Оатб “Қишлоқ қурилишбанк” Тошкент шахар минтакавий филиали бошқарувчиси Э



Download 99,5 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi99,5 Kb.
#198051
1   2   3   4
Bog'liq
Plastik Ariza Dog Ish Haqqi555555551

III. Шартноманинг муҳим шартлари
3.1. Банк картасининг мулкдори бўлиб, Банк ҳисобланади.
3.2. Банк картасидан фойдаланувчи банк картаси ҳисобварағини очиш учун Иш ҳақи
лойиҳаси бўйича шартномаси бўйича Банкка тақдим этиш учун иш берувчисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
а) Банк карта ҳисобварағини очиш тўғрисидаги ўз қўли билан тўлдирилган аризаси;
б) шахсини тасдиқловчи паспортининг нусхаси.
3.3. Мазкур шартнома имзолангандан сўнг ва банк картасини бериш учун банк тарифида белгиланган банк хизмат ҳақи тўлангандан кейин Иш ҳақи лойиҳаси бўйича шартнома шартларига мувофиқ, Банк картасидан фойдаланувчига иш берувчи томонидан берилади.
3.4. Банк картасидан фойдаланувчи банк картасини олгандан сўнг имкон қадар қисқа муддатда банк картасига ўзининг пин кодини ўрнатади.
3.5. Банк картасидан фойдаланувчи банк картасига ўрнатилган пин кодини бошқа шахсларга ошкор қилмаслиги лозим.
3.6. Бошқа шахслар Банк картасидан фойдаланувчининг банк картаси пин кодини тўғри териб фойдаланганда, Банк картасидан фойдаланувчи бошқа шахсларга банк картасидан фойдаланишга рухсат берган, деб ҳисобланади.
3.7. Агар, банк томонидан бошқача тартиб белгиланмаса, Банк картасидан фойдаланувчи банк картасининг фойдаланиш муддати тугагандан сўнг, уни бир ой муддат ичида банкка қайтариб бериши шарт.
3.8. Банк картасидан фойдаланиш вақтида Банк картасидан фойдаланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этилишини талаб қилиниши мумкин.
3.9. Банк картасидан фойдаланувчининг банк картаси йўқолганда ёки шикастланганда, Банк картасидан фойдаланувчи ушбу ҳақида имкон қадар қисқа муддатда Банкка банк картаси йўқотилганлиги тўғрисида ариза ёки банк картасини алмаштириш тўғрисида ариза тақдим этади.
3.10. Банк картасини йўқотилганлиги ёки шикастланганлиги тўғрисида Банк картаси
фойдаланувчидан ариза келиб тушган ва “Стоп лист”га қўйиш учун банк хизмат ҳақи тўланган кундан бошлаб, Банк бир банк иш кун ичида банк картасини “Стоп лист”га қўяди.
3.11. Банк картаси йўқолганлиги тўғрисида ариза келиб тушгандан сўнг янги банк картаси берилгунга қадар йўқотилган банк картаси топилса, банк картаси ҳисобварағи “Стоплист”дан олиниб, банк картаси ишчи ҳолатга келтирилади.
3.12. Банк картасидан фойдаланиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан ишлатилганда ёки ишлатилмоқчи бўлганида “Стоп-лист”га қўйилган бўлса, ушбу банк картасини ишлатиш ваколатига эга бўлган шахс томонидан банк картаси ҳисобварағи “Стоплист”дан олиш тўғрисида ва банк картаси бошқа шахсда бўлган даврда бўлган транзакциялари учун эътирози йўқлиги ҳақидаги ёзма мурожаатига асосан “Стоп-лист”дан олинади.
3.13. Йўқолганлиги ёки шикастланганлиги тўғрисида аризага асосан банк ҳисобварағи “Стоп-лист”га қўйилганидан сўнг, банк картаси ҳисобварағида сумма бўлса, ушбу сумма янги банк картасига ўтказиб берилади.
3.14. “Стоп лист”га қўйилган банк картасини ўрнига 15 банк иш кунидан кейин банк тарифида белгиланган янги банк картасини бериш учун банк хизмат ҳақи тўлангандан сўнг янги банк картаси берилиши мумкин.
3.15. Банк картасидан фойдаланувчи банк картасига келиб тушган маблағларини ўз
вақтида ва тўғри келиб тушиши ҳамда ишлатилиши юзасидан маълумотларни Банкдан олиши мумкин.
3.16. Агарда, банк тарифларида белгиланган бўлса, банк карта ҳисобварағидаги сумма қолдиқларига ҳар ой якунида фоизлар ҳисоблайди ва уларни банк картаси ҳисобварағига кирим қилиб боради.
3.17. Банк картасидан фойдаланувчи иш берувчиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 3 банк иш куни ичида банк картасини ва банк карта ҳисобварағини ёпиш тўғрисидаги аризасини банкка тақдим этиш учун иш берувчисига топширади.
3.18. Банк банк картаси ҳисобварағини ёпиш тўғрисида Банк картасидан
фойдаланувчининг аризасини олгандан сўнг, банк картасидаги қолдиқ сумма билан ҳисобварақдаги сумма бир хил кўрсаткичга келмагунча ёпмайди.
3.19. Банк картасидан фойдаланувчи иш берувчисига банк картасини ва банк картаси ҳисобварағини ёпиш тўғрисидаги аризани топширгандан сўнг Банк иш ҳақи лойиҳаси бўйича шартномасида назарда тутилган шартларда банк картаси ҳисобварағини ёпади.
3.20. Банк картаси ҳисобварағини ёпиш тўғрисидаги ариза олингандан сўнг мазкур шартноманинг 3.15. бандида кўрсатилган талаблар бажарилгандан кейин ҳисобварақдаги қолдиқ сумма мавжуд бўлса, ушбу сумма Банк картасидан фойдаланувчининг аризасига асосан бошқа ҳисобварақга ўтказиб берилади.
3.21. Банк картасидан фойдаланувчининг банк картаси ҳисобварағини ёпиш тўғрисида аризасини ва банк картасини олгандан сўнг Банк банк картаси бўйича амалиётларни амалга оширмайди.
3.22. Банк картаси бўйича Банк картасидан фойдаланувчига кўрсатилган барча банк хизматлари учун Банк амалдаги банк тарифларига мувофиқ, банк хизмат ҳақини Банк картасидан фойдаланувчидан ундиради, Иш ҳақи лойиҳаси бўйича шартномасида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса.
3.23. Банк картасидан фойдаланувчи Банк томонидан ўрнатилган иш режимига ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиб қоидаларига риоя қилади.


IV. Банк карталаридан фойдаланишни чеклаш асослари
4.1. Банк қуйидаги ҳолларда банк картасидан фойдаланилишини чеклаб қўйиши мумкин:
а) Банк картасидан фойдаланувчи банк картасидан ноқонуний банк амалиётларини амалга ошириши ҳолати аниқланганда;
б) Банк картасидан фойдаланувчи томондан банк картасидан фойдаланиш ваколати берилмаган шахс томонидан фойдаланилганлиги ёки фойдаланилмоқчи бўлганлиги аниқланганда;
в) Банк картасидан фойдаланувчи мазкур шартнома назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда;
г) Банк картасидан фойдаланувчи томонидан Банк ёки бошқа шахсларнинг пул маблағларини ўзлаштириш ёки бошқа ҳар қандай шаклда Банкга зарар етказилганда;
д) 180 кун давомида банк картасидан фойдаланилмаганда.
4.2. Банк қуйидаги ҳолларда банк картасидан фойдаланилишини чеклаб қўяди:
а) Мазкур шартномада назарда тутилган тартибда, Банк картасидан фойдаланувчидан ёки унинг ишончли вакилидан банк картасининг йўқолганлиги ёки шикастланганлиги тўғрисида ариза олинганда;
б) банк картасидан фойдаланишда уч марта банк картаси пин кодини нотўғри терилганда.



Download 99,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish