарихий илдизлари Шарқ мутаффакирлари ижодий, фалсафий таълимотларига бориб тақалади. Айни пайтда дунёда энг ривожланган демократик мамлакатлар тарихий тараққиётини ўрганиш шундан далолат берадики, бирон-бир жамият дастлаб баркамол авлодни вояга етказмасдан туриб, буюк ўзгаришларни содир этолмаган. Мустақил Ўзбекистон тараққиётининг тақдири, унинг келажаги ҳам бундан мустасно эмас. Мамлакатимиз Президенти томонидан таъкидлаб келинаётганидек, ҳар қайси жамият, ҳар қайси давлат ва миллат қудрати, унинг табиий бойликлари ҳарбий кучига ва ҳатто ишлаб чиқариш технологияларига ҳам боғлиқлиги нисбийдир. Уни биринчи навбатда дунёга танитадиган, юксак маданиятли маънавий баркамол инсонлардир. Масалан, ана шу нуқтаи назардан ёндашиш муҳим аҳамиятга эгадир. Негаки, демократик жамиятнинг Ўзини ҳам фақат маърифатли, маънавий баркамол кишиларгина барпо этиши мумкин. Президент Ислом Каримовнинг Олий Мажлиснинг Биринчи чақириқ, биринчи сессиясида «Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари» маърузасида «Биз соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишимиз керак. Соғлом киши деганда фақат жисмоний соғломликни эмас, балки шарқона ахлоқ-одоб ва умумбашарий ғоялар руҳида камол топган инсонни тушунамиз» - деган фикрлари мамлакатимизда демократик жамиятни барпо этишда – баркамол авлодни вояга етказиш стратегик аҳамиятга эга эканлиги исботидир. Шу ўринда баркамол шахс тушунчаси, унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни масаласини таҳлил этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Албатта, Шарқнинг буюк алломалари асарларида комил инсон масаласи доимий равишда катта Ўрин олиб келинганлигига ва уларни безовта қилганлигига ҳам боғлиқ эмас.
Бу муаммога ўз муносабатини билдирган Юртбошимиз шундай дейди: «Қадимги аждодларимиз комил инсон ҳақида бутун бир ахлоқий талаблар мажмуасини, замонавий тилда айтсак, Шарқона ахлоқ кодексини ишлаб чиққанлар». Ва давом этиб «Комил инсон деганда, биз, аввал, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан Ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз. Онгли, билимли одамни олди-қочди гаплар билан алдаб бўлмайди. У ҳар бир нарсани ақл, мантиқ тарозисига солиб кўради. Ўз фикри-ўйи, хулосасини мантиқ асосида қурган киши, етук одам бўлади».15 Ана шундай баркамол, етук инсонларни тарбиялаб, вояга етказиш мустақилликни мустаҳкамлаш, уни кўз-қорачиғидай асраб-авайлаш талаб-эҳтиёжи билан боғлиқ бўлган объектив тараққиёт заруратидир.
Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий бундан беш аср олдиноқ комил инсонлар ҳақидаги таълимотини яратган эди. Унинг бу ҳақдаги фикрлари асосан «Маҳбуб ул-қулуб», «Ҳайрат ул-аброр», «Насойимул муҳаббат» асарида ўз ифодасини топган. Алишер Навоийнинг комил инсонга хос хусусиятлар, унинг Шарқона хислат ва фазилатларини батафсил санаб ўтган. У «Маҳбуб ул-қулуб» асарида «Одам икки дунёнинг энг азиз ва шароф маҳлуқидир», деган сўзни келтиради. А.Навоий фикрича, Парвардигорнинг оламни яратишдан мақсади инсон эди.
Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим тизимини ислоҳ қилиш масалалари. 1997 йил 29 августда Олий Мажлис 9-сессиясида Президентимиз Ислом Каримов “Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” ҳақида маъруза қилди. Бу маърузада таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг бош мақсад ва йўналишлари, стратегик йўналишлари белгилаб берилди. Мазкур сессияда 2 та тарихий хужжат ҳам қабул қилинди. 1. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва 2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури . “Таълим тўғрисида”ги қонун 5 бўлим 34 моддадан иборат. Бунда таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий 9 та принципи баён этилган бўлиб, таълим ва тарбиянинг инсонпарварлиги, демократик ҳарактерда эканлиги узлуксиз ва изчиллиги, умумий ўрта, ўрта махсус, касб- ҳунар, унинг дунёвий ҳарактери каби тамойиллар кўрсатиб берилган. Прездентимиз Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш босқичлари ҳақида гапириб ўтди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 5 бўлимдан иборат, унда
1) Муаммонинг ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш омиллари деб номланиб, унда ривожланишнинг эришилган даражаси камчилик ва муаммолар, ислоҳ қилиш омиллари чуқур очиб берилган.
2) “Миллий дастурнинг мақсади, вазифалари ва уни руёбга чиқариш босқичлари”да эса дастурнинг мақад ва вазифалари, дастурни руёбга чиқаришнинг 3 босқичи: а) 1997-2001; б) 2001-2005 ва; в) 2005 ундан кейинги йиллар ҳақида кенг фикр юритилган.
3) Кадрлар тайёрлаш миллий модели: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш принциплари, уни ислоҳ қилиш йўллари, узлуксиз таълим тизими ва турлари: мактабгача, умумий урта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртларидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим турлари берилган. Кадрлар тайёрлаш тизимида фан, ишлаб чиқариш масалалари ўрин олган.
4) Кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари берилган ва 5) дастурни руёбга чиқаришга доир ташкил ий чора- тадбирлар баён этилган. Ушбу Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши жуда катта тарихий аҳамиятга эга ҳам бўлди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида дастурнинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафқуравий қарашлар ва саркитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак манавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар миллий тизимини яратишдир дейилади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг биринчи босқичини амалга ошириш учун қушимча 65 млрд. сўм ажратиш, қўшимча маблағ бериш такидлаб Ўтилган эди ва у бугунги кунда амалга оширилди. Биринчи босқични рўёбга чиқариш учун унинг хуқуқий асослари барпо этилди. Иккинчи босқич даврида эса асосий эътибор унинг сифат босқичи бўлиб бунда таълим соҳасини янада такомиллаштириш билан боғлиқ жиҳатларга эътибор берилди. 1997 йил 6 октябрда Президентнинг “ Таълим- тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида” фармони қабул қилинди. Мазкур қонун ва фармонлар асосида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга бағишлаб, бир қатор қонун ва норматив ҳужжатлар қабул қилинди.
Кадлар тайёрлаш миллий дастурининг ҳал қилувчи бўғини бўлган лицей ва коллежлардаги мавжуд аҳволни яхшилаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, унинг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор бериш зарур. Зеро, янги ҳаётни эскича қараш ва ёндашувлар билан қуриб бўлмайди. (Маърифат, 2005 йил 19 февраль).
Демак, Президентимиз ҳар қандай ташкилот бўлмасин мутасадди раҳбарнинг ўз ишига бўлган жавобгарлигини ошириш, билдирилган ишончга масъулият ҳисси билан ёндашмоқ лозимлигини алоҳида таъкидладилар.
2005 йил 2 июндаги “2005 – 2006 Ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига қабул тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, олий ўқув юртларини давлат гранти асосида битирган ёш мутахассис таълим муассасаларида 3 йил мажбурий ишлаб бериши белгиланган. Ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда 2006 йилда олий таълим муассасаларини тугатган жисмоний тарбия ўқитувчилари йўлланма бўйича республикамизнинг мазкур фан муаллималарига эҳтиёж бор мактабларга ишга тақсимланди.

Download 67,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish