Муқимий номидаги Қўқон Давлат педагогика институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2102-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида



Download 39 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi39 Kb.
#304544
Bog'liq
Ҳуқуқбузарлик 08.09.2021 прокурор ёрдамчиси


Данғара тумани ХТБ тасарруфидаги 26 умумий ўрта таълим мактабида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
2021 йил 8 сентябрь Эски шилдир қ.
Қатнашдилар: Мактаб директори Д.Қурчиев, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари М.Турғунова, А.Боязқулов, Данғара тумани ХТБ хуқуқшуноси А.Усмонов, Вилоят прокуратураси ходими Т.Мирхисенов, педагоглар ва ходимлар.

К У Н Т А Р Т И Б И:


1. Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш


Э Ш И Т И Л Д И:

Йиғилишни мактаб директори Д.Қурчиев олиб борди.


Д.Қурчиев томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича бир нечта қонунлар, ҳусусан Президентимизнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги, бу орқали давлат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик олдида турган муҳим вазифалар аниқ ва равшан белгиланганлиги ҳусусида алоҳида тўҳталиб ўтилди. Сўнгра кун тартибидаги масала йиғилганларга таништирилди.
Шундан сўнг Вилоят прокуратураси ходими Т.Мирхисенов сўз олиб, шундай деди: Ўзбекистонда мустақиллик қўлга киритилган дастлабки кунлардан бошлаб жамиятда барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини асраш устувор вазифалардан бирига айланди. Ушбу вазифаларни бажарувчи давлат органлари тизимида ички ишлар органлари, хусусан унинг профилактика хизмати ҳуқуқий мақоми, ўз фаолиятини кенг жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда амалга ошириши жиҳатидан алоҳида муҳим ўринга эгадир. Бугунги кунда ёшларимизни ҳар томонлама баркамол инсон бўлиши учун асосий қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида: «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир» дея таъкидланган. Вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишининг сабаби бўш вақтларини назоратсиз қолдириш нима иш билан шуғулланаётганлигига эътибор бермаслик оқибатида келиб чиқмоқда.
Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг асосий сабабаларидан бири, бу ўқиш ва билим олишга нисбатан эътиборсизлик билан муносабатда бўлиш. Иккинчи сабаби, “бекорчи” вақт ўтказишга интилиш. Вояга етмаган хуқуқбузарларнинг кўпчилиги ўз қилмишларини турли хил шарму-хаёсиз, ваҳший, жангари каби фильмлардаги ўйин (образ) ларнинг сабаби қилиб кўрсатадилар. Учунчи сабаб, бу моддий эҳтиёжларни чексиз ошиб кетишидир. Бунинг асосий сабаби, аксарият ҳуқуқбузарликка йўл қўйган усмирлар ўзларининг бош мақсадлари қилиб турли хил қимматбаҳо буюмларга эга бўлишни кўрсатганлар. Қиз болаларда биринчи ўринда қимматбаҳо атир-упалар, турли хил заргарлик буюмлари, замонавий кийим-кечакка эга бўлиш бўлса, ўғил болаларда эса кўпроқ замонавий техник-воситалар, автотранспорт воситалари ва шу кабиларга тезроқ эга бўлишдир.
Данғара тумани ХТБ хуқуқшуноси А.Усмонов хулоса қилиб шундай деди, ҳозирги пайтда вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш долзарб муаммолардан биридир. Чунки келгуси ишларнинг давомчилари айнан ўсиб келаётган ёш авлоддир, улар давлатнинг келажагини белгилайди. Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун, аввало уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашимиз ва бартараф этишимиз мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, жойларда умумий профилактикадан унумли фойдаланиш ёшлар тарбиясига бевосита масъул шахслар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни яхши йўлга қўйилиши ижобий натижаларни беради. Бундан ташқари ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган вояга етмаганлар билан якка профилактик тарбиявий ишларни юритишда уларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олиб ташкиллаштирилиши ҳам мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек, ўқувчилар томонидан мактаб ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилинмаслиги уларнинг ота ёки онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий чора кўрилишига сабаб бўлиши хақида алохида таъкидланди.
Йиғилиш давомида кўрилаётган масала юзасидан мухокамалар хам бўлиб ўтди.


Қарор қилинди:
1. Вилоят прокуратураси ходими Т.Мирхисеновнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мактаб ўқувчиларининг мобил телефонлардан фойдаланиши, давомати, мактабга ўқувчи формасида келиши юзасидан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, синф рахбарлари, мактаб ёшлар етакчиси, ЧҚБТ рахбарларининг масъулиятлари оширилсин.
3. Тартиб интизомни бузган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилсин.
4. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва синф рахбарларига узлуксиз равишда дарс қолдирувчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишларини олиб бориш ва зурур холларда улар тўғрисидаги маълумотларни ҳудуд профилактика инспекторига тақдим этиш вазифалари топширилсин.
Мактаб директори Д.Қурчиев


Котиба С.Рустамова
Download 39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish