Низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Академик мобиллик ва синов бирликларини тан олиш



Download 169 Kb.
bet6/8
Sana21.07.2022
Hajmi169 Kb.
#832360
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
004 низом КТ илова 3

5-боб. Академик мобиллик ва синов бирликларини тан олиш

  1. Талабанинг вақтинча қабул қилувчи муассасада қолиб, ушбу вақт давомида унга фаолиятини амалга оширгани учун синов бирликлари бириктириладиган ва ушбу синов бирликларининг жўнатувчи муассасаси томонидан тан олинишини назарда тутадиган ўқиш тури академик мобиллик деб аталади.

  2. Таълим олиш натижасига мос келувчи бошқа контекст кўринишида эришилган ютуқлари учун ўзлаштирилган синов бирликлари миқдори Университетда белгиланган таълим олиш натижаларига ўзлаштирилувчи синов бирликлари миқдорига тенг ҳисобланади.

  3. Академик мобилликни таъминлаш ва талабанинг ютуқларини қайд этишда қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади:

фанлар каталоги;
ушбу Низомнинг 4-иловасида белгиланган шаклдаги таълим тўғрисидаги келишув;
ушбу Низомнинг 5-иловасида белгиланган шаклдаги таълим тўғрисидаги маълумотнома;
ушбу Низомнинг 6-иловасида белгиланган шаклдаги стажировкадан ўтиш тўғрисидаги сертификат.
Ушбу ҳужжатлар таълим олиш натижаларини акс эттиради ва малака берувчи таълим муассасасига синов бирликларини тан олиш ва кўчириб ўтказиш учун асос ҳисобланади.

  1. Тузилган таълим тўғрисидаги келишувда назарда тутилган ёки виртуал мобиллик (трансчегаравий онлайн-ўқитиш) даврида ўзлаштирилган ва тегишли маълумотнома билан тасдиқланган барча синов бирликлари кечиктирилмасдан кўчирилади ва таълим дастурини ўзлаштириш доирасида талабага қўшимча топшириқлар бермасдан ёки баҳоламасдан ҳисобга олинади.

  2. Қисқа муддатли академик мобилликни ташкил қилиш ва унинг натижаларини тан олиш учун уч манфаатдор томон – яъни талаба, жўнатувчи
    ва қабул қилувчи муассасалар таълим дастури тўғрисида келишиб олиши лозим. Таълим тўғрисидаги келишувни уч томон мобиллик даври бошлангунга қадар имзолайди. Таълим тўғрисидаги келишув таълим олувчининг мобиллик даврида муваффақиятли ўзлаштирган синов бирликларини тан олиш фактини
    тасдиқлайди.

  3. Уч томонлама келишув имзолангандан сўнг, унга, зарур бўлганда,
    уч манфаатдор томоннинг розилиги билан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

  4. Мобиллик даври давомида ўзлаштириладиган таълим элементлари жўнатувчи муассаса томонидан таклиф қилинадиган айрим таълим элементларига эквивалентлиги асосида танланмаслиги лозим. Хориждаги ҳамкор ташкилотларнинг таълим дастурларида белгиланган таълим олиш натижалари Университетнинг таълим дастури бўйича таълим олиш натижаларига мос келиши ёки уларни тўлдириши лозим. Таълим олиш натижалари хорижда таълим олиш давридан кейин тан олинади.

  5. Қабул қилувчи муассасада талаба томонидан ўзлаштириладиган ўқув элементларининг тўплами ва уларни Университетнинг таълим дастурига интеграция қилинганлиги таълим тўғрисидаги келишувда аниқ кўрсатилган бўлиши лозим. Қабул қилувчи муассасада ўзлаштириладиган синов бирликлари миқдори хорижда ўқиш даврига мутаносиб бўлиши ҳамда талаба бир ўқув йили давомида 60 синов бирлиги ҳажмидаги таълим элементларини ўзлаштириши керак.

  6. Университет режалаштирилган таълим элементларини ўзлаштириш учун келган талабани ушбу Низомнинг 7-иловасида белгиланган шаклдаги ҳужжат асосида фанларга рўйхатдан ўтказади ва мобиллик даврида ушбу элементларни амалга ошириш имкониятлари мавжудлигини таъминлаш мажбуриятини
    ўз зиммасига олади.

  7. Биргаликдаги дастурларда келишилган академик мобиллик схемалари ҳамкор ташкилотлар томонидан тасдиқланади ва синов бирликларини ҳисобга олиш қоидаларини ўз ичига олади. Таълим тўғрисидаги келишув ҳамкорликдаги дастурларда зарурий ҳисобланмайди: ҳамкор таълим муассасасида олинган синов бирликлари, агар келишилган қоида ва шартларга риоя қилинган бўлса, автоматик ҳисобга олинади.

  8. Қабул қилувчи таълим муассасаси жўнатувчи муассаса ва талабага икки ташкилот томонидан келишилган транскриптни талабанинг натижалари эълон қилингандан кейин келишилган муддатда тақдим этади.

  9. Таълим тўғрисидаги келишувга киритилган ва қабул қилувчи муассаса томонидан берилган транскриптда тасдиқланган барча таълим компонентлари талаба томонидан ўзлаштирилгандан сўнг, жўнатувчи муассаса синов бирликларининг келишилган миқдорини тўлалигича ҳисобга олиши, уларни талабанинг асосий дастурига кўчириши ва талаб даражасига мос малака берилишида қўллаши лозим. Жўнатувчи муассаса хорижда ўзлаштирилган таълим элементларини асосий дастури билан уйғунлаштирилганини аниқ ва равшан кўрсатиши керак. Зарур бўлганда баҳолар ушбу Низомнинг 8–9-иловаларида белгиланган жадваллар асосида конвертация қилинади. Тегишли таълим тўғрисидаги маълумотнома (ёки унга эквивалент ҳужжат/маълмотлар базаси)да таълим олиш натижалари тўғрисида ахборот акс эттирилади ва талаба ундан фойдалана олади.

  10. Қабул қилувчи муассасада талаба муваффақиятли ўзлаштира олмаган таълим элементлари учун институционал тартиботлар (таълим олувчини кўчириш, четлаштириш, қайта тиклаш) белгиланади ва улар талабага олдиндан етказилади.

  11. Университет томонидан синов бирликлари (таълим олиш натижалари) мобиллигини амалга ошириш ва мониторинги бўйича мажбуриятлар мустақил равишда белгиланади. Академик мобиллик учун номзодлар белгиланган тартибда танлаш жараёни ва мезонларининг ошкоралиги ва ҳаққонийлиги, шунингдек, қабул қилинган қарорларни қайта кўриб чиқиш механизми мавжудлиги таъминланади.

  12. Талаба мобиллик давригача бўлган ёки ундан кейинги даврдаги тан олиниш масалаларини бу ишга масъул бўлмаган ходимлар ёки коллегиал орган билан муҳокама қилишга, шунингдек, талаба қайтиб келганидан кейин қўшимча имтиҳонлар топширишга ёки қўшимча топшириқлар бажаришга мажбур эмас.

  13. Ўқув дастурлари тузилмасида академик мобиллик тан олинишини осонлаштириш мақсадида Университет:

мобиллик даври таълим дастурига энг яхши ҳолатда мос келган семестр ёки йилни белгилаши мумкин (мобиллик ойнаси);
семестр/ўқув йилида хорижда ўзлаштирилиши мумкин бўлган таълим элементларини ва улар учун таълим олиш натижаларини (масалан, халқаро ёки қиёсий фанлар, танлаб олинган фанлар, диссертацияни тайёрлаш, тил ўрганиш фанлари, иш жойида стажировкани ўташ ва ҳоказо) тақсимлаши мумкин;
таълимнинг қиёсий ёки ўзаро тўлдирувчи натижаларини ўзлаштириш мумкин бўлган ҳамкорлик ташкилотларини аниқлаши мумкин.

  1. Ташкилотлар билан талабалар алмашиш бўйича таълим тўғрисидаги келишувлар қуйидаги мезонлар бўйича тузилади:

дастурларни, шу жумладан таълим олиш натижаларини, синов бирликлари, ўқитиш ва таълим бериш усуллари ҳамда баҳолаш усулларининг аниқ тавсифланиши;
ўқитиш, таълим бериш ва баҳолаш тартиботлари Университет томонидан талабага бирорта қўшимча топшириқни бажариш ёки имтиҳон топширишни талаб қилмасдан қабул қилиниши;
ўқитиш сифати уларнинг миллий тизимларига мос равишда талаб даражасида таъминланиши.

  1. Фанлар каталоги Университет веб-сайтида фан коди, барча манфааатдор томонлар фан тўғрисидаги ахборотдан осон фойдалана олишлари учун ўзбек, рус ва инглиз тилларида эълон қилинади. Фанлар каталоги ўқув жараёни жадвали тасдиқланишидан олдин нашр этилган бўлиши керак.

  2. Таълим тўғрисидаги келишув талаба, жўнатувчи муассаса, қабул қилувчи муассасанинг мажбуриятларини расмий тарзда мустаҳкамлайди.

  3. Қабул қилувчи муассаса мажбуриятига стажировканинг сифатли шароитларини таъминлаш киради, бу шароитлар таълим олувчининг индивидуал таълим траекториясига ва таълим олиш натижаларига мос бўлиши ҳамда стажировка тугагандан сўнг сертификатларнинг берилишини назарда тутиши зарур.

  4. Жўнатувчи муассаса мажбуриятларига стажировка сифатини баҳолаш, талаба ютуқларини мониторинг қилиш ва стажировка муваффақиятли тугаллангач, синов бирликларини тан олиш киради.

  5. Стажировкани ўташ бўйича келишув талаба, Университет ва қабул қилувчи ташкилот томонидан уч томонлама, ушбу Низомнинг 10-иловасида белгиланган тавсия этиладиган элементлар асосида имзоланиши керак.

  6. Таълим тўғрисидаги маълумотнома талаба ютуқлари тўғрисида муҳим маълумотларни, жумладан, ўрганилган таълим элементлари, олинган синов бирликларининг сони ҳамда баҳолар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши зарур.

  7. Қабул қилувчи муассаса академик мобиллик ҳолатида барча талабаларга таълим олаётганлик тўғрисида маълумотнома беради ва уни таълим ниҳоясига етганлигини, бутун мобиллик даврида қўйилган синов бирликлари
    ва баҳолар миқдорини расмий тасдиқлаш учун Университетга юборади.

  8. Стажировка давомида талаба томонидан ўзлаштирилган билимларнинг ошкоралигини таъминлаш ва уларни тасдиқлаш учун қабул қилувчи муассаса томонидан стажировкани ўтаганлик тўғрисидаги сертификат берилади. Сертификат талаба стажировкани ўтаганидан сўнг берилади ҳамда тавсияномалар ва бошқа ҳужжатлар билан тўлдирилиши мумкин.

  9. Норасмий ва расмий ўқитиш синов бирликларини бериш жараёни қуйидаги тўртта асосий босқичдан иборат бўлади:

дастлабки маслаҳат бериш ва йўналтириш (таълим олувчига норасмий/расмий ўқитиш учун синов бирликларининг максимал миқдори, нархи, таълим олувчи ва тьютор/эдвайзернинг роли ва жавобгарлиги, малака олишга олиб келадиган маълум таълим траекториялари ҳақида маълумот бериш);
қўллаб-қувватлаш (таълим олиш натижаларини тушуниш, ўз таълим олиш натижаларини аниқлаш, гувоҳномаларни тўплаш ва танлаб олиш);
тан олиш/баҳолаш (таълим олиш натижаларига эришганликни тасдиқловчи ҳужжатларни баҳолаш);
синов бирликларини бериш (норасмий ўқитиш жараёни давомида берилган синов бирликлари расмий ўқитиш дастури доирасида берилган синов бирликлари билан бир хил қийматга эга).

  1. Синов бирликлари норасмий ўқитиш ва бошқа таълим турлари доирасида бутун ҳаёт давомида улар таълим дастурларининг турли қисмларига тақсимлангани каби берилади. Мазкур тақсимланиш таълимнинг белгиланган натижаларига эришиш учун зарур бўлган меҳнат харажатларининг ҳажмига асосланади.

Алоҳида таълим олувчилар фақат дастурнинг қайсидир элементини ўзлаштиришдан манфаатдор бўлиб, келгусида малака олишни режалаштирмаётган бўлиши мумкин. Бироқ синов бирликларини қўйиш ва уларни ҳужжатлаштириш уларга ўз ихтиёрларига кўра синов бирликларидан келгусида фойдаланиш имконини беради.

  1. Академик мобиллик дастурида синов бирликларини кўчириш доирасида баҳоларнинг аниқлиги ва ҳаққонийлиги таъминланиши шарт. Синов бирликларига эришиш даражалари талабаларга грантлар, стипендиялар миқдорини белгилаш ёки бошқа афзалликлардан фойдаланиш имконини беради.




Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish