Музокаралар олиб боришнинг психологик жиҳатлари


Муваффақиятли музокара шартлари. Самарали музокарада 3 шахс иштироки



Download 94,5 Kb.
bet4/4
Sana30.04.2022
Hajmi94,5 Kb.
#597058
1   2   3   4
Bog'liq
Музокаралар олиб боришнинг психологик жиҳатлари

4. Муваффақиятли музокара шартлари. Самарали музокарада 3 шахс иштироки

Самарали музокарани ташкил этишда танланган гуруҳ аҳамиятга эга. Танланган гуруҳ бу музокара қоидаларига, талабларига ва йўналишларига олдиндан ўргатилган гуруҳлардир. Бу гуруҳлар музокара учун асосий йўналиш берувчи, масалани ҳал этувчи ва энг асосийси музокарани бошқарувчи ҳисобланади.


Кўп ҳолларда музокара якуни ҳал қилувчи тўхтамлар билан тугалланишида олдиндан тайёрланган танланган гуруҳлар асосий ролни ижро этадилар. Бу гуруҳлар фаол тренинг курслари орқали шакллантирилади. Турли масалани ҳал этишга қаратилган музокара шароитларида фаоллаштирилади.
Бу гуруҳ таркибида ахборот йиғувчи (информатор), эмоционал таъсир кўрсатувчи ва якуний ижрочи каби роллар мужассамлашади. Бу уч роль биргаликда музокара мазмунига таъсир кўрсатади. Музокарада модераторлик қилувчи шахс музокара гуруҳидаги бу уч роль ахборотларига суянган ҳолда фаолият олиб боради.
Самарали музокарани амалга оширувчи асосий омиллардан бири – музокара гуруҳидир. Оқилона ташкил этилган музокарада камида уч киши қатнашиши ўринли. Музокарадаги биринчи шахс раҳбар бўлиб, суҳбат давомида асосий фаолиятни ўз қўлига олади. Иккинчи иштирокчи эса ўзга томон вакилларининг психологик ҳолатини талқин қилади, уларнинг манфаатларини ўрганади, улар нимани таъкидлашяпти-ю, нимада ўз сўзларига қарши чиқишаётганини аниқлайди ва х.к.
Умуман олганда, кузатувчилик вазифасини ўтаётган ходимнинг вазифаси ўзга томон вакилларининг қанчалик самимийлиги даражасини аниқлашдан иборат. Кузатувчи берган маълумотлар нафақат ўзга томон, балки раҳбарнинг аниқ-ноаниқ ҳаракатлари борасида ҳам бўлиши мақсадга мувофиқ, яъни раҳбар кузатувчидан ўз хатти-ҳаракати ўринлилиги ёки асосий мақсадга зид бораётгани ҳақида маълумот олиб туради. Гуруҳ раҳбари орадаги танаффусдан фойдаланиб кузатувчидан маълумот олади ва музокара жараёнини ўзгартириш ёки такомиллаштириш учун асос яратади. Гуруҳнинг учинчи аъзоси эса музокара жараёнидаги аҳамиятли қисмларни ёзма қайд этади, протокол олиб боради. Икки ёрдамчи берган маълумот асосида раҳбар энг мақбул қарор қабул қилиш имкониятига эга бўлади.
Маълумки, ҳар қандай музокара танишиш, контакт ўрнатишдан бошланади. Музокара жараёнининг бошланишидаёқ ўрнатилган ҳиссий муҳит кўп жиҳатдан унинг кейинги босқичларида ўз аксини топади ва ҳар бир томон ушбу муҳитни ижобийлаштиришга алоҳида эътибор бериши лозим. Ахир, музокаранинг бузилиши кўрсаткичларидан бири айни шу муҳитнинг совуқлашуви билан ифодаланади.
Музокара қийин ўтаётган вазиятдаги асосий шартлардан бири – кейинги учрашув учун ҳам «оқ йўл» қолдиришдир. ҳатто ўйланган натижага эришилмаган тақдирда ҳам, биздан кейинги делегация музокара олиб бориши учун имконият қолдиришимиз зарур. Музокарларни таъминловчи муҳит ҳақида ўйлар эканмиз, ўзга томон вакилларига хос бўлган хусусиятлар ҳақида иложи борича тўла маълумотга эга бўлиш лозим.
Маълумки, турли миллат ёки жинс, ёки ёш вакиллари ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, бу хусусиятларни музокара олдидан бир бор қайд этиш суҳбатни кўзланган маромда олиб бориш имконини беради. ҳозирга келиб, халқаро муносабатлар мавзусига тегишли адабиётларда турли халқларга хос бўлган миллий психологик хусусиятлар ҳақида кўплаб маълумотлар ёзилган.
Бундай манбаалар билан танишиш, ёки ўзга гуруҳга оид ёш, жинс, касб мавзусидаги психологик билимларни қайд этиш музокара бошланиши чоғидаёк ижобий муҳитни яратишга катта кўмак бўлади.
Учрашув натижалари кўпинча суҳбат олиб бориш услубига ва музокаралар қуришнинг методологик асосига боғлиқ. Психологик нуқтаи назардан, анчагина малакали тартибда ўтадиган музокара тури «мақсадга йўналган музокара» деб, аталади. Бундай музокаранинг асосий моҳияти – объектив меъёрларга асосланган қарор топиш мақсадида суҳбат учун мақбул социал-психологик шароитларни яратишдан иборатдир.
Бунда, объектив меъёрлар сифатида йўриқномалар, ҳуқуқий қонунлар ва имзоланган шартномалар иштирок этади. Музокара олиб боришнинг бу тури иш моҳиятига қатъий ёндошиш ва учрашув иштирокчиларига нисбатан эса илтифотли муносабатда бўлишни назарда тутади. Мақсадга йўналган музокаралар қўйилган мақсадларга эришиш ва шу билан бирга инсоний муносабатларни сақлаб қолиш имконини беради.
Мақсадга йўналган музокарадаги асосий тамойиллардан бири – томонларнинг муаммога қараши, масалага бўлган муносабати юзасидан бахс олиб борилмайди, балки томонларнинг муаммода ифодаланган манфаатини аниқлаш ва уни қондириш йўл-йўриғини излашдан иборатдир. Музокара жараёнида асосий диққат-эътибор низодаги томонлар позициясига эмас, балки баҳс предметига қаратилади. Баҳс предмети, уни ҳал этиш асосий ва ягона масаладир. Музокара уч натижага эришилганда муваффақиятли деб ҳисобланиши мумкин:

  1. оқилона келишув;

  2. вақтни тежаш;

  3. томонлар ўртасидаги муносабатнинг яхшиланиши (ҳеч бўлмаганда ёмонлашмаслиги).

Ўзга томоннинг қарашини, уларнинг фикрлаш услуби ва масалага муносабати устида баҳс олиб бориш ўзганинг эътиқоди ва нафсониятига путур этказиш билан баробардир, бундай вазиятда эса музокаранинг узилиши муқаррардир. Демак, музокара қарашлар ўртасидаги келишмовчиликни эмас, балки турли манфаатлар ўртасидаги келишмовчиликни ҳал этишдан иборатдир. Музокара олиб борар эканмиз, муаммони муҳокама этишда қатъий туришимиз ва иштирокчилар билан муносабтларда эса юмшоқ бўлишимиз керак.
Музокара ташкил этилишида учрашув кимнинг ҳудудида ўтишига катта эътибор берилади. Меҳмонни кутиб олувчи томон қатор шартларни амалга ошириш билан бирга, ўз худудида маълум имтиёз ва қулайликларга ҳам эга бўлади. Шунинг учун ҳам, худди спорт мусобакаси каби ўз ҳудудида ўтаётган учрашувдан раҳбар мақсадга эришиш йўлида иложи борича кўпроқ фойдаланиб қолиши лозим. ўзга томон ҳудудида музокара олиб боришнинг ҳам ўз хусусиятлари бор. Бу эса авваламбор, мехмонлик мавқеидан фойдаланиш ва ҳатто натижаси қониқарсиз бўлаётганда музокарани янада узоқроқ муддатга чўзиш имкониятидир.
Download 94,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish