Musiqa o’qitish metodikasi” fanidan 3-seminar konspekti



Download 17,38 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi17,38 Kb.
#121344
Bog'liq
3- konspekti. Musiqa o'qitish metodikasi




O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
FARG‘ONA DAVLAT UNIVERSITETI
San’atshunoslik fakulteti
Musiqa ta’limi” yo’nalishi
Maxsus sirtqi 18-19 guruh talabasi
Ganiyeva Maftunaxonning
Musiqa o’qitish metodikasi”
fanidan
3-seminar konspekti.
3-мавзу. Таълимнинг давлат стандарти ва педагогик технологиялар асосида мусиқа дарсини ташкиллаш

Режа:
1. Давлат таълим стандартлари талаблари.


2. Педагогик технологиянинг мусиқа дарсига қўйган талаби.
3. Замонавий педагогик технология асосида мусиқа дарсини ташкиллашнинг моҳияти.
4. Мусиқа ўқитувчисига қўйилган талаблар.
5. Замонавий педагогик технологияни мусиқа дарсига тадбиқ этиш.
Мусиқа маданияти таълимида қўлланилаѐтган педагогик технологияларнинг самарадорлигини ўлчаш мезонлари соҳа бўйича таълимни давлат стандартлари ва ўқув дастурларини мазмунидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади. Мусиқа маданияти давлат таълим стандартлари асосида янги таълим мазмуни ўқувчиларнинг мусиқа фани асослари бўйича ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалари билан бирга уларда кузатувчанлик, хотирани мустаҳкамлаш, бадиий ифодали тасаввур ҳосил қилиш, ижодкорлик, мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, бадиий ва мусиқий дид каби хислатларни ривожлантириш талабларидан келиб чиқади. Айни вақтда бу борада муайян самарадорликка эришишнинг асосий йўли сифатида мусиқа дарсларининг ташкил этилишига нисбатан технологик ѐндошув эътироф этилмоқда. Таълим жараѐнини ахборотлаштириш, узлуксиз таълим тизимини жаҳон ахборот тармоғи орқали улаш. Масофада ўқитишни жорий этиш. Мусиқа санъати янги авлодни тарбиялашда ўзтга хос манба бўлиб хизмат қилади. Азалдан ўзбек мусиқа таълим-тарбия педагогикаси ва унинг мукаммал услублари устоз ва шогирд анъаналари мисолида такомиллашиб борган. Шу боис барча ўқув предметлари қатори мусиқа фанидан ҳам 1998 йил 10 майВазирлар Маҳкамасининг 203-сон қарори билан Давлат Таълим Стандартлари ишлаб чиқилди. Давлат Таълим Стандартлари жорий этилиши миллий мусиқий меросдан тўлақонли фойдаланиш имконини беради. Булар оммавий халқ куй ва қўшиқларида, хонанда ва созандаларнинг ижодий фаолиятлари мақом, ѐ шашмақом, достонлар ва бугунги замонавий мусиқий фаолиятида ўз аксини топган. Янги таълим мазмуни, ўқувчиларнингбилим ва малакаларини оширади, хотираларини мустаҳкамлайди, образли тасаввур қилиш мусиқий дид каби хислатларни ривожлантиради. Узлуксиз таълим тизимининг фаолият олиб бориши Давлат Таълим Стандартлари асосида, турли даражаларидаги таълим дастурларининг изчиллиги асосида таъминланади ва қуйидаги таълим ткрларини ўз ичига олади: - мактабгача таълим; - уммий ўрта таълим; - ўрта махсус касб-ҳунар таълими; - олий ьаълим; - олий ўқув юртидан кейинги таълим; - кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш; - мактабдан ташқари таълим. "Умумий таълим дастурлари”: мактабгача таълим, бошланғич таълим (1-4 синфлар), умумий ўрта таълим (1-9 синфлар), ўрта махсус, касб ҳунар таълимини ўз ичига қамраб олади. Таълимнинг асосий принциплари қуйидагиларга асосланади: 1. Таълим-тарбиянинг демократик характерда эканлиги. 2. Таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги. 3. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг мажбурийлиги. 4. Лицей ѐки касб-ҳунар коллежида ўқиш танлашнинг ихтиѐриѐлиги. 5. Таълим тизимининг дунѐвий характерга эга бўлиши. 6. Давлат Таълим Стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги. 7. Таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ѐндашув. 8. Таълим тизимида давлат ва нодавлат бошқарувини бўлиши. 9. Таълим тизимида Халқ таълими вазирлиги давлат бошқаруви органи ҳисобланади. 10. Билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш, Давлат Таълим Стандартлари мазмунида ўқувчиларни мусиқий иқтидорини ривожлантириш, мусиқа санъатига меҳр ва иштиѐқни ошириш, мусиқа санъатига қизиқувчи ўқувчиларга шарт-шароит яратиб бериш, уларни бадиий эҳтиѐжин қондириш, мусиқа таълим-тарбиясини асосий вазифасини ташкил этади. Ўқувчиларни мусиқа санъатини бутун нафосати билан ўрганишлари, мусиқани бадиий идрок этиш, якка ва жамоа бўлиб қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш ва ижодкорлик малакаларини шакллантириш Давлат Таълим Стандартларини асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, умумий таълим доирасида ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган минимал билим ва малакалар баѐн этилган. Давлат Таълим Стандартлари мусиқа дастурида мусиқани ўргатиш методикаси, дарсларнинг таҳминий режаси, йил, чорак, мавзулар, ўзбек халқ мусиқаси намуналарни, ҳамда композиторларнинг янги ўамонавий асарлари киритилган. Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида кўтарилган барча масалалар Республикамизнинг ақлий салоҳиятини оширишга қаратилган экан, бу энг аввало ўқитувчи касбига бўлган муносабатни ошириш лозимлигини тақозо этади. Бугунги мустақиллик шароитида таълим муаммоларини ҳал қилишда бошланғич синф мусиқа ўқитувчиси замон билан ҳамнафас қадам ташлаб, ахборот технологияси ва илғор педагогик технология малакаларини тўлиқ ўзлаштириши ва шулар асосида таълим-тарбия жараѐнини ташкил этмоғи лозим. Синфдан ташқари мусиқа тарбиясини тўгарак шаклида рақс дастури, фольклор, доирачилар ансамбли, хор тўгараклари, вокал ансамбли мусиқа ўқитувчисини зиммасидадир. Ўқитувчи бир соатлик мусиқа дарсида ҳам чолғучи, ҳам хонанда, ҳам дирижѐр, ҳам сценарий муаллифи, ҳам артист бўлиши лозим. Шу боис, мусиқа ўқитувчиси ўз касбига ва болаларга меҳр қўйган юксак маданиятли, кенг дунѐқарашга эга бўлган шахс бўлмоғи лозим. У педагогика, психология, болалар физиологияси, этика ва эстетика назариясининг амалий соҳаларидан етарли даражада билим, кўникма ва тажрибага эга бўлиши лозим. Чунки бошланғич синф мусиқа ўқитувчисининг мактаб ҳаѐтида фаолият миқѐси кенгдир. Педагогик технологияларнинг самарадорлиги мусиқий таълимни маълум мақсад асосида, шунингдек, мақбул шакл, усул ва воситалар ѐрдамида ташкил этилиши билан таъминланади. Жумладан: техник воситалар, компьютер ва бошқа мусиқий чолғулар услублари, кўргазмали жиҳозлар, амалий машғулотлар, педагогик ва психологик воситалар, илғор ўқитувчиларнинг илғор тажрибалари, дарсларнинг ноанъанавий шакллари, баҳолашнинг янги тизими кабилар педагогик технологиялар самарадорлигини аниқлашнинг муҳим мезонлари бўлиб хизмат қилади. Педагогик технологияларнинг самарадорлигини аниқлаш мезонлари дарс жараѐнида ўқувчилар томонидан қуйидаги ўқув фаолиятларини назарий ҳамда амалий тарзда бажариш борасидаги билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштириш даражаси билан белгиланади: Ўқувчиларнинг мусиқий билим ва кўникмаларини баҳорлаш мезонлари. Мусиқий оҳангни тинглай олиш ва куйлаш таълим мазмуни асосини ташкил этади. Шунингдек, чолғучилик, мусиқавий ҳаракатлар, ижодкорлик фаолиятиларини кенг кўламда ташкил этиш, мусиқий тавсифларни ифодалаш имкониятини яратади. Ўзбек халқ мусиқаси, ўзбек халқ ва жаҳон мусиқий асарларидан намуналар, Шашмақом шўъбалари, маҳаллий мусиқа услубларидан намуналар тинглаш орқали ўқувчиларда мусиқий саводхонлик шаклланади. Жамоа бўлиб куйлаш фаолияти ўқувчиларнинг мусиқий уқув қобилияти ҳамда ижрочилик малакаларини ривожлантириш учун зарурдир. Синфда жамоа бўлиб куйлаш жараѐнида ўқувчи ўзининг овоз ижросини бошқариш, устозларининг ижросини тинглаш, уларни кузатиш ҳамда биргаликда куйлашга интилади. Ўзбек халқ қўшиқлари, ўзбек бастакорлари, жаҳон ва қардош халқларнинг маҳаллий мусиқа услубларига оид фольклор қўшиқлари, мақом айтишувларидан намуналар ижро этиш орқали уларда ижрочилик маҳорати шакллана боради. Мусиқий саводхонлик барча билимларни назарий жиҳатдан бирлаштирувчи фаолияти сифатида муҳим аҳамиятга эга. Дарс, дарсдан ташқари машғулотлар жараѐнида қандай фаолият (тинглаш, ижро этиш, мусиқий ҳаракатлар) ташкил этилмасин, муайян мавзудаги мусиқий асар ўрганилади ва ўқувчиларда уларнинг ўзига хос хусусиятлари, яъни, жанр, шакли, тузилиши, ижро услуби борасида янги тушунчалар ҳосил бўлади. Шу боис, мусиқий саводхонлик фақатгина нота ѐзувларини ўрганишдан иборат бўлмай, балки ўқувчиларнинг умумий мусиқий лаѐқатини таркиб топтирувчи умумий билим тушунчалар мажмуаси (ижро анъаналари ва услуби, халқ ва Мусиқий оҳангни тинглай Жамоа бўлиб куйлаш Мусиқа фани Мусиқий саводхонлик Мусиқий ижодкорлик бастакорлик мусиқаси, уларнинг фарқлари, миллий мусиқанинг ўзига хос хусусиятлари, мумтоз мусиқа, нота саводи)ни ташкил этади. Мусиқий саводхонлик асослари. Мусиқа тинглаш якканавоз ва жўровозликни ажрата билиш, ансамбль ва оркестр ижросини фарқлай олиш, созлар ва созлар тембрини ажрата олиш, мусиқий дид ва идрокни ривожлантиришни таъминлайди. Ўзбек қардош ва жаҳон халқлари бастакорлари асарларидан нумуналар тинглаш асосида ўқувчиларда шаклланган эстетик дид ва маданият такомиллашиб боради. Болалар ижрочилигининг шаклланганлик даражаси ва рақс ижрочилиги, якка ва жамоа бўлиб ижро этиш, халқ ва касбий мусиқий асарлар, болалар куй ва қўшиқлари, оммавий, халқ куйқўшиқлари, мақом, достон, замонавий мусиқий асарлар, машҳур созанда ва хонандаларнинг ижоди тўғрисида маълумотларга эга бўлиш; мусиқанинг замонавийлиги, куй. гармония, ритм, усул, суръат, ўлчов, регистр, динамик белгилар билан танишиш, мажор ва минор ладларини фақлай билиш; оддий мусиқа шакллари-бир, икки ва уч қисмли мусиқий асарлар; куплетли, рондо, соната, сюиталар ҳақида тушунчаларга эга бўлиш; мусиқий жанрлар-ашула, рақс, вальс, марш, опера, балет, мусиқий драма, чолғу мусиқаси, кантата, квартет, симфония каби жанрларни бирбиридан фарқлай олиш, асосий мусиқий фаолият турлари, бастакор, композицион, ижрочи созандалар ижоди билан танишиш; ижрочилар ансамбли, оркестр, халқ ва малакали созандалар ижрочилиги ҳақида тушунчага эга бўлиш, хор ижрочилиги болалар, аѐллар ҳамда эркаклар хори, халқ хорлари, давлат хори ижрочилиги билан танишиш; партиялар-сопрано, альт, тенор, бас овозларини фарқлай олиш; ифодали восита ва усулларни тўғри англаш, амалий мусиқий-ижодий фаолиятда уларни қўллаш борасидаги билим ва малакалар билан баҳоланади. Мусиқий атамалар Мусиқий анъана Мусиқий тепм (суръат) Мусиқий интервал Мусиқий альтерация ва динамик белгилар Мусиқанинг ифода тили Мусиқий шакл Минор Мажор Мусиқий жанр Мусиқий саводхонли к асослари Агар мусиқа ўқитувчиси шу услубларга асосланган ҳолда дарс ўтса, у мақадига эришади ва комил инсонни тарбия қила олади. Шу билан бирга, мусиқа ўқитувчисидаги муомала маданияти ҳам ўқувчиларга катта таъсир ўтказади. Унинг мулойимлилик билан мавзуни режа асосида, ѐтиғи билан тушунтира олиши керак. Шунда ўқитувчи фақат ўз фанигагина эмас, балки бошқа фанларга ҳам муҳаббат уйғота олади. Бу эса замонавий педагогика технологиясининг асосий мақсадидир.
Download 17,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish