Музокаралар олиб боришнинг психологик жиҳатлари



Download 94,5 Kb.
bet1/4
Sana30.04.2022
Hajmi94,5 Kb.
#597058
  1   2   3   4
Bog'liq
Музокаралар олиб боришнинг психологик жиҳатлари


Музокаралар олиб боришнинг психологик жиҳатлари
Режа:



  1. Музокара табиати ва музокарада иштирок этиш маданияти. Музокара жараёнига психологик тайёргарлик кўриш шартлари. Раҳбар фаолиятида музокаранинг ўрни.

  2. Музокаралар олиб боришнинг психологик жиҳатлари. Музокара этикетининг қатъий қоидалари. Музокара босқичлари.

  3. Музокара якунига салбий таъсир этувчи психологик омиллар.

  4. Муваффақиятли музокара шартлари. Самарали музокарада шахс иштироки.

1. Музокара табиати ва музокарада иштирок этиш маданияти. Музокара жараёнига психологик тайёргарлик кўриш шартлари. Раҳбар фаолиятида музокаранинг ўрни


Музокара бу - бирон-бир масала юзасидан манфаатлар йўлидаги келишув жараёнидир. Бу жараёнда одатда, камида икки томон иштирок этади ва ҳар қайси томон, ўз манфаатини амалга оширишни кўзлайди. Манфаатлари турлича бўлишига қарамай, умумий фаолият олиб борувчи томонлар маълум қоидалар доирасида ҳаракат қилиб, ўзаро қониқтирувчи ва ҳамма томонга маълум ечим устида иш олиб борадилар.


Айнан шу умумий фаолиятнинг мавжудлиги манфаат ва мақсадларни мувофиқлаштириш имкониятини туғдиради. Шунинг учун ҳам, музокара орқали мақсадга эришишни ҳоҳловчи рахбар бу жараёнга хос томонларни қолаверса, хусусиятларни билиши ва кези келганда уларни бошқара олиши лозим. Музокара чин маънода раҳбардан иродавий тетикликни, мустаҳкам асаб тизимини ва ўз-ўзини назорат қилишни, эмоцияларини бошқаришни тақозо этади.
Раҳбар фаолиятида музокара. Музокара олиб бориш кўлами жуда кенг бўлиб, бу соҳа ташкилотдаги айрим зиддиятли ҳолатни ижобий йўналишда ҳал этишдан бошлаб, токи сармоя жалб этишдаги қулай позицияни қўлга киритишга ва ҳатто зиддиятдаги томонларни яраштириш йўлида воситачилик вазифасини бажариш мақсадида ҳам қўлланилади. Рахбар қанчалик дипломатик қобилиятга эга эканлиги ва бошқаларни ҳаракатини «ўқиш санъатига» эга эканлиги музокарада лидерлик қилиш имконини яратади.
Шу боис, раҳбар музокара олиб боришга оид асосий қонун ва қоидаларни билиши, улардан амалий тарзда фойдалана олиши лозим. Музокара бу, нафақат бирон масала юзасидан фикр алмашиш, балки музокара иштирокчиси бўлмиш раҳбар орқали унинг ташкилоти ҳақида хулоса чиқариш манбаи ҳамдир. Демак, музокара олиб бориш маҳоратига эга раҳбар ҳатто ўртамиёна ташкилотни ҳам бошқа рақобатдош ташкилотга нисбатан афзаллик томонини намоён этиш қобилиятига ҳам эга.
Ушбу жумлаларни ўқиган ўқувчида музокара бу, йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиш маҳорати эмасмикан, деган фикр туғилишининг мутлақо тарафдори эмасмиз. Раҳбар ўз ташкилоти имкониятлари, унинг кучли томонларини яхши тасаввур қила олиши ва бу хусусиятларни янада ижобий тарзда тақдим эта билиши лозим. Бу жараён раҳбардан нафақат ўзига, балки, ташкилот ходимларига ишончни, келажакка катта умид билан қарашни ва шахснинг муваффақиятга йўналишини ифодалайди.
Музокаралар турли шароит ва томонлар иштирокида ўтади. Бу эса, музокаранинг осон кечмаслигини, бу жараён давомида турли-туман кутилмаган омиллар таъсири мавжудлигини асослайди. Одатда музокара ҳар қандай мураккаб тузилма сингари бир неча асосий бўлаклардан иборат: музокара мазмуни, мулоқот, муносабатлар, тадбирлар (қоидалар, муҳокама тартиби, протокол). Музокаранинг жараён сифатида мураккаблиги шундаки, ушбу санаб ўтилган ҳар бир қисм долзарб аҳамият касб этади ва музокара натижасининг ҳал этишга ўз улушини қўшади. Масалан, музокарага олдиндан тайёрланиш, ҳамма хужжатларни батафсил ўрганиб, мулозамат қоидаларини ўрнига қўйиб ижро этиш мумкин, лекин ҳамсуҳбатимиз миллий хусусиятига оид баъзи жиҳатларга эътиборсизлигимиз бутун уринишимизни зое кетказиши мумкин. Бу жиҳатларни музокаранинг ташқи томони, пўстлоғи деб аташ мумкин. Лекин бу жараённинг ички томони ҳам борки, унда музокарага тайёрланган томондан қатор вазифаларни амалга ошириш талаб этилади. Бу вазифалара қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:

  • ўзга томонда қизиқиш уйғотиш;

  • масалага юзасидан ўз нуқтаи назарини тўғри тушунтиришга эришиш ва шу билан бирга ўзганинг қараши ҳақида тўла-тўкис тасаввурга эга бўлиш;

  • ўзга томонда хайрихоҳлик ҳаракатларини уйғотиш;

    • биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш ва ўзгада масъулият уйғотиш.

    • Ушбу вазифаларни амалга ошириш музокаранинг муваффақиятини таъминловчи асосдир.




Download 94,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish