Объектларига тегишли газни қайта ишлаш заводлари ва ишлаб чиқаришлари, табиий ва неффт газиги қайта ишлаш, олтангугурт олиш, г



Download 0,84 Mb.
bet2/41
Sana19.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#459239
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
ГКИЗ ва К

2 - §. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Қоидаларга риоя қилиш, кўрсатилган корхоналарда саноат хавфсизлигини таъминлайди ва аварияларни, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишнинг олдини олишга қаратилган ва хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатувчи ташкилотларда аварияларни чегаралаш ва асоратини йўқ қилиш бўйича тайёргарлигини таъминлашга йўналтирилган.

  2. Мазкур Қоидалар талаблари лойиҳалаш, қуриш ва ГҚИЗ ва Кни ишлатишни амалга оширувчи ташкилотлар, ҳамда юқорида кўрсатилган ишларни бажарувчи илмий-текшириш, конструкторлик ва бошқа ташкилотлар учун мажбурийдир.

  3. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва ГҚИЗ ва Кни ишлатиш шароитлари, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланадиган ускуна ва техник қурилмалар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан белгиланган, Давлат стандартлари, қурилиш, ёнғинга қарши ва санитария меъёрлари ва қоидалари «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси норматив-техник ҳужжатлари ва бошқа норматив далолатномалардаги саноат хавфсизлиги талабларига мос бўлиши шарт.

  4. Мазкур Қоидалар талабларига асосан, ГҚИЗ ва Кни ишлатиш билан боғлиқ бўлган ташкилотларда, иш турлари ва ишчилар касбларининг муайян тавсилотларини назарга олиб, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги талабларини таъминлашга қаратилган ишлатиш ва техник ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

  5. Қайта курилаётган, янги қурила бошлаган ва фаолият кўрсатаётган ГҚИЗ ва К мазкур Қоидаларга мос келтириш муддатлари ва тадбирлар, ҳар бир муайян ҳолда тегишли ташкилотлар раҳбарияти томонидан, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси ҳудудий органлари билан келишув бўйича ўрнатилади.

  6. Касбий хавфсизлик ва саломатлик менеджменти тизими – Халқаро стандартлар OHSAS 18001:2007 й. талабларига мувофиқ ҳалқаро стандартни татбиқ этган ГҚИЗ ва К лар барча ишлаб чиқариш объектларида, ишчилар касби ва иш турларининг муайян тавсилотларини назарга олган ҳолда, касбий саломатлик (КС) ва меҳнат муҳофазаси (ММ) бўйича менеджмент дастурини ишлаб чиқишлари керак.

  7. Мазкур Қоидалар талабларига тўла мос келмайдиган ва Қоидалар жорий этилгунга қадар ишлаб чиқилган ва тайёрланган ускуна, технологик жараёнлар, техник қурилмалар ва асбобларни қўллаш, “Саноатконтехназорат” Давлат инспекциясининг ҳудудий органлари билан келишилган, амалдаги норматив-техник ҳужжатларга мос равишда қўшимча хавфсизлик чоралари билан таъминланиш шарти билан рухсат берилади.

  8. Фаолияти хавфли ишлаб чиқариш объекти мақомидаги ГҚИЗ ва Кни лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган ташкилотлар кўрсатилган фаолият турига «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясидан ўрнатилган тартибда лицензия олишлари керак.

Кўрсатилган талаблар, шунингдек, илмий-текшириш, лойиҳалаш-конструкторлик ва ускуна, асбоб, техник қурилмалар, технологиялар ишлаб чиқувчи, кадрларни таёрловчи бошқа корхоналарга ҳам тааллуқли. Мазкур йўналишлар бўйича ўз фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, ЎзР 10.10.2006й. ЎРҚ-59 - сонли «Айрим фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонунга асосан ишларни олиб бориш ҳуқуқи учун рухсатнома (лицензия)га эга бўлишлари шарт.

  1. Иш фаолияти, ушбу Қонуннинг 12-бандида кўрсатилган ишларни олиб бориш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бевосита ГҚИЗ ва Кдаги ҳорижий ташкилотлар, бу ишларни бошлашдан аввал ўрнатилган тартибда тегишли лицензия олишлари шарт.

  2. Норматив-техник ҳужжатларга асосан экспертизанинг ижобий ҳулосаси мавжуд бўлгандагина ГҚИЗ ва К объектларида лойиҳавий-конструкторлик ҳужжатлар ва техник қурилмалар ишлатилишига рухсат этилади.

  3. Қурилиб (қайта қурилиб) бўлган объектларни ишга тушириш, экологик оқибатлар ҳақидаги аризага Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлигида амалга оширилади.

  4. ГҚИЗ ва К хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланадиган техник қурилмалар сертификатланган бўлиши ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида техник қурилмаларни қўллаш қоидаларига мос бўлиши керак.

  5. ГҚИЗ ва К объектларида барча иш турларида ва барча босқичларида қўлланиладиган техник восита ва ўлчов усуллари метрологик аттестациядан ўтказилган, мазкур ўлчовларни бажарувчи лабораториялар (хизматлар) эса, ўрнатилган тартибда ҳуқуқий ваколатланган бўлиши керак.

  6. ГҚИЗ ва К хавфли ишлаб чиқариш объектлари Давлат реестрида ўрнатилган тартибга мувофиқ қайд этилиши керак.

  7. ГҚИЗ ва К лойиҳалаштирилаётган ва ишлатилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун “Саноат хавфсизлигини декларация қилиш тартиби тўғрисида» ги Низом талабларига асосан саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилиши лозим.

  8. ГҚИЗ ва К хавфли ишлаб чиқариш объектларида белгиланган тартибда, саноат хавфсизлиги талабларига амал қилиниши устидан ишлаб чиқариш назорати олиб борилиши лозим.

  9. Саноат хавфсизлиги ишини ташкил қилиш учун ГҚИЗ ва К да Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига асосан газдан қутқариш хизмати тузилган бўлиши лозим.

  10. ГҚИЗ ва Книнг раҳбарлар, мутахассислар, ишчиларнинг ва таркибий бўлинмаларининг саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги вазифа, ҳуқуқ ва жавобгарликлари меҳнат муҳофазасини бошқариш ягона тизимда ва лавозим йўриқномалари билан белгиланади.

  11. ГҚИЗ ва Книнг ҳар бир участкаси (ишлаб чиқариш, қурилма ва ҳ.к)да технологик тартиблар, Давлат назорати органларининг меъёрий актлари ва мазкур Қоидаларда назарда кўрсатилган ҳажмда саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларини тартибловчи норматив-техник ҳужжатлар бўлиши лозим.

  12. Участкада қуйидаги йўриқномалар мавжуд бўлиши керак:

    1. ишлатишга оид йўриқномалар;

    2. лавозим йўриқномалари;

    3. иш турлари ва касблар бўйича меҳнат муҳофазасига оид йўриқномалар;

    4. газ ва ёнғин хавфсизлигига доир йўриқномалар.

Ҳар бир участка учун мажбурий бўлган йўриқномалар рўйхати ташкилот техник раҳбарлари томонидан тасдиқланади. Лавозим йўриқномаларида аварияларга барҳам бериш режасини (АБР) бажаришга оид вазифалар белгиланиши лозим.

  1. Касб ва иш турлари бўйича меҳнат муҳофазасига оид йўриқномалар ҳар уч йилда камида бир марта қайта кўрилади.

  2. ГҚИЗ ва К нинг ҳар бир портлаш-ёнғиндан хавфли объекти учун «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда АБР ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва унда эҳтимоли бор аниқ хавфлар ва ходимлар ҳаракати тартиби, аварияни бартараф қилиш, авариянинг олдини олиш, ҳамда унинг жиддийлиги ва эҳтимолли оқибатларини максимал камайтиришда қўлланадиган восита ва усуллар назарда тутилиши керак. АБР (оператив қисмидан кўчирма) иш жойларида бўлиши шарт.

  3. Ходимлар тегишли йўриқномалар ва АБР бандлари билан таништирилиши лозим.

  4. Эҳтимоли бор аварияларни бартараф қилиш режаси бўйича билимларни текшириш, ГҚИЗ ва К техник раҳбари тасдиқланган жадвал бўйича, объект ходимлари билан олиб бориладиган ўқитиш ва тайёрлов машғулотлари давомида амалга оширилади.

  5. ГҚИЗ ва К хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларини тайёрлаш ва билимларини текшириш ўрнатилган тартибда амалга оширилиши керак.

  6. ГҚИЗ ва Кда авария ҳолатининг олдини олиш ва бартараф қилиш объект тизими ташкил қилиниши ва унинг ташкил қилиш шакли, таркиби, вазифалари ва иш усуллари амалдаги қонунчилик актлари ва норматив-техник ҳужжатлар асосида аниқланиб, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясига тегишли ҳудудий органлари билан келишилиши шарт.

  7. ГҚИЗ ва Клар ҳудудига бегона шахслар киришини ман қилувчи қўриқлаш ва назорат – ўтказиш режими билан таъминланиши, ҳамда терроризмга қарши тадбирлар ишлаб чиқилиши зарур.

  8. Периметр бўйича қўриқлаш қурилмалари ва кириш – чиқиш назорат пунктларининг жойланиши ва уларни режалаштириш, шамолнинг ҳар хил йўналишларида ишчиларни тезкор аварияли эвакуация қилиниши таъминланиши керак.

  9. Ишчилар сони кўп бўлган ишлаб чиқариш объектларида кириш-чиқиш назорат тартибини ташкил қилиш учун шахсий ўтиш рухсатнома – карточкалар асосида ходимни киритиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимини қўллаш тавсия этилади.

  10. ГҚИЗ ва К раҳбарияти кириш – чиқиш назорати тартиби ўрнатиш бўйича йўриқнома (низом) ни ишлаб чиқиб татбиқ этишни таъминлаши, ҳамда иш фаолиятига кўра ГҚИЗ ва К ҳудудида бўлиши керак бўлган ташкилот ходимларини таништириши лозим.




Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish