Низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Баҳолаш, баҳоларни конвертациялаш



Download 169 Kb.
bet7/8
Sana21.07.2022
Hajmi169 Kb.
#832360
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
004 низом КТ илова 3

6-боб. Баҳолаш, баҳоларни конвертациялаш

  1. Таълим дастурини амалга оширишда ўқитиш ва таълим бериш шаклидан қатъий назар ўқитиш, таълим бериш ва баҳолашга тааллуқли умумий принциплари ҳисобга олинади ҳамда Университет талабаларининг билимини назорат қилиш тартиби ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.

  2. Баҳолаш тартиботи фан дастури (силлабус)да белгиланган таълим олиш натижаларини акс эттирган ҳамда ушбу Низомга 8-иловада келтирилган ижобий баҳолар доирасида баҳоланган ҳолдагина синов бирликлари берилади. Агар талаба белгиланган таълим олиш натижаларига эриша олмаса синов бирликлари берилмайди. Таълим олиш натижаларига эришилганлигини акс эттирган талабага бериладиган синов бирликлари миқдори фан дастури элементига бериладиган синов бирликлари миқдорига тенг.

  3. Баҳолаш усуллари фан ёки модул доирасидаги талабанинг ютуқларини акс эттирувчи ва тасдиқловчи барча ёзма, оғзаки, амалий иш, лойиҳа, портфолио
    ва назоратлар каби барча жабҳаларни ўз ичига қамраб олади. Баҳолаш мезони талаба таълим олиш натижасида намойиш қила оладиган малакаларни акс эттириши шарт.

  4. Биргаликдаги таълим дастурларини амалга оширишда ҳамкор таълим муассасалар баҳоларни қўйиш ва конвертация қилишни амалга оширишни олдиндан келишиб олишлари керак.

  5. Синов бирликларини кўчириш учун масъул ходим ушбу Низомга
    9-иловага мувофиқ Университет баҳоларини конвертациялаш жадвалини бошқа муассасада тузилган шунга ўхшаш жадвал билан солиштириши лозим. Иккала жадвалдаги ҳар бир баҳонинг ҳолатини солиштириш асосида индивидуал баҳолар конвертация қилинади.



7-боб. Таълимнинг кредит тизимида ўқитувчининг функциялари

  1. Ўқитувчи (педагог) таълимнинг кредит тизимида функционал вазифасидан келиб чиқиб, маърузачи, тьютор, эдвайзер ёки махсус кенгашлар аъзоси сифатида иш юритади.

  2. Таълим бериш, услубий ва илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек, ижтимоий ҳаётда, ушбу жамоада қабул қилинган қадриятларни тарғибот қилишда фаол қатнашиш ҳамда таълим хизматлари бозорида Университет ўрнини мустахкамлаш профессор-ўқитувчилар таркибининг асосий фаолиятини ташкил қилиши керак.

  3. Ўқитувчи фаолиятининг бир ҳафтадаги 36 соатдан иборат иш юкламаси қуйидаги асосий турларига йўналтирилиши мумкин:

ўқитиш ва унга сифатли тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ишлар;
фаннинг ўқув-услубий комплексини яратиш;
таълим олувчига маслаҳатлар бериш;
ўз устида ишлаш ва илмий-тадқиқот фаолиятини юритиш;
академик бошқарув (декан, кафедра мудирлари);
академик бошқарув қўмиталарида ишлаш;
қўшимча ишлар (эдвайзер, касбга йўналтирилган иш ва б.).

  1. Маърузачи этиб, маъруза машғулотларини юқори илмий-услубий савияда ўта оладиган малакали ўқитувчилар тайинланади.

  2. Маърузалар академик потокларга, яъни мос ёки турдош йўналишдаги гуруҳларга ўқилади. Потокдаги талабалар сони маърузачининг малакасига
    ва аудиториянинг техник имкониятларига боғлиқ.

  3. Университет кенгаши қарорига кўра ўқув йилидаги маърузаларни ўқитиш ҳуқуқи илмий даражага эга бўлмаган, лекин тажрибали ва юқори малакага эга бўлган ўқитувчиларга ҳам берилиши мумкин.

  4. Тьютор ҳар бир талабанинг фанни ўрганиш жараёнини назорат қилади, индивидуал топшириқлар, унинг амалий (семинар) ва лаборатория машғулотларида ишлашини баҳолайди ва зарур ҳолларда унга ёрдам беради.
    Шу билан бирга, тьютор таълим олувчининг айнан бир фан бўйича ўзлаштириш аҳволининг умумий таҳлилини амалга ошириши мумкин.

  5. Эдвайзерлар таълим олувчининг академик манфаатларини ифодалаши ва ўқув жараёнига оид зарур ахборот материалларини тайёрлашда қатнашишлари ва бу материалларни талабага электрон ташувчида тақдим этишлари, ўз вақтидаги тайёргарликни ва услубий материаллар мавжудлигини, мутахасислик бўйича барча фанлардан ўтказиладиган оралиқ ва якуний назоратларнинг бажарилишини назорат қилишади.

  6. Эдвайзерлар кафедра мудири билан келишилган ҳолда Университет ректори томонидан тайинланади.

  7. Ўқув йили давомида эдвайзерлар деканат томонидан тасдиқланадиган режа асосида фаолият юритади. Таълим олувчиларнинг шошилинч академик муаммоларини ҳал қилиш мақсадида эдвайзер режадан ташқари ташкил этилган шахсий учрашувларни ташкиллаштириши мумкин.

  8. Эдвайзернинг фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:

таълим олувчиларни таълим жараёнини ташкиллаштириш қоидалари билан таништириш;
таълим олувчиларнинг афзал томонларини, лаёқатларини
ва имкониятларини аниқлаш;
танлов фанларнинг намунавий ўқув режаси ва каталоги билан таништириш;
синов бирликлари миқдори ва уларни ўзлаштириш тўғрисида тушунтириш.

  1. Университетда ўқув жараёнини самарали ташкиллаштиришга йўналтирилган турли қўмиталар ташкил этиши мумкин.




Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish