Мн-319 гурух талабаси кувондиков фирдавс савол ва топшириқлар ва уларнинг жавоблари


Ёшларда фуқаролик позисиясини шакллантиришнинг ижтимоий-маънавий ва ахлоқий жиҳатлари



Download 22,45 Kb.
bet2/8
Sana21.02.2022
Hajmi22,45 Kb.
#53388
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Fuqarolik 14

2.Ёшларда фуқаролик позисиясини шакллантиришнинг ижтимоий-маънавий ва ахлоқий жиҳатлари.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш кучли давлатдан, кучли фуқаролик жамиятга ўтиш концепцияси замирида инсон эркинликларини фуқаро, ҳалқ манфаатларига мос ҳолда босқичма-босқич юзага чиқариш асосий вазифа сифатида белгиланган. Маълумки, қонунларнинг ҳар бир моддасида инсоннинг муайян йўналишдаги эркинликлари берилади. Лекин ёдда тутмоқ керак-ки, бундай тартиб, йўл-йўриқ ёки имконият фақат битта фуқаронинг эркинлигини юзага чиқариш учунгина жорий этилган эмас. Балки бу ҳуқуқий меъёр барча учун тенг асосга эга. Фуқаролик туйғуси эса шахснинг “Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган маданий жараёнлар аҳлоқий қадриятларнинг ўтмиш билан келажакни узвий алоқадорлигини таъминлаб, тарихий мероснинг нодир неъматларини ўзгартириш асосида шаклланади”. Фуқаролик жамиятининг асосий мезонларидан бири бу фуқароларнинг юксак даражада онг ва маданиятга эга бўлишликлари ҳисобланади. Шу нуқтаи-назардан қараганда, фуқаролик жамиятида фаол, ташаббускор, ғайратли, фақат яратувчанлик, ижодкорлик руҳи ва кайфияти билан яшовчи шахсларга эътибор ва эҳтиёж катта бўлади. Бундай юксак интеллектуал салоҳият тафаккур эркинлигининг қай даражада шаклланиши билан узвий боғлиқ. Жамиятнинг инсон учун яратган реал иқтисодий қулайликлари ва имкониятлари, юридик ҳақ-ҳуқуқлари, қарор топган ахлоқий ва маънавий муҳит унинг тафаккури эркин, илғор ва юксак идеалларни кўзлаши билан уйғунлашмоғи лозим. Олимларимизнинг кузатишича, фуқароларнинг ижтимоий воқеликка янгича, мустақил ва эркин тафаккур асосида ёндашиши юқори кўрсаткичга эга. Айни пайтда, психолог ва социологларнинг нуқтаи назарича, янги шаклланаётган фуқаролик жамияти ривожи кўп жиҳатдан шахс онги, характери ва дунёқарашини коррекциялаб боришни талаб этмоқда.


3.Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати.
Фуқаролик жамият асослари шаклланаётган республикамизда, ёшларимизнинг фаолликни юксалтириш, уларда миллат, халқ ва жамият олдидаги бурч ҳамда масъулиятини юракдан ҳис қилиш туйғуларини камол топтириш ҳамда уларнинг онгу шуурида мустахкам ҳаётий позицияни, эътиқод ҳамда маслакни шакллантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда таълим тизимининг барча босқичларида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган дарс соатлари, ўқув курслари йўлга қўйилган. Мазкур саъй-ҳаракатларни амалга ошириш, эгаллаган билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларини мустаҳкамлаш, қолаверса, бу борада фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш келажакда натижалар келтиради. Зеро, замонавий таълимнинг мақсади ҳар бир кишига ўз фаолияти учун зарур бўлган янги билимларни олиш ва уларни жамият ҳаётига тадбиқ этиш имкониятини яратишдан иборатдир. Шу боис тарбиявий ва ўқув ишлари шахснинг интеллектуал онг ва маданият даражасини инсон, жамият, давлат манфаатларига жавоб берадиган энг муҳим принципларни англаб етишга қадар оширишга йўналтирилиши лозим. Айниқса фуқаролик жамиятини барпо қилишда фуқаро онги, маданияти, даҳлдорлик ҳисси ва масъулиятини юксалтириш ҳамда такомиллаштиришни ҳозирги талаб даражасида йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эгадир. Албатта, ёшлар фаолиятида ушбу зарурий масала ўзининг долзарб жиҳатлари билан ажралиб туради ва самарали тарзда амалга оширишни йўлга қўйишимиз лозимлигини яна бир бор қайд қиламиз. Фуқаролик маданиятини юксалтиришда таълим беқиёс ўрин тутади. Бугунги кунда ҳам олдимизга қўйган асосий мақсад - фуқаролик жамиятини барпо этиш ва уни такомиллаштириш учун Миллий дастурда кўзда тутилган билимли, онгли, тафаккури озод, замонавий дунёқарашли, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ инсонларни тарбиялашга янада муҳим эътибор қаратиш ва бу масалалар таълим ислоҳотларининг бош вазифаси деб қабул қилиб, уни амалга оширишдан иборат. “Таълим тўғрисида”ги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида яратилган ва амалга оширилаётган янги таълим модели айнан ана шу мақсадга эришиш йўлида ўзининг янгича таълим ва тарбиявий жараёнини шакллантириб бормоқда. Фарзандларимиз тўққиз йиллик ўрта таълимни тамомлаб, ўз хоҳиш иродаси ва интилишига қараб икки турдаги уч йиллик ўқув юртларида-академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълимни мажбурий – ихтиёрий давом эттириш имкониятларига, буларни тугатганлар эса олий ўқув муассасаларига киришда бир хил ҳуқуқларга эга бўлдилар. Унутмаслигимиз керакки, маърифат халқимиз, миллатимиз қонидадир. Бизда қадимдан “Маърифатли инсон” тушунчаси анча кенг маънони англатади. Анъанавий шарқона қарашга кўра, маърифатлилик–фақат билим ва малака эмас, айни пайтда чуқур маънавият ва гўзал аҳлоқ дегани ҳамдир. Халқимиз билимли, камолотли инсон деганида айнан шундай одамларни кўз олдига келтиради. Шунинг учун хам Кадрлар тайёрлаш миллий моделимизнинг бутун моҳияти миллий тарихимиз ва ҳаётимиз билан боғланиб кетган. Шу тариқа Ўзбекистонда бевосита ўзимизга хос, ўзимизга мос бўлган такрорланмас, буюк тарихимиз, анъаналаримизга асосланган ва, шу билан бирга, ҳозирги давр талабларига жавоб бера оладиган Кадрлар тайёрлаш миллий модели яратилди. Дастуримизнинг, моделимизнинг миллийлиги ҳам айнан шулардан иборатдир.



Download 22,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish