О разработке мер по улучшению собираемости налогов по отраслям экономики



Download 130,4 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi130,4 Kb.
#209706
Bog'liq
4-Тема.

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O`RTA MAXSUS TA`LIM VAZIRLIGI AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI «Masofaviy ta`lim» kafedrası L O G O P E D I K oYin FAni


Mavzu: Bolalar bilan tarbiyaviy va logopedik ishlarni olib borishida oyinning ahamiyati. Logopedik oyin orqali maktabgacha yoshdagi bolalardagi nutq kamchiliklarini korrektsiyalash
«Masofaviy ta`lim» kafedrası assistenti Utepbergenova G.

РЕЖA:


Ўйин

Ўйин ва уларнинг турлари



Ўйин ва уларнинг турлари

  • Болаларнинг ўйини назарияси (20-30 йилларда) Е.А. Флерина, Е.И.Тихеева, Е.А. Аркин каби олимлар асос солдилар, кейинчалик Р.Я.Лехтман-Абрамович, Ф.И. Урадкина, Н.М. Аксарина, А.П. Усова, Д.В.Менджерицкая, Р.И. Жуковская, Т.А. Маркова, С.Л. Новосёлова, Е.В.Зворигина ва бошкаларнинг тадқиқот ишлари болалар ўйини мавзуини ишлаб чиқишга бағишланади.

Болалар ўйин фаолиятининг босқичлари:

  • Биринчи босқичи таништирувчи ўйин бўлиб, у нарса-буюм-ўйин фаолиятидир. Унинг мазмуни қўл ишдаги мураккаб ва нозик ҳаракатлардир.
  • Иккинчи босқич акс эттириш ўйини ҳисобланади. Бу илк ёшли болалар ўйини психологик мазмунининг ривожланишида энг юқори нуқта ҳисобланади. Катталар таълим-тарбиявий ишларини маълум изчиллик билан олиб борсалар, бу ёшдаги болалар нарса ва буюмлар номини, нимага ишлатилишини билиб оладилар ва бу янги билимларни ўз ўйинларида қўллай бошлайдилар. Бу ёшдаги болалар ўйин мазмуни жиҳатидан предметли фаолиятни акс эттиради. Биринчи ёшнинг охири ва иккинчи ёшдаги болалар ўйинида сюжетни акс эттириш юзага келади.
  • Навбатдаги босқич роли ўйин бўлиб, унда болалар ўзларига таниш бўлган катталар меҳнати ва кишиларнинг ижтимоий муносабатларини акс этирадилар. 


Педогогик
ўйин
ўйин
ўйин
ўйин

Болалар ўйини турлари


1. Ижодий ўйинлар
2. Қоидали ўйинлар
Ижодий ўйинлар болалар ўзлари ўйлаб топишади. Унда олдиндан белгиланган қоидалар бўлмайди. Ўйин қоидасини болалар ўзлари ўйин жараёнида белгилашади.
Қоидали ўйинларнинг мазмуни ва қоидаси катталар томонидан белгиланади. Қоидали ўйинларга қуйидагилар киради: дидактик ўйинлар, ҳаракатли ўйинлар, мусиқали ўйинлар, эрмак ўйинлар.

Ўйин болаларни ривожлантириш ва тарбиялаш воситаси


Психологлар ўйинни боғча ёши даврида етакчи фаолият дсб ҳисобландилар. Ўйин туфайли боланинг юқори ривожланиш босқичига ўтишни таъминловчи сифатлар шаклланади, уни руҳиятида сезиларлн ўзгаришлар юз беради.
Ўйинда бола шахсининг ҳамма томони бир-бирига ўзаро таъсир этган ҳолда шаклланади. Уйнаётган болани кузатаётиб унинг қизиқишларини, теварак-атроф тўғрисидаги тасаввурини, катталарга ва ўртоқларига бўлган муносабатини билиб олиш мумкин.

Ўйин болаларни ривожлантириш ва тарбиялаш воситаси


Ўйинда ёш организмга хос бўлган талаб ва эҳтиёжлар қондирилади, ҳаётий фаоллик ортади, бирдамлик, тетиклик, қувноқлик тарбияланади. Шунинг учун ҳам болаларни жисмоний тарбиялаш системасида ўйин муносиб ўрин эгаллайди. Атоқли педагог ва шифокор Н.А.Аркин ўйинни руҳий витамин деб бекорга айтмаган.
А.В. Запорожец ўйиннинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, ўйинда теварак-атрофдаги предмет ва воқеаларнинг умумлашган типик образлари уюшмасини яратиш қобилияти ривожланади, кейин улар ҳар хил қилиб, ўзгартирилади. Боланинг келажакдаги бутун ривожланиши учун ҳаёл ёки образни тафаккурнинг бундай ривожланиш хусусияти бебаҳо қимматга эгадир, дейди.
Ўйин меҳнат тарбияси вазифасини бажаришига ҳам ёрдам беради. Болалар ўз ўйинларида ҳар хил касбдаги кишиларни акс эттирадилар, бу билан улар катталарнинг ҳаракатигагина тақлид қилиб қолмай, шу билан бир қаторда уларнинг ишга, меҳнатига бўлган муносабатлирини ҳам акс эттирадилар.
Ўйин эстетик тарбиянинг муҳим воситасидир. Ўйинда ижодий ҳаёл, фикрлаш қобилияти юзага келади ва ривожланади. Яхши танланган ўйинчоқ бадиий дидни тарбиялашга ёрдам беради. Ҳаракатли ўйииларда ҳаракатнинг гўзаллиги ва мароми болаларни ўзига мафтун килади.
Болалар ўйинининг ўзига хослиги шундаки, у теварак-атрофдаги ҳаётни, кишиларнинг фаолияти, ишлари, ҳаракатларини, уларнинг иш жараёнидаги ўзаро муносабатларини акс эттиради. Ўйин пайтида хона болалар учун денгиз, ўрмон, метро станцияси, темир йўл вагони бўлиши мумкин ва ҳ. к.;
Болалар ўйинининг яна бир хусусияти унинг хаваскорлик тарзида бўлишидир (хусусий фаолият). Бу унинг ташқи белгилари бўлмай, балки хақиқий моҳиятидир. Ўйиннинг ижодкори, яратувчиси-болалардир. Улар ўйинда ўзларига таниш бўлган ҳаётий воқеа ва ҳодисаларни уларга бўлган муносабатларини акс эттирадилар.
«Болаларнипг ўйинига қара, ўсган буйига қара, боланинг кимлигини, нимага қизиқишини ўйнаган ўйиндан билса бўлади», деган ҳикматли иборалар бор. Англамоқ керакки, болаларнинг ўйинларидан келиб чиқиб, уларнинг ҳарактери, қизиқиши, интилиши, мақсади, одатлари, хулқи атворини билиш мумкин. Ҳар ҳолда ўзбек фарзандлари ўзларининг ота боболари ва момолари туғилиб чеча поя бўла бошлаганларидан, униб ўсиб, катта ёшга етгунларича бўлган даврларда доимий ҳамроҳ йўлдош бўлган миллий ўйинлари бағрида униб ўсишлари маъқул – да!
Миллий ўйинларининг мазмуни, мақсад мантиқи ва йўналишига қараб қуйидагича турларга бўлиш мумкин:
1. Мавсумий миллий болалар ўйинлари.
2. Маросим болалар миллий ўйинлари:
3. Меҳнат билан боглик; болалар миллий ўйинлар.
4. Оилавий - маиший болалар миллий ўйинлари.
5. Жисмоний ҳаракатли болалар миллий ўйинлари.
6. Мантиқий болалар миллий ўйинлари.
7. Ҳайвонлар ва табиат ҳодисалари билан боғлиқ болалар миллий ўйинлар.
8. Эрмак болалар миллий ўйинлари.
9. Мусиқа ўйинлари.
Download 130,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish