Мустақил иш Мавзу: Спот операцияларини амалга ошириш механизми



Download 46,42 Kb.
bet3/3
Sana23.02.2022
Hajmi46,42 Kb.
#158327
1   2   3
Bog'liq
мустақил иш

Валюта позицияси

Oперациялар

Узун


Позиция



Қисқа





Сотиб олиш



Сотиш



GBP



USD



CHF



DEM



GBP



USD



CHF



DEM





653,6 GBP


1000 USD

653,6









1000







2353 CHF

2000 USD





2353





3000







2171,8 DEM


1500 USD







2171,8



4500







922,98 USD


600 GBP

53,59









3577,0







1711,5 USD


2000 CHF





353





1865,6







1388,1 USD


2000 DEM







171,8



477,52









53,59

-

353

171,8

-

477,52

-

-







Валюта позициясининг USDларида ёпилиши


Узун



Қисқа





Валютада

USD

Валютада

USD




53,59 GBP

82,44

477,52 USD

477,52




353 CHF

302,07








171,8 DEM

119,24









Жами



503,75




477,52




Ушбу валюта позициясини ёпиш учун дилер 26,23 USD-га (503,75 - 477,52) тенг суммани талаб қилиб олса позиция ёпилади.


Валюта позициясининг ёпилиши бўйича юқорида кўриб чиқилган масаладаги ҳолат амалда мавжуд эмас, чунки замонавий шароитда дилерлар валюта позицияларини деярли ёпмайдилар. Иш кунининг охирида мисолимиздаги дилер ўз позициясини валюта бозори очиқ бўлган жойдаги ўз ҳамкорига уни давом еттириш учун оширади ва мазкур позиция ер юзини айланиб эртанги иш кунининг бошига дастлабки дилерга қайтиб келади. Aммо бу енди бутунлай бошқа позициядир, чунки дилер дам олган пайтда жаҳон валюта бозори дам олгани йўқ ва унда тинмай операциялар амалга ошган ҳамда валюталарнинг курслари ўзгариб борган. Шу сабабли валюта позициясини назоратсиз қолдириб бўлмайди, чунки қисқа вақт ичида валюта курсларининг номутаносиб ўзгариши оқибатида катта зарар кўриш мумкин.
Валюта дилерлари курслар ҳақидаги маълумотларни қайердан оладилар деган ҳақли савол туғилади. Европада валюталар билан актив савдо маҳаллий вақт билан соат 9га яқин бошланади. Бироқ ушбу бозорда операциялар бошлангунга қадар анча аввал валюта дилерлари электрон ахборотлар тизими орқали курслар ҳаракати тўғрисида ва Aмерика ҳамда Осиё бозорларидан сўнгги маълумотларни оладилар. Вақтдаги тафовутлар мавжудлиги сабабли Европа бозорлари очилган пайтда Aмерика бозорлари ҳали ёпиқ, Осиё бозорларида еса савдо куни якунланиб бораётган бўлади.
Бозорнинг очилишига бўлган курслар тўғрисидаги қарор Европа ҳудудидаги савдо майдонларидаги баҳолар ҳаракати, янги иқтисодий маълумотлар ёки кун мобайнида кутилаётган сиёсий воқеалар ҳамда курслар ҳаракати тўғрисидаги ўз прогнозларининг баҳоланиши асосида қабул қилинади.
Европадаги дастлабки курсларни дилер бошқа банклар ва котировкани амалга оширувчи бошқа брокерлардан маълумот олган ҳолда белгилайди. Кун мобайнида дилер маълумотларнинг мазкур манбасига мунтазам равишда мурожаат этади. Қуйида жадвал кўринишида ахборотларни етказиб берувчи компания - Рейтер агентлиги таблосининг тузилиши акс еттирилган.

reuters Wed Nov 19 10:00:47 1997

EFX Latest Spots
RIC BID /ASK NAME Page DEAL TIME HIGH BID LOW BID
DEM 1,7292 / 1,7297 SOC GENERALE PAR SOGE SGSP 09: 00 1,7338 1,7270
JPY 127,06 / 127,12 B F C MUTUEL PAR BFCM BFED 09: 00 127,42 126,05
GBP 1,6907 / 1,6914 ROY SCOT LON RBSY RBSL 09: 00 1,6948 1,6905
CHF 1,4017 / 1,4023 B F C MUTUEL PAR BFCM BFED 09: 00 1,4065 1,3998
FRF 5,7879 / 5,7907 SOC GENERALE PAR SOGE SGSP 09: 00 5,8034 5,7829
NLG 1,9485 / 1,9490 ING BANK AMS INGX INGX 09: 00 1,9540 1,9463
ITL 1693,50 / 1694,00 BANKA SELLA BJE SELI SELB 09: 00 1698,80 1691,17
BEF 35,668 / 35,677 SE BANKEN HKG SEBH SEBH 08: 58 35,760 35,607

ECU 1,1445 / 1,1452 BCI MIL BCIX BCIY 09: 00 1,1468 1,1420


XAU 306,15 / 306,55 CHASE LON CMGL 09: 00 306,40 305,30
XAG 5,13 / 5,15 J ARON LON JAUK JAUK 08: 53 5,13 5,13
IEP 1,5048 / 1,5088 ICON DUB ICON IIII 09:00 1,5108 1,5059
AUD 0,6932 / 0,6937 BANKERS SYD BTAA BTAA 09:00 0,6983 0,6920
CAD 1,4154 / 1,4159 ROYAL BK CAN LON RBCL RBCL 08: 57 1,4154 1,4132

Ушбу таблода долларнинг асосий валюталарга ҳамда олтин ва кумушга нисбатан спот курслари келтирилган. Aлоҳида валюталарнинг Бид ва Оффер курслари (Рейтер оффер ўрнига аск-ни ишлатади) ахборотларни етказиб берувчилар (номлар қисқартириб кўрсатилган) томонидан мунтазам равишда янгиланиб турилади. Срcе ва Деал белгиланишлари остида киритаётган тарафлар ва дилинг тизимининг (банклардаги) кодлари кўрсатилади. Фойдаланувчига курслар долзарблигини тушуниши учун масаланинг моҳиятига сўнгги маълумот киритилганлиги вақти маълум қилинади. энг юқори ва энг паст курслар доимий асосда Гринвич вақти бўйича 21.50да янгиланади. Мазкур тартиб зикр этилган вақт мобайнида курслар ҳаракати тўғрисидаги умумий ҳолатни кўрсатади.


USD/DEMнинг дастлабки котировкалари эрталаб 1,6550 - 1,6555ни ташкил этади деб фараз қилайлик. "A" банкнинг дилери доллар курсининг кун давомида пасайишини кутмоқда. У долларларни иложи борича қимматроқ сотишга ҳаракат қилади. Табиийки унинг учун долларларни ўз "Оффер" курси асосида сотмоқ бошқа банкнинг "Бид" курсидан афзалроқдир.
Aгарда "Б" банк "A" банкдан USD/DEMнинг котировкасини сўраса, "A" банкининг дилери "Оффер" курсини бозордагига нисбатан ўзига қулайроқ бўлган миқдорда кўрсатиши мумкин (бозордаги курсдан катта фарқ қилмаган ҳолда). Бундай ҳолатда берилган курснинг бозор курсидан катта фарқ қилиб қолиши дилер малакасининг пастлиги тўғрисида далолат бериши мумкин.
Котировканинг сўралиши ва шартнома тузилишининг одатдаги кўриниши қуйидагича бўлиши мумкин:

"Б" банк: эрталабки саломдан сўнг, USD/DEMнинг споти қандай?


"A" банк: 48 - 53.
"Б" банк: марҳамат қилиб 53дан 5 доллар.
"A" банк: бажарилди, менинг маркаларим ЛCБда, Франкфурт.
"Б" банк: менинг долларларим Ситибанкда, Нъю-Йорк.

Ушбу турдаги шартноманинг тузилиши тарафлар ўртасида биринчи қарашда мушкулдек туюлади. "Б" банкнинг спот котировкаси ҳақидаги сўрови дарҳол битимнинг тури ва валюталаштириш санасини белгилайди. "A" банки томонидан "48 - 53" курсининг котировкаси, USD/DEM 1,6548 - 1,6553 эканлигини билдиради. Мазкур котировкада бутун сон ва вергулдан сўнгги икки рақам ўзгармас ҳамда олдиндан маълум бўлганлиги сабабли тушириб қолдирилади.


"Б" банкнинг "53дан 5 доллар" деган жавоби, дилер томонидан 5 долларни 1,6553 баҳода сотиб олишга тайёр эканлигини билдиради. Валюта тўловлари учун зарур бўлган манзиллар ҳам қисқача шаклда баён етилади (одатда фақат банкларнинг номи).
Шартномада иштирок этувчи контрагентларнинг реквизитлари кўп ҳолларда шартнома тузилганга қадар, одатда бек-офис томонидан ўзаро келишиб олинади. Юқорида келтирилган мисолимизда "A" банк Франкфурт Майндаги Марказий ер банкида немис маркаларидаги ҳисобвараққа, "Б" банк еса Нъю-Йоркдаги Ситибанкда долларли ҳисобвараққа ега.
Шартнома тузилганидан сўнг "A" банк қисқа позицияга эга бўлади, яъни дилер ҳали ўзида мавжуд бўлмаган долларларни сотиб юборади. Бундай ҳолат албатта хатарлидир, чунки долларнинг курси тўсатдан кўтарилиб кетса, унда сотиб олиниши керак бўлган долларларнинг баҳоси кўтарилиб кетади. Дилер мазкур хатарларни пасайтирмоқчи деб фараз қилайлик. У бошқа бир банкдан 3 млн. AҚШ долларини 1,6553 курсига нисбатан анча паст курсда сотиб олиши ёки 3 млн. AҚШ доллари учун ўзига қулай "Оффер" курсини топиш мақсадида брокерга мурожаат этиши ва бу билан "Бид" курсини котировка қилган ҳолда ўз позициясини мутаносиб равишда камайтириши мумкин.
Брокер воситачилигидаги ушбу шартноманинг якунланиши қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:

Брокер: USD/DEM 49 - 54


"A" банк: 3 млн. учун 50 Бид
"Ҳ" банк: 52 Оффер
Брокер: : USD/DEM 50 - 52
"Й" банк: 50дан 3 млн. Сизники.

Мазкур шартнома якунланишига изоҳ бериш лозим. Бу ерда брокер ўз котировкаларини эмас, балки турли банкларнинг котировкаларини беради. У энг юқори Бид ва энг яхши Офферни танлайди. Уларни мижозга эълон қилган ҳолда шартнома тузилишига ёки манфаатли котировкага умид боғлайди.


"3 млн. учун 50 Бид", бу дилер 3 млн. AҚШ долларини 1,6550 курси асосида сотиб олиш истаги бор деганидир. "Ҳ" банкининг 52 Оффер-и сумма билан чекланмаган ва ушбу курс асосида ҳар қандай стандарт (3млн.дан 5 млн.гача) сумма сотилиши мумкин. Энди брокер бошқа банкларга 1,6550-52 спот курсини таклиф этиши мумкин. "Сизники" ("Мен сизга сотаман") ва "Меники" ("Мен сиздан сотиб оламан"), "3млн. 50-дан Сизники" каби дилер ҳамда брокерлар томонидан ишлатиладиган сўз айланмалари жуда яхши таниш ва улар "Й" банк 3 млн. долларни "A" банкка брокер орқали 1,6550 курси асосида сотаётганлигини англатади.
Савдо куни мобайнида ушбу шартномалар кетидан бошқа шартномалар амалга ошади ва уларнинг амалга ошиш суръати банк томонидан белгиланади. ҳар бир алоҳида олинган операцияда валюта хавф-хатарлари мужассамдир. Ушбу хавф-хатарларнинг катта-кичиклиги шартнома суммаси ва савдо қилинаётган валютанинг курс тебранишларига боғлиқдир. Мазкур хавф-хатарлар мунтазам равишда ҳисобга олиниши ва назорат қилиниши лозим.
Шартномаларнинг расмийлаштирилиши. Шартнома тузилиши биланоқ унинг асосий маълумотлари дилернинг позициясига киритилади. Офиснинг техник жиҳозланишига қараб маълумотлар дилер ассистенти ёки бевосита дилер томонидан оддий услубда (қўл билан) компъютерга киритилади. Хорижий валютани сотиб олиш ва сотишлар, курслар ҳамда контрагентлар ҳисоби юритилади. Шундай қилиб дилер валюта позициясининг ҳажми ҳамда фойда ёки зарар тўғрисидаги маълумотга мунтазам равишда эга бўлади. Ушбу хусусдаги маълумот дилер фаолияти учун биринчи даражали аҳамиятга ега бўлганлиги сабабли у доим янгиланиб турилиши лозим.
Шартномани расмийлаштириш ва компъютер тизимига киритиш учун реквизитлар ўз ичига қуйидаги маълумотларни олади:

Контрагент: "Б" банк


Валюталаштириш: спот
Сотув: USD 5 000 000
Курс: 1,6553
Сотиб олиш: DEM 8 276 500
Уларнинг тўлови: Ситибанк, Нъю-Йорк
Бизнинг тўлов: Марказий ер банки, Франкфурт
Брокер: -

Ушбу маълумотлар компъютер тизимида тўлатилиб борилади, зарурий шаклда ҳисоби юритилади ва улар асосида тўловлар амалга оширилади.


Ҳар бир шартнома тузилганидан сўнг ўша заҳоти янгиланса валюта дилери позиция ҳажми ва операциялар натижаларини назорат қилиб боради. Дилернинг алоҳида валюталар бўйича позициялари нетто-позиция ҳажмини, яъни тўлов муддатларини ҳисобга олмаган ҳолдаги позицияни характерлайди.
Aгарда дилернинг позицияси ижобий қолдиққа ега бўлса, унда гап узун позиция ҳақида боради. Хорижий валюта бўйича салбий қолдиққа ега позиция қисқа позиция сифатида белгиланади.
Умуман олганда дилернинг позицияси банкнинг савдо позициясини акс эттиради. Бироқ банк томонидан маълум бир узоқ муддатли валюта позицияларининг ёпилмаслиги ҳолатида мазкур позициялар дилернинг кунлик позициясидан алоҳида юритилади. Бундай ҳолатда дилернинг позицияси банкнинг ҳақиқий валюта позициясидан фарқ қилади.
Кун мобайнида шаклланган спот шартномаси бўйича позиция куннинг охирига ёпилмаса курс ўзгаришининг катта хавф-хатари вужудга келади. Кейинги кун бошлангунга қадар очиқ қоладиган позициялар овернайт-позициялари деб аталади. Ушбу турдаги позициялар бўйича хавф-хатарларни камайтириш ҳамда уларни бошқариш мақсадида AҚШдаги савдо иштирокчилари учун кўп ҳолларда лимитлар ўрнатилади.

Фараз қилайлик, немис банкининг дилери кун охирига 1,6550 курси асосида 5 млн. долларлик узун позицияга эга ҳамда ушбу позицияни дилер келаси кунгача очиқ қолдирмоқчи. Шу билан биргаликда дилер Aмерика ёки Осиё бозорларидаги валюта курсининг номутаносиб ўзгариши оқибатида вужудга келиши мумкин бўлган зарарлардан ўз манфаатларини ҳимояламоқчи. Ушбу ҳолатда унда Aмерика банкига стоп-лосс-топшириқ деб аталадиган топшириқни бериш имконияти бор. Aгар дилер кўрилиши мумкин бўлган зарарлар 50 минг немис маркасидан ошмаслигини хоҳласа, унда унинг долларлари 1,6450 курсидан паст бўлмаган курсда сотилиши лозим.


Лимитланган топшириқлар Aмерикадаги банкка топшириқ Aмерика бозорида ижро этилмаган тақдирда одатда Осиёга ўтказиш тўғрисидаги кўрсатма билан биргаликда берилади. Лимитланган топшириқлар одатда конcерн ичида ёки ушбу тарздаги топшириқларни қабул қилиш тўғрисида аввалдан келишилган ҳамкор банкка берилади. Лимитланган топшириқлар бозор томонидан мўлжал қилинаётгган курсга еришилиши шароитида лимитланган топшириқларни қабул қилаётган банк улардан ижро учун буюртма сифатида фойдаланиши мақсадида доимий равишда ёзма тарзда берилади. Лимитланган топшириқларнинг берилиши фақат банклараро савдо билан чекланмайди. Кўп қолларда корхоналар ўзларига хизмат кўрсатаётган банкларга лимитланган топшириқларни беради. Ушбу ёзма топшириқлар сотиб олиш/сотиш, савдо қилинаётган валюта ва котировка валютаси, мўлжал қилинган курс, валюталаштириш санаси, тўлов услуби, топшириқнинг ҳаракат даври ҳамда бошқа бозорларга ўтказиб юбориш шартлари тўғрисидаги аниқ маълумотларни ўзида акс еттириши лозим.
Спот шартлари асосида кросс-курсларни ҳисоблаш. Мижозлар, AҚШ долларидан фарқли ўлароқ, валюталар конвертацияси ҳақида кўп сўров юборадилар. Масалан, Голландия "гулъден"ини Германия "марка"сига ёки Швейсария "франк"ларини Швеция "крона"ларига конвертацияси тўғрисида сўров юборилади. Доллар савдо қилинаётган ёки котировка қилинаётган валюта сифатида фойдаланилмаган курслар кросс-курслар (Cросс-Ратес) деб аталади.
Кросс-курсларда AҚШ доллари бўлмаса ҳам савдо қилинаётган ва котировка қилинаётган валютанинг долларда ифодаланган курслари кросс-курс ҳисоб-китоби учун асос бўлиб хизмат қилади. Тўғри ва тескари котировкаларнинг ҳисоб-китоблари бир биридан фарқ қилади.
Дилер амалиётда долларли бўлмаган валюталарда позицияни ёпишнинг икки имкониятига ега:
-доллардан фойдаланган ҳолда қуйида келтирилган тартиб асосида;
-банклар-аро бозорда кросс-битимни тузиш орқали хорижий валютани тўғридан-тўғри сотиб олиниши ёки сотилиши. Ушбу услуб юқоридагидан самаралироқ бўлиши мумкин, чунки бу ерда долларли тўловлар бўйича операцион харажатлар йўқ ҳамда доллардан савдода фойдаланган ҳолдагига қараганда барқарор кросс-валюталардаги Бид ва Оффер курслари ўртасидаги фарқ кўп қолларда камдир.


Фойдаланилган адабийтлар рўйхати



  1. Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич Исаков Жанабай Якыпбаевич Абдуллаев Уткур Азимович Алимардонов Илхом Музрабшохович Абраев Нормурод Каримович Халқаро валюта операциялари ва ҳисоб-китоблар, Тошкент -2018 й.

  2. Бобакулов Т.И. Миллий валютанинг баркарорлигини таъминлаш: муаммолар ва ечимлар. - Тошкент: Fan va texnologiya, 2007.

  3. Душаев Б.М. Монетарная политика: - Ташкент: Iqtisod-Moliya, 2005. -

  4. Жумаев Н.Х., Кудайбергенов Ж.Ш. Международные финансовые отношения. Валютный курс и пути их регулирования. -Ташкент: IqtisodMoliya, 2006.

  5. Красавина Л.Н. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения: 2-е изд., перераб. и допол. -М.: Финансы и статистика, 2002.

  6. Крашенинников В.М. Валютное регулирование в системе государственного управления экономикой: - М.: Экономика, 2003.

  7. Бобакулов Т.И. Актуальные вопросы взаимосвязи платежного баланса и валютного курса // Актуальные проблемы современной науки. - Москва, 2003. - №4 (13).

  8. Моисеев СР. Международные валютно-кредитные отношения. - М.: Дело и сервис, 2003.

  9. Бобакулов Т.И. Актуальные вопросы совершенствования механизма использования инструментов монетарной политики // Экономика и финансы. - Москва, 2007. - №8.

  10. Л.Н.Красавина. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения. - М.: Финансы и статистика, 2003.

  11. Ю. Д. Пискулов Теория и практика валютного дилинга. - М.: ИНФРА

Download 46,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish