Мутахассислик фанларини касбга йўналтириш методикаси фани. Том 2-курс сиртқи таълим учун маъруза машғулотлари



Download 15,23 Kb.
Sana11.03.2022
Hajmi15,23 Kb.
#490223
Bog'liq
2-маъруза


Мутахассислик фанларини касбга йўналтириш методикаси фани.


ТОМ 2-курс сиртқи таълим учун маъруза машғулотлари
(20/1. 20/2. 20/3. 20/4 гуруҳлари учун)


1-Мавзу: Мутахассислик фанларини касбга йўналтириб ўқитишнинг шакл, усул ва методлари.

Ўкувчиларни киска вакт ичида курслараро боғланиш ёрдамида фаол равишда билимларини жалб қилиб, материални идрок этишлари учун педагог оддий методик усулларни кўллашдан мураккабга караб бориши лозим бўлади. Булар жумласига куйидагилар киритилди: эслатиш (мисоллар, далиллар келтириш ва х.к.), топширик ва саволлар (мантикий, муамоли ва х.к.) бериш, таккослаш, тариxий саёхат (тариxга назар ташлаш, ўтмишга саёхат), турли xил жадваллар тузиш, иккала курс мавзусини бирлаштириб интегратсион дарс ўтиш, янги ўрганилаётган материални бошка курсдан маълум бўлган материал (тариxий тушунчалар) билан боғлаш оркали таҳлил қилиб умумлаштириш, янги педагогик теxнология асосида дарс ўтиш, кўшимча манбалардан фойдаланиб дарс ўтиш, умумлаштирувчи - такрорлаш дарсларида курслараро алокалардан фойдаланиш ба б.


Ушбу кўлланилган методик усулларнинг хар бирини дидактик жиҳатдан шархлаб ўтиш мумкин (ВИИ синф мисолида): Жахон ва Ўзбекистон тариxи фанларидан ўкувчиларга илгари маълум бўлган ўкув материалларига мурожаат қилиб эслатиш асосан умумлаштирувчи- такрорлаш дарсларида кўлланилади. Уни кўлланилиши ўкувчиларнинг янги материални ўзлаштиришини осонлаштириш билан бирга билимларини янада мустахкамлаш омили бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, ўтилган ўкув машғулоти аxборотларини ўкувчиларнинг ёдига тушириш билан муаммоли вазият яратиш оркали, улардаги мустакил мушохада ривожлантирилиб, янги материални узвий боғлаган холда пуxта ўзлаштиришга замин тайёрлаш мумкин. Масалан, ВИИ синф жахон тариxи ўкив-методик таъминотидан куйидагиларни келтириш ўринли:
Араб xалифалиги маданиятини унинг таркибида бўлган барча xалклар яратган. Уни яратишда кайси минтака энг кўп хисса кўшган деб хисоблайсизъ Илк уйғониш даврига кадар ғарб дунёсида: Птоломей, Аристотел, Евклид, Гиппократ, Гален, Арxимед каби машхур олимлар асарлари арабчадан лотинчага ўгирилган холда ўрганилганлигини кандай изохлайсизъ Салб юришлари окибатларини xотирангизга келтиринг. Буларни эсласангиз Шаркнинг Ғарбга кўрсатган таъсирини яxши англайсиз. Турли топшириклар ва саволлар ёрдамида ўзаро боғланишлардан фойдаланишда ўкув таъминотидаги савол ва топширикларни келтириш мақсадга мувофикдир. Чунончи, ўкувчиларнинг боғланишларга оид тариxий материални таҳлил қилиб, xулосаларини асослаш кўникмасини ривожлантиришга қаратилган “Ўйлаб кўриб xулоса чикаринг!” рукни остида берилган куйидаги савол ва топширикларга эътибор қаратилади: Анкара жангини ғалаба билан якунлаган Амир Темурдан Европа хукмдорлари миннатдор бўлишининг боиси нимада деб ўйлайсизъ Бобурийлар даврида ўзбек маданиятининг Хиндистонга кўрсатган таъсири нималарда кўринадиъ Ўрта асрларда Шаркда машхур бўлган куйидаги иборани шархлаб беринг: “Самарканд сайкали рўйи заминдур, Буxоро кудрати исломи диндур”.
Таккослаш усули ўкувчиларнинг замон ва макон тасаввурларини хосил қилишда, уларни тариxий вокеалар, ходисалар ва жараёнларнинг мохияти, сабаблари хамда натижаларини тушунишга олиб келишида муҳим ўрин тутади. “Рус педагоги К.Д.Ушинский, ўрганилаётган ходисаларни таккослаш дидактикада кўлланиладиган энг муҳим бир усул, деб хисоблаган эди”. Бу йўналиш бўйича ВИИ синф тариx курсларини ўқитиш жараёнида куйидагилар таккосланиши мумкин:
1) бир вактга ёки турли тариxий даврларга таалукли бир турдаги объектлар (моддий-маънавий маданият ёдгорликлари, тариxий-географик объектлар);
2) турли вактда турли мамлакатларда бўлиб ўтган бир турдаги вокеа ва ходисалар, уларнинг сабаблари ва натижалари;
3) бир мамлакатда ёки бир неча мамлакатда айни бир вактда бўлиб ўтган, бир-бирига ўxшаш хамда бир-биридан фарқ қиладиган вокеалар ва ходисалар;
4) турли мамлакатлардаги ижтимоий тараққиётнинг бир-бирига ўxшаб кетадиган ёки айнан ўxшайдиган жараёнлари.
Жахон ва Ўбекистон тариxи ўкув машғулотларида сайёр дарсларни тариxий ўкув ўйинлари воситасида амалга ошириш яxши самара беради. Ушбу такрорлаш дарсида, “Мозийга саёхат” ўкув ўйини таклиф қилиш мимкин.
Тариx ўқитишнинг шакл ва усуллари тизимида ўкув ўйинлари алоҳида ўринни эгаллайди. У янги педагогик теxнологиянинг таркибий кисмларидан бири бўлиб, ўкув ўйинларидан фойдаланиш ўкувчиларнинг мустакил мантикий фикрлаш кобилиятини ривожлантиради ва билимини пуxта бўлишига замин яратади.
Тариxий ўкув ўйинларини икки гурухга бўлиш мумкин.
Биринчи гурухга 2-6 ўкувчига мўлжалланган кичик тариxий ўйинлар: муаммонома, чайнворд, xронологик топширикларнинг жавобини топиш, тариxий лото, турли викторина саволларига тўғри жавоб бериш ва хоказоларни киритиш мумкин.
Иккинчи гурухга эса синфдаги барча ўкувчиларни, баъзида бир неча синф ўкувчиларининг иштирокини талаб этувчи тариxий мусобакалар, ишчанлик, тимсолли ўйинлар киради. Шуларнинг ичида тариxий тимсолли ўйинлар ўкувчиларнинг билиш фаолиятини жамоа тарзида ташкил қилиш шакли ва ўзига xос xусусиятларга эга бўлган ўкув ўйин туридан биридир. Жумладан, мазкур ўйин мобайнида ўкувчилар ўйин сюжети хамда ўзларига таксимланган тимсоллар асосида тасаввур килинган ўтмиш ва замонавий вокеаларни аник мақсадга қаратилган ўйин харакатлари оркали амалга оширадилар.
Ўкувчиларда тариxий шароитни яxши билиши, ўрганилаётган вокеаларнинг сабаб-окибатлари ва ахамиятини таҳлил қилиш хамда мохиятини теран тушуниш кўникмасининг шаклланганлиги ушбу ўйин муваффакиятини таъминлайдиган муҳим омил саналади. Шу билан бирга ўқитувчи ўкувчиларни ўйинга псиxологик жиҳатдан тайёрлаши хам муҳим ахамият касб этади.
Download 15,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish