Номер акта пф-5876-сон Орган Ўзбекистон Республикаси Президенти Дата подписания


-боб. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий мақсадлари ва принциплари



Download 139,26 Kb.
bet3/13
Sana05.04.2023
Hajmi139,26 Kb.
#924950
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Миллатлараро концепцияси

2-боб. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий мақсадлари ва принциплари
5. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар фуқароларнинг тенг ҳуқуқлари ва эркинликларини, уларнинг қонун олдида тенглигини таъминлаш;
кўп миллатли Ўзбекистон халқининг бирлигини, миллат ва элатларнинг тилига, ҳуқуқий майдон доирасидаги урф-одатлари ва анъаналарига иззат-ҳурмат муносабатини мустаҳкамлаш, уларнинг тўла ҳуқуқли ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш;
миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, жипслик, инсонпарварлик ва бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлаш;
республиканинг барча миллат ва элатлари саъй-ҳаракатларини олижаноб ғоя — мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш ва барқарор ривожлантириш, давлатнинг ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш мақсадларига эришиш ғояси атрофида бирлаштириш, кучли ва адолатли фуқаролик жамиятини ва демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш жараёнларида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш;
миллатчилик ва шовинизм намоён бўлиши эҳтимолига қарши курашиш, фуқароларнинг миллатига қараб камситилишига ҳамда Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишига йўл қўймаслик.
6. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
ижтимоий адолат;
қонун устуворлиги;
миллат ва элатларнинг маданий, тил ва диний қадриятлари, анъана ва урф-одатларини ўзаро ҳурмат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шу жумладан чет элларда яшовчи фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги.
3-боб. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
7. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
чет мамлакатлар билан дўстона алоқаларни янада ривожлантириш ва миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида давлат органлари ва ташкилотларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан, шу жумладан оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш;
миллатлараро муносабатлар ва чет мамлакатлар билан дўстона алоқаларни янада ривожлантириш, республикамизда яшаб турган турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ва ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини самарали амалга ошириш учун қўшимча ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;
жамиятда кўп миллатли катта оила ҳис-туйғусини, республикамизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик;
миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида халқаро ҳамкорликни ва чет мамлакатлар билан дўстона алоқаларни ривожлантириш, ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва хориждаги ўзбек диаспоралари билан яқин ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори ва имижини ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг давлат ва жамиятни ривожлантиришдаги устувор мақсадларини, илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда миллатлараро муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Download 139,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish