Мундарижа Кириш i-боб тикланиш ва тарақҚиёт жамгармасининг


Давлат инвестиция дастурини амалга оширишда Тикланиш



Download 56,6 Kb.
bet6/7
Sana22.04.2022
Hajmi56,6 Kb.
#572361
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
kurs ishi

2.1. Давлат инвестиция дастурини амалга оширишда Тикланиш
ва тараққиёт фондининг иштироки таҳлили
Бугунги кунда мамлакатимизда таркибий ўзгаришлар ва юксак
технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш
соҳаларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш,
иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини жадал ривожлантириш учун
инвестициялар ва инвестиция фаолиятини бошқариш услублари ва
механизмларини такомиллаштириш давр талаби, заруратга айланмоқда.
Мамлакат миқёсидаги инвестиция фаолиятини самарали амалга
ошириш ва бошқариш
мақсадида инвестиция дастури ишлаб чиқилади. Инвестиция дастури
- республика иқтисодиётини барқарор ва тадрижий ривожлантиришга
эришишга, табиий, минерал-хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат
ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан республика айрим
тармоқлари ва минтақаларини таркибий ўзгартиришнинг асосий
устуворликларини ва стратегик вазифаларини амалга оширишга
йўналтирилган бир-бири билан ўзаро боғланган чора-тадбирлар комплекси
бўлиб, ҳар йили Президентнинг махсус қарори билан тасдиқланади.
Инвестиция дастурларида муайян даврда амалга оширилиши
мўлжалланган лойиҳалар, уларнинг бажарилиш босқичлари ва
сарфланиши кўзда тутилган маблағлар қиймати ҳудудлар ва тармоқлар
бўйича акс эттирилади. Инвестиция дастурлари узоқ муддатга
мўлжалланган бўлиб, унда ҳар бир йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар
алоҳида ифодаланган бўлади.
Шунингдек, мамлакатимизда тexник модернизациялаш бўйича
тармoқ дастурлари ҳам ишлаб чиқилиб, уларда иқтисодиётимизнинг
етакчи тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш,
ишлаб чиқаришнинг замонавий андозаларига ўтиш, тежамкор ва самарали
технологияларни қўллаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда
тутилади.
Жумладан, мамлакатимизда 2009-2014 йилларга мўлжалланган
ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта
қуроллантириш бўйича муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чоралари
дастури умумий қиймати 42,51 млрд. долл.дан иборат 852 та инвестиция
лойиҳасини ўз ичига олади.
Хусусан, нефть-газ тармоғига 21536 миллион доллар, тоғ-кон ва
металлургия саноатига1876 миллион доллар, машинасозлик саноатига
1176 миллион доллар, энергетикага 4517 миллион доллар, қурилиш
молларини ишлаб чиқариш саноатига 983 миллион доллар, кимё саноатига

3078 миллион доллар, транспорт ва инфратузилма саноатига 5787 миллион


доллар, енгил саноатга 870 миллион доллар, “Навоий эркин индустриал-
иқтисодий зонаси”га 596 миллион доллар ва бошқаларга 2101 миллион
доллар йўналтирилади. Ушбу маблағларнинг таҳминан 50 фоизи чет эл
инвестициялари, 30 фоизи Ўзбекистон корхоналари ва компанияларининг
хусусий маблағлари, 20 фоизи Ўзбекистон тижорат банкларини қайта
қуриш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларига тўғри келади (2.1-
расм).
Давлат инвестиция дастурини молиялаштириш манбалари бўлиб
қуйидагилар ҳисобланади.
Марказлаштирилган инвестицияларга бюджет маблағлари,
бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, Тикланиш ва тараққиёт
жамғармаси, хорижий инвестициялар ва давлат кафолати остидаги
кредитлар ва бошқалар киради.
Марказлаштирилмаган инвестицияларга аҳоли, корхоналар
маблағлари, тижорат банклари кредитлари, тўғридан-тўғри хорижий
инвестициялар ва кредитлар ва бошқалар киради.
Марказлаштирилган инвестициялар фақатгина қуйидагиларга
ажратилади:
-республика иқтисодиётининг устувор йўналишлари бўйича
инвестицион лойиҳаларни, давлатнинг мақсадли дастурлари ва
давлатлараро келишувларни амалга оширишга;
-янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни тиклашга,
сув хўжалиги қурилишига ва кичик гидроэнергетикани ривожлантиришга;
-аҳоли пунктлари ва биринчи навбатда индивидуал қурилишлар
массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантиришга;
-маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва ижтимоий
инфратузилманинг бошқа тармоқлари объектлари қурилишига;
-давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари,

давлат илмий муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш


ва мустаҳкамлашга;
-умумдавлат табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига ва табиий
офатлардан ҳимоялаш иншоотлари қурилишига.
Мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этилаётан инвестициялар
манбалари ва улардан фойдаланиш борасида ижобий сифат ўзгаришлари
рўй бермоқда. Молиялаштириш манбалари таркибига тўхталадиган бўлсак
(2.1-жадвал), 2011 йилда умумий инвестициялар ҳажмида давлат бюджети
маблағлари 5,1 фоиз, 2012 йилда эса 4,5 фоиз; чет эл инвестициялари
таҳлил қилинаётган йилларда мос равишда 25,3 ва 25,5 фоиз; корхоналар
ва аҳоли маблағлари мос равишда 49 ва 42,6 фоизни ташкил этган. Таҳлил
қилинаётган йилларда молиялаштириш манбаларида марказлашган
манбаларнинг пасайиб бориш, марказлашмаган манбаларнинг эса ортиб
бориш тенденцияларини кузатишимиз мумкин.

Ўзбекистон жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳукм сураётган


бир шароитда ҳам улкан хорижий инвестициялар йўналтирилаётган
мамлакатлар гуруҳидан жой олмоқда. Бунга, албатта, мамлакатимизда
олиб борилаётган ва узоқ стратегик мақсадларни кўзлаган инвестиция
дастурлари ҳамда қулай инвестиция муҳити яратилгани асосий омил
бўлмоқда. Давлат инвестиция дастурлари доирасида жалб қилинган
хорижий инвестициялар ҳажми 2012 йилда 2006 йилга қараганда қарийб
тўрт баробарга кўпайган. Жадвал маълумотларидан кўринадики,
инвестицияларнинг молиявий манбалари таркибида давлат бюджетининг
улуши 2005 йилдаги 12,7 фоиздан 2013 йилда 4,8 фоизга пасайиши
режалаштирилган. Чет эл инвестицияларининг улуши эса, аксинча, 19,2
фоиздан 23,2 фоизга кўтарилиши режалаштирилган. Бу энг аввало
Президентимиз томонидан мамлакатни модернизация қилиш ва
иқтисодиётни диверсификация этиш жараёнининг тўғри ва аниқ олиб
борилаётгани натижасидир.
Юқорида таъкидланганидек, мамлакатимизда инвестицияларни жалб
этишда аввалo ички манбаларни сафарбар этишга устувор аҳамият
қаратилмоқда. Бу янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки мавжуд ишлаб
чиқариш қувватларини янада кенгайтиришда инвесторларнинг ўз
молиявий ресурслари – корхона фойдаси, амортизация ажратмалари, пул
жамғармалари ва бошқалардан кенгроқ фойдаланиш зарурлигини
англатади. Чунки, ички манбаларнинг тўлиқ сафарбар этилиши, бир
томондан, мавжуд иқтисодий ресурслардан тежамли ва оқилона
фойдаланишни таъминласа, бошқа томондан, инвестицияларнинг
самарадорлигини оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрда
имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилга мўлжалланган
инвестицион дастури тўғрисида”ги 1668-сонли қарорининг 1-иловасида
жами капитал маблағлар 23679701 миллион сўм этиб режалаштирилган
эди. Бу кўрсаткич 2011 йилга нисбатан 14,2 фоизга кўп демакдир.
Иқтисодиётга йўналтирилган жами капитал қўйилмаларнинг 24,2 фоизи
марказлаштирилган инвестицияларни ташкил этган бўлса, қолган 75,8
фоизи марказлашмаган маблағлар, яъни корхоналар маблағлари, тижорат
банклари кредитлари ва аҳоли маблағларидан иборат бўлган.

Инвестицион жозибадорлик объект сифатида муайян


бир миқёсда, яъни биронта лойиҳа, корхона, минтақа, тармоқ ҳамда
мамлакат даражасида кўрилиши мумкин. Эътиборли жиҳати шундаки,

мазкур тизимда корхона асосий таянч нуқта ҳисобланиб, ҳар бир


инвестиция лойиҳаси муайян бир корхона миқёсида амалга оширилади,
ушбу корхона эса иқтисодий фаолият туридан келиб чиқиб, муайян
тармоққа (соҳага) тегишли бўлади. Шунингдек, у маълум бир минтақада
жойлашгани сабабли минтақавий инвестиция жозибадорлигини акс
эттирса, барча минтақалар бирлаштирилганда мазкур кўрсаткич мамлакат
даражасида акс эттирилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари муҳим инвестиция
институти ҳисобланади. Чунки иқтисодиётни таркибий қайта қуриш ва
модернизация қилиш, корхоналарда ишлаб чиқаришни технологиялар
билан қайта жиҳозлаш мақсадида қўйиладиган инвестицияларни
маблағлар билан таъминлашни банклар иштирокисиз тасаввур қилиб
бўлмайди
Иқтисодиётнинг етакчи, авваламбор базавий тармоқларини
модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни ва
шунингдек, самарали таркибий ўзгаришлар ва инвестиция сиёсатини
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан
2006 йилда ташкил этилган, низом жамғармаси бугунги кунда қарийб 7
миллиард доллардан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш
ва тараққиёт жамғармасининг роли тобора ортиб бормоқда.
Жамғарманинг энг асосий вазифаларидан бири – иқтисодиётнинг
етакчи тармоқлари ривожи, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш
инфратузилмасининг шаклланиши билан боғлиқ устувор вазифаларни
амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган стратегик
инвестиция лойиҳасини молиялаштиришдан иборат.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда 2013 йил учун амалга


ошириш белгилаб олинган инвестиция дастурида молиялаштиришнинг
сезиларли қисми корхона маблағлари (30 фоиз) ҳамда тўғридан-тўғри
хорижий инвестицияларни жалб этиш (17 фоиз) орқали амалга оширилиши
режалаштирилган (2.2-расм). Тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз
маблағлари, аҳоли маблағлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
фаолиятида корхона маблағлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар
кўламини ошириш ва бунинг натижасида ишлаб чиқаришнинг техник ва
технологик қувватларини модернизация қилиш, меҳнат унумдорлигини
ошириш орқали аҳолининг юқори даромад олишига эришиш, шу асосда
халқимиз фаровонлигини юксалтириш мақсад этиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг устувор тармоқларини
ривожлантириш учун миллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш
сиёсати мавжуд маблағлардан, вақт ва имкониятдан самарали
фойдаланишга, амалдаги шарт-шароитлардан келиб чиқиб, бойликларни
самарали жойлаштириш ва шу йўл билан мамлакатимиз иқтисодиётини
юксалтириш, унинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишини
рағбатлантириш йўли билан инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор
тармоқларига жалб қилишга ҳамда улардан самарали фойдаланишга
қаратилган.
Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилишнинг ҳозирги
босқичида инвестиция фаолиятини амалга ошириш механизмларини янада
такомиллаштириш талаб этилмоқда. Инвестиция бозорини шакллантириш
инвестиция ресурсларини тўплаш, жамғармаларни инвестицияларга
айлантириш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
муаммоларини ҳал этишнинг зарурий шарти ҳисобланади.

Download 56,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish