Мундарижа Кириш i-боб тикланиш ва тарақҚиёт жамгармасининг


Тикланиш ва тараққиёт фонди маблағларидан фойдаланиш



Download 56,6 Kb.
bet5/7
Sana22.04.2022
Hajmi56,6 Kb.
#572361
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
kurs ishi

Тикланиш ва тараққиёт фонди маблағларидан фойдаланиш
тартиби
-Жамғармани бошқариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
Маблағларни бериш муддати ва шартлари Жамғармани бошқариш
бўйича Кенгаш қарори билан белгиланади. Жамғарма томонидан
бериладиган кредит ресурслари бўйича фоиз ставкаси йилига 6 фоизгача
табақалаштирилган миқдорларда белгиланади.
Жамғарманинг кредит ресурслари шартномада белгиланган чет эл
валютасида ажратилади.
Тижорат банки маржасининг энг юқори чегараси Жамғарма ва
тижорат банки ўртасида тузиладиган кредит шартномасида ҳар бир лойиҳа
бўйича алоҳида белгиланади.
Ажратилган маблағларнинг қайтарилиши тижорат банклари
томонидан кечиктирилган ҳолатларда ҳар бир кечиктирилган кун учун
муддати кечиктирилган тўловлар бўйича қарздорлик суммасининг 0,01
фоизи миқдорида (қарзга олинган маблағлар ҳажмининг 10 фоизидан
ошмаган ҳолда) пеня ундирилади.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан биргаликда молиялаштириладиган
импорт контрактлари бўйича аванс тўловларини тўлаш, қоидага кўра,
етказиб берувчи томонидан қайта молиялаштирувчи тижорат банкига
биринчи даражали хорижий банк томонидан, аванс тўловини қайтаришга
берилган кафолатномани тақдим этган ҳолда амалга оширилади.
Тижорат банкларига ажратиладиган кредит маблағларининг ҳажми
уларнинг буюртманомалари асосида белгиланади ва ушбу
буюртманомаларда қарз олувчи корхоналарнинг кредит олиш учун
тижорат банки томонидан маъқулланган лойиҳалар маблағларининг
умумий миқдори акс эттирилади.
Тижорат банкларига ҳар бир лойиҳа (модернизация, қайта қуриш ёки
ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш) учун
бериладиган кредит ҳажми лойиҳа қиймати умумий миқдорининг 75
фоизидан ошмаслиги керак.
Қарз олувчи корхоналар (ташкилотлар)га кредит бериш Жамғармани
бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон
Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари
ҳисобидан молиялаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш
шартлари, кўриб чиқиш тартиби ва экспертизаси тўғрисидаги Низом ва
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ҳужжатлари ва бошқа қонун
ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириб борилади.
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тижорат
банкларининг буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати ариза олинган
кундан бошлаб 30 кундан ошмаслиги лозим. Ушбу муддатда Жамғармани
бошқариш бўйича Кенгаш тижорат банки томонидан таклиф қилинган
лойиҳани молиялаштириш тўғрисида ижобий қарор чиқаради ёки тижорат
банкига ёзма равишда асосланган раддиянома беради.
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг ижобий хулосаси қабул
қилинганидан сўнг Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси 5 иш куни
мобайнида тижорат банки билан кредит шартномасини тузади.
Кредит шартномасида тижорат банкига берилаётган кредит
ресурсларининг миқдори, фоиз ставкаси ва мақсади (йўналтириш
манзили), муддати ва шартлари, шунингдек томонларнинг қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда бошқа
масалалар акс эттирилади.
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг
буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати буюртманома олинган санадан
бошлаб 15 кундан ошмаслиги лозим.
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг ижобий қарори қабул
қилинганидан сўнг Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси 5 иш куни
мобайнида тақдим этилган буюртманома ва Кенгаш қарорига биноан:
-Молия вазирлиги билан — қайтариб бермаслик асосида
буюртманомада ва ушбу Низомда белгиланган мақсадлар учун маблағ
ажратиш тўғрисида битим;
-Иқтисодиёт вазирлиги ва тегишли лойиҳанинг ташаббускори
билан — буюртманомада ва ушбу Низомда белгиланган мақсадлар учун
грант асосида маблағ ажратиш ёки фоизсиз кредит бериш тўғрисида битим
тузади.
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари уларни биринчи даражали
халқаро молия воситаларига жойлаштириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкига ишончли бошқарув учун белгиланган
тартибда ўтказилади.
Жамғарма маблағлари бўш қолдиқларининг умумий ҳажми унинг
жами активларининг камида қирқ фоизини ташкил этиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар чоракда Жамғармани
бошқариш бўйича Кенгашга Жамғарма маблағларини ишончли бошқариш
натижалари, жумладан операциялар бўйича даромадлилик, ҳисобот
даврида олинган даромад миқдори, жойлаштирилган Жамғарма
маблағлари портфели таркиби, фоиз ставкаларининг жорий ҳолати
тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва улардан


фойдаланишнинг прогноз лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва
тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инвестиция
дастурининг келгуси йил параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Республиканинг стратегик ресурслари бўйича жаҳон бозорларидаги
қулай нархлар натижасида ҳосил бўладиган прогноздан юқори
тушумларнинг пул массаси ҳажмига ва инфляция даражасига таъсирини
бартараф қилиш мақсадида Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг
юқори чегараси асосий макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичларининг
прогноз параметрларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади ва
тасдиқланади.
Жамғарма маблағлари келиб тушиши ва улардан фойдаланиш
прогнозларида умуман прогноз қилинаётган йил учун, шу жумладан
чораклар бўйича қуйидагилар акс эттирилади:
-жумладан, ҳар бир манба бўйича маблағ тушумларининг умумий
ҳажми;
-устувор инвестициявий ва ижтимоий йўналтирилган
лойиҳаларни, қарз олувчи корхоналарнинг инвестиция дастурларини
молиялаштириш, олинаётган узоқ муддатли кредит ва инвестицияларга
хизмат кўрсатиш ҳамда Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси
фаолиятини молиявий таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга
маблағлар ажратиб бериш бўйича сарф-харажатлар.



Download 56,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish