“moliya” fanidan O’quv-uslubiy majmua


мавзу. Молиянинг моҳияти ва функциялари



Download 6,94 Mb.
bet168/195
Sana31.01.2023
Hajmi6,94 Mb.
#906037
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   195
Bog'liq
“moliya” fanidan O’quv-uslubiy majmua

МОЛИЯНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ (1-МОДУЛ)
1 мавзу. Молиянинг моҳияти ва функциялари

Молия ва давлатнинг вужудга келиши, унинг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг ривожланиши. Товар-пул, тақсимлаш, қайта тақсимлаш муносабатлари ва молия. Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, тараққиёт қонуниятлари, товар-пул муносабатларининг қамраб олиш соҳаси ва ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли, жамиятнинг иқтисодий тузуми, давлатнинг табиати ва функциялари билан белгиланиши. Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини ифодаловчи таъриф. Молия ва молиявий муносабатларнинг характерли белгилари. Молиянинг тақсимлаш ва назорат функциялари. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Молия ёрдамида ифодаланадиган пул муносабатлари. Молия ва ЯИМ ҳамда МДни тақсимлаш, қайта тақсимлаш. Замонавий иқтисодиёт ва давлат молияси. Молия ва ишлаб чиқариш кучлари тараққиётининг даражаси. Мамлакат иқтисодиётининг аҳволи ва молия. Молиянинг моддий мазмуни. Молия иқтисодий категория сифатида.
2 мавзу. Молиявий тизим

Молиявий тизимнинг соҳалари ва бўғинлари. Молиявий тизимнинг таърифи. Давлат молияси, маҳаллий молия, хўжалик юритувчи субъектлар молияси ва уларнинг бўғинлари. Молиявий тизимнинг ҳар бир соҳаси ва бўғинида шаклланувчи пул фондлари ҳамда уларни даромад манбалари, улардан фойдаланишнинг ўзига хос шакллари ва методлари. Молиявий тизим функциялари. Молиявий тизимни иқтисодиётни бошқаришдаги роли.
3 мавзу. Молиявий қарорлар

Молиявий қарор. Унинг ўзига хос хусусиятлари. Уй хўжаликлари қабул қиладиган молиявий қарорлар ва уларнинг асосий типлари: пул маблағларини истеъмол қилиш ва жамғариш тўғрисидаги қарорлар, инвестицион қарорлар, молиялаштириш хусусидаги қарорлар, риский бошқарув ҳақидаги қарорлар. Инсоний эҳтиёжлар ва молия назариясига мувофиқ уларнинг молиявий қарорлар қабул қилишда акс этиши. Фирмалар қабул қиладиган молиявий қарорлар. Фирманинг таърифи. Фирмага хос бўлган хусусиятлар. Корхоналар молияси ва корпоратив молия. Капитал. Жисмоний ва молиявий капитал. Стратегик режалаштириш ва стратегик мақсадлар. Инвестицияларни режалаштириш. Инвестицион лойиҳа. Молиялаштиришнинг оқилона таркибий тузилмаси. Асосий ва айланма
капитални бошқариш. Фирма молиясини умумий бошқариш. Фирмалар қабул қиладиган молиявий қарорларга таъсир қилувчи асосий омиллар. Фирманинг молиявий сиёсати.
4 мавзу. Молиявий сиёсат

Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари. Молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланиши. Молиявий сиёсатнинг молиявий бошқарув тизимида энг асосий элемент ҳисобланиши. Молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги мустақил фаолияти эканлиги. Унинг давлатнинг у ёки бу иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожланиш дастурини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилганлиги. Молиявий сиёсатнинг таркибий қисмлари (йўналишлари). Бюджет сиёсати, солиқ сиёсати, пул сиёсати, кредит сиёсати, баҳо сиёсати, инвестицион сиёсат, ижтимоий-молиявий сиёсат, бож сиёсати. Бюджет сиёсатини белгиловчи омиллар, унинг фақат бюджет жараёнига тегишли эмаслиги.
5 мавзу. Молиявий бошқарув

Молиявий бошқарувнинг мазмун-моҳияти. Таърифи, мақсади ва вазифалари. Молиявий бошқарувнинг бошқариладиган (объектлар) ва бошқарувчи (субъектлар) тизимлар ягоналигидан иборатлиги. Молиявий бошқарувнинг асосий методологик тамойиллари, усуллари ва шакллари. Молиявий режалаштириш, башоратлаш (прогнозлаштириш), дастурлаштириш, молиявий тартибга солиш, молиявий назорат, молиявий қонунларни (қонунчиликни) қабул қилиш, молиявий ресурсларни жалб қилиш.
Молиявий бошқарув органлари ва уларнинг вазифалари. Молия тизимини умумий бошқариш ва уни амалга оширувчи органлар.
6 мавзу. Молиявий режалаштириш ва тартибга солиш

Молиявий режалаштириш ва тартибга солиш. Ҳар қандай ижтимоий- иқтисодий жараёнларни бошқариш тизимининг асосий босқичларидан бири режалаштириш эканлиги. Унинг истиқболга йўналтирилган қарорларни қабул қилиш бўйича фаолият деб талқин қилиниши. Молиявий режалаштиришнинг таърифи. Молиявий режалаштириш ва молиявий режа. Молиявий режалаштиришнинг ҳаракатланиш доираси. Унинг асосий вазифалари. Молиявий режалаштириш амалиётида қўлланиладиган асосий усуллар. Молиявий режалаштириш жараёнининг асосий босқичлари. Молиявий режалаштириш турлари. Молиявий режалаштиришнинг функциялари ва ўзига хос хусусиятлари. Молиявий тартибга солиш.
Молиявий тартибга солишнинг корхона фаолиятига таъсири. Молиявий тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари. Молиявий тартибга солиш усуллари.
7 мавзу. Молиявий назорат

Молиявий назорат: мазмуни, назорат соҳалари, объекти, предмети, тизими, вазифалари, тамойиллари. Молиявий назоратнинг йўналишлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Молиявий назаратнинг қамраб олиш соҳаси. Молиявий назоратнинг предметини ифодаловчи молиявий кўрсаткичлар. Молиявий назорат молия функцияларининг амалга оширилиш шакли эканлиги. Молиявий назорат соҳалари: давлат молиявий назорати, нодавлат молиявий назорати. Молиявий назоратнинг ўз ичига олувчи текширувлари. Молиявий назорат тизимининг элементлари. Молиявий назоратнинг олдида турган энг асосий вазифалар. Молиявий назоратни ташкил этишнинг тамойиллари: мустақиллик, объективлик, компетентлик (лаёқатлилик, қодирлик), ошкоралик. Молиявий назоратнинг амалий характер касб этувчи тамойиллари. Давлат молиявий назорати органларининг вазифалари ва функциялари. Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа давлат органларининг молиявий назоратни амалга ошириш борасидаги вазифалари. Ички фирмавий (корпоратив) назорат, тижорат банклари томонидан мижоз-ташкилотлар устидан назорат, аудиторлик назоратлари. Уларнинг мазмуни, фарқли жиҳатлари, ваколатлари, ҳуқуқлари.
8 мавзу. Молиявий янгиликлар

Молиявий янгиликлар ва бозорнинг “кўринмас қўли”. Молиявий янгиликларнинг айрим тадбиркорлар ва фирмаларнинг ҳаракатлари натижасида юзага келиши. Ўзининг фойдаси учун ҳаракат қилаётган индивиднинг унинг мақсадига кирмайдиган натижага “кўринмас қўл” томонидан йўналтирилиши. Молиявий соҳада инновацияларнинг юзага келишига туртки бўладиган асосий иқтисодий манфаатларнинг инсон фаолиятининг бошқа ҳар қандай соҳасида ҳаракат қилувчи манфаатлардан ҳеч қандай фарқ қилмаслиги. Инновациялар ва технологияларнинг ривожланиши.
9 мавзу. Молиявий бозорлар

Молиявий бозорлар. Замонавий молиявий бозорнинг энг умумий кўринишлари: пул бозори, капитал бозори, фонд бозори, валюта бозори. Пул бозорига хос характерли хусусиятлар. Қарз инструментларини
муомалага чиқарувчилар. Молиявий бозорда молиявий активларнинг сотилиши ва сотиб олиниши. Молиявий активларнинг асосий турлари: қарз мажбуриятлари, акциялар, ҳосилавий қимматли қоғозлар. Қисқа ва узоқ муддатли қарз мажбуриятлари. Опционлар ва форвард шартномалари. Молия бозори ставкалари. Молия бозори ставкаларини шаклланиши. Фонд бозори элементлари. Давлат қиммат қоғозларини фонд бозорида жойлашуви.
10 мавзу. Молиявий воситачилар

Молиявий воситачиларнинг умумий таркиби. Банклар. Уларнинг асосий функциялари. Банкларнинг турлари. Универсал банклар ва тижорат банклари. Ихтисослаштирилган банклар. Бошқа депозит-жамғарма ташкилотлари. Жамғарма банклари, ссуда-жамғарма ассоциациялари ва кредит уюшмалари. Суғурта компаниялари. Уларнинг асосий функциялари. Суғурта полислари. Суғурта турлари. Суғурта мукофотлари. Пенсия фондлари. Пенсияни режалаштириш дастурлари. Пенсия дастурларининг турлари. Ўзаро фондлар. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Ўзаро фондларнинг икки асосий тури. Инвестицион банклар ва уларнинг асосий вазифалари. Андеррайтинг ва қимматли қоғозларга обуна бўлиш. Венчур компанияларга капитал тикадиган фирмалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Активларни бошқарувчи фирмалар. Информацион хизматлар тақдим этадиган фирмалар.
11 мавзу. Молиявий ҳисобот: мазмуни, вазифалари ва турлари

Молиявий ҳисоботнинг мазмуни. Молиявий қарорлар қабул қилишда уларнинг ўрни ва роли. Молиявий ҳисобот функциялари: фирманинг эгалари ва кредиторларига фирманинг жорий молиявий аҳволи ҳамда ўтган даврда унинг фаолияти қанчалик самарали бўлгани тўғрисида маълумот бериш, фирма эгалари ва кредиторларига компания фаолияти самарадорлигининг асосий режа кўрсаткичларини аниқлаш ва менежерлар фаолиятини тартибга солиш имконини бериш, қулай шаблон-моделлар тузиш ва улардан молиявий режалаштириш жараёнида фойдаланиш. Молиявий ҳисобот турлари: баланс, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот. Уларнинг қисқача тавсифи. Молиявий ҳисоботга тушунтириш: компаниянинг қандай ҳисоб усулларидан фойдаланганини кўрсатиш, баъзи активлар ва мажбуриятларга батафсил тавсиф бериш, фирма акциядорлик капитали тузилмаси тўғрисида маълумот, асосий операциялар тўғрисида маълумотлар, балансдан ташқари ҳисобварақлар.
12-мавзу. Молиявий ҳисоботларда молиявий коэффициентлардан фойдаланиш

Молиявий коэффициентлар. Молиявий коэффициентлар ўртасидаги ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар. Рентабеллик кўрсаткичлари. Активларнинг айланувчанлиги кўрсаткичлари. Ўз маблағи ёки қарз олинган маблағлардан молиялаштириш ёки молиявий “дастак”. Молиявий левериж кўрсаткичлари. Ликвидлик кўрсаткичлари. Бозор қиймати (баҳоси) кўрсаткичлари. Молиявий коэффициентлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар. Молиявий “ричаг” (дастак) самараси. Фоиз ставкаси ва фаолият циклининг ROEга таъсири. Молиявий коэффициентлардан фойдаланиш асосида таҳлилни чеклаш.
13-мавзу. Пулнинг даврий қиймати ва пул оқимларининг


Download 6,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish