Назорат саволлари


биринчидан, янги педагогик технологияларни таълим-тарбияга жорий этиш, унинг моддий-техник базасини янгилаш, модернизациялаш; иккинчидан



Download 28,27 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi28,27 Kb.
#61581
1   2   3
Bog'liq
9-seminar

биринчидан, янги педагогик технологияларни таълим-тарбияга жорий этиш, унинг моддий-техник базасини янгилаш, модернизациялаш;
иккинчидан, компьютер, ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиш (интернет тизими, компьютер, электрон доска, электрон дарсликлар яратиш ва ҳк.);
учинчидан, хорижий тилларни, айниқса, инглиз тилини ўрганиш ва дарс жараёнларида хорижий адабиётлардан, таълим соҳада дунё мамлакатларида эришилган ютуқлар, тажрибалардан кенг фойдаланиш;
тўртинчидан, таълим соҳасида амал қилиб келган эскича (анъанавий) усуллардан воз кечиш каби вазифаларни амалга ошириш талаб этилади.
Шу ўринда миллий ғоя ва таълим-тарбия тизимида айрим муаммолар мавжудлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Тарғибот технологиялари бугунги кунда тарғиб этиш янгиликларини, таълимий жараёнлардаги мустақилликни таъминлаб бериши билан ҳам ажаралиб туриши лозим. Авваллари ҳукмронлик қилиб келган “изоҳли-тасвирий ёндашув” (яъни фақтгина маъруза-ўқитиш асосида) технологиялари бугун бир томонлама йўналишга эга бўлиб, самарадорлик даражаси деярли камайиб бормоқда. Ҳозирги замон миллий ғоя тарғиботи технологияларини ҳам такомиллаштириб, узлуксиз янгилаб боришни тақозо этмоқда. Бу ҳар бир фан соҳаси билан боғлиқ. Чунки, фан соҳалари миллий ғоя мақсадлари билан муштарак.
Таълим-тарбияда ҳам миллий ғоя негизларига, тамойилларига таяниш муҳим. Бунда анъанавий йўл билан бирга замонавий ёндашув ўртасидаги нисбат муҳим аҳамиятга эга. Миллий ғоя тарғиботида замонавий усуллардан фойдаланиш деганда, кўпроқ, янги техник воситалардан фойдаланишни, материални янгича услубда етказиб бериш, жонли мулоқот, савол-жавоблар, баҳс-мунозара, интерфаол усулларни кўпроқ қўллаш тушунилади. Бу бир томонлама эмас, кўп томонлама фаоллликни оширади. Тингловчини, эшитувчини фикрлашга, фикрини уйғотишга, унинг жамиятдаги ўрнини ҳис этишга, онги ва тафаккурининг ўзгариб боришига ундайди. Бугун миллий ғоя тарғибот технологияларининг самарадорлигини оширишнинг йўллари сифатида аввало қуйидагиларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин:

  • биринчидан, тарғибот технологияларининг моҳиятини, мазмунини, шунингдек уни таълимдаги фойдали жиҳатларини кўрсатиб бериш;

  • иккинчидан, аввалги “изоҳли-тасвирий ёндашув” (яъни фақатгина маъруза-ўқитиш асосида) тизимдан воз кечган ҳолда, энди жараён ёки мавзуга иккинчи томоннинг ҳам муносабатлари тизимини шакллантириш (буни айнан тарғибот технологиялари амалга оширади) тарғибот технологиялари воситалари ролини янада такомилаштириш, ахборот аниқлиги ва тезлигини таъминлаб бериш, шу асосда бугун миллий ғоя тарғиботини йўналтириш зарур.Инсон-мураккаб мавжудот. У ахборотларни, жараёнларни турли хил тарзда қабул қилади. Шу жиҳатдан олганда, миллий ғоя тарғиботида ҳам бугун уни қабул қилиш даражаси ва йўналишларига қараб бир қанча тарғибот технологияларидан фойдаланилмоқда. Улардан энг кўп қўлланилаётгани бу - “жамоатчилик билан алоқалар” технология сидир. Унинг қисқача моҳияти-жамият манфаатлари йўлида давлат бошқаруви органлари ҳамда жамоат ташкилотлари, фуқаролар ўртасида мулоқот ўрнатиш санъатидир. Аввало бу технологияни қўллашнинг ва уни қабул қилишнинг моҳияти унга берилган қуйидаги сифатлари даражаси билан боғлиқ:

  • аниқ мақсаднинг қўйилганлиги;

  • шароитга ижодий мослашувчанлик;

  • назарий ва услубий жиҳатдан пухталик;

  • ортиқча мураккаблаштиришдан холилик;

  • қўллашда қулайлик.

Мамлакатимизда яшаётган барча халқларнинг асосий бирлаштирувчи байроғи бўлган-миллий ғоянинг туб моҳиятини тушунтириш, уни қўллаб-қувватлашларига эришиш, бу жараёнда вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилишда жамоатчиликнинг фикрига таяниш, миллий ғояни тарғиб этишда аҳолининг манфаати ва истакларини ўрганиш, фуқароларни ёт, зарарли мафкура ва ғоялар таъсиридан ҳимоялаш вазифаларини амалга оширишда бугун “жамоатчилик билан алоқалар” технологиясини ўрни каттадир. Дунё бугун ривожланишнинг янгича босқичига кирди. Бу даврда тараққиёт билан бир ўринда, 20-асрнинг мазмунини очиб берган “қуролланиш хавфи” анча камайган бўлса-да, аммо мафкуравий тайзиқ даражаси анча ўсиб бормоқда. Ҳатто бугун биз баъзи бир мамлакатларни унинг таъсирига тушиб бораётганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз(Масалан, Грузия, Украина, баъзи бир Араб давлатлари). Айнан ана шундай хавфларнинг олдини олиш ва уларнинг таъсирига чидаб бериш қобилиятига эга бўлган “қалқон” бу-халқимизнинг анъана ва тарихини ўзида мужассам этувчи, уни келажакдаги тараққиётини белгилаб бериш учун хизмат қиладиган миллий ғоядир.
Миллий ғоя – миллатни бирлаштирувчи бамисоли бир байроқ, уни жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун аҳамияти “ғоялар” кураши авж олаётган бугунги замонда янада ортади. Давлат мавжудлигининг асосий омилларидан бири уни фаолиятининг амалий ва назарий исботланган, миллий анъналари, тарихи, миллий мероси билан суғорилган ғояларига, мафкурасига эга бўлиши билан белгиланади. Бугунги кунда давлатларни қарам қилишнинг бир қанча усуллари мавжуд бўлсада, (асосан иқтисодий - капитал киритиш йўли билан) аммо бундай хавфларни олдини олиш мумкин, аммо “ёт ғоялар”нинг хавфини қайтариш учун аввало давлат ўзаро ҳамжиҳатлик, бирдамлик, ватанпарварлик руҳидаги қарашларга, айнан миллий ғоясига эга бўлиши етакчи мазмун касб этади. Бугун ана шундай миллий ғояга, аждодларимиз орзу қилган мустақиллик шукуҳи билан қуролланган миллий мафкурамизга эга бўлдик. Эндиги галдаги асосий вазифа-уни аҳолининг кенг қатламлари орасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишдан иборатдир. Бунда албатта миллий ғоя тарғиботи субъектларининг ролини янада ошириш, уларнинг ҳар бири учун ўрнатилган мақсад ва шу асосдаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадга мувофиқдир.

  1. Миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини оширишда давлат хизматлари агенлигини ривожлантириш истиқболлари

Миллий ғоя тарғиботида маданият, маданий-маърифий муассасалар –музейлар, театр ва кутубхоналар ўзига хос воситалар ҳисобланади.
Ҳозирги шиддат билан ривожланиб бораётган замонда ҳар бир инсон ўз ўрнини топиш, жамиятга фойдаси тегадиган инсон бўлиш, билим ва маҳорати билан бутун дунёни ҳайратда қолдириш, эртага ёш авлодлар ҳавас, ғурур ва ифтихор билан ёдга олишини, энг асосийси эса, ҳаётда бахтли инсон бўлишни хоҳлайди. Бунга эса инсон маънан етук, жисмонан бақувват, руҳан соғлом бўлсагина эришиши мумкин. Зеро, маънавияти бой, дунёқараши кенг, мулоҳазали инсонлар ҳеч қачон, ҳеч қаерда қоқилмайди. Бунинг учун эса ҳар бир инсон ўз тарихи, маданияти, миллий урф-одатлари, қадриятларини, қадим тарихини яхши билиши керак. Зотан, ҳар бир халқнинг қадим тарихи, ўтмиши, маданиятини акс эттиргувчи гўша – музей ҳисобланади. Музей - тарихни акс эттирувчи кўзгудир. Шу боис ҳам юртимизда музейларга эътибор катта. Уларни тарихий ашёлар билан бойитиш ва кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳар бир халқнинг ўз ўтмишига бўлган эътибор, ҳурмат-ардоғидан дарак беради. Айтиш жоизки, ўсиб келаётган ёш авлодларни Ватанга муҳаббат, она-юрт тарихига ҳурмат ва бугунги кунга нисбатан фахр-ифтихор туйғулари билан тарбиялашда ҳам музейларнинг аҳамияти каттадир. Чунки ёшларимиз музейларда сақланаётган ҳар бир экспонат ва ёдгорликни кўриб, ўтмишни тасаввур қилади. Зеро, ўтмишни ўрганмай туриб, келажакни тасаввур қилиб бўлмайди ёки айни пайтдаги маданий юксалиш ва ривожланиш жараёнларининг қадрига етиш қийин.
Музей тарих силсилаларидан сўзлайди. Аждодлардан авлодларга мерос асори-атиқалар, кўҳна тарихий ёдгорликлар, маданий бойликларни йиллар давомида кўз-қорачиғидек асраб, сақлайди. Музейга ташриф буюрган киши нафақат маданий ҳордиқ олади, балки маънавият оламини янада бойитиш имконига эга бўлади.Музейларни бир-бир кузатар экансиз, тарихий экспонатлар, ноанъанавий кўргазмалар, табиат мўъжизалари, санъат намуналари, албатта, кишини ўзига жалб этишига амин бўласиз. Энг асосийси, музей ўғил-қизларимизнинг бой ва узоқ тарихимиз ҳақидаги тасаввур оламининг бойишига, демакки, уларнинг ҳар томонлама камол топишига хизмат қилмоқда.
1977 йилда ЮНЕСКО ташкилотитомонидан 18 май Халқаромузейларкунисифатида байрам қилинишибелгиланган. Буэсамузейларнингжамиятҳаётидатутганўрнивахалқларнингўзлигинианглаш, ёшавлодтарбиясиборасидагиаҳамиятибеқиёсэканлигиэътирофидир. Мана, 35 йилдирки, Халқаромузейларкуникенгжамоатчиликвасоҳамутахассисларинингмаданийвамаърифийтадбирларибиланнишонланади.
Эртанги кун эгалари бўлган – ёш авлодни тарбия этувчи педагоглар ёшларнинг маънавий салоҳияти, маданий савиясини юксалтириб боришда театрларнинг ҳам алоҳида ўрин тутишини унутмасликлари лозим. Ёшларнинг маънавий дунёқараши ва тафаккурини бойитиш, улар қалбида эзгу ғояларга интилиш ўйғотиш, аждодларимиз хотирасига ҳурмат туйғусини шакллантириш ҳамда келажакка теран назар билан боқишида театр ва кино санъатининг ўрни беқиёс.Хусусан, замонавий қаҳрамонлар образи акс эттирилган саҳна асарларини яратиш, турли ёт ғоялар, қарашларни иллат сифатида акс эттирган, “оммавий маданият”нинг қилмишларини фош этган спектакллар, бадиий фильмлар ёшларимизнинг онгини ёт таъсирлардан асрашда муҳим аҳамият касб этади. Жонли ва ҳаётий воқеаларни турли талқинда ижро этиш, уни томошабинга маромида етказиб бериши билан театр ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Биз театр санъатини икки томони чархланган шамширга ўхшатишимиз мумкин. У бир томони билан кишилар қалбига ёруғлик олиб кирса, уни юксак маънавийлик томон йўлласа, иккинчи томони билан эса инсон қалбидаги нодонлик, жаҳолат яъни маънавиятсизликка ва жаҳолатга қарши курашади.
миллий ғоя тарғиботида энг муҳим омиллардан бири – таълим-тарбияни узлуксиз равишда олиб бориш. Таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этиш, илм-фан соҳасини ривожлантириш – миллий ғоя тарғиботининг энг муҳим омили ва мустаҳкам асосидир. Шунинг учун ҳам ҳозирги даврда миллий ғоя ва таълим-тарбиянинг узвий алоқадорлигини ҳисобга олиш ва унга алоҳида эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга бўлган долзарб масаладир. Бу, аввало, мустақиллик туфайли таълим-тарбиянинг ғоявий-мафкуравий асослари, негизлари тубдан ўзгарганлиги билан боғлиқ, яъни, таълим-тарбия соҳаси тубдан ислоҳ этилди, у ягона коммунистик ғоя принциплари, мақсад ва вазифаларидан холос бўлди. Бугун, мамлакатимизда таълим-тарбия жамияти мафкураси бўлмиш - миллий ғоя, унинг асосий тушунча ва тамойилларига асослангани ҳолда амалга оширилмоқда.
Мустақиллик йилларида “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди, Кадрлар тайёрлаш миллий модели ишлаб чиқилиб, янгича дунёқараш, ғоя ва мафкуралар ҳилма-хиллигига асослангани шахснинг таълим даражаси ва салоҳиятини оширишга, мустақил фикрлайдиган, ижодий ёндошув маданиятига эга бўлган, янги авлод кадрларини тайёрлаш таълим-тарбия соҳасида муҳим ўрин тутади.
Таълим-тарбия тизими фаолияти самарадорлигини ошириш учун, бу тизимда:

Download 28,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish